Olmazor tumani hokimligi
12.8K subscribers
37.1K photos
6.57K videos
14 files
17.1K links
Хокимият Олмазорского района
Download Telegram
Бошпанасиз совуқда қолган одамни кўриб қолдингизми? 71-281-90-32 рақамига қўнғироқ қилинг

🥶 Шу кунларда пойтахтда кундузи ҳам ҳаво совуқ бўлмоқда. Тунги вақтда эса термометр Цельсий бўйича минус учгача, баъзида минус еттига ҳам тушмоқда. Тақдир тақозоси билан уйсиз қолган одамлар қийналмоқдалар.

🚔 Шу муносабат билан патруль-пост ва йўл-патруль хизматлари ходимлари, профилактика инспекторлари уйларнинг ертўлаларидан, теплотрассалардан, кўп қаватли уйлар подъездларидан бошпанасиз одамларни излаш тадбирларини ўтказмоқдалар. Муҳтожлар Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шасхларни реабилитация қилиш марказида ташкил этилган “Меҳр саховат” бошпанасига олиб борилмоқда. Бир кунда ИИББ ходимлари 24 кишини реабилитация марказига олиб боришди.

🚨 Яхшилик ва мурувватдан умидини узган инсонларга бу ерда тиббий кўрикдан ўтиш, ўзларини тартибга келтириш, тоза кийим кийиш, иссиқ овқат тановул қилиш ва иссиқ жойда ухлаш учун шароит тақдим этилади.

☎️ Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва Тошкент меҳмонлари! Агар сиз бошпанасиз қолган ва кўчада совуқотаётган одамни кўриб қолсангиз, Тошкент шаҳар ИИББга 71-281-90-32 рақами орқали хабар беринг.

Увидели замерзающего на улице бездомного человека? Позвоните по номеру 71-281-90-32

🥶 В эти дни в столице минусовая температура держится даже днем. А ночью столбик термометра опускается до минус трех, а то и до минус семи градусов по Цельсию. Людям, по разным жизненным обстоятельствам оставшимся без крыши над головой, приходится очень трудно.

🚔 В этой связи сотрудники патрульно-постовой и дорожно-патрульной служб, инспекторы профилактики проводят мероприятия по поиску бездомных людей в подвалах домов, на теплотрассах, в подъездах многоэтажек. Нуждающихся в помощи отвозят в приют для бездомных «Мехр саховат», организованный ГУВД г. Ташкента при Центре по реабилитации лиц без определенного места жительства. За сутки сотрудниками ГУВД было найдено и привезено в приют 24 человека.

🚨 Здесь люди, порой, потерявшие надежду на доброту и милосердие, проходят медицинский осмотр, им предоставляется возможность привести себя в порядок, переодеться в чистую одежду по сезону, поесть горячую еду и впервые за долгое время выспаться в теплой кровати.

☎️ Уважаемые жители и гости Ташкента! Если вы увидели бездомного, замерзающего на улице, проявите милосердие, сообщите в ГУВД г. Ташкента по телефону 71-281-90-32.
Солиқ ставкалари ДСҚ ахборот хизмати инфографикаларида

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏓 Аввал хабар берганимиздек, 2020 йилнинг 29 декабрь куни Олмазор тумани 1-сектор раҳбари кубоги учун спортнинг стол тенниси тури бўйича мусобақаларга старт берилган эди.

Бугун ушбу мусобақанинг финал босқичи туманимизда жойлашган 196-сонли давлат умумтаълим мактабида, қизиқарли ва муросасиз жараёнларга бой тарзда бўлиб ўтди. Унда 17 маҳалла ёшлари орасидан сараланиб финалга қадар етиб келган “Пахта”, “Олимпия” ва “Умид “ маҳаллалари жамоалари ўзаро куч синашдилар.

🏆10 кун давом этган мусобақада 3-ўринни "Олимпия", 2- ўринни “Умид ҳамда фахрли 1-ўринни “Пахта” маҳалласи ёшлари эгаллашди.

🖌 Олмазор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Facebook | Instagram | Telegram |Youtube
Olmazor tumani hokimligi
Photo
Раддия

2021 йил 6 январь куни Facebook ижтимоий тармоғидаги “ХАЛҚ НАЗОРАТИ-НАРОДНЫЙ КОНТРОЛ” саҳифасида Олмазор туманидаги 2-туғруқ комплексида хомиладор аёл шифохонага қабул қилинмаётганлиги ҳамда ундан касалхонага ётиши учун уч миллион сўм пул маблағи талаб қилинганлиги ҳақида видио мурожаат жойланди.

Мазкур ҳолат туман мутасаддилари томонидан батафсил ўрганилди ва қуйидагиларни баён қиламиз.

Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Иброхим ота 2-хонадонда истиқомат қилувчи фуқаро Абдукаримова Комила Камол қизи қорин сохасидаги оғриқлар шикояти билан Шаҳар 2-сон туғруқ комплексига мурожаат қилган ҳамда у 5-январ куни чамаси соат 19:20ларда туғруқ комплексига назорат учун қабул қилинган. У хозирги вақтда назорат остида
Шаҳар 2-сон туғруқ комплексида зудлик билан ўтказилган хизмат текшируви натижасида қуйидагилар маълум бўлди:

Абдукаримова Комила қабулхонада шифохонага қабул қилинаётган вақтда уни олиб келган қариндошлари ёлғон гувоҳлик берувчи видеони тасвига олган. Бу маълумот бино ташқарисига ўрнатилган кузатув камераларидан олинган тасвирлар ҳамда Абдукаримова Комила ва қариндошларининг ёлғон хабар тарқатганлигини тасдиқлаган тушунтириш хатларида ўз исботини топган.

Ижтимоиий тармоқларда кадр ортида туриб ёлғон хабар тарқатган шахс эса туғруқ комплекси ходимлари билан хеч қандай мулоқотда бўлмаган.Бу ҳам кузатув камералари тасвирлари орқали маълум бўлди.

Шу ўринда Facebook ижтимоий тармоғидаги “ХАЛҚ НАЗОРАТИ-НАРОДНЫЙ КОНТРОЛ” саҳифаси маъмурларидан юқоридаги каби тасдиқланмаган ва ёлғон хабарларга асосланган маълумотларни тарқатишда эҳтиёткор бўлишларини сўраб қоламиз.


Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунларида ёлғон хабар тарқатганлик учун жавобгарлик борлигини ҳам эслатиб ўтамиз.

🖌 Олмазор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Facebook | Instagram | Telegram |Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚽️ Хабар берганимиздек 2020 йилнинг 29 декабрь куни Олмазор тумани 2-сектор раҳбари кубоги учун спортнинг футбол тури бўйича мусобақаларга старт берилган эди.

Бугун ушбу мусобақанинг ярим финал босқичи бўлиб ўтди. Унда 15 маҳалла ёшларидан иборат жамоалар ўзаро куч синашдилар ва Ғани Аъзамов, “Гулзор”, “Гуручариқ” ва “Чилтўғон” маҳаллалари жамоалари ярим финалга йўлланмани қўлга киритишди.

🏆10 кун давом этган мусобақада ғолибликни қўлга киритган жамоа Олмазор тумани прокурорининг Кубогига сазовар бўлади.

🖌 Олмазор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Facebook | Instagram | Telegram |Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
Olmazor tumani hokimligi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
🩺 Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Олмазор туманида жорий йилнинг 1-декабрдан 24- декабрга хатлов ва антропометрия ишлари ўтказилди.
Декабрь ойида 14-Оилдавий поликлиника томонидан тумандаги “Чиғатой дарвоза” махалласида 2823 нафар аҳоли ўртасида антропометрик ўлчовлар амалга оширилган эди. Жами хатловдан ўтказилган аҳоли орасида, Нафас аъзолари касалликлар 149 та, Юрак қон томир касалликлари 344 та, эндокрин касалликлари 76 та, овқат ҳазм қилиш аъзолари касаллликлари 156 та, сийдик- таносил касалликлари 78 та, суяк – мушак тизими касалликлари 71 та, ҳавфли ўсма касалликлари 19 тани ташкил этди.
Шу сабабли ушбу махалланинг саломатлик профили яратилиб, махаллада Нафас олиш аъзолари касалликлари юзасидан мақсадли тиббий кўриклар ташкил этилди.
Ушбу мақсадли тиббий кўриклар Олмазор туманининг ҳар бир маҳалласида ўтказилади ва барчасига Тиббиёт олий ўқув юртларининг профессор шифокорлари, Республика муассасаларининг етук шифокорлари ва туман тиббиёт бирлашмасининг тор мутахассислар иштирок этадилар. Тадбир давомида Соғлом турмуш тарзига оид тадбирлар ҳам амалга ошириб борилади.



🖌 Олмазор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Facebook | Instagram | Telegram |Youtube