#ҳуқуқ
КОММУНАЛ ХИЗМАТЛАР ҲАҚИНИ ТЎЛАШ УЧУН КОМПЕНСАЦИЯ ПУЛ ТЎЛОВЛАРИ КИМЛАРГА ҚАНЧА МИҚДОРДА БЕРИЛАДИ?
✔️ Энг кам иш ҳақининг 45 фоизи миқдорида:
👉 1941 — 1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар;
ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерлар;
👉 Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари, Социалистик Меҳнат Қаҳрамонлари ва “Слава” орденининг учала даражаси билан мукофотланган шахслар;
👉 фашист концлагерларининг собиқ вояга етмаган маҳбуслари;
👉 Ленинград шаҳри қамали даврида ишлаган фуқаролар;
кўриш қобилияти бўйича I гуруҳ ногиронлари;
👉 Чернобиль ҳалокати оқибатида жабрланган фуқаролар;
👉 ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахсларга берилади.
✔️ 1941 – 1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчиларига коммунал хизматлар ҳақини тўлаш учун энг кам иш ҳақининг 50 фоизи (101 минг 365 сўм);
✔️ 1941 – 1945 йиллардаги уруш давридаги меҳнат фронти қатнашчиларига эса ЭКИҲнинг 25 фоизи (50 минг 682,5 сўм) миқдорида компенсация пул тўловлари берилади. (Ҳуқуқий ахборот)
@oltin_voha

#ана_бўлмаса!
Хитойда ўқитувчилар ўқувчилар яхшироқ ўқишлари учун синфда 20 дақиқа ухлаб олишларига рухсат беришади.

Forwarded from QURAMA24 I Oqibatli bo‘laylik! 🤲
#мулоҳаза
МУАММО КИМНИКИ?
Сичқон уйда юрар экан бир четга қопқон қўйилганини кўрди.
Бир-икки кундан кейин ҳўрознинг олдига бориб: «Эй хўроз, кел шу қопқонни олиб қўямиз. У ҳаммамизга халақит беряпти», деди. Хўроз унга жавобан «Бу менинг муаммоим эмас. Кимнинг муаммоси бўлса, ўша ҳал қилсин», деди.
Сичқон: «Майли», деди-да, қўйнинг олдига бориб, унга «Эй қўй, кел шу қопқонни олиб қўямиз. Бу ҳаммамиз учун хатарли», деб таклиф қилди. Қўй ҳам хўроз сингари «Бунинг менга алоқаси йўқ экан. Муаммо кимники бўлса ўша ҳал қилиш керак», деди.
Сичқон энди ҳўкизнинг олдига борди: «Кел, шу қопқонни олиб қўяйлик. Бу ҳаммамизга халақит бераяпти». Ҳўкиз: «Бу менинг муаммоим эмас», деди…
Кунларнинг бирида қопқонга илон тушиб қолди. Чиқишга ҳаракат қилиб, уёқ-буёққа талпиниб, шу ерда юрган уй эгасининг аёлини чақиб олди.
Хўжайин аёлини касалхонага олиб борди. Енгил муолажадан кейин дўхтир хўжайинга «Биз қўлимиздан келганини қилдик. Энди уйга олиб бориб, яхши овқатлардан қилиб беринг. Товуқ шўрва бўлса янада яхши бўларди», деди.
Хўжайин уйга келибоқ катакдаги хўрозни сўйиб, шўрва қилди…
Эл-улус: «Фалончининг аёли бетоб эмиш, бориб йўқламасак бўлмас», деб бирин-кетин зиёратга кела бошлади. Хўжайин ўйланиб, «Қардош, қариндош, дўстлар – бари келяпти. Энди бир эҳсон қилай», деди-да, қўрадаги қўйни сўйишга жазм қилди…
Орадан кўп ўтмай аёлнинг касали оғирлашиб, вафот этди. Хўжайин маъракаларни ўтқизиш учун ҳўкизни ҳам сўйиб юборди…
…Масалнинг қизиқ жойи шундаки, «Бу менинг муаммоим эмас», деганларнинг биронтаси омон қолмади. «Муаммо меники», деб жон кyйдирган сичқон эса ҳамон тирик…
Хулоса сиздан!😊
📡@Aynamov
Каналга уланиш:⤵️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAETup4esINfW_Obn0A

Бугун Ёшлар иттифоқи Оҳангарон шаҳар Кенгаши ташаббуси билан ўтказилган "Ёшлар марафони"дан фотолавҳа.
Марафонда 300 га яқин йигит-қизлар иштирок этишди.
@oltin_voha
Марафонда 300 га яқин йигит-қизлар иштирок этишди.
@oltin_voha
📢📢 Ғалаба! "АГМК" Миржалол Қосимов қўл остида Суперлиганинг 3-турида "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда мағлуб этди.
@oltin_voha
@oltin_voha
МУСОФИРНИНГ НОНИ ҲАЛОЛДАН-ҲАЛОЛ!
Деманг юрибдида суриб даврини,
Унутди ҳам деманг уйни, борини.
Тилка-тилка қилган меҳнат жонини,
Яна гапларингиз келмасин малол,
Мусофирнинг нони ҳалолдан-ҳалол!
Жисмин меҳнат ейди, хаёлин соғинч,
Узоқдаги юрти омон бўлсин, тинч!
Зарра эътибордан кўзида севинч,
У хоҳ эркак бўлсин ва ёки аёл,
Мусофирнинг нони ҳалолдан-ҳалол!
Иссиқми, совуқми танлолмас макон,
Чорасиз қолганда тополмас имкон,
У улуғ, у азиз, ҳазрати Инсон?
Юмуши тугамаc қишми ё баҳор,
Мусофирнинг нони ҳалолдан-ҳалол!
У ҳам истайдику уйда яшашни,
Ўғил-қизи билан яшаб яйрашни,
Тўхтатмас ЭЗГУ КУН учун ишлашни,
Койиманг! Юраги чекмасин озор,
Унинг қаттиқ нони ҳалолдан-ҳалол!
@oltin_voha
Каналга уланиш:⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE6e6ddtHYYl_Djqbg

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёнбошга ҳам юра оладиган машина.
Парковка қилиш вообше проблема эмас. Шунақасидан бўлса йўқ демасдингиз-а?😊😉
@oltin_voha
Парковка қилиш вообше проблема эмас. Шунақасидан бўлса йўқ демасдингиз-а?😊😉
@oltin_voha
Forwarded from QURAMA24 I Oqibatli bo‘laylik! 🤲
#ҳуқуқ
ДАРСНИ ҚЎШИБ ЎТГАНИ УЧУН ҚЎШИМЧА ҲАҚ ТЎЛАНАДИМИ?
❓Коллежда инглиз тилидан дарс бераман. Шеригим йўқлиги учун сентябрдан бери гуруҳдаги 30 ўқувчига бир ўзим дарс ўтаман. Менга қўшимча ҳақ тўланадими?
✅ Ҳақиқатда, баъзи ҳолларда тариф бўйича инглиз тили дарслари синфни икки гуруҳга бўлиб ўтилади. Иккинчи гуруҳ ўқитувчиси бетоб бўлиб қолса ёки йўқ бўлса, ҳар икки гуруҳга ҳам бир ўқитувчи дарс ўтишига тўғри келади.
Бундай ҳолатда сиз бошқа мутахассиснинг ўрнига эмас, балки дарсни бир синфда бир вақтда қўшиб олиб бормоқдасиз, шунинг учун бунда иш ҳажми кенгаймайди ва ўриндош сифатида қаралмайди.
Шуни айтиш мумкинки, амалдаги қонунчиликка кўра, қўшиб ўтилган дарслар учун ўқитувчининг ойлик маошига қўшимча ҳақ тўланмайди. (Юрист Хизмати)
📡 @Aynamov
Kanalga ulanish:⤵️

Китоб акцияси доирасида Оҳангарон тумани, "Ялпоқтепа" МФЙ мутахассиси Бумайра Саттарова Халқ кутубхонаси учун шахсий кутубхонасидан 10 дона турли жанрдаги адабиётларни тақдим этди.
Акция давом этмоқда. Шошилинг!😊
@oltin_voha
Акция давом этмоқда. Шошилинг!😊
@oltin_voha
Оҳангарон тумани Ёнариқ қишлоғидан мурожаат тушди.
@oltin_voha мурожаат бўйича масъуллар билан боғланади. Кузатинг...

ДОЛЛАР КУРСИ КЎТАРИЛДИ
Марказий банк 9 апрелдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра:
👉 1 АҚШ доллари – 8451,37 сўм;
👉 1 евро – 9477,37 сўм;
👉 1 рубль – 129,37 сўм га тенглашди.
@oltin_voha
Каналга уланиш:⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE6e6ddtHYYl_Djqbg
Марказий банк 9 апрелдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра:
👉 1 АҚШ доллари – 8451,37 сўм;
👉 1 евро – 9477,37 сўм;
👉 1 рубль – 129,37 сўм га тенглашди.
@oltin_voha
Каналга уланиш:⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE6e6ddtHYYl_Djqbg
@oltin_voha СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИДАН ЖАВОБ ОЛДИ
Тиббиёт ходимларидан тушган мурожаат бўйича Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан боғландик. Масъуллар мурожаатга жавоб йўллашди. Жавобни бугун ўша тиниб-тинчимас каналингизда (каналимиз аъзолари шунақа аташар экан😊) ўқийсиз. Бизни кузатинг...
Каналга уланиш:⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE6e6ddtHYYl_Djqbg
Тиббиёт ходимларидан тушган мурожаат бўйича Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан боғландик. Масъуллар мурожаатга жавоб йўллашди. Жавобни бугун ўша тиниб-тинчимас каналингизда (каналимиз аъзолари шунақа аташар экан😊) ўқийсиз. Бизни кузатинг...
Каналга уланиш:⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE6e6ddtHYYl_Djqbg
#кайфият
Мана буни тартибли навбат деса бўлади! Кассалар олдида тиқилмаслик учун оёқ кийимлар қўйилади фақат. Эгалари навбатига қараб келаверади.
Бўлар эканку! Банкларимизда шуни йўлга қўйсакмикан? Ўтирардик оёқялааанг, гаплашиииб 😂😂😂

Олтин воҳа
Оҳангарон тумани Ёнариқ қишлоғидан мурожаат тушди. @oltin_voha мурожаат бўйича масъуллар билан боғланади. Кузатинг...
15-МАКТАБ ДИРЕКТОРИ НИМА ДЕЙДИ?
Ёнариқ қишлоғидан тушган мурожаат каналга қўйилгач, 15-умумтаълим мактаби директори Гулчирой Усмоновадан қуйидаги жавобни олдик.
"Оҳангарон тумани, «Ён-ариқ» МФЙда жойлашган 15-умумий ўрта таълим мактаби 1972 йилда қурилган бўлиб, шу кунгача атрофи ўралмаган. Мактаб ҳудуди 4 гектар бўлиб, шундан стадион ҳудуди жуда катта жойни эгаллаган. Маҳаллий аҳоли, ён-атрофдагилар мактаб майдончасидан молларини боқадиган яйлов сифатида фойдаланиб келишади, лекин барча бунга негадир бефарқ. Мактаб футбол майдонида аҳоли келиб ўйнайди, лекин атрофни ахлат ва чиқиндилар билан тўлдириб кетишади, биз мактаб жамоаси ахлатларни тозалаш билан оворамиз.
Мактаб ҳисоб рақамига пул тушириш, моддий-техник базасини бойитиш – давр талаби. Ўқувчиларимдан мини футбол майдончаси қуриш (пуллик, таклиф шундай бўлган) учун таклифлар тушгани боис мактаб учун пуллик спорт майдончаси қуриш режалаштирилган ва ҳозирги кунда ҳомийлар билан мулоқот олиб борилмоқда.
Бундан ташқари, стадионнинг бир қисмига боғ яратиш ниятидамиз.
Мактаб раҳбарияти неча мароталаб аҳолини мактабни ўраш, ободонлаштириш масаласида ҳамкорликка чақирган, бироқ масала ижобий ҳал қилинмади. Мурожаатчилар шу масалаларда ёрдам беришса, нур устига аъло нур бўларди".

ҚАЙСИ ҲУДУД МУДИРИНИ ЭНГ ЗАМОНАВИЙ ДЕБ ҲИСОБЛАЙСИЗ?
Таълим янгиликлари канали "Энг замонавий мудир!" лойиҳасини эълон қилди. Лойиҳада Ангрен шаҳар халқ таълими бўлими мудири Шерзоджон Мирзакаримов, Пискент тумани халқ таълими бўлими мудири Ҳаёт Рашидов, Оҳангарон шаҳар халқ таълими бўлими мудири в.б. Зарина Рахимова иштирок этмоқда. Овоз бериш жараёнида сиз ҳам қатнашишингиз мумкин.
https://t.iss.one/talimda каналига кириб, ўзингиз маъқул топган номзодни қўллаб-қувватланг...

“Энди ҳар ҳафта чоршанба куни инвестиция куни бўлади. Ҳар бир раҳбар ҳамма нарсани ташлаб фақат инвестиция билан шуғулланади”.
Айни дамда ўтаётган Президент селекторидан.
(Манба: Учқун Худойқулов, Оҳангарон тумани Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи)

ТЕРМИЗДАН ХУШХАБАР: ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ОҚИНЧИЛИК МАКТАБИ ХАЛҚАРО МИҚЁСДА ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ
Тошкент вилояти жамоаси сурхон заминида ўтаётган Халқаро бахшичилик фестивалида катта иштиёқ билан қатнашмоқда. Айниқса, вилоятнинг ҳудудий хилма-хиллиги ва ўзига хослигини намоён этгувчи муҳташам, гўзал декорация атрофидаги соз суҳбатлар, умрибоқий қадриятларга ҳамоҳанг куй-қўшиқлар анжуман иштирокчиларига манзур бўлмоқда.
Айни пайтда қизғин паллага кираётган фестивалнинг кечаги ва бугунги беллашувлари, айниқса, вакилларимиз учун омадли келди. Кечаги намойишларда қибрайлик таниқли жиров – Қулмахон Дусенов ўз санъатини кўрсатди. Иштирокчиларда катта таассурот қолдирган, бадиҳагўйлик санъатининг ёрқин мисоли бўлган ушбу чиқиш, фестиваль якунларига кўра, муносиб ўрин эгаллашига умид билдирилмоқда. Демак, унинг ғолиб ва совриндорлар сафидан ўрин олишига имконият сақланиб турибди...
Асосий баҳслар ҳали давом этаётган бир пайтда, бугун халқаро фестивал доирасидаги яна бир муҳим йўналиш бўйича ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди.
Республикамизнинг турли вилоятлардан ташриф буюрган маҳаллий бахши, жиров ва оқинлар ўртасида кўрик-танловда вилоятимиз фарзанди – Чирчиқ давлат педагогика институти талабаси Талғат Ўринбеков “Оқинчилик” йўналишида фахрли 1-ўринни эгаллади. Энди Талғат уйига 5 000 000 сўм мукофот пули билан қайтади.
Яна бир истеъдодли вакилимиз – паркентлик Муроджон Алиев ушбу танловнинг фахрий ёрлиғи ва 500 минг сўм пул мукофоти билан тақдирланди.
Халқаро бахшичилик фестивали совриндори Талғат Ўринбеков: “Сурхондарёга иккинчи бор келишим. Ўтган йили Олтинсой туманида, пурвиқор тоғлар бағрида бўлиб ўтган бахшилар фестивалига келиб, истеъдодимни намойиш этгандим. Бу йил эса халқаро фестивалда иштирок этаяпман. Фестивалга келиб, устоз бахши-шоирлар, оқинлар, тенгдошларимнинг ижроларини кўриб, Тошкент вилояти оқинчилик мактабининг алоҳида ўрни борлигига амин бўлдим”
Маълумот учун: Оқин – бадиҳагўйлик йўли билан ҳамда асрлар давомида шаклланган эпик тафаккурга монанд равишда ижод қиладиган санъаткордир. Ўрта Осиё ва Қозоғистонда ушбу санъат кенг ривожланган. Вилоятимиз вакили Талғат Ўринбеков мазкур беллашувларда бир пайтнинг ўзида уч тилда достон ижод этди ва куйлади.
Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.

#раҳбардан_10_китоб
МАКТАБ ДИРЕКТОРЛАРИ ФАОЛЛАШДИ!
Акциямизга Оҳангарон туман ХТБ тасарруфидаги мактабларнинг директорлари ҳам қўшилди. Ахир билим масканларининг раҳбарлари кутубхона ташкил этишда барчага ўрнак бўлмасалар уят бўлар?!☺️
Шундай қилиб бугун:
📚 Фахрий журналист Абдушукур Наврўзов – 10 та;
📚 5-мактаб директори Нуриддин Бурхонов – 5 та;
📚 8-мактаб директори Низом Хўжахонов – 10 та;
📚 14-мактаб директори Дилшод Қодиров – 10 та;
📚 15-мактаб директори Гулчирой Усмонова – 10 та;
📚 19-мактаб директори Фотима Аҳмадхонова – 10 та;
📚 31-мактаб директори Зоҳид Миралиев – 10 та;
📚 32-мактаб директори Ҳакимжон Пўлатов – 10 та;
📚 34-мактаб директори Шуҳрат Сувонов – 9 та турли жанрдаги адабиётларни кутубхона фонди учун тақдим этишди.
Шу ўринда Оҳангарон шаҳридаги корхона-ташкилот раҳбарлари, Халқ таълими бўлими, Мактабгача таълим бўлимини акцияда фаолроқ бўлишга чақирган бўлардик.
Акция давом этмоқда, шошилинг!