Олтин воҳа
6.97K subscribers
10.2K photos
4.16K videos
72 files
6.69K links
Биз билан боғланиш учун: @Oltin_voha_bot
Download Telegram
#эшитдингизми?

“Свет” нархи камида 3 йил ўзгармайди

2023 йилдан бошлаб электр энергияси учун тарифлар камида 3 йил муддатга амал қилади. Бу ҳақда 2019 йил 13 апрелда қабул қилинган Ҳукумат қарорида белгилаб қўйилган.

@oltin_voha
Каналга уланиш:⤵️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE6e6ddtHYYl_Djqbg
ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

Тешабаев Бобур номига берилган ҳайдовчилик гувоҳномасини топиб олганлардан суюнчи эвазига қайтаришларини сўраймиз.

🏠 Манзил: Ангрен шаҳри, Янги Жигаристон маҳалласи, Ҳидоят кўчаси, 120-уй.

📱94-921-23-94.

📡@Aynamov
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAETup4esINfW_Obn0A
Мурожаат:
Эйвалекда айни дамда на свет, на газ, на сув бор...

@oltin_voha
ЭЙВАЛЕКДА НЕГА НА СВЕТ, НА ГАЗ, НА СУВ БОР?
Масъул идоралар нима дейди?

💡 Электр таъминоти корхонаси:
"Ёғингарчилик туфайли ер остидан ўтган асосий кабель куйгани ва трансформаторда носозлик юзага келгани учун ҳудудда свет йўқ. Ҳозирда ишчиларимиз носозликни бартараф этиб, ҳаво линияси тортишмоқда. 2 соатларда электр энергияси берилади".

📌 "Оҳангаронгаз" идораси:
"Куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида газ қувурларида синов-текшириш ишлари олиб борилаётгани сабабли Эйвалек қўрғони, Ўзар, Ойбулоқ, Қирғизовул, Озодлик ҳудудларида 17, 18,19 апрель кунлари газ таъминоти тўхтатилади. Шу боис ҳудудда газ йўқ".

🚰 "Сувоқова" Оҳангарон филиали:
"Эйвалек қўрғонини ичимлик суви билан биз таъминламаймиз, улар сувни "Эйвалек махсустемир бетон" АЖ дан олишади".

📌 "Эйвалек махсустемир бетон" АЖ:
"Подстанциядаги кабелларимиз эскирган (1968 йилдан бери алмаштирилмаган). Тинимсиз ёққан ёмғир туфайли кабелларда узилиш содир бўлган. Ҳозирда мутахассислар ишлашяпти. Узоғи билан 2,5-3 соатда сув берилади".

@oltin_voha
Каналга уланиш:⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE6e6ddtHYYl_Djqbg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Оҳангарон туманидаги Ўрғоз қишлоғи тепаликларида анъанавий «Илоқ» этнофестивали бўлиб ўтди...
Эйвалекда ишлаётган Электр таъминоти ишчилари ушбу суратни жўнатишибди. Кўриниб турибдики, улар кеч тушганига қарамай масъулият билан ҳаракат қилишмоқда. Бунинг учун сизларга ташаккур, азиз нурчилар!
90-йилларнинг афсонавий гуруҳи ҳисобланган "Оқшом"нинг ушбу қўшиғи кўпчиликка ёшлик даврларини эслатган бўлса ажабмас. Беғубор мактаб даврлари, синфдош қизга ёзилган мактублар, оташ нигоҳлар...
Жавоб кутиб толган юраклар...Дала шийпонида ўтказиладиган рақс кечалари...
Ёшликни ёдга олинг, уялманг! Зеро инсон хотира билан тирик!

Хайрли тун, азизлар!

@oltin_voha
Бугунги об-ҳаво билан танишинг.

@oltin_voha
#ҳазил_остидаги_ҳақиқат

Тўйларимизни кўриб хорижликлар "Ў-ў-ў" дейди. Дабдабалар ҳаммаси одамлар "Ў-ў-ў" дейиши учун. Тўйдан сўнг қарзимизни ҳисоблаб, юрагимиз "Ў-ў-ў" дейди. Ёлғонми?😉

@oltin_voha
РАМАЗОН ОЙИ ҚАЧОНДАН БОШЛАНАДИ?

Бу йил Ўзбекистонда Рамазон ойи 6 майдан бошланиши кутилмоқда. Бу ҳақда интернет-тармоқларида тарқалган тақвимда кўрсатиб ўтилган. Маълум бўлишича, ой чиқишига қараб мазкур сана кўпи билан бир кунга фарқ қилиши мумкин.

"Халқ сўзи"нинг маълум қилишича, Мусулмонлар идораси Рамазон ойининг қайси кундан бошланиши ҳақида ҳали аниқ маълумот йўқлиги, бу бир ҳафта қолганда аниқ бўлиши ва шундан сўнг расмий маълумот берилишини билдирган.

@oltin_voha
Каналга уланиш:⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE6e6ddtHYYl_Djqbg
ПИСКЕНТДАГИ 5-МАКТАБДА ЖУРНАЛИСТИКА ФАКУЛЬТЕТИНИНГ МАҲОРАТ МАКТАБИ ОЧИЛАДИ!

Бу ҳақда айни дамда шу мактабда ўтказилаётган ижодий учрашувдан @oltin_voha нинг Пискентдаги вакили Манзура Рустамова хабар беради. Жараёнда ЎзМУ доценти, ёзувчи Тўлқин Эшбек, Журналистика факультети декани, шу мактаб собиқ ўқувчиси Маҳлиё Мирсоатова, пискентлик шоира Малика Салимова иштирок этмоқда. Шунингдек бугун бу ерда хайрия китоб марафони ўтказилиши ҳам кўзда тутилган.

@oltin_voha
ДИҚҚАТ, ИШГА ТАКЛИФ!

“GREAT FINANCE” МЧЖ иш стажи 5 йилдан кам бўлмаган металларга ишлов берувчи (токарь) ларни ишга таклиф қилади.

📱99-791-10-80; 98-361-11-33.
#Оҳангарон_шаҳри

📡 @Aynamov
Каналга уланиш:⤵️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAETup4esINfW_Obn0A
Нурободдан тушган мурожаатга масъуллар нима дейди? Боғланамиз, ёзамиз...

@oltin_voha
ОЛМАЛИҚДА ХАЛҚАРО АНЖУМАН!

Бугун Олмалиқ шаҳрида ўтказилган "Олмалиқ кон-металлургия комбинати техноген қолдиқларини қайта ишлаш масаласида замонавий муаммолар ва уларнинг ечимида инновацион технологиялар" халқаро илмий-амалий анжумани иш бошлади.
18-19 апрель кунлари ўтказиладиган конференцияда 64 дан зиёд компаниялар вакиллари, 10 дан зиёд давлатларнинг олимлари ва етакчи мутахассислари иштирок этишмоқда.

@oltin_voha
#ажабо

Табиатда кўк рангли бананлар ҳам учрайди. Мабодо кўзингиз тушса, бу бананни совуқ урган деб ўйламанг тағин...😉😂

@oltin_voha
#Аччиқ_ҳақиқат


Фавқулодда вазият қандай бўлади?

Бизга кўп мурожаат тушади – кутилмаганда сув ва электр, газ узилишлари ҳақида. Ажаб, бу фавқулодда вазиятми-йўқми?..

Туман ва шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи мана шундай ҳолатларда ҳам одамларга ёрдам кўрсатиш малакасига, кўникмасига, ҳуқуқига эгами?

Айтайлик, бир кўп қаватли уйда сув таъминоти авария ҳолати туфайли кутилмаганда тўхтатилди. Одамлар сувсиз, хонадонларда антисанитария ҳолати вужудга келди, қўпол бўлса айтиш керак, ҳожатга бориш ҳам хижолатли бўлиб қолди, дейлик.

Хўш, сиз-у биз тўлаётган солиқлар ҳисобидан маош олиб ишлаётган фавқулодда вазиятлар бўлими ходими бу пайтда қаерда бўлиши керак?.. У мана шундай ҳолатларда зудлик билан фуқароларга ёрдам кўрсатиш ишини ташкил қилиши, вазиятни назоратга олиши керак эмасми?

Тўғри, туман ёки шаҳар ФВБ да кўпчилик ишламайди, ишни ташкил қилишга қийналар. Лекин, виждон-чи? У қаёққа ғойиб бўлди?

Сиз айтарсиз: ҳудудда фуқаро муҳофазаси бошлиғи – ҳокимнинг фавқулодда вазият эълон қилиш бўйича ваколати бор. Шундай ҳужжат қабул қилинмагунча, фавқулодда вазият ҳисобланмайди деб.

Биласизми, шундай вазиятлар бўладики, умумий ҳолат ҳақида давлат ходимида шахсий масъулият, вазиятни қўлга ола билиш салоҳияти керак бўлади. Биз айтган вазиятларда ҳам ҳолат шундай... (шу жойига умидсиз ва ҳафсаласи пир бўлган қиёфали смайлик)

Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи нима иш қилади ўзи? Қор кўчкиси, сел, дўл, зилзила каби табиий офатлар рўй берса (худо кўрсатмасин!), давай, ҳамманг қочларинг дейдими? Оддий ва жуда тез-тез содир бўлиб турадиган фавқулодда ҳолатларда аҳолига бирламчи ёрдам кўрсатиш, сув таъминотига кўмаклашиш учун алоҳида буйруқ керакми?

Агарки ходимда виждон бўлса, бу каби муаммоларни ўзига ҳам дахлдор деб билади. Туман ёки шаҳар ҳокимига зудлик билан алоқага чиқиб, ёрдам сўрайди, бирламчи кўмакни уюштиради. Турган гапки, ҳокимларимиз бундай таклифни асло рад этмайди, қайтанга ўша таклифни билдирган фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғидан миннатдор бўлади...

Афсуски, ташаббуснинг йўқлиги, вазиятни ўз қўлига ола билмаслик, ҳамма ишни маҳаллага ташлаб қўйиш фуқароларга қимматга тушаяпти. Унинг қалбидаги Ватанпарварлик туйғуси топтаб-топтаб ташланаяпти...

Уйғонинглар, жаноблар – Президентимиздан ўрнак олинглар! Чириган рамкаларни синдириб, реал ҳаётдаги оддий ва ғоятда муҳим фавқулодда вазиятларга оддий ва ғоятда муҳим ечим топишга бир кўмаклашворинглар, халқ сизларни бир алқасин...

@oltin_voha
Бугунги об-ҳаво билан танишинг.

@oltin_voha
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мана ҳақиқий талант! Қойил!👏👏

@oltin_voha