Олтин воҳа
6.89K subscribers
10.2K photos
4.16K videos
72 files
6.69K links
Биз билан боғланиш учун: @Oltin_voha_bot
Download Telegram
⚡️⚡️⚡️“22 октябрь – Халқаро эркакларнинг асаб тизимини аёллар зўравонлигидан ҳимоя қилиш куни” экан.

Табриклаймиз-қутлаймиз)😊

@oltin_voha
⚡️ Тўйга таклифнома келди, борасизми?!

Ижтимоий тармоқларда сайлов ҳақида турли баҳс-мунозараларга кўзимиз тушяпти. Айни кунларда 24 октябрь, якшанба куни бўладиган Ўзбекистон Президентлигига сайлов мавзуси авжида.

Батафсил 👉 https://bit.ly/3B5lelN

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/yuz_official
Forwarded from 1937
САЙЛОВГА ҲАМ САНОҚЛИ КУНЛАР ҚОЛДИ ,БУ ҲАМ БИЗ УЧУН КАТТА БАЙРАМДЕК,ШУ КУНЛАРДА ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ОЛМАЛИҚ ШАХАР 19- ИМКОНИЯТИ ЧЕКЛАНГАН,МАХСУС БОҒЧА БОЛАЛАРИНИ ҚУВОНЧЛАРИ ЧЕКСИЗ БЎЛДИ,ОЛМАЛИҚ ШАХАР ИМОМ ХАТИБИ ХУСНИДДИН ОРТИҚОВ БОҒЧАНИ ЖАМИ 6 ТА ГУРУХ ХОНАЛАРИГА ГИЛАМЛАР ЭҲСОН ҚИЛИБ ХОНАЛАРГА КИРИБ БОЛАЛАРГА ХУРСАНДЧИЛИК УЛАШИБ ЧИҚДИ,БОҒЧАНИ ЖОНКУЯР КАСАБА УЮШМА ХОДИМАСИ СУЛАЙМОНОВА Д ,ГИЛАМЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИБ ОЛДИ,БАРЧА БОЛАЛАЖОНЛАР ВА УЛАРНИНГ ОТА ОНАЛАРИ ,ИМОМ ХАТИБГА БУНДАН БУЁН ШУНДАЙ ИШЛАРИГА ОМАД ТИЛАБ РАХМАТ ДЕБ ҚОЛИШДИ

ХАМДАМОВА.Н
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ТВ Анонс | ТEЛEДEБАТ |

🗳Президентликка номзодларнинг вакиллари иштирокидаги қизғин баҳс-мунозаралар | 2021 йил 22-октабр соат 17:00 да

Telegram | Instagram | Facebook
#Тавсиянинг_инжиғи

ЮТУБДАГИ ЛОЙИҲАМИЗ – "НИШОН"НИ КУЗАТИБ БОРАЯПСИЗМИ?

🔆Агар сиз ҳалиям бу ютуб каналга обуна бўлмаганман, десангиз, унда, ай-яй-яй, уят будеть☺️

📌Сизга кейинги бир ҳафта-ўн кунда ютуб каналимизда эълон қилинган қизиқарли видеолар мундарижасини ҳавола қиламиз.

1.🎬 "Ўткан кунлар"да Отабек ролини ўйнаган машҳур актёр Беҳзод Муҳаммадкаримов ўзбек дубляж санъатининг бугунги аҳволи ҳақида куюнчаклик билан гапирди:
https://youtu.be/g_nKGO3qwWw

2.🧑‍🎓 Совет пайтида Ўзбекистон олий раҳбариятида ишлаган, Оққўрғон фарзанди профессор Султон Сегизбоев хоинми ёки қаҳрамон?
https://youtu.be/R44Xx3m44T4

3. 🍇"Ризамат" узум нави ижодкори, қибрайлик Ризамат ота ҳақида свежий ҳикоя.
https://youtu.be/F-cTlvHu8Yw

4. 👩Чиноздан чиққан қаҳрамон – Турсуной Охунова афсонаси.
https://youtu.be/dBemdYJrph4

5.💳 кредитга олинган 1 миллиард сўмни гумдон қилган сохта тадбиркор портретига чизгилар.
https://youtu.be/OMO96ANBTeo

P.S. Лойиҳа ривожланиши учун ютуб каналимизга обунга бўлинг. Гидрометнинг ахбoротига қараганда, барча ақлли ва креатив инсонлар "Нишон" ютуб каналини кузатишаяпти ☺️

Yoshlar kundaligi
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/ybNAkRBzr25kMWMy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Дахшат 18+

Тошкент вилояти Янгийўл туманида 13 ёш атрофидаги бола бетон плита ортилга юк машинаси тагида қолиб кетиб халок бўлди

Хурматли ота-оналар болаларингизга этиборли бўлинг, йулларда хушёр бўлишга ўргатинг!

@oltin_voha
#Объектив

Бугун қизиқ иш бўлди. Унгут маҳаллаларидан биридаги вазият бўйича маҳаллий телеграм каналда эълон қилинган постни қайта улашдим (переслать).

Кейин ҳудудда истиқомат қилувчи инсонлардан бири ботимизга ёзиб, ўша переслать қилинган постни ўчириб ташлашни сўради. Рад қилдик. Илтимос қилди, вазиятни тушунтирди, ноқулай алпозда қолиб кетганини айтди.

Яъни, расмийлар бу хабарни @oltin_voha да ҳам пайдо бўлганидан сўнг, вазиятга эътибор қаратиш ўрнига, хабарни ким чиқарганига, буюртмачи кимлигига қизиқишган.

Қизиқ парадокс. Воқеанинг сабаблари қолиб, оқибатларига қарши курашиш синдроми пайдо бўлаяпти, назаримда. Хўп. Унгутда битта маҳаллада йўллар лой экан, асфальт кўрмапти, маҳаллий каналда бу чиқибди, кейин биз ҳам уни улашвордик, шунга нима бўлибди? Шунга кимдандир душман қидириш керакми? Дунёқарашларингиз мунча тор?

Қишлоқда лой кўчалар бўлмаслиги шарт деган қоида борми? Қишлоқларда йўллар секин-аста ўзига келаётгани ҳаммага маълум, қолаверса, қишлоқ бу – қишлоқ. У ерда турмуш тарзи бошқача бўлади барибир.

Энг асосийси, Унгутда бу йил энг катта муаммо ҳал этилди. Деярли маданий ҳаётдан, асосий йўлдан узилиб қолган қишлоқ аҳолиси учун темир йўл устидан йўл қуриб берилди.

Хуллас, бу ерда бизда муаммо йўқ, бу қандай аҳвол, нега ҳамма биздан миннатдормас, дегандек қарашлар бўлаётганга ўхшайди. Бу мутлақо нотўғри қараш. Одамзод доим янада кўпроғини хоҳлайди, бу хоҳиш-истаклари ҳам табиий, айни пайтда солиқ тўловчи сифатида қонуний.

Қаердадир кимдир гапира бошласа, дарров айбдор қидириш, унинг ўзига босим ўтказиш – қўрқоқларнинг иши. Ҳа, шундай кўчалар бор, фақат Унгутда эмас, яна кўплаб қишлоқларда бор, бунгаям навбат етади, ҳозирча шағал ёки майда тош ётқизамиз, деган изоҳ етарли эди, менимча.

Йўқ. Булар дарров источникни аниқлашга тушади, ким, айтинглар, ким берган бўлиши мумкин бу маълумотни, нега интернетга чиқаради, @Ungutliklar канали админи ким, тез топинглар, орамизда бундай кўрнамаклар бўлиши мумкинмас, деган тупизм.

Ахборот муҳити, очиқлик шароитида ишлашга мажбурсиз. Бу – президент сиёсати. Энг асосийси, бировдан душман қидиришни тўхтатинглар. ☺️

@oltin_voha
#муносабат

Сиз келмасангиз ҳам тўй барибир ўтади

⚡️Авваламбор, шуни таъкидлаш керакки, сайловда қатнашиш ёки қатнашмаслик бу ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқидир, бу мажбурият эмас. Ҳар бир сайловчи бир овозга эга. Лекин, доно ҳалқимиз айтганидек, “сиз келмасангиз ҳам тўй барибир ўтади”.

🔹Аммо сиз келсангиз тўйимиз янада мазмунли бўлади. Ҳаётда ҳар бир инсоннинг ўз ўрни бор. Шу ўринга у дахлдорлиги ва меҳнати орқали эришади. Бир овоз дарёдаги бир томчи сув каби ҳаётимизни биргаликда яхшилашга хизмат қилиши мумкин.

▪️Овоз бериш ҳуқуқи, ўз хоҳиш-иродасини билдириш тенглиги ва эркинлиги қонун билан кафолатланади. Шундай экан, ҳар бир фуқаро ўзининг Конституцияда белгиланган сиёсий ҳуқуқларидан келиб чиқиб, сайлов жараёнларида муносиб иштирок этган ҳолда аввало ўзи, оиласи, фарзандлари ва яқинлари ҳамда мамлакати тараққиёти учун ўз ҳиссасини қўшмоғи муҳимдир. Ўз келажаги учун бефарқ бўлмаган инсон доно ҳисобланади.

🔍Доно бўлиш эса ҳамманинг ҳам қўлидан келмайди. Ўзига ишонган, ўз ўрнига эга бўлган, ўз оиласи, Ватанига бефарқ бўлмаган инсонгина катта ютуқларга эришиши мумкин.

Феруза Усарова,
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи-методик маркази илмий ходим.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/KOIRkjy7F59kYjYy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Инсон_қадри #Менинг_президентим #Челленж

Кеча бир гуруҳ кўнгиллилар #Менинг_президентим шиори билан челленж ўтказишди.

Челленж иштирокчилари Ангрен-Оҳангарон-Нурафшон-Қуйи Чирчиқ-Янгийўл
маршрути бўйича юриб ўтишди.

Тафсилотлар – видеода
👆👆👆
Ҳокимлар Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашларига раислик қилиши ҳақидаги хабарга депутат Расул Кушербаевнинг фикри...

⚡️⚡️📫 @haqiqatonline телеграм каналини кузатиб боринг!
Сенат гўшт ва картошка маҳсулотлари импортини ҚҚСдан озод қилишни маъқуллади

Бу бўйича қонун лойиҳаси Қонунчилик Палатаси томонидан қабул қилинганди.

Қонун билан республикада гўшт маҳсулотлари ва асосий истеъмол маҳсулоти бўлмиш картошкага бўлган талаб ва нархлар барқарорлигини таъминлаш орқали аҳоли даромадларини ошириш мақсадида Солиқ кодексига қўшимча киритилмоқда.
Хусусан, Солиқ кодексининг 483-моддасига 2021 йил 10 октябрдан 2021 йил 31 декабрга қадар бўлган даврда гўшт (мол, қўй, товуқ), тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ва уларни сўйиш маҳсулотлари, картошка ҳамда музлатилган балиқни мамлакат ҳудудига олиб кириш, шунингдек уларни реализация қилиш бўйича айланмалар қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш бўйича қўшимча норма киритилмоқда. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

@oltin_voha
Охунжон Мадалиев - Фаргонамнинг паривашлари | Ohunjon Madaliyev…
Ohunjon Madaliyev
#Ностальгия

Охунжон Мадалиев,
"Фарғонамнинг паривашлари".


Бориш, келиш, юриш, қайтиш... Умр ўтаяпти ўртада. Ҳамма сени нимагадир ишонтирмоқчи бўлади. Сен ҳам ўз бўлар-бўлмас ҳақиқатинг билан, дейлик, яқинларингни лақиллатасан. Ахир ҳақиқат деб куйиб-ёнганларинг майда ва жўн ишлар эканлигини бир кун тушунасан.

Сўнгра тунлари илкис уйғониб, ўзингдан жирканиблар кетасанмией. Юракдаги гаплар эса ичдан чўғланиб тураверади. Кўнгил одами бўлиб яшаш маза... ва азоб.

Тун ярмида бурқситиб сигарет тутатасан, ўпканг зўриқади. Кейин ухлайсан. Тушлар кўрасан сўлим-сўлим. Довоннинг нарёғида қолган ёшлигинг тушингга киради. Ва яна қандайдир қизлар. Чеҳралари таниш, истарали қизлар...

💔🕊🍁💐🔥

@oltin_voha
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 “МЕН ЧИНДАН ҲАМ БАХТЛИМАН!”

Пискентнинг интернационал оиласи ҳақида таниқли журналист Гулчеҳра Дурдиева яхши суҳбат эълон қилибдилар.

7 келин, 7 миллат вакиласи. Оила тинч-тотув ҳаёт кечирмоқда. Қизиқарли кечмиш, ноёб воқелик.

Тақдир аъмоллари гоҳо қизиқ бўлади, социумга ибрат бўлади.

40 мб.

@oltin_voha
#Дайжест

❗️22 октябр: БУГУН ТУМАНДА

1 Маҳалла ва оилани қуллаб-қувватлаш бўлими - халқимизнинг маданий, тарихий
2 СЕО ва ЖСБ - бугун айтарли ишқилмаган шекилли
3 Телекоммуникация боғланмаси - бугун айтарли ишқилмаган шекилли
4 Туризм ва спорт бўлими - Гандбол машғулотлари
5 Солиқ хабарлари – Солиқчилар эхтиёжмандларга ёрдам кўрсатмоқда
6 МТТ тарбиячилар – 24 ДМТТ байрам шукухи
7 Бекободлик ёшлар овози - Болалигим бебошлигим
8 Зафар почта алоқа боғланмаси – Бир миллион дастурчи лойихаси
9 Бош вазир қабулхонаси - 24 хилдаги картошка навлари маҳаллийлаштириляпти
10 Ободонлаштириш бошқармаси- Бугун айтарли ишқилмаган шекилли
11 Песия жамғармаси - Бугун айтарли ишқилмаган шекилли
12 Ахоли бандлигига кўмаклашиш маркази – Ярмаркага мархамат
13 Адлия бўлими - Фермер хўжалигида фаолиятни давом эттираётган меросхўрлар
14 Бекободтумангаз - Бугун айтарли ишқилмаган шекилли


PS: Тумандаги ташкилотларнинг каналлари орқали узатилаётган қайноқ хабарларни бизнинг дайжестимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин.

✍️Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
🐆Самарқанд вилояти Ургут туманидаги корхоналардан бирига Туркистон силовсини келиб қолди.

📕Ноёб ҳайвон ҳозирда ветеринария текширувидан ўтмоқда ва тез орада яна ёввойи табиатга қўйиб юборилади.

@oltin_voha
#Муҳим

ВИЛОЯТ ИМОМ-ХАТИБИ САНКТ-ПИТЕРБУРГГА НЕГА БОРДИ?

📌Вилоят бош имом-хатиби Жасур домла Раупов айни пайтда Питерда бўлиб турибди. Шу муносабат билан домла ижтимоий тармоқларда мақола эълон қилди.

🇺🇿"Ватанни севиш, уни соғиниб яшаш инсоният фитратида мавжуд бўлган нозик ҳисдир. Ислом дини таълимотида инсон ўзи яшаб турган ватанини, динини, оила аҳлини ҳимоя қилиши энг улуғ амаллардан эканлиги таъкидланган", деб ёзади домла ўз мақоласида.

Қайд этилишича, уни имом-хатиб ва у киши билан бирга борган ўзбекистонлик меҳмонларни Россия муфтияти вакиллари кутиб олишган. Домла ўзбек муҳожирлари тўпланадиган масжидга бориб, ваъз ўқиган ва муҳожирларга ватанпарварлик, юрт соғинчи ҳақида сўзлаб, Ватандан саломни етказганлар.

@oltin_voha