Олтин воҳа
6.9K subscribers
10.2K photos
4.16K videos
72 files
6.69K links
Биз билан боғланиш учун: @Oltin_voha_bot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Илон Маск Falcon ракета ташувчи кемасининг қўниш майдончасини намойиш қилди.

Шу пайтгача фазога чиққан кема ерга қайтиб, яна учишини тасаввур қилиб бўлмасди. Жуда катта харажат билан ҳар сафар янги кема қурилган.

Маск эса тасаввурларни парчалади, ракета ташувчи фазо кемаси ихтиро қилди.

Қалбингиздаги даҳолик туйғусини авайланг, у фазоларни забт этиши мумкин. Ассалому алайкум!

😍❤️😊🤝🙋‍♂🙋‍♀

@oltin_voha
Ўзбекистонда нотиқлик вазирлиги очилиши керак

Олий таълимда юз бераётган воқеалар фонида Тошқулов келгач, тизимда нимадир ўзгардими, деб ўзимча ўйлаб кўрдим.

Пора олиш ўша-ўша, кунда кунора ўқишга киритиб қўйиш билан қўлга тушаётган домиллалар ҳақида ўқияпмиз, ҳаммаси аввалгидан ҳам баттар, общий котёлга ҳам пул бемалол йиғиляпти...

Мен негадир Хушнудбекни Олий таълим вазирлиги матбуот хизмати раҳбари вазифасига ишга ўтибди, деб ўйларканман. Ҳатто ўзига қўнғироқ қилиб табрикламоқчи ҳам бўлдим. 🤦‍♂

Аммо, кейин билсам, матбуот котиби бошқа одам экан. Товба, шунақа кўринмай, билинмай, сезилмай ишласа ҳам бўларкан-да...

Менда шубҳа пайдо бўлаяпти. Олий таълим вазирлиги ўз ишига нолойиқ, сергап одамлар қўлида қолиб кетган деган гумондаман. Аниқроғи, таълимни, илм-фанни ривожлантириш билан фанатизмни адаштириб қўйишди, шекилли.

Медиа-имиж расво, вазир қадимги Рим нотиғи (ҳа, Аҳиллес ҳеч қачон тошбақани қувиб етолмайди), порабазм авжида, нима ўзгарди ўзи?

Бизга бунақа вазирлик керакми ўзи? Керакмас. Нотиқлик вазирлиги очилиши керак, шуни таклиф қиламан.

@oltin_voha
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Месси чемпион. Афсона ўз фаолиятининг чўққисида турганида терма жамоа билан илк совринни қўлга киритди.

Эҳ, Месси, шу кунларни Марадона кўрса бўлмасмиди, дейсан беихтиёр. Дон Диего Аргентина бирон соврин ютишини кутиб яшади.

Аргентина? Йўқ. Бу финалда Месси ютди, футбол ютди. Жамоалар иккинчи планда бўлади бунақа пайтда.

@oltin_voha
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

18+

MMA бўйича Конор ва Жастин Порье жанги бўлиб ўтди. Конор оғир жароҳат олди ва жанг муддатидан олдин тўхтатилди.

@oltin_voha
#Ўзгариш

РАИСЛАР КУЧАЙДИ, ДИРЕКТОР МИНУСДА

Раислар кучайди, энди уларда яна битта ўринбосар бўлади. Буниси биринчи! Лавозим номи – раиснинг ёшлар масалалари бўйича биринчи ўринбосари.

Шу лавозимга республика бўйича жами 9251 та штат ажратилаяпти. Хўш, бюджет бир аҳвол бўлса, штатлар қаердан олинаяпти? Мактабдан, қоракўзлар, мактабдан.

Футбол тилида айтганда, мактаблардаги мавжуд "Ёшлар етакчиси"ни давлат маҳаллага трансфер қилди. Аммо, ўз навбатида, ёшлар ташкилоти мактабдаги муҳим таянч тузилмасидан айрилди.

Аслида, энди тўғри йўл топилди. Чунки, амалда ёшлар етакчиси барибир қишлоқдаги ёшлар билан ишлашга жалб қилинарди. Но томони, мактабда ишлагани учун аллақачон ўқишни битирган ёшлар унга кўндаланг қўйишарди – тўғрисиям-да.

Энди бўлса, у расман ваколатли шахс, биринчи ўринбосар, демак, профилактика инспекторига ҳам раҳбар, демак, мини давлатча.

Кимлар бу лавозимда ишлаши мумкинлиги ҳам айтилди. Унга кўра, ушбу лавозимда 35 ёшдан ошмаган, ҳарбий хизматни ўтаган, олий маълумотли ёшлар танлаб олинади ва қисқа муддатли ўқув курсларида ўқитилгач, вазифада иш бошлайди.

Тасаввур қилдим. Давлат ўз хатосини тўғирлаяпти. Ижронинг энг қуйи бўғинларидаги аҳволни ўнглашга жиддий қарор қабул қилинганидан дарак беради бу. Қуйида ҳаракатчан, кучли ижро тузилмаси пайдо бўлаяпти.

Қарорда минус жиҳатлар ҳам борми? Менимча, гендер тенглиги ҳақида гаплар билан ловуллаб чиқиш қиладиган сенаторлар бир ўзларига келиб олишса бўларди.

Чунки, "ҳарбий хизматни ўтаган ёшлар" деган талаб амалда ёш хотин-қизларда бу ишга кириш учун имконият қолдирмайди.

Қизиқ томони, ҳозир мактабларда ёшлар етакчиси вазифасида ишлаётганларнинг камида 70-80 фоизи аёллар, қизлар.

Мақбулаштириш амалга ошгач, улар қаерга боради? Янги лавозимга малакаси тўғри келмайди, қолаверса, турмуш қурган, институтни аллқачон битирган қизлар ҳарбий хизматга боролмаса керак, ўзбекчилик...

Шунақа гаплар. Бизнинг гапларимизни бирибир бир тийинга олишмайди, биламиз. Ҳозир безни ёқиб олиш мода бўлган. Шунчаки, ўз фикримизни билдириб қўяверамиз. Муҳими, бефарқ эмасмиз, кузатаяпмиз.

@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️⚡️

Ура! Жаҳонгир Отажонов санъатга қайтди. Сиёсатни тарк этди.

@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Россияда врач вакцина олганларга жинсий яқинлик билан шуғулланмасликни тавсия қилди.

@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️⚡️

"Ўзбектелеком", коотта раҳмат тошбақа интернет учун. Эрталаб юборган хабарим пешинда бораяпти. Ҳайрият, сендан қарзим йўқ, аксинча ҳақим бор. Лекин, сен устимдан кулаяпсан.

Ҳозир кечқурунги постларни ёзаяпман. Кечқурун эртанги постларни тайёрлайман. Тезликни тасаввур қилаяпсизми?

Истеъмолчи ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган ташкилот, тирикмисиз? Телекомни инсофга чақиришга кимни кучи етади ўзи? Без-ку, без, булар.


@oltin_voha
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Юмор

Хўрланган дада

Карантин вақтида хотинга катта ўғилдек бўлиб, уйда ўтирдик. Кўчага чиқмадик.

Вакцина пайтида эса хотин билан муроса бузилди, узоқроқ юрармишман, доктор айтганмиш, чўта хафа, болалар ҳам калла қўяпти. 🙈

Эркак кишига оғир бўпполди, ҳурматли колхоздошлар.

🙈😂❤️💔🙋‍♂

@oltin_voha
​​Ўзбекистоннинг Олимпиадада иштирок этувчи таркиби маълум бўлди

Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларида Ўзбекистон шарафини спортнинг 17 турида 71 спортчи ҳимоя қилади. Спортчилар ушбу лицензиялар учун 2017 йилдан бери кураш олиб борди.

ХХХII ёзги Олимпия ўйинлари 23 июлдан 8 августгача бўлиб ўтади, спортчилар бўш трибуналар олдида чиқиш қилишлари керак – томошабинлар мусобақага қўйилмайди.

Эслатиб ўтамиз, Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган сўнгги Олимпиадада Ўзбекистон шарафини спортнинг 13 турида 70 та спортчи ҳимоя қилиб, 13 та медални қўлга киритганди, шундан 4 та олтин, 2 та кумуш ва 7 та бронза.

@oltin_voha
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
КЎРИНГ, ФАҚАТ ЙИҒЛАМАНГ

Бу Заила Авангард (14 ёшда). У икки кун аввал АҚШда мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилган тўғри ёзиш ва талаффуз қилиш (орфография) бўйича миллий чемпионат ғолиби бўлган биринчи афроамерикалик.

Бу конкурс қўшма штатларда жуда машҳур. Заила финалда кам ишлатиладиган муррайи сўзининг инглизча ёзилишини тўғри топди.

Тўғри ёзиш ва талаффузни ўргатиш, болани рағбатлантириш бўйича АҚШда зўр тизим бор экан. Бизда за то "Бунёдкор" стадиони бор.

Сарлавҳага ҳайрон бўлманг. Атайлаб шундай қилдим. Аслида енгил-елпи ҳазиллар, ғашга тегадиган томошаларга эмас, она тилимизга нисбатан ҳурматсизликдан йиғлаш керак.

P. S. Bizada wnaqa campionat otkazlsa oquvchila nma qladi. Chungalla chundi. Tgadi.

@oltin_voha
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Юмор

Миллий об-ҳаво ҳафталиги бошланаркан эртадан.

🙈😊🤝👍

@oltin_voha
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Маҳаллада_нима_гап

Матбуот котибларида ижодий эркинлик борми? Изланган имкон топади, албатта.

Тошкент вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасида Гавҳар Мўминова бу ишни аъло даражада уддалаяпти.

Махсус лойиҳамизнинг якшанба оқшомидаги чиқишига у ўзгача ёндашган. Айниқса, қиз-жувонларга кўришни тавсия қиламиз.

@oltin_voha
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Вакцина ўзи нима?

@oltin_voha
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мастер #Жаҳонгир_қайтди

Жаҳонгир Отажонов бугун санъатга қайтишини эълон қилганида ўзи учун энг тўғри йўлни қабул қилганидан хурсанд бўлдим.

Тўғри, энди унга осон бўлмайди, ҳаммаси аввалгидек эмас бу вазиятда. Жуда кўп мухлислари, ҳамкорлари ҳам юз ўгирди, эски алоқалар йўқотилди.

Аммо, мен уни саҳнада, минглаган мухлислари қаршисида мағрур куйлаётган ҳолида тасаввур қиламан. У томир-томирларигача санъаткор, жонли ижро устаси.

Ҳозир санъатда ҳам аномал иссиқлик – ўз йўли билан бу дунёга кириб келаётган, анъанавийлик ва замонавийликни уйғунлаштирган ижодкор йўқ.

Жаҳонгирми? У шундай эди. Унда ҳаммаси ностандарт, кутилмаган, бошқача. Овоз техникаси мукаммал, ижро, мусиқа оригинал.

Видеони кўринг. Зал тўла мухлислари билан бирга куйлаётган ва шундан бахтиёр хонандага қаранг. Бизга – санъатга шу Жаҳонгир керак.

Кечиримли бўлиш керак. Ҳамма ҳам хато қилади. Қолаверса, сўроқ-саволи бизгамас. Жаҳонгир санъатга қайтганидан хурсанд бўлдим, очиғи.

@oltin_voha
Ҳеч қачон бошлаш учун эрта ёки кеч бўлмайди. Бошлашнинг айни вақти бу ҳозир

ОРЗУЛАР билан ўлмаслигинг учун ҳозирданоқ ҳаракатни бошла!

@oltin_voha
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Рим. Италия чемпионлик лаҳзаларини шундай кутиб олди.


@oltin_voha
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Бу эса Лондон. Инглиз мухлислари мағлубиятни кузатаётган вақт.

@oltin_voha
#Ташриф

Муфтий ҳазратлари бошчилигидаги уламоларнинг Тошкент вилоятига ташрифи давом этади (тўлиқ рўйхат)

Бугун пешин намози машҳур уламолар иштирокида ўқиладиган, маърифий суҳбатлар бўладиган масжидлар

АНГРЕН, "Қорабоғ" жоме масжидига

1. Шоазим Миноваров – Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси;

2. Аброр Мухтор Алий – Ўзбекистондаги Ислом цивилизация маркази масъул ходими;

3. Жасур Раупов – Тошкент вилояти бош имом-хатиби.

ЧИРЧИҚ, "Ислом нури" ва "Мулла Умар Оҳун" жоме масжидларига

1. Ҳомиджон домла Ишматбеков – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари;

2. З.Хафизуллаев – Юнусобод тумани “Камолиддин Ориф ал-Бухорий” масжиди имом-хатиби

3. Обиджон домла Мирхамидов – Чирчиқ шаҳар бош имом-хатиби

ОҲАНГАРОН, "Чил-қори" ва "Қорахитой" жоме масжидларига

1. Музаффар Комилов – Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари;

2. Исмоил Муҳаммад Содиқ – Тошкент шаҳри “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” масжиди имом-хатиби;

3. А.Юнусов – Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари;

4. Зокир домла Зиятдинов – Қибрай тумани бош имом-хатиби

ОҲАНГАРОН, "Абдуқаҳҳор Махсум" ва "Хонабод" жоме масжидларига

1. И.Иномов – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари;

2. Салоҳиддин домла Шарипов – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг маслаҳатчиси;

3. Абдулҳаким домла Акмалов – Тошкент вилояти Охангарон шаҳар бош имом-хатиби

ЯНГИЙЎЛ, "Бектемир" ва "Хўжа Корсоз" жоме масжидларига

1. А.Юнусов – Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари;

2. Исҳоқжон домла Бегматов – Тошкент шаҳри “Имом Термизий” масжиди имом-хатиби;

2. Қамариддин домла Қамбаров Янгийўл тумани бош имом-хатиби

ЯНГИЙЎЛ ШАҲРИ, "Фирдавс" ва "Ҳазтари Умар" жоме масжидларига

1. Э.Рустамов – Чилонзор тумани бош имом-хатиби;

2. Раббимқул домла Муҳаммадиев – Яккасарой тумани “Ракат” масжиди имом-хатиби;

3. Хумоюддин домла Тошболтаев - Янгийўл шаҳар бош имом-хатиби

Тошкент вилоят вакиллиги матбуот хизмати

@oltin_voha
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Юмор

Ҳайбати бўлган билан жасорат, журъат бўлмаса қийин экан. От изи билан ит изи аралашиб кетгани шу бўлади.

Мақтанчоқ танишларга юборамиз.

🤦‍♂😂🤭🙊🤷‍♂

@oltin_voha
#Жараён

АФҒОНИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ ТОШКЕНТГА КЕЛАЯПТИ

Ашраф Ғани Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган халқаро анжуманда қатнашиш учун Тошкентга келади. Покистон бош вазири Имрон хон ҳам келиши кутилаяпти.

Умуман, 15-16 июль кунлари Тошкентга жаҳон нигоҳи қадалади. 600 дан ортиқ сиёсатчилар, 20 га яқин давлатларнинг ташқи ишлар вазирлари анжуманда иштирок этади.

Томонлар Марказий Осиёда тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш масалаларини муҳокама қиладилар.

Ашраф Ғанининг ғами бошидан ошиб ётибди, толибон мамлакатнинг катта қисмини ишғол этиб бўлди, улар энди ҳукумат билан иттифоқ тузишни ўйламаяпти, тўла таслим қилиш ниятида. Мамлкатнинг иккинчи энг катта вилояти – Кандаҳор деярли толиблар назоратига ўтгани айтилаяпти. Хуллас, ҳозир бутун мамлакатни Ашраф Ғани бошқармаяпти, жойларда вазият издан чиққан, назорат йўқотилган.

Афғонистонни ҳозир ким бошқараяпти, ким билан диалог қилиш керак, деган савол кун тартибида турганда, Ўзбекистон томони ички урушда енгилаётган раҳбар билан диалог ташкил этаётгани хавотирли эмасмикан? Толиблар, дейлик, эрта-индин иқтидорга келса, давлатни тўлиқ қўлга олса, халқаро анжуманга Афғонистон расмийси сифатида чақирилмагани учун бизга нодўстона муносабатда бўлмасмикан?

Эҳтимол "Тошкент формати"да толибондан ҳам вакил қатнашар? Ҳозирча бу бўйича расмий баёнот берилмади.

P.S. Охирги янгиликларга қараганда, Афғонистонга чегарадош давлатлар ўз эҳтиётини кўришни бошлаган. Эрон, Туркманистон чегарага оғир зарҳли техника ва қўшимча бўлинмаларни жойлаштирди. Тожикистонда ЕОИҲ дан, де факто Путиндан ёрдам сўради. Бадахшонда эҳтимолий қочқинлар учун чодирлар тикилди, лагер қурилди. Ҳозирнинг ўзида у ерда 400 дан ортиқ афғон қочқинлари бор.

@oltin_voha