Олтин воҳа
7.13K subscribers
10.2K photos
4.16K videos
72 files
6.69K links
Биз билан боғланиш учун: @Oltin_voha_bot
Download Telegram
#Раҳбардан_10_китоб

Ангрен шаҳар 14-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси мудираси Шоҳида Суюнова ўзи таълим олган 28-умумтаълим мактабига "Раҳбардан 10 китоб"акцияси доирасида китоблар жамланмасини тақдим этди.

Эслатиб ўтамиз, китоб акцияси ҳали якунлангани йўқ. Ҳудудлардаги таҳририятларда Халқ кутубхонаси учун китоблар қабул қилинмоқда.

@oltin_voha
ДИҚҚАТ, ОЛМАЛИҚДА ИЧИМЛИК СУВИ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ!

Олмалиқ шаҳар “Сувоқова” филиалининг хабарига кўра, Сартамғали сув иншоотидаги мавжуд насослар “Грундфос” насосига алмаштирилгани ва уларни ишга тушириш, режимли сув бериш таъминотини йўлга қўйиш муносабати билан 2-этапига ўтиш режасига асосан шаҳарнинг юқори худудлари (эски автостанциядан эски бозоргача, МФЙ “Бирлик” Подхоз )да ичимлик суви таъминоти 2019 йил 16 апрель куни соат 23 :00 дан 17 апрель куни 23:00 гача тўхтатилади.

Ҳудуддаги 5/1, 5/2, 5/3 кичик ноҳия, “Ойдин”, ДСК, “Интернат”, “Қуйи Терасса” ҳудудларига ичимлик суви меъёрий ҳолатда берилади.

@oltin_voha
Каналга уланиш:⤵️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE6e6ddtHYYl_Djqbg
Ростини айтиш керак, мурожаат юзасидан берилган жавобдан биз қониқмадик. Суриштиришни давом эттирдик.
@oltin_voha бу гал "Оҳангароншифер" АЖ раҳбари Жаҳонгир Султонов билан суҳбат қилди. Корхона раҳбари ишчиларнинг маоши, компенсация пуллари қачон тўланишини айтди.
Бу ҳақда эртага тўлиқроқ тўхталамиз...

@oltin_voha
Тарих “хатоси”

IX аср. Муҳаммад ал-Хоразмий алгебра фанига асос солди.

X аср. Абу Наср Форобий Аристотелнинг “Метафизика” асарига энг мукаммал шарҳ ёзиб, “иккинчи устоз” унвонини олди.

XI аср. Абу Райҳон Беруний Ер билан Ой ўртасидаги масофани ўлчади. Ибн Сино медицина Қомуси – “Тиб қонунлари”ни яратди.

XIV аср. Соҳибқирон Амир Темур Евроосиёнинг ярмини тасарруфига олди. Аҳли илм бошини силаб, ўлмас обидалар яратди.

XV аср. Мирзо Улуғбек 1019 юлдузнинг ҳаракат жадвалини тузди. Алишер Навоий ўлмас “Хамса” сини ёзди.

XVI аср. “Бобурнома” оламга тарқалди.

XVII аср. Шоҳжаҳон дунёдаги етти мўжизасининг бири - “Тожмаҳал"ни бунёд этди.

XX аср. Ўзбек-совет олимлари мисли кўрилмаган “ихтиро” қилдилар. Тарих “хато”сини тузатиб, ўтмишда биз ёппасига “саводсиз” бўлганимизни исботлаб бердилар...
Ўткир Ҳошимов.

@oltin_voha
Доллар курси янгиланди...

@oltin_voha
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оҳангарон тумани, "Шодмалик" МФЙда сайёр қабул ўтказилди. Вилоят солиқ бошқармаси ва туман ҳокимлиги ҳамкорлигида муаммолар ўрганилиб, 2 фуқарога ногиронлар аравачаси, 5 фуқарога даволаниш учун ордер топширилди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ажабо

Сунъий тухумни кўрдик. Энди навбат сунъий карамга!😉

@Aynamov
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAETup4esINfW_Obn0A
Бугунги об-ҳаво билан танишинг.

@oltin_voha
Ангрен шаҳар Давлат хизматлари маркази томонидан “ANGREN FAST SERVIS” МЧЖга нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятга лицензия расмийлаштириб берилди. Мазкур лицензия асосида корхона мактабгача таълим фаолият тури бўйича илк, кичик, ўрта, катта ёш гуруҳлари ҳамда мактабга тайёрлов гуруҳига таълим бериш имкониятига эга бўлди.

@oltin_voha
#кун_тарихи

👉 1705 йил 16 апрелда Англия қироличаси Анна Исаак Ньютонни рицар деб эълон қилди.

👉1824 йилда Шимолий Америкада Россия Империяси ҳудуди чегаралари аниқлаб олинди.

👉1856 йилда Квебек шаҳри Канада пойтахти деб эълон қилинди.

👉 1871 йилда Берлин Германиянинг пойтахти деб эълон қилинди.

👉 1877 йилда Лев Толстой "Анна Каренина" романини ёзиб тугатди.

👉 1889 йил 16 апрелда актёр, режиссёр, сценарийлар муаллифи Чарльз Спенсер Чаплин туғилган.

👉1947 йилда
"Совуқ уруш" атамасини биринчи бўлиб Жанубий Каролина сенатида америкалик сиёсатчи ва молиячиси Бернард Баруч ишлатган.

16 апрелда
👉 Арменияда "Полициячилар куни";
👉 Болгарияда "Биринчи конституция куни", "Юрист куни"
👉 АҚШнинг Массачусетс штатида
"Ватанпарварлар куни" нишонланмоқда.

@oltin_voha
Ботимизга бир талабадан савол тушибди.

"Чирчиқ давлат Педагогика институтида контракт асосида таҳсил оламан.
Саволим: Ёшлар иттифоқи томонидан кимларнинг контракт тўловлари тўлаб берилади? Бунинг учун қаерга мурожаат қилишим керак, ўқиётган жойимдаги бошланғич ташкилотгами ёки яшаш жойимдаги Ёшлар иттифоқигами?

Ушбу саволга Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши аппарати бўлим мудири Жасурбек Сафарматов жавоб беради...
Жавоб бироздан сўнг...

@oltin_voha
Каналга уланиш:⤵️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE6e6ddtHYYl_Djqbg
​​#мутолаа

БОЛАНГИЗГА КИТОБ БЕРИНГ!

Фарзанд учун маъсул эрур ота-она,
Болангизга китоб беринг, телефонмас,
Ташрифингиз кутар интиқ кутубхона,
Болангизга китоб беринг, телефонмас.

Ўқиб олим бўлармидинг деманг сира,
Хотираси тиниқ бўлсин, тортмай хира
Пешонасин силаб, суйиб, меҳр ила
Болангизга китоб беринг, телефонмас.

Китоб илм чашмасидир, битмас булоқ,
Уни ўқиб ҳар ким олар ибрат, сабоқ,
Кимни даҳо қилди асли ўша матоҳ,
Болангизга китоб беринг, телефонмас.

Миллион сўмлик телефонда қадр бўлмас,
Унга кўнгил қўйганларда сабр бўлмас,
Интернети бола учун тўғри йўлмас,
Болангизга китоб беринг, телефонмас.

Китоб берар кўнгилга зеб, дилга малҳам,
Унда дунё, унда толе, гўзаллик жам,
Мозийлардан маъюс боқар Навоий ҳам ,
Болангизга китоб беринг, телефонмас.

Тергаб туринг болангизни шом-у саҳар,
,,Одно'', ,,Ватцап'' ўз домига тортгувчи жар,
Болам комил инсон бўлсин десангиз гар,
Болангизга китоб беринг, телефонмас...
Хуршид Карим.

@oltin_voha
Каналга уланиш:⤵️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE6e6ddtHYYl_Djqbg
#тўйхат

Сиз Озод Хушназаровни танийсизми?

Бугун Оҳангарон воҳасининг фарзанди – таниқли шоир, публицист-адиб Озод Хушназаров таваллуд топган сана.

Озод Хушназаров суяк-суягигача адолатпарвар ва ростгўйликка тиришадиган инсон. Эҳтимолки, қаердадир хато қилган бўлса бордир. Беайб парвардигор. Лекин, у доимо ўз қалбини ҳаётнинг майда муаммоларидан баланд тутиб яшашга интилади...

Асли туғилган жойи Қорахитой, бу кунги истиқомат манзили Оҳангарон шаҳри. Унинг уйида ноёб китоблардан иборат коллекцияси бор. Кутубхонани кўриб фақат ҳавас қиласиз...

Озод Хушназаров қандай инсон? У қандай яшайди? Нега одамлар уни сидқидилдан ҳурмат қиладилар? Нега айрим раҳбарлар уни ёмон кўрадилар? У – иғвогарми?

Масалани бундай қўйганимиздан таажжубланманг. Зотан, ҳар кимнинг ўз Москваси бўлгани каби бу инсон ҳақида ҳам ўз хулосалари бор.

Порахўр, муттаҳам раҳбарлар, мулойимсупурги амалдорлар уни ёмон кўради. Аслида бу ғирром, нопок қавмга яхши кўриниш – энг катта фожеа. Шу нуқтаи назардан Оҳангароннинг жонли виждони дейилса бўладиган инсонлардан бири – ўртоқ Хушназаровни ёмон кўрадиганлар қандай инсон? Уларни яхши кўриб бўладими?

@oltin_voha ҳамиша рост сўзлаган. Илло, шу мантиқдан келиб чиқиб, бугун таваллуд айёмини нишонлаётган оқсоқол шоирни мақташ ниятидан йироқмиз.

Сирасини айтганда, Озод Хушназаров гоҳида одамни энсасини қотирадиган даражада ҳақиқатпарвар экани кишига ёқмайди. У тўғри гап айтаётганини биласиз, у айтган ишларни қилиш лозимлигини ҳам тушунасиз, лекин ўша ишларни қилишга вазият етилмаган бўлса, буни у кишига тушунтира олмасангиз, таъна-дашномларга кўмилиб кетсангиз...

Шунингдек, Озод Хушназаров, албатта, Абдулла Орипов эмас. У – Озод Хушназаров. У Қорахитойнинг толмас куйчиси, Оҳангарон ва оҳангаронликларнинг ҳар бир ютуғидан кўкси тоғдек ўсадиган ажабтовур ижодкор.

Унинг шеърлари марказий нашрларда пешма-пеш босилиб туради. У ёзган ўткир публицистик мақолаларни марказий нашрлар жон-жон деб босадилар. Сабаби, ёзганларида ёлғон йўқ. Туйғулари баёнида ҳам ғирромликка йўл қўймайди.

Одам ўзи билан ўзи охиригача ростгўй бўлиб қолиши қийин. Қачондир ўзингни алдаётганингни тушуниб қолсанг, ундан ёмони йўқ. Биз билган Озод Хушназаров ўзини алдамайдиган, энг аввало, ўзидан шафқатсиз равишда ҳақиқатпарварликни талаб қила оладиган инсон. Очиғини айтганда, бундай ноёб феълли инсонларни балки жудаям яхши кўриб бўлмас, илло унинг бунга муҳтожлиги йўқ. Лекин уни ёмон кўриб ҳам бўлмайди.

Муомала жараёнида, салом-аликда қаловини келиштириб сизни мақтаб қўядиган, ширин орзуларингизга қанот бағишлайдиган сўзлар айтиб, кўзингизга истарали, меҳрибон кўринишни эплайдиган одамлар кўп. Жуда кўп...

Аммо, йиллар, воқелар ўтган сайин мулозаматлар, сохта манзиратлар унут бўлади, ана шунда чўрткесар, дангалчи, бир вақтлар гўёки ғийбатчига ўхшаб кўринган бу мағрур инсонга – Озод Хушназаровга нисбатан ҳурматингиз ортиб бораверади...

Биз аввал ҳам бу мавзуда сўз айтган эдик. Ёдингизда бўлса, таниқли шоир Барот Исроил таваллуд топган сана арафасида "Шоирни йўқланг" дея чиқиш қилгандик. Бугун ўша чорловни боз қайтарамиз.

Бу оламнинг Беҳзодлари кўп, Эшматлари, Тошматлари кўп. Аммо, худо берган истеъдоди билан булбулдек хониш қилиб, қалбларни яйратадиган, юракка масрур бир оҳанг туҳфа қиладиган шоирлари кам...

Шоирни йўқланг, шоирни йўқлашни ўрганинг! Зотан, сиз шоирга эмас, виждонга борасиз, қалбингизга борасиз! Бу оламни тутиб турадиган ришталар нақадар мустаҳкам эканини англайсиз.

Қоринни тўйғазинг, чўнтакни тўлғазинг, кийим олинг, мебель олинг, тўй қилинг, уй қуринг. Валекин, шоирни йўқлашни унутманг! "Шоирлар – худонинг эркатойларидир", деган машҳур гап бор.

Тасаввур қилинг, Яратганнинг сўзи – Қуръони Мажид ҳам шеърий шаклда нозил бўлган, у сўз бўлиб қалбимизга киради. Парвардигор ўзи ёқтирган бандаларигагина сўз билан ўйнашиш, тиллашиш, сўзлар оламида сеҳргарлик қилишга изн берган...

Сиз сўзга боринг, шоирни зиёрат қилинг!
Зотан, илм – қалбда, илм – сўзда...

@oltin_voha
#сўраган_эдингиз

"Чирчиқ давлат Педагогика институтида контракт асосида таҳсил оламан.
Саволим: Ёшлар иттифоқи томонидан кимларнинг контракт тўловлари тўлаб берилади? Бунинг учун қаерга мурожаат қилишим керак, ўқиётган жойимдаги бошланғич ташкилотгами ёки яшаш жойимдаги Ёшлар иттифоқигами?

Жасур Сафарматов,
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши аппарати бўлим мудири:

"Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2017 йил 27 декабрдаги “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоси бўлган талабаларни моддий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги Низомини тасдиқлаш ҳақида”ги қарори билан тасдиқланган Низомнинг 2-боб 5-бандига асосан моддий қўллаб-қувватланадиган даъвогарларга қуйидаги талаблар қўйилади:

👉 даъвогар талабанинг ўртача ўзлаштириш кўрсаткичи ўрганилаётган даврда 86 фоиз ва ундан юқори бўлиши лозим (яъни талаба фақат 5 баҳога ўқиётган бўлиши керак).
👉 Қолаверса, Низомнинг 3-боб 8-бандига мувофиқ, даъвогар талаба ҳар йили 10 февраль кунидан кечикмаган ҳолда Олий таълим муассасасидаги Ёшлар Кенгашига Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан моддий қўллаб-қувватлаш кўрсатилишини сўраб ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Маълумот учун:
Жорий йилда Тошкент вилоятидаги 75 нафар талаба Иттифоқ томонидан моддий қўллаб-қувватланади".

@oltin_voha
Каналга уланиш:⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE6e6ddtHYYl_Djqbg
#мутолаа

ТУҒИЛГАН КУН

Туғилган кун субҳда боғимда,
Шодон сайраб қолди булбуллар.
Умр ўтар – чирс этар япроқ,
Хўрсинаман, қайтмайди улар.

Умр ўтар, мендан бир тайин
Қолармикин эзгу хотира?!
Дўстим, умр ўтгани сайин,
Туғилган кун ёқмайди сира.

Бугун дўстлар... ким эса яккаш,
Биров қутлар, бирови жимдир.
Менинг кўнглим эса маъюс, ғаш,
Қутламади мен кутган кимдир...
Озод ХУШНАЗАРЗОДА.

@oltin_voha
#кайфият

КУЛИШНИ БИЛМАЙДИГАНЛАР ЎҚИМАСИН!😉

Банкни тунаган ўғри пулларни санаб кўриб:
– Бор-йўғи юз миллион экан..., - деди ғазабли оҳангда.
Шу пайт радиодан: "Шаҳримизда жойлашган банклардан бирида қўпорувчилик содир этилди. Номаълум шахс томонидан, бир миллиард миқдордаги пул ўғирлаб кетилди" - деган хабар эшитилиб қолди.
Ўғрининг баттар жаҳли чиқиб, ўзига-ўзи минғирлаб дебди:
– Ҳаётимни хавф остига қўйиб, атига юз миллион ўғирлай олдим холос! Банк бошқарувчиси эса, ўтирган жойида тўққиз юз миллион ишлаб олди-я...
😂😂😂

Бир ашаддий ичувчи касал бўлиб, қонини
анализга топширибди. Эртасига натижани олгани борибди. Борса, лаборант қиз:
- Амаки, анализга топширган спиртингиздан қон топилмади, дермиш.
😂😂

@oltin_voha
ҲОКИМЛАР ҲАМ АКЦИЯДА ФАОЛ!

Ангрен шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов ўзи таълим олган Юқори Чирчиқ туманидаги 30-сонли мактабга ташриф буюриб, жаҳон ва ўзбек адабиёти адибларининг энг сара китобларидан 50 донасини туҳфа қилди.
Бу ҳали ҳаммаси эмас. Совғалар орасидан 1 та компьютер жамламаси ҳам ўрин олган.
Ш. Маҳмудов "Раҳбардан ўн китоб" лойиҳаси доирасида Ангрендаги кам таъминланган оилалар фарзандлари ҳамда ногиронлиги бўлган ўғил-қизларга ҳам худди шундай китобларни тақдим қилган эди.

@oltin_voha
#Раҳбардан_10_китоб

ПИСКЕНТЛИКЛАР ҲАМ ОРТДА ҚОЛАЁТГАНИ ЙЎҚ!

Пискент тумани ҳокимлиги Ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари Баҳодиржон Озодов "Раҳбардан 10 китоб" акцияси доирасида ўзи ўқиган 1-ихтисослашган давлат умумтаълим мактаби кутубхонасига 10 турдаги китобларни совға қилди.

@oltin_voha
Воҳамиз тоғлари бағрида нафақат олтину кумуш, балки минг йиллик тарихимизга оид бебаҳо осори атиқалар ҳам яшириниб ётибди. Суратда кўриб туганингиз – битикли тошни Кўчбулоқдаги эски ғордан топишибди. Айтишларича, унда Қуръондан сура ёзилган экан...

@oltin_voha