Forwarded from davletovuz
Тадбиркорлик субъектлари учун қулай имконият
Тошкент вилояти сўнгги вақтларда бизнес юритиш учун қулай ҳудудлардан бирига айланди. Шу муносабат билан Тошкент вилоятида бизнес учун қулай нархларда кўплаб давлат активлари ва ер участкалари оммавий савдоларга чиқарилмоқда.
Муҳими, ушбу давлат активларини очиқ ва шаффоф савдоларда инсон омилисиз сотиб олиш, тўловларни бўлиб-бўлиб тўлаш мумкин. Ҳозир имкониятдан фойдаланишнинг айни вақти.
Батафсил:
1) Тошкент вилоятидаги оммавий савдолардаги давлат активлари ҳақида
2) Ер участкалари ҳақида
Реклама

👍7
Forwarded from Nishon24.uz | Rasmiy kanal
#Танқид
Нурафшонликлар қачонгача бу йўллардан азият чекади?
➥ Батафсил: https://nishon24.uz/uz/news/457
Facebook | Telegram | Instagram

👍15🔥3🤯1
Forwarded from Yoshlar kundaligi | Rasmiy
⚡️⚡️Ғалаба! Ура!!!
Шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон олимпиадаси ғолиби!✊
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi

👍34🔥2
Forwarded from Alisher Sadullaev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍80👏13❤2🔥2
Forwarded from Odiljon Tojiyev
#Интервью
BBC ўзбек хизмати журналисти билан мамлакатимиз кун тартибидаги энг муҳим масала юзасидан суҳбатлашдик. Кутилган ва кутилмаган саволлар бўлди. Ҳар доимгидек.
Лекин бундай форматдаги суҳбат ва очиқчасига мулоқот, тан олиш ҳам мардлик бўлади, янгилик. Илгари бундай суҳбатлар ҳақида ўйлаб кўришнинг ўзи хиёнатдек қабул қилинар эди. Кимлардир шундай хулоса чиқарар эди. Ҳар доимгидек.
Бу очиқлик ва сўз эркинлигининг шабадаларидан бири. Бундай йирик кампания мобайнида жараённинг қоқ марказида турар экансан, тилни тийиш эмас, янаям баралла сўзлаш чекингга тушаркан, нотўғри сўзлашдан хавотирмией, нимадир қалбингни кемиради. Ҳар доимгидек.
Хавотир нимадан? Бугун янгиланаётган Конституция лойиҳаси устида тун-у кун иш олиб бораётган катта жамоанинг меҳнатини тўғри тушунтира олмасликдан чўчиш. Сиз эса бошқа нарсани ўйладингиз-а? Ҳар доимгидек. 😉
Ўзбекистонда орқага қайтмас жараёнлар бошланган. Бу энди ҳар доимгидек эмас. Янги жараён ва воқелик.
👉 @odiljon_tojiyev
Тўлиқ суҳбат бу ерда:
https://youtu.be/uzpS1O3IeXQ

YouTube
Ўзбекистон: Президент муддатини узайтириш таклифи кимдан чиқди? BBC O'zbekiston Мирзиёев
BBC News O'zbek янгиликлар каналига хуш келибсиз!
Ўзбекистон: Президент муддатини узайтириш таклифи кимдан чиқди? BBC O'zbekiston Мирзиёев
Конституцияга ўзгартиришлар доирасида давлат президентининг муддати узайтирилиши, ва унинг ортидан Президент Шавкат…

👍10🔥2🤡2
#Ташаббус
Пискент тумани ДСИ бошлиғи Ўзбекистондан тақиқланган Озодлик Радиосидаги эротик блогернинг қотилига 16,5 йилга озодликдан маҳрум этилгани ҳақидаги хабарга муносабат билдирди. 😳
@oltin_voha

👍33🤔5🌭4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтган 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида чемпионликни қўлга киритган жамоамиз билан телефон орқали мулоқот қилиб, уларни ушбу буюк ғалаба билан қизғин табриклади.
@oltin_voha
@oltin_voha
👍27
#Мурожаат
Здравствуйте, а кто в Ахангаране трубы выкапывает? От отопления похоже. Вот на первом микрорайоне, напротив " домашнего уюта" двор, там копают сейчас. А до этого копали где 5 квартал. Это законно вообще?

👍31😢10😱4🤬3
Forwarded from Nishon24.uz | Rasmiy kanal
#Муносабатнинг_инжиғи #Нурсизланиш
⚡️ Нурафшоннинг нурли манзилларини яратиш учун бир муддат шаҳар кўчаларида нурсизланиш ҳолатлари вужудга келиши табиий ҳол – Нурафшон шаҳар ҳокимлиги.
☝️ P.S. Кулманг. Булар жиддий айтаяпти. Нурсизлантирмаганликларидандирда.
Facebook | Telegram | Instagram
⚡️ Нурафшоннинг нурли манзилларини яратиш учун бир муддат шаҳар кўчаларида нурсизланиш ҳолатлари вужудга келиши табиий ҳол – Нурафшон шаҳар ҳокимлиги.
☝️ P.S. Кулманг. Булар жиддий айтаяпти. Нурсизлантирмаганликларидандирда.
Facebook | Telegram | Instagram
😁16👍5❤2👏2🔥1
Forwarded from Yoshlar kundaligi | Rasmiy
#Қисқа_сатрларда
МУДРАЁТГАН МАСЛАҲАТЧИЛАР, МЎЙНОҚ ҲОКИМИ НУРАФШОНГА ХАТ ЁЗДИ, "ҲАЙЁМ" КОСМОСДА КАЙФ ҚИЛАЯПТИ, АНГРЕНДАН КУНИГА 50 ВАГОН КЎМИР ҚАЁҚҚА КЕТАЯПТИ – ҚИЗИҚАРЛИ ХАБАРЛАР ДАЙЖЕСТИ БИЛАН ТАНИШИНГ
➖Устозларга хушхабар: 15 йил олий тоифани сақлаган педагог-ўқитувчиларга олий тоифани умрбод сақлаб қолиш имконияти берилади;
➖Элчихонамиз ниҳоят тилга кирди: Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги элчихонаси Украинадаги урушга боришни тарғиб этаётган барчани шахслар жиноий жавобгарликка тортилишини маълум қилди;
➖Қаҳратонга тайёргарлик: Ангрендаги "Ўзбеккўмир" АЖ ижтимоий соҳа объектларига кунига 45-50 вагон кўмир жўнатишни бошлади;
➖Кутилмаган миграция: Жорий йил январ-июн ойларида пойтахтдан Тошкент вилоятига 3611 киши доимий яшаш (прописка) учун кўчиб ўтган;
➖Қурилишда бурилиш: Тошкент вилоятида 3945 та қурилиш соҳасига ихтисослашган корхона ва ташкилот бор. (Сарказм: мос равишда, тахминан 39 минг минг 450 та муаммо, чала ташлаб кетилган объект, таъмирга муҳтож болалар майдончаси, сифатсиз қурилган бинолар бор. Ангрен бу борада чемпион);
➖Мирзаевга Мўйноқдан хат келди: Тошкент вилоятининг тажрибали шифокорлари Мўйноқда бўлиб, касбдошларига амалий ва назарий ёрдам кўрсатдилар. Туман ҳокими миннатдорлик мазмунида Зойир Мирзаевга мактуб йўллади;
➖Мудраётган маслаҳатчилар: ёш журналист Отабек Бакировнинг ёзишича, Ангренда давлат тилига масъуллар бор-йўқлиги номаълум. Борлиги билинмаяпти. Бизнингча, нафақат Ангренда, Тошкент вилояти бўйлаб шундай аҳвол. Вилоят ҳокимининг давлат тили бўйича маслаҳатчиси бирон марта журналистлар билан учрашмади, ҳар куни нима иш қилаётгани жамоатчиликка номаълум, тизим мудроқ ҳолатда;
➖Суддан қуруқ чиқиб кетди: Судьялар олий кенгаши қарори билан Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Олмалиқ шаҳар судининг судьяси Б. Жўрабеков лавозимидан озод этилиб, ваколати муддатидан илгари тугатилди;
➖Муқояса: Вилоят ҳокими чанг ва газ ушлаш фильтрлари ўрнатилмгани учун 10 та корхона фаолиятини тақа тақ тўхтатган. Уларга қатъий талаб қўйилган: ё аҳолини заҳарлашни тўхтатасан, ё заводингни тўхтатасан. Воқеа, афсуски, йиллар давомида кўмир чангланишидан азият чекиб келаётган Оҳангарон туманининг Ёнариқ, Ялпоқтепа ҳудудида содир бўлмаган. Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани, "Шўрчи" маҳалласида бўлган;
➖"Ҳайём" жамоаси космосда учиб юрибди: Эрон Россия билан ҳамкорликда "Ҳайём" сунъий йўлдошини Бойқўнғир аэродромидан космосга учирди. Умар Ҳаёмнинг саркаш рубоийлари мутаассибларнинг кайфини учирган бўлса, Эроннинг "Ҳайём"и Исроилнинг кайфиятини бузади – парвоз миссияси Исроилнинг Яқин Шарқдаги ҳаракатларини кузатиб бориш.

👍30❤2
⚡️⚡️Сайёр қабул
Чинозда Президент администрацияси, вазирлик ва идоралар мутасаддилари иштирокида сайёр қабул бўлаяпти.
Зойир Мирзаев формада. Мурожаатчилар билан очилиб гаплашаяпти, энг оригинал танбеҳ ва муносабатлар бўлаяпти.
Масалан, бир аёл уйини ремонт қилишга ёрдам сўради. Ўғли ишда экан. Чақирайлик, ўғлингиз бўпти, деса ремонт қиламиз, деди. Аёл жим. Хуллас, сен ночор, ожиза эмассан, соппа-соғлом ўғлинг бор. Уял, синглим, деди ҳоким. Ғалатией. Лекин, бу фикрга қўшилмай бўлмайди.
Фейсбукда ⭕️Live кузатинг. Ҳозир. Айни шу пайтда:👇
https://fb.watch/ePjnL1VRC_/

👍23🤯1😱1
Forwarded from Olimjon O‘sarov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Интервью
"Озодлик" радиосининг "ОзодНазар" дастури муаллифи ва бошловчиси Сарвар Усмон билан ўзбек шахматчиларининг олимпиададаги оламшумул ғалабаси, шунингдек миллий журналистикамизнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари ҳақида суҳбатлашдик.
📹 Видеони тўлиқ кўринг ва фикрларингиз билан ўртоқлашинг
Бизни кузатиб боринг
Youtube | Facebook | Telegram | Instagram

👍12
#қойил
Маркетинг дейдилар буни. Корзинкадан янги реклама. Қизиқарли, романтик, шу кунлар руҳига мос. Зўра?

👍25👏3🤔1
Forwarded from Олимлар минбари
«Ҳиндистонда ғолиб бўлган шахматчиларимизни давлат мукофотлари билан тақдирлаймиз» — Шавкат Мирзиёев
💠 Президент Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент архитектура-қурилиш институтида профессор-ўқитувчилар ва талабалар билан учрашувидаги нутқидан иқтибослар:
➖ «Шахматга оид 3 йилда учта қарор қабул қилдик. Нима учун? Биз 20 йил давомида бу соҳада кечикканимиз учун қарорларни қабул қилдим. 2026 йилги шахмат Олимпиадасига энди барча бошқача тайёргарлик кўради. «Биз чемпионлар юртига боряпмиз»;
➖ «Уларга катта мукофотлар берсак бошқалар учун ҳам бу мотивация бўлади. Ҳамма ота-оналар фарзандларини шахмат тўгаракларига беришни бошласа керак»;
➖ «Шунингдек, уларга давлат мукофотларини ҳам берамиз. Бундан ташқари, уларга автомобиль беришни ҳам режалаштирдик. Ахир уларнинг боксчилардан нимаси кам?».
@olimlar_minbari

👍50🔥7
Forwarded from Yoshlar kundaligi | Rasmiy
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
#Телеком #Масалан #ТелекомОппоқ
«ЎЗБЕКТЕЛЕКОМ» БЮДЖЕТИ ВА БЕЧОРА БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИ
Ўзи аслида туғилганда давлат бюджетидан бино бўлган «Ўзбектелеком»дан кўраюзсизроқ провайдер, бюджетникларга тупурган алоқа оператори бўлмаса керак. Ҳисобда пул қолмаса, интернетни автоматик равишда узади.
Дейлик, ташкилот иши интернетга боғлиқ, ойнинг охирги кунида пулни қандайдир молиявий тартиб-таомилларга кўра (4-йўналиш очилишини кутиш, дейилади бухгалтерия жаргонида) «Ўзтелеком»га ўтказа олмаса, эртасига интернет узилади. Иш тақа-тақ тўхтайди.
Ҳолбуки, ҳар икки томон ҳам бу пул ўтказмалар тартибига доир кечикиш эканлигини тушунади. Лекин, мижозлар манфаати аҳамиятсиз.
Бошқа томондан олганда, энг сифатсиз интернет ҳам «Ўзбектелеком»да. Марказдан икки қадам чиқасан ва интернет«Е» кўрсатади. Чунки, булар қўшимча антенна жойламайди, ҳаражат қилгиси келмайди.
Мижоз билан тузилаётган шартномада сифатли алоқа ва интернет ваъда қилинади, лекин буни тўлиқ бажара олмаслигини ўзиям билади.
Хуллас, Қурбоной билан Қурбонжон интернет ва алоқа учун маблағни 100 фоиз олдиндан тўлайди. Бироқ компания сифатли алоқа ва интернетни тўлиқ таъминлай олмайди.
Одамларга сабзавотдек муомала қилаётган бу компания мижозларни менсимасликни бас қилиши, корпоратив, бюджетдан тўлов қиладиган ташкилотлар биланносамимий ишлашни тўхтатиши керак.
Наинки, вақт талаб қиладиган маълум бир техник жараёнларни, деб ҳар бир иши интернетга боғлиқ давлат ташкилотлари фаолиятини тўхтатса?
Умуман, тўлов тўлиқ кафолатланган давлат ташкилотларини узлуксиз интернет билан таъминлаши шарт, модомики, агар «Ўзбектелеком» Ўзбекистоннинг телекоми бўлса!!
Афсуски, уларнинг бу нодўстона позицияси туфайли, халқ хўжалигининг турли соҳаларига катта зиён етади, фойдали иш коэффиценти пасайиб кетади, қаерлардадир давлат ташкилотига иш билан борган одамлар электрон базалар ишлашини кутиб сарғайиб ўтиради.
Кейин ким ёмон? Давлат ёмон. «Телеком» оппоқ.
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Телеком #Масалан #ТелекомОппоқ
«ЎЗБЕКТЕЛЕКОМ» БЮДЖЕТИ ВА БЕЧОРА БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИ
Ўзи аслида туғилганда давлат бюджетидан бино бўлган «Ўзбектелеком»дан кўра
Дейлик, ташкилот иши интернетга боғлиқ, ойнинг охирги кунида пулни қандайдир молиявий тартиб-таомилларга кўра (4-йўналиш очилишини кутиш, дейилади бухгалтерия жаргонида) «Ўзтелеком»га ўтказа олмаса, эртасига интернет узилади. Иш тақа-тақ тўхтайди.
Ҳолбуки, ҳар икки томон ҳам бу пул ўтказмалар тартибига доир кечикиш эканлигини тушунади. Лекин, мижозлар манфаати аҳамиятсиз.
Бошқа томондан олганда, энг сифатсиз интернет ҳам «Ўзбектелеком»да. Марказдан икки қадам чиқасан ва интернет
Мижоз билан тузилаётган шартномада сифатли алоқа ва интернет ваъда қилинади, лекин буни тўлиқ бажара олмаслигини ўзиям билади.
Хуллас, Қурбоной билан Қурбонжон интернет ва алоқа учун маблағни 100 фоиз олдиндан тўлайди. Бироқ компания сифатли алоқа ва интернетни тўлиқ таъминлай олмайди.
Одамларга сабзавотдек муомала қилаётган бу компания мижозларни менсимасликни бас қилиши, корпоратив, бюджетдан тўлов қиладиган ташкилотлар билан
Наинки, вақт талаб қиладиган маълум бир техник жараёнларни, деб ҳар бир иши интернетга боғлиқ давлат ташкилотлари фаолиятини тўхтатса?
Умуман, тўлов тўлиқ кафолатланган давлат ташкилотларини узлуксиз интернет билан таъминлаши шарт, модомики, агар «Ўзбектелеком» Ўзбекистоннинг телекоми бўлса!!
Афсуски, уларнинг бу нодўстона позицияси туфайли, халқ хўжалигининг турли соҳаларига катта зиён етади, фойдали иш коэффиценти пасайиб кетади, қаерлардадир давлат ташкилотига иш билан борган одамлар электрон базалар ишлашини кутиб сарғайиб ўтиради.
Кейин ким ёмон? Давлат ёмон. «Телеком» оппоқ.
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
👍49🔥3🤔2😁1
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Uzbekistan Airways Мустақиллик байрами муносабати билан 1—4 сентябрь кунларидаги маҳаллий авиақатновларга 50 фоиз чегирма эълон қилди

👍13❤4
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
#Мурожаат:
Ассалом алейкум Ангренда богча тарбиячилари Мфй секторларда ишлаши мумкинми биттадан ишчи боришади доим жадвал билан мудир буйруги Билан деб Ангрен шахри мудири шундай буйрук беришга хаклими?
〰〰〰〰〰〰〰
Ангренда нима бўлаяпти ўзи? Бу мумкин эмаску!

😱28👍14🤬7😁2
Олтин воҳа
#Мурожаат Здравствуйте, а кто в Ахангаране трубы выкапывает? От отопления похоже. Вот на первом микрорайоне, напротив " домашнего уюта" двор, там копают сейчас. А до этого копали где 5 квартал. Это законно вообще? @oltin_voha
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Оҳангарон шаҳар ҳокимлигининг расмий муносабати:
Жорий йилнинг 9-август куни “Олтин воҳа” телеграм мессенжери орқали эълон қилинган Оҳангарон шаҳрига оид мурожаат ўрганилди.
Оҳангарон шаҳар “Умид” МФЙ ҳудудида жойлашган Тошкент вилояти “Иссиқлик манбаи ишлаб чиқариш бошқармаси” ДУК тасарруфидаги РК-1 қозонхонаси “е-аукцион” электрон тизими орқали балансда сақловчи корхонанинг молиявий ҳолатини яхшилаш, кредиторлик қарздорлигини қисқартириш мақсадида очиқ электрон савдо тизимида сотилган.
Бугунги кунга келиб, Оҳангарон шаҳар “Умид” МФЙ ҳудудида жойлашган Тошкент вилояти “Иссиқлик манбаи ишлаб чиқариш бошқармаси” ДУК тасарруфидаги РК-1 қозонхонасидан собиқ иттифоқ даврида кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи фуқароларнинг хонадонларига тортилган ер ости қувурлари “е-аукцион” электрон савдо майдончаси орқали “Озоднур” МЧЖ томонидан ер ости қувурларини қазиб олиш даврида етказилган зарарларни қоплаб бериш шарти билан ҳарид қилинган ва мазкур МЧЖ томонидан ерости қувурларини қазиб олиш ишлари олиб борилмоқда.
Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
Оҳангарон шаҳар ҳокимлигига раҳмат. Бу ерда иш бошлаган матбуот котиби Гулшода Каримова (@oltin_voha мактабида пишган кадрларидан бири🤝) масъулиятни ҳис қилиб, жавоб йўллабди. Лекин, аслида бу иш вилоят "Иссиқлик манбаи"га оид. Нега бу ишни бир йил олдин қилмадинг? Нега шаҳар йўллари энди эпақага кела бошлаганда ковла-ковлани бошладинг? Кимдан рухсат олдинг? Ер остида турган, ҳали сотилмаган яна нималар бор? Ўйлайверсанг, қизиқ саволлар чиқади.
Ҳархолда мен бир нарсани аниқ биламан: ҳар қандай қонун, қарор, идоравий ҳужжат ёки қарор халқни саросимага солишга, тинчини бузишга, асабийлашишга, қоқ иккига бўлишга эмас, аксига хизмат қилиши керак. Акс ҳолда ўшандай қарор қабул қилинган жойда нимадар жойида эмас!
Буёғини "Иссиқлик манбаи" тилга кирса, ўзи айтиб берар.

👍49❤1🤔1
Forwarded from Тарихий карточка. Футбол
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
600 миллион, Ўзбекистон ифтихори, Экинокс ва халқ меҳри. Уларга шунга муносиб эди.
👍44❤6🥰2
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Биз номни ўзгартиришни яхши кўрамиз. Анъанавий август конференцияси "Устозлар миллий форуми"га ўзгарибди. Ўқитувчи билан устоз битта тушунча эмас. Ўқитувчилар тўлақонли устоз бўла олмайди. Ўқитувчи сўзи алоҳида ва у ҳам қадрли. Лекин, устоз бошқа.
Энг қизиғи, форум дегани билан конференция дегани ҳам бошқа-бошқа нарсалар. Коференцияда илмий маъно, моҳият бор. Форумда шоуменлик кучли. Балки, давр руҳига мослаш шудир?
Ўйлаяпман: Шерзод Шерматов найранг қилиб kundalik.com деганни тиқиштириб кетди. Тизимни барбод қилди. Балки, мен янглишаётгандирман, йўқ янглишмаяпман, бу аниқ: хуллас, таълимда советча меросни барбод қилишга шошмаслик керак эди.
Масалан, "Кундалик дафтари" ўқитувчи, ўқувчи ва ота-она ўртасидаги ўзига хос мулоқот воситаси, фарзандга кўзгу эди. Ва ҳаммаси яхлит, ўз уйимизда, архивимизда турарди.
Ҳайратланмай қўйдим. Соққабазм этади давом.

👍79🥴5