Олмалиқда жанжал оқибатида 25 ёшли йигит вафот этди
8 июль куни Олмалиқ шаҳрида жойлашган «Олмалиқ деҳқон бозори» МЧЖ ҳудудида мева ва полиз маҳсулотлари сотиш билан шуғулланувчилар (исмлар ўзгартирилган) ака-ука 29 ёшли Баходир ва 22 ёшли Исмоил ҳамда 25 ёшли Козимжон ўртасида, ўзаро гап талашишлари оқибатида жанжал келиб чиққан.
Жанжал вақтида Козимжон қўли билан Баходирни урган вақтида жанжалга Исмоил (Баходирнинг укаси) қўшилган ва қўлида бўлган ошхона пичоғи билан Козимнинг кўкрак қисмига бир маротаба уриб, тан жароҳати етказган.
Натижада, 25 ёшда бўлган Козимжон олган тан жароҳати билан Олмалиқ шаҳар тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Олмалиқ шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми «ж» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
@oltin_voha

#Тарих #Олмалиқ70 #Шароф_Рашидов
Бугун 70 ёшга тўлган Олмалиқ ўтган асрнинг саксонинчи йилларида қандай шаҳар бўлган – фактлар, рақамлар
1978-1980 йилларга келиб шаҳардаги хонадонлар сони 18000 тага етди. Бундан ташқари, аҳолининг кучи ва маблағи ҳисобига ҳам 6561 ҳовли уй қурилди.
Бу йилга келиб Олмалиқ аҳолиси 94,8 минг кишига етди.
Аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш ишлари йилдан йилга яхшилана борди. 1980 йилга келиб шаҳарда 16 та даволаш-профилактика муассасаси ишлар эди.
Шаҳарда 200 дан ортиқ малакали тиббий хизмат кўрсатувчи шифокорлар халқ саломатлигини яхшилашда жонбозлик кўрсатиб ишладилар.
Олмалиқ шаҳрининг янги босмахонаси 1981 йилдан янги битирилган замонавий бинода, янги ускуналар билан ишлай бошлади. Босмахонада 5 номдаги газета рус ва ўзбек тилларида нашрдан чиқарилган.
Шу йили М.Асқаровнинг саъй- ҳаракати билан ўлкашунослик музейи иш бошлади.

#Олмалиқ70 #Биласизми
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДАГИ ЭНГ КАТТА МАСЖИД ОЛМАЛИҚДА ҚУРИЛМОҚДА
Бугунги кунда Олмалиқ шаҳрида 135 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади.
Аҳолининг ўсиш суръати ошиши муносабати билан Олмалиқда яна бир масжид бунёд этилишига эҳтиёж пайдо бўлди.
Шу сабабли Олмалиқ шаҳар ҳокими томонидан жорий йил 15 майда Пискент тумани "Намуна" МФЙ ҳудудидаги Олмалиқ шаҳар тасарруфида бўлган 165, 166, 167 ва 170 қ-контурларидаги 3,0 гектар ер майдонида масжид қуриш учун ер ажратилиши тўғрисида 235-сонли қарор имзоланди ва Адлия бошқармасида давлат рўйхатидан ўтказилди.
Хонақоҳда 6 минг киши намоз ўқиши мумкин. Ҳовлиси ва ён-атрофидаги жойлар билан бирга масжид 8 мингдан ортиқ намозхонга хизмат кўрсата олади.
Масжид Тошкент вилоятидаги энг катта масжид бўлиши кутилмоқда ва "Ҳилол" деб ном берилган.
Суратда: Янги масжид кўриниши.

#Биласизми #Қаҳрамонлар
#Олмалиқ70
ОЛМАЛИҚ ШАҲРИДА ИККИ НАФАР ЎЗБЕКИСТОН ҚАҲРАМОНИ ЯШАЙДИ
Жонсаид Турдиев
Турдиев Жонсаид 1954 йил Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида туғилган. 1973 йил Олмалиқ ша ҳар 10-сонли умумий ўрта таълим мактабини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 1975 йилда Олмалиқ шаҳар 80-автобаза ҳайдовчиси вазифасида бошлаган. 1977 йил Олмалиқ кон-металлургия комбинати очиқ акциядорлик жамияти “Қалмоққир” кони марказий карьери экскаватор машинистининг ёрдамчиси, сўнг Олмалиқ кон-металлургия комбинати очиқ акциядорлик жамияти “Қалмоққир” кон бошқармаси марказий карьери экскаватор машинисти вазифаларида ишлади. Ж.Турдиев Комбинат тараққиётига улкан ҳисса қўшганлиги учун 1998 йили Жонсаид Турдиевга Ватанимизнинг энг олий мукофоти- “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони берилди.
——————————————
Саидали Раҳмонов
Саидали Рахмонов 1961 йил
25 февралда Олмалиқ шаҳрида туғилган.
1979-1980 йиллар - Тошкент вилояти Олмалиқ кон-металлургия комбинати “Қалмоққир” кони шарқий карьери экскаватор машинисти ёрдамчиси бўлиб ишлади.
С.Рахмонов кўп йиллик матонатли меҳнати, иш жараёнида юқори унумдорликка эришганлиги учун 2001 йилда “Дўстлик” ордени билан мукофотланди.
Олмалиқ кон- металлургия комбинати ҳамда Республикамиз тараққиётига улкан ҳисса қўшганлиги учун 2007 йили мамлакатимизнинг энг юксак мукофоти -“Ўзбекистон Қаҳрамони” унвонига сазовор бўлди.

#танловга
ОРЗУ-ХАЁЛЛАРДАН БУЮК ХИТОЙ ДЕВОРИГАЧА
Ёшлигимдан тарихга – қадимий ёдгорликлар ва афсонавий манбаларга қизиқаман. Ўрганганларимдан маълумки, Олмалиқ минтақаси инсоният цивилизацияси ўчоғи, ибтидоий замонлардан бошлаб бу ерларда инсон табиат ва борлиқни ўзлаштириб, ўзи ҳам тобора мукаммаллашиб борган. Бу минтақада яшовчи аҳоли чорвачилик ва деҳқончилик қатори ҳунармандчилик билан ҳам шуғулланиб келган. Маъданлардан олтин, кумуш, мис олинганлиги аҳоли турмуш даражасининг ошишига, минтақанинг дунёга машҳур бўлишига олиб келган. Айниқса, биринчи минг йиллик ва ўрта асрлар бошида минтақанинг довруғи қадимги Хитой, Греция, араб, форс-тожик манбаларида акс этган. Хонобод ( ҳозирги Оҳангарон ) да металлардан муомала учун маҳаллий мис ва кумуш тангалар, халқаро савдо-сотиқ учун олтин тангалар зарб этилганлиги ҳам бундан далолат бериб турибди.
БАТАФСИЛ
✍️Муаллиф: Жонибек Алижонов

Telegraph
ОРЗУ-ХАЁЛЛАРДАН БУЮК ХИТОЙ ДЕВОРИГАЧА
#Мен_билган_Олмалиқ Ёшлигимдан тарихга – қадимий ёдгорликлар ва афсонавий манбаларга қизиқаман. Ўрганганларимдан маълумки, Олмалиқ минтақаси инсоният цивилизацияси ўчоғи, ибтидоий замонлардан бошлаб бу ерларда инсон табиат ва борлиқни ўзлаштириб, ўзи ҳам…
#Олмалиқ #кеча_бугун
ОЛМАЛИҚ ШАҲАР МАРКАЗИЙ СПОРТ КОМПЛЕКСИ
“ОКМК” АЖ спорт комплекси хар томонлама замонавий стандартлар асосида барпо этилган.
Стадионда жами 8 та сектор мавжуд. Шунингдек, SIP ва VIP секторларда энг мартабали меҳмонлар учун.
Спорт мажмуада ногиронларнинг стадионга кириб чиқиши учун барча қулай имконитлар ажратилган.
Мажмуа ўртасида жолашган стадион ўз бағрига 12 минга яқин мухлисни сиғдира олади. Майдон ўлчами 105x68 метр.

1.ОЛМАЛИҚ ШАҲАР МАРКАЗИЙ КЎЧАЛАРИ
2.ОЛМАЛИҚ ШАҲАР ХОТИРА МАЙДОНИ, МОТАМСАРО ОНА ХАЙКАЛИ

“Қалмоққир” конининг ўзлаштирилмасдан олдинги умумий кўриниши
"Қалмоққир" кони мустақил давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатлари ичидаги энг йирик кончилик-қазиб олувчи корхоналар сафига кирган холда, Ўзбекистон Республикаси рангли металлургия саноати учун асосий кон базаси ҳисобланади.
Кон Олмалиқ шаҳридан 3 километр шарқда жойлашган бўлиб, ХХ асрнинг 20-йиллари ўрталарида очилган, ундан фойдаланиш эса 1954 йилда бошланган. Кондан маъдан қазиб олиш очиқ усулда амалга оширилади ва қазиб олинган маъдан мис бойитиш фабрикасида қайта ишланади. Ярим асрдан ортиқ вақт мобайнида фаолият юритаётган "Қалмоққир" кони рангли металлар қазиб олиш бўйича жаҳондаги етакчи корхоналарнинг бирига айланди.
Коннинг лойиҳа қуввати йилига 30 млн. тонна маъдан қазиб олишни ташкил этади. Кон ишга туширилгандан бошлаб ҳозирги вақтгача 1,0 млрд. тоннадан ортиқ маъдан қазиб олинди. Карьернинг геометрик ўлчамлари: узунлиги - 4,2 км, кенглиги - 1,7 км, чуқурлиги - 380-600 м

#Мен_билган_Олмалиқ
🔴 ДАФИНА ҚУЧОҚЛАГАН ШАҲАР
➖Кўмма олтинлар, ёмбилар, аждодлардан қолган улкан мерос, қўққисдан келган бойлик, ер остида ётган дафина – бу таъриф-тавсифларнинг ҳаммасини Олмалиқ шаҳрига нисбатан қўлласа бўлади.
➖Чунки, худо унинг зуваласини баракали қилиб яратган.
➖Бугун шаҳарнинг 70 йиллик тўйида мен тўрт инсоннинг номини алоҳида эсга олмоқчи эдим:
➖Мирагзам Мирқосимов, Ўктамжон Каримов, Усмон Раҳимов ва Қобил Ҳамдамов.
БАТАФСИЛ ЎҚИШ
Муаллиф: Беҳзод Қобулов, журналист.

ДАФИНА ҚУЧОҚЛАГАН ШАҲАР
#Мен_билган_Олмалиқ Кўмма олтинлар, ёмбилар, аждодлардан қолган улкан мерос, қўққисдан келган бойлик, ер остида ётган дафина – бу таъриф-тавсифларнинг ҳаммасини Олмалиқ шаҳрига нисбатан қўлласа бўлади. Чунки, худо унинг зуваласини баракали қилиб яратган.…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тарих #Ўктамжон_Каримов #Олмалиқ70
2019-йил, апрель. Олмалиқда адабий тадбир ўтказилди, машҳур шоир ва ёзувчилар келишди.
Ўша пайтда шаҳар ҳокими Ўктамжон Каримов эди. У сўзга чиқди ва кутилмаганда, Абдулла Ориповнинг машҳур мисраларини ёддан ўқий кетди. Пойтахтдан келган адиблар ҳайратга тушиб, жўшқин олқишлашди.
Ҳа, Ўктамжон Каримов дилгир, одамохун, завқи баланд инсон. У ҳар бир ишга берилиб, бор вужуди билан ёндашарди, кайфият билан ишларди. У маданият билан сўзлар, қўпол жумлаларни умуман гапирмас эди.
Ўша тасвирлар архивимда сақланиб қолган экан. Бугунги байрам баҳонасида яна бир марта сизларга илиндим.
Шундай маданиятли, адабиётсевар раҳбарлар Олмалиқда ишлагани – шаҳар аҳолисининг бахти!

Акбаржон Абдумаликов. Олмалиқдаги 14-мактаб ўқувчиси.
Кўринг, бошқача таъсир қиларкан, ёш боладаги Ватан туйғуси тоза, беғубор бўлади.

#Маҳаллада_нима__гап
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Тошкент вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси матбуот котиби Гавҳар Мўминова ҳудудларда кун давомида амалга оширилган ишлар билан таништиради.

Audio
#Ностальгия
Абдусалом Мирзаев.
"Олмалиқда юрибмиз, синганимиз йўқ".
Олмалиқ кунига мос қўшиқ топишга уриндим. Лекин, бу қўшиқ ўзимга ҳам жуда ёқади.
Уни кўзни юмиб, ўтган кунларни, айрим "дўст"ларни бирров эслаб эшитиш тавсия қилинади.
Гап Олмалиқда эмас, ҳаммасидан чарчаган, тўйган пайтингда борадиган манзил-маконинг бўлсин, дейди ҳофиз.
Лекин, барибир зўр айтган-а? Тун қўйнида дилгир хаёлларга кўмиб ташлади...
💔🙋♂🤝
@oltin_voha
Абдусалом Мирзаев.
"Олмалиқда юрибмиз, синганимиз йўқ".
Олмалиқ кунига мос қўшиқ топишга уриндим. Лекин, бу қўшиқ ўзимга ҳам жуда ёқади.
Уни кўзни юмиб, ўтган кунларни, айрим "дўст"ларни бирров эслаб эшитиш тавсия қилинади.
Гап Олмалиқда эмас, ҳаммасидан чарчаган, тўйган пайтингда борадиган манзил-маконинг бўлсин, дейди ҳофиз.
Лекин, барибир зўр айтган-а? Тун қўйнида дилгир хаёлларга кўмиб ташлади...
💔🙋♂🤝
@oltin_voha
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Илон Маск Falcon ракета ташувчи кемасининг қўниш майдончасини намойиш қилди.
Шу пайтгача фазога чиққан кема ерга қайтиб, яна учишини тасаввур қилиб бўлмасди. Жуда катта харажат билан ҳар сафар янги кема қурилган.
Маск эса тасаввурларни парчалади, ракета ташувчи фазо кемаси ихтиро қилди.
Қалбингиздаги даҳолик туйғусини авайланг, у фазоларни забт этиши мумкин. Ассалому алайкум!
😍❤️😊🤝🙋♂🙋♀

Ўзбекистонда нотиқлик вазирлиги очилиши керак
Олий таълимда юз бераётган воқеалар фонида Тошқулов келгач, тизимда нимадир ўзгардими, деб ўзимча ўйлаб кўрдим.
Пора олиш ўша-ўша, кунда кунора ўқишга киритиб қўйиш билан қўлга тушаётган домиллалар ҳақида ўқияпмиз, ҳаммаси аввалгидан ҳам баттар, общий котёлга ҳам пул бемалол йиғиляпти...
Мен негадир Хушнудбекни Олий таълим вазирлиги матбуот хизмати раҳбари вазифасига ишга ўтибди, деб ўйларканман. Ҳатто ўзига қўнғироқ қилиб табрикламоқчи ҳам бўлдим. 🤦♂
Аммо, кейин билсам, матбуот котиби бошқа одам экан. Товба, шунақа кўринмай, билинмай, сезилмай ишласа ҳам бўларкан-да...
Менда шубҳа пайдо бўлаяпти. Олий таълим вазирлиги ўз ишига нолойиқ, сергап одамлар қўлида қолиб кетган деган гумондаман. Аниқроғи, таълимни, илм-фанни ривожлантириш билан фанатизмни адаштириб қўйишди, шекилли.
Медиа-имиж расво, вазир қадимги Рим нотиғи (ҳа, Аҳиллес ҳеч қачон тошбақани қувиб етолмайди), порабазм авжида, нима ўзгарди ўзи?
Бизга бунақа вазирлик керакми ўзи? Керакмас. Нотиқлик вазирлиги очилиши керак, шуни таклиф қиламан.

Месси чемпион. Афсона ўз фаолиятининг чўққисида турганида терма жамоа билан илк совринни қўлга киритди.
Эҳ, Месси, шу кунларни Марадона кўрса бўлмасмиди, дейсан беихтиёр. Дон Диего Аргентина бирон соврин ютишини кутиб яшади.
Аргентина? Йўқ. Бу финалда Месси ютди, футбол ютди. Жамоалар иккинчи планда бўлади бунақа пайтда.
@oltin_voha
Эҳ, Месси, шу кунларни Марадона кўрса бўлмасмиди, дейсан беихтиёр. Дон Диего Аргентина бирон соврин ютишини кутиб яшади.
Аргентина? Йўқ. Бу финалда Месси ютди, футбол ютди. Жамоалар иккинчи планда бўлади бунақа пайтда.
@oltin_voha
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
18+
MMA бўйича Конор ва Жастин Порье жанги бўлиб ўтди. Конор оғир жароҳат олди ва жанг муддатидан олдин тўхтатилди.

#Ўзгариш
РАИСЛАР КУЧАЙДИ, ДИРЕКТОР МИНУСДА
Раислар кучайди, энди уларда яна битта ўринбосар бўлади. Буниси биринчи! Лавозим номи – раиснинг ёшлар масалалари бўйича биринчи ўринбосари.
Шу лавозимга республика бўйича жами 9251 та штат ажратилаяпти. Хўш, бюджет бир аҳвол бўлса, штатлар қаердан олинаяпти? Мактабдан, қоракўзлар, мактабдан.
Футбол тилида айтганда, мактаблардаги мавжуд "Ёшлар етакчиси"ни давлат маҳаллага трансфер қилди. Аммо, ўз навбатида, ёшлар ташкилоти мактабдаги муҳим таянч тузилмасидан айрилди.
Аслида, энди тўғри йўл топилди. Чунки, амалда ёшлар етакчиси барибир қишлоқдаги ёшлар билан ишлашга жалб қилинарди. Но томони, мактабда ишлагани учун аллақачон ўқишни битирган ёшлар унга кўндаланг қўйишарди – тўғрисиям-да.
Энди бўлса, у расман ваколатли шахс, биринчи ўринбосар, демак, профилактика инспекторига ҳам раҳбар, демак, мини давлатча.
Кимлар бу лавозимда ишлаши мумкинлиги ҳам айтилди. Унга кўра, ушбу лавозимда 35 ёшдан ошмаган, ҳарбий хизматни ўтаган, олий маълумотли ёшлар танлаб олинади ва қисқа муддатли ўқув курсларида ўқитилгач, вазифада иш бошлайди.
Тасаввур қилдим. Давлат ўз хатосини тўғирлаяпти. Ижронинг энг қуйи бўғинларидаги аҳволни ўнглашга жиддий қарор қабул қилинганидан дарак беради бу. Қуйида ҳаракатчан, кучли ижро тузилмаси пайдо бўлаяпти.
Қарорда минус жиҳатлар ҳам борми? Менимча, гендер тенглиги ҳақида гаплар билан ловуллаб чиқиш қиладиган сенаторлар бир ўзларига келиб олишса бўларди.
Чунки, "ҳарбий хизматни ўтаган ёшлар" деган талаб амалда ёш хотин-қизларда бу ишга кириш учун имконият қолдирмайди.
Қизиқ томони, ҳозир мактабларда ёшлар етакчиси вазифасида ишлаётганларнинг камида 70-80 фоизи аёллар, қизлар.
Мақбулаштириш амалга ошгач, улар қаерга боради? Янги лавозимга малакаси тўғри келмайди, қолаверса, турмуш қурган, институтни аллқачон битирган қизлар ҳарбий хизматга боролмаса керак, ўзбекчилик...
Шунақа гаплар. Бизнинг гапларимизни бирибир бир тийинга олишмайди, биламиз. Ҳозир безни ёқиб олиш мода бўлган. Шунчаки, ўз фикримизни билдириб қўяверамиз. Муҳими, бефарқ эмасмиз, кузатаяпмиз.