Olmazor tumani hokimligi
5.77K subscribers
32.7K photos
5.9K videos
13 files
15.2K links
Хокимият Олмазорского района
Download Telegram
Мактабгача таълим ташкилотлари ўрганилди

Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари Б.Абдувалиев , Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Д.Рахимова, Олмазор тумани ҳокими Б.Рахмонов, туман прокурори О.Маннанов ва туман сектор раҳбарлари Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси бошлиғи Ж.Пак билан биргаликда туманда жойлашган 299,68,78 ва 146-сонли двлат мактабгача таълим ташкилотларига ташриф буюришди. Ташриф давомида ташкилотларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатлари назоратдан ўтказилди. Моддий техник базаси кўздан кечирилди.

Шунингдек мактабгача таълим ташкилотларида карантин чораларига риоя этилганлик ҳолатлари ҳам ўрганилди. Ўрганишлар жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш чоралари белгиланди.


Facebook | Instagram | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏪🏗 Кўп қаватли уйларнинг том қисмини таъмирлаш, улардаги муаммоларни бартараф этиш совуқ кунлар келишидан аввалги энг долзарб масалага айланиши табиий ҳолат. Шу боис ҳам мутасадди ташкилотлар томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнларида асосий эътибор уйларнинг том қисмига қаратилади.

👍 Олмазор туманида ҳам ушбу тайёргарлик жараёнларида кўп қаватли уй-жойларнинг том қисмларини таъмирлаш ишлари жадал суратларда олиб борилмоқда. Туманнинг “Жийдали” маҳалласида жойлашган 16-а,б,в уйнинг том қисми эски шифердан эди. Йиллар ўз таъсири ўтказиб шиферлар эскириб, яроқсиз ҳолга келиб қолганлиги боис бу уйда ҳам таъмирлаш бошланди.

🏦 “Халқ банки”нинг Олмазор тумани филиали томонидан ажратилган 208 миллион сўм кредит маблағлари ҳисобидан уйнинг 2000 кв.м-лик том қисми буткул янгиланмоқда. Эскирган шиферлар олиб ташланди. Унинг ўрнига эса янги замонавий чидамли профнастил қопланяпти.


Facebook | Instagram | Telegram
👍 Ҳам обод, ҳам кўкаламзор бўлди

Шаҳримиз кўчаларининг ободлиги-ю саришталиги кўп ҳолларда аҳолимизнинг ўзига боғлиқ. Ободонлаштириш соҳаси вакиллари, махсустранс хизмати ходимлари томонидан туман худудидаги чиқиндилар мунтазам равишда олиб кетилишига қарамай аҳоли томонидан белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаш ҳолатлари тез-тез учрайди. Бу нафақат артоф муҳит кўринишини бузади, балки кишилар саломатлигига ҳам салбий таъсир кўрсатади.

🧹🌲 Бу каби ҳолатларни бартараф этиш белгиланмаган жойларга чиқинди ташлашни олдини олишда турли ҳил чоралар ҳам кўрилади. Аммо кўп ҳолларда бу бесамар кетади. Олмазор туманинг “Тепагузар” маҳалласи худудида ҳам аҳоли ўзи истаганича чиқинди ташлаб кетишга одатланган жой бор эди. Бундан буён бу ерга ахлат ташлаб кетиш имкони бўлмайди. Гап шундаки шундоққина катта кўча бўйидаги бу жой тозаланди. Чиқиндилар олиб чиқиб кетилди. Ўрнига эса арча кўчатлари экилди. Эндиликда кўча юзи нафақат озода туради, балки яшил майдонга ҳам айланади.


Facebook | Instagram | Telegram
Саноат хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиниши ўрганилмоқда.

Бугун Олмазор тумани прокуратураси вакилалри ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳи аъзолари туманда жойлашган Республика ихтисослаштирилган Педиатрия илмий амалий тиббиёт марказида бўлишди. Улар марказда беморлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишишди. Ташриф давомида марказда мавжуд кислород балонлари сақланиши ва улардан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиниши аҳволи ўрганилди.

▶️ Ўрганиш давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли чоралар кўриш белгиланди.


Facebook | Instagram | Telegram
🙍‍♀️ Аёлларга эътибор кўрсатилди

Аёл нозик ҳилқат. Аммо кези келганда тоғлардек юксак матонат эгаси ҳамдир. Унинг бардоши ва чидами олдида бош эгса арзийди. Аёллар ҳар жабҳада фаоллар. Жамиятимизда уларга кўсатилаётган эътибор ҳам юқори даражада. Айниқса тақдир тақазоси билан ногирон бўлиб қолган хотин-қизларга икки карра кўпроқ эътибор кўсатилади. Имкон қадар уларнинг муаммолари ечими изланади. Зарур анжомлар билан таъминлаш чоралари кўрилади. Шу боис ҳам ижтимоий ҳимояга мухтож хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қуввташ борасида олиб борилаётган ишлар доимий назоратга олинган.

Бугун Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш фонди кўмагида Олмазор тумани маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан туманда истиқомат қилувчи 8 нафар ногиронлиги бўлган хотин-қизларга ногиронлик аравачалари тарқатилди.

Facebook | Instagram | Telegram
Forwarded from VisitTashkent
🏞15 октябрдан бошлаб Ғалаба боғи пойтахтимизнинг меҳмонлари ва маҳаллий аҳоли ташрифи учун очиқ деб эълон қилинади!
📍Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Сағбон кўчаси, 382 уй

Тошкент шаҳар Туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати


🏞с 15 октября Парк Победы официально открывает свои двери для посещения всех гостей столицы и местных жителей Ташкента!
📍Город Ташкент, Алмазарский район, улица Сагбон, дом 382

Пресс-служба Департамента по развитию туризма города Ташкента


🏞
Victory park in the capital is open to visit for guests and residents of the city since 15th October.
📍Tashkent city, Almazar district, Sagbon, 382

Press service of Department for tourism development of Tashkent city



🌏Facebook 📲Instagram 🌐Telegram🔸Youtube🔹Website
Olmazor tumani hokimligi
Photo
👏 Талабалик муборак қизларжон

Мамлакатимизда аёлларнинг жамиятдаги ролини ошириш, уларнинг билим олишлари, касб ўрганишлари учун кўплаб шарт-шароитлар, кенг имкониятлар яратилган. Уларнинг эришган ютуқларини муносиб рағбатлантириш мақсадида эса давлат мукофатлари ҳам жорий этилган. Олий таълим даргоҳларида ўқиш истагида бўлган боқувчисини ёқотган, кам таъминланган, ногиронлиги бўлган қизларга эса имтиёзлар ҳам берилган.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 июндаги "Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 402-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Олмазор тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан махсус ишчи гуруҳ шакиллантирилди. Ишчи гуруҳга келиб тушган аризалар кўриб чиқилиб 84 нафар хотин-қизларга тавсияномалар берилган эди. Тавсиянома олган қизларнинг 6 нафари бугунга келиб талабалик сафига қабул қилинди. Эътиборлиси шундаки тавсиянома олган қизлар орасида ногиронлиги бўлганлар ҳам бор. Бу эса жамятимизда барча тенг хуқуқга эга эканлигининг яққол номоёнидир.


Facebook | Instagram | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Она тили бу сўзга тариф бериш сўралса биринчи галда ватан кўз ўнгимизда гавдаланади. Тил бежиз онага қиёсланмайди, бежиз ватан сўзи билан ҳамоҳанг жарангламайди. Ҳар бир миллатнинг ўз тили бор. Шу боис ҳам барча мамлакатларда она тили қадрланиб келади. Кўп миллатли Ўзбекистонимизда ҳам давлат тили ҳисобланмиш ўзбек тилимиз ҳам ўзининг қадрини топибди, эъзозланди. Ўзбек тилаги давлат тили моқоми берилиши ҳам ана шундан. 👏Ватанимизда яшаётган бошқа миллат вакиллари ҳам ўзбек тилини ўрганиб, унда бемалол сўзлашмоқда. Ҳатто шеърлар ҳам ўқишмоқда.

Facebook | Instagram | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🩺 Маълумки Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан жорий йилнинг 5 октябридан 5 ноябрига қадар “Соғлом ҳаёт ойлиги” эълон қилинди.

▶️ Мазкур ойлик доирасида Олмазор тумани аҳолиси, кекса авлод вакиллари учун оилавий поликлиникалар томонидан сайёр тиббий кўриклар ўтказилмоқда.

Ана шундай кўрикларнинг навбатдагиси тумандаги “Гулсарой” маҳалласида ўтказилди. Унда маҳалла аҳли 8 турдаги тор доира шифокорлари кўригида бўлишди. Қон таҳлили учун наманулар топширишди. Ёш болаларни эмлаш ҳам ташкил этилди.

Тадбирда шунингдек тождорвирус касаллигини юқтирмаслик учун белгиланган эхтиёт чоралари борасида аҳолига яна бир бор тушунтиришлар бериб ўтилди.


Facebook | Instagram | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир мунча муддат аввал Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари ва Халқ қабулхоналари вакилларидан иборат Республика ишчи гуруҳи томонидан Олмазор туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ўрганилган эди. Ўрганишлар давомида қатор камчиликлар аниқланган.

▶️ Аввалги ўрганишлар давомида аниқланган камчиликларнинг бартараф этилганлиги, тумандаги ижтимоий соҳа объектларидаги ўзгаришлар, амалга оширилган ишлар билан танишиш мақсадида бугундан Республика ишчи гуруҳининг Олмазор туманидаги навбатдаги ўрганишлари бошланди. Олмазор тумани секторлари худудидаги маҳаллалардаги ҳолат, кўп қаватли уйларда, ижтимоий соҳа объектларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари яна бир бор назоратдан ўтказилади. Ўтган галдаги ўрганишлар чоғида аниқланган камчиликларнинг бартарф этилганлиги сарҳисоби қилинади.


Facebook | Instagram | Telegram
🌴🪓 Атрофимизда дархтларнинг кўплиги ҳавонинг тозалиги-ю, ёзда соя салқин бўлишига хизмат қилади. Албатта хаётимизни айнан шу дарахтларсиз тасаввур ҳам қила олмаймиз. Аммо уларнинг шохлари тарвақайлаб ўсиб кетса фойданинг ўрнига зарар келтириш мумкин. Айниқса электр симлари ўтган ерларда дарахт шохлари доим назоратда бўлиши лозим, акс ҳолда бирор корҳол рўй бериши турган гап.

Шу боис ҳам электр тармоқлар корхонаси ходимлари мунтазам равишда электр токи ўтказувчи кабелларни назоратда ўтказиб турадилар. Камчиликлар, бирор бир аварияга олиб келувчи ҳолатлар аниқланса уларни бартараф этиш чоралари кўрилади.

Олмазор тумани электр тармоқлари корхонаси ходимари томонидан “Ачаобод” маҳалла фуқаролар йиғини худудидан ўтувчи электр симлари назоратдан ўтказилда. Симларга туташ бўлиб ўсган дарахт шохлари кесилди. Аниқланган муаммолар зудлик билан бартараф этилди.


Facebook | Instagram | Telegram