Olmazor tumani hokimligi
5.77K subscribers
32.7K photos
5.9K videos
13 files
15.2K links
Хокимият Олмазорского района
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Тадбиркорнинг яшовчанлигини биз таъминлаб беришимиз керак

Президент: Мы должны обеспечить жизнеспособность предпринимателя

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
O'zbekiston yoshlar ittifoqi Olmazor tuman Kengashiga rais saylandi.

Xamidov Abdujalil Shavkatbek o'g'li - O'zbekiston yoshlar ittifoqi Olmazor tuman Kengashi raisi lavozimiga saylandi.

Abdujalil Xamidov bugungi kunga qadar O'zbekiston yoshlar ittifoqi Olmazor tuman Kengashi raisi o'rinbosari, "Kamalak" bolalar tashkiloti raisi lavozimida faoliyat yuritib kelgan.

Toshkent shahar Olmazor tuman hokimligi Xamidov Abdujalil Shavkatbek o'g'lining yangi faoliyatida omad va zafarlar tilab qoladi.

📌O'zbekiston yoshlar ittifoqi Olmazor tuman Kengashi faoliyati bilan quyidagi telegram sahifasi orqali tanishishingiz mumkin.

☎️ Murojaat uchun telefon 95-193-07-17
📣📣📣 Ҳурматли шаҳримиз аҳолиси!

🎉 2020 йилда Олмазор тумани ташкил этилганлигига 50 йил тўлади.

Шу муносабат билан туманимиз тарихига оид воқеа ва ходисалар бир жойга жамланмоқда. Агар сиз унинг тарихига оид вокеаларни билсангиз, тарихий фото суръатларга эга бўлсангиз конкурсда иштирок этинг ва ғолиб бўлинг.

Ғолиб деб топилган энг чиройли, энг тарихга бой хикоялар, фото суръатлар эса махсус тўпламга муаллифнинг исми сақланган ҳолда киритилади.
Шу билан бирга ушбу муаллифлар Олмазор тумани тарихидан сўзловчи видео филмда ҳам иштирок этиш имкониятига эга бўлади.

Маълумотларингизни қуйидаги электрон почтамизга жунатишингиз мумкин [email protected]

Саволлар учун рақам:
+998931057800.

Facebook | Instagram | Telegram
Тошкент шаҳрида 187 та умумтаълим мактаби анъанавий тарзда фаолият кўрсатади

❇️Ҳурматли пойтахтликлар!
Фарзандлари умумтаълим муассасаларида таълим олаётган ота-оналар!

Аввалроқ, Санитария-эпидемиология осойишталик марказлари, тиббиёт бирлашмаларининг хулосалари, ўқитувчиларни коронавирус кўрсаткичи ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгашларининг тегишли қарорлари билан пандемия шароитида Тошкент шаҳридаги умумтаълим муассасаларида таълим жараёнларини босқичма-босқич бошлаш мақсадида 2020 йил 14 сентябрдан бошлаб 160 та таълим муассасалари ўз фаолиятини бошлагани тўғрисида хабар берган эдик.
Жорий йилнинг 28 сентябрдан бошлаб Бектемир туманидаги 291, 293-сонли мактаблар, Мирзо Улуғбек туманидаги 71а, 205, 211, 286-сонли мактаблар, Мирзо Улуғбек туманидаги 101, 105-сонли мактаб-интернатлари, Чилонзор туманидаги 79, 103, 114, 162, 163, 179, 183, 188, 281-сонли мактаблар, Шайхонтоҳур туманидаги 13, 102-сонли мактаблар, Яккасарой туманидаги 100, 127, 160-сонли мактаблар, Яшнабод туманидаги 156, 170, 216, 230, 231-сонли мактаблар ҳам ўз фаолиятини йўлга қўяди.
2020 йил 28 сентябрь ҳолатига Тошкент шаҳридаги 318 та умумтаълим муассасаларидан қуйидаги 187 таси анъанавий тарзда фаолият кўрсатади:
1. Бектемир туманидаги 289, 290, 291, 292, 293-сонли мактаб.
2. Миробод туманидаги 31, 56, 57, 60, 65, 94, 125, 147, 154, 158, 175, 213, 214, 218, 328-сонли мактаблар.
3. Мирзо Улуғбек туманидаги 18, 27, 35, 49, 50, 54, 64, 71а, 112, 121, 142, 187, 205, 207, 208, 209, 210, 211, 221, 225, 256, 223, 241, 275, 286, 308-сонли мактаблар, 101-105-сонли мактаб-интернатлар ҳамда ФФИДУМ, ПМТИД УМ, МАФИДУМ.
4. Олмазор туманидаги 1, 11, 15, 16, 24, 29, 36, 46, 159, 165, 185, 224, 233, 234, 242, 243, 249, 261, 298, 326-сонли мактаблар ҳамда 106-мактаб-интернат.
5. Сергели туманидаги 2, 55, 33, 266, 267, 269, 303-сонли мактаблар.
6. Учтепа туманидаги 14, 38, 44, 81, 106, 107, 193, 194-сонли мактаблар.
7. Чилонзор туманидаги 66, 79, 90, 103, 114, 162, 163, 168, 179, 183, 184, 188, 195а, 200, 202, 217, 280, 281-сонли мактаблар.
8. Шайхонтоҳур туманидаги 10, 13, 19, 37, 39, 41, 34а, 82, 84, 85, 92, 102, 113, 132, 136, 157, 180а, 169, 186, 254, 299, 314, 316, 320, 324-сонли мактаблар.
9. Юнусобод туманидаги 5, 9, 12, 17, 21, 43, 51, 53, 58, 63, 70, 72, 80, 87, 88, 96, 98, 105, 150, 235, 246, 250, 257, 259, 260, 271, 272, 273, 288, 302, 313, 327-сонли мактаблар ҳамда ТФИДУМ.
10. Яккасарой туманидаги 25, 26, 48, 89, 100, 118, 127, 144, 160, 172, 321-сонли мактаблар.
11. Яшнобод туманидаги 30, 69, 151, 156, 161, 166, 170, 212, 216, 227, 230, 231, 244-сонли мактаблар.
Тошкент шаҳридаги бошқа умумий ўрта таълим мактаблари санитар ва тиббий тайёргарлиги ҳолатидан келиб чиқиб, ўз фаолиятини анъанавий тарзда бошлагунга қадар онлайн тарзда, яъни “Онлайн-мактаб” лойиҳаси доирасидаги телевизион дарслар орқали дарс машғулотларини амалга оширади.
Фурсатдан фойдаланиб, яна бир бор ота-оналардан мазкур жараёнга масъулият билан ёндошишларини, анъанавий шаклда фаолиятини бошлаётган мактаблар жамоасидан санитария қоидаларига қатъий риоя қилиш, фарзандларимиз ва яқинларимиз саломатлигини сақлашларини сўраб қоламиз.

🖌Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: 👉 https://t.iss.one/ToshkentshaharXTBB
Юртбошимиз жорий йил 12 июнь куни Олмазор туманига ташрифи давомида фаоллар ва ўқитувчи профессорлар билан ўтказган суҳбатлари давомида М.Ғолиб кўчасида профессор ўқитувчилар учун қурилган уйлар ҳудудида янги "Зиёкор" маҳалласини ташкил этиш юзасидан таклиф киритган эди.

Янги маҳалла ташкил этиш юзасидан мазкур ҳудуддаги аҳоли билан учрашув ўтказилди. Бўлиб ўтган учрашувда туман ҳокимлиги, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ва тегишли мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда янги маҳалла ҳудуди, чегараси ва бошқа лойиҳалари тасдиқланиб, Тошкент шаҳар Халқ депутатлари Кеггашига таклиф киритилганлиги маълум қилинди.

👍 Учрашув вақтида устозлар томонидан янги маҳалла учун гузар қуриш бўйича таклиф киритилди. Маҳалла раисини сайлаш юзасидан Ишчи гуруҳи таркиби кўриб чиқилди. Сўзга чиққанлар "Зиёкор" маҳалласини нафақат туманда балки Тошкент шаҳридаги энг намунали маҳаллалардан бирига айлантириш учун сидқидилдан меҳнат қилишларини қайд этишди.

Facebook | Instagram | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Байрам арафасида устозларимиздан хабар олайлик!

Синфдошлар билан биринчи синф ўқитувчимизни йўқлаб борганимизда жуда хурсанд бўлдилар. Биринчи синфга борганимизга 36 йил бўлибди. Шу баҳона синфдошлар кўришиб, мактабга ҳам эсдалик совға бериб келдик.

Ҳозирги вақтда ҳаётда эришган натижаларингизда мактабингиздаги устозларингизнинг ўрни беқиёс. 1 октябрь “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” арафасида улардан хабар олинса, кўнгиллари тоғдек кўтарилади. Баҳонада синфдошлар билан ўқувчилик давридаги хотираларни эслашга яна бир бор имконият яратилади.

Келинг, бундай хайрли амални ҳам ўзига хос челленжга айлантирайлик! Устозларингиз билан тушган видео ва фотолавҳаларни #ustozingdan_xabar_ol хештеги билан тарқатайлик.

Facebook | Instagram | Telegram
🍏🥦🧀 Тўғри овқатланиш – саломатлик гарови


Олмазор тумани марказий кўп тармоқли поликлиникасида “Коронавирус ва соғлом турмуш тарзи” мавзусида кўргазмали учрашув ташкил этилди.

Тадбирда чуқурлаштирилган тиббий кўрик ҳам ўтказилди.
Мутахассислар томонидан эса, тўғри овқатланишнинг, соғлом турмуш тарзида ҳаёт кечиришнинг саломатлик учун фойдаси борасида қизиқарли, шу билан бирга фойдали маслаҳатлар берилди.

Facebook | Instagram | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍 Олмазор тумани Себзор даҳасидаги 1-уйнинг лифтлари янгиланмоқда. Аҳоли бундан жуда хурсанд.

Facebook | Instagram | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олмазор тумани бандликка кўмаклашиш маркази томонидан ишсиз аҳолини жамоатчилик ишларига жалб этиш борасида самарали чора тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу айниқса пандемия сабабли ишсиз қолган фуқаролар учун бу қулайлик демакдир.

Уйларига яқин бўлган мактабгача таълим ташкилотига жамоатчилик асосида ишга қабул қилинган фуқаролар ташкилот атрофининг тозалиги ва ободлигига маъсулдирлар.

👍 Қайд этиш керакки жорий йилнинг январь ойидан бошлаб то бугунга қадар Олмазор тумани бандликка кўмаклашиш маркази томонидан туманда рўйхатга олинган ишсиз аҳолининг 716 нафари жамотчилик ишларига жалб этилди. Бугунги кунда мактабгача таълм ташкилотларида эса 45 нафар фуқаро жамоатчилик асосида ишлаб келмоқда.

Facebook | Instagram | Telegram
30 сентябрдан Тошкент шаҳрида анъанавий таълим берилаётган мактаблар сони 268 тага етади

❇️Ҳурматли пойтахтликлар!
Фарзандлари умумтаълим муассасаларида таълим олаётган ота-оналар!

Аввалроқ, Санитария-эпидемиология осойишталик марказлари, тиббиёт бирлашмаларининг хулосалари, ўқитувчиларни коронавирус кўрсаткичи ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгашларининг тегишли қарорлари билан пандемия шароитида Тошкент шаҳридаги умумтаълим муассасаларида таълим жараёнларини босқичма-босқич 2020 йил 14 сентябрдан бошлаб 219 та таълим муассасалари ўз фаолиятини йўлга қўйилганлиги тўғрисида хабар берган эдик.
Жорий йилнинг 30 сентябрдан бошлаб Олмазор туманидаги 22, 111, 134, 191, 196, 219-сонли мактаблар, Сергели туманидаги 6, 32, 277, 300, 305-сонли мактаблар, Учтепа туманидаги 4, 62, 75, 78, 109, 116, 123, 129, 203, 228, 236, 238, 251, 295, 296, 297, 312-сонли мактаблар, Учтепа туманидаги ХТИДУМ, Чилонзор туманидаги 128, 131, 138, 173, 178, 201, 270-сонли мактаблар, Чилонзор туманидаги 4-сонли мактаб-интернат, Юнусобод туманидаги 240, 258, 265, 274-сонли мактаблар, Яшнабод туманидаги 67, 145, 149, 152, 153, 155, 198, 307-сонли мактаблар ҳам ўз фаолиятини йўлга қўяди.
2020 йил 30 сентябрь ҳолатига Тошкент шаҳридаги 318 та умумтаълим муассасаларидан қуйидаги 268 таси анъанавий тарзда фаолият кўрсатади:
1. Бектемир туманидаги 289, 290, 291, 292, 293-сонли мактаб.
2. Миробод туманидаги 31, 56, 57, 60, 65, 94, 125, 147, 154, 158, 175, 213, 214, 218, 328-сонли мактаблар.
3. Мирзо Улуғбек туманидаги 18, 27, 35, 49, 50, 54, 64, 71, 71а, 112, 121, 142, 187, 205, 207, 208, 209, 210, 211, 211а, 221, 225, 256, 223, 241, 275, 286, 308-сонли мактаблар, 101-105-сонли мактаб-интернатлар ҳамда ФФИДУМ, ПМТИДУМ, МАФИДУМ.
4. Олмазор туманидаги 1, 11, 15, 16, 22, 24, 28, 29, 36, 46, 111, 133, 134, 146, 159, 159а, 165, 185, 191, 196, 219, 224, 233, 234, 242, 243, 249, 261, 278, 298, 315, 326-сонли мактаблар ҳамда 100, 102, 106-сонли мактаб-интернатлар.
5. Сергели туманидаги 2, 3, 6, 7, 8, 32, 33, 47, 55, 76, 104, 264, 266, 267, 268, 269, 277, 284, 285, 300, 301, 303, 304, 305, 317, 322, 329, 330, 331-сонли мактаблар.
6. Учтепа туманидаги 4, 14, 38, 44, 62, 75, 78, 81, 106, 107, 109, 116, 123, 129, 193, 194, 203, 228, 236, 238, 251, 295, 296, 297, 312-сонли мактаблар ҳамда ХТИДУМ.
7. Чилонзор туманидаги 66, 79, 90, 103, 114, 128, 131, 138, 162, 163, 168, 173, 178, 179, 183, 184, 188, 195а, 200, 201, 202, 217, 270, 280, 281-сонли мактаблар ҳамда 4-сонли мактаб-интернат.
8. Шайхонтоҳур туманидаги 10, 13, 19, 20, 34, 37, 39, 41, 34а, 82, 84, 85, 92, 102, 113, 132, 136, 157, 180а, 169, 186, 254, 299, 314, 316, 320, 324-сонли мактаблар.
9. Юнусобод туманидаги 5, 9, 12, 17, 21, 43, 51, 53, 58, 63, 70, 72, 80, 87, 88, 96, 98, 105, 122, 150, 235, 240, 246, 247, 250, 257, 258, 259, 260, 265, 271, 272, 273, 274, 288, 302, 313, 327-сонли мактаблар ҳамда ТФИДУМ.
10. Яккасарой туманидаги 25, 26, 48, 89, 100, 118, 127, 135, 144, 160, 172, 321-сонли мактаблар.
11. Яшнобод туманидаги 30, 67, 69, 145, 149, 151, 152, 153, 155, 156, 161, 166, 170, 198, 212, 216, 227, 230, 231, 244, 307-сонли мактаблар.
Тошкент шаҳридаги бошқа умумий ўрта таълим мактаблари санитар ва тиббий тайёргарлиги ҳолатидан келиб чиқиб, ўз фаолиятини анъанавий тарзда бошлагунга қадар онлайн тарзда, яъни “Онлайн-мактаб” лойиҳаси доирасидаги телевизион дарслар орқали дарс машғулотларини амалга оширади.
Фурсатдан фойдаланиб, яна бир бор ота-оналардан мазкур жараёнга масъулият билан ёндошишларини, анъанавий шаклда фаолиятини бошлаётган мактаблар жамоасидан санитария қоидаларига қатъий риоя қилиш, фарзандларимиз ва яқинларимиз саломатлигини сақлашларини сўраб қоламиз.

🖌Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: 👉 https://t.iss.one/ToshkentshaharXTBB
‼️ОЛМАЗОР ТУМАНИДА ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ
♦️ 2020 йил бугун 30 сентябрь куни “Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФ "Ер ости газ қувурлари хизмати" томонидан Олмазор тумани "Чилтоғон" кўчасидаги ўрта босимли ер ости газ қувурини таъмирлаш ишлари амалга оширилиши боис,
Олмазор тумани "Тахтапул" даҳаси 155 та ерли ва 13 та 5 қаватли уйларнинг ҳамда 13 та улгуржи истеъмолчилари соат 10:00 дан 17:00 га қадар табиий газ таъминотидан вақтинчалик тўхтатилади.
Таъмирлаш ишларидан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
⚠️“Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФ таъмирлаш ишлари туфайли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳолимиз ва газ истеъмолчиларидан узр сўрайди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кеча халқ депутатлари Олмазор тумани кенгашининг II-чақириқ 15 сессияси бўлиб ўтди.

Сессия давомида туманда инвеститцияларни жалб этиш борасида олиб борилган ишлар ҳисоботи тингланди. Шу билан бир қаторда Олмазор тумани Адлия бўлими фаолияти ҳам кўриб чиқилди. Ўзбек тили нуфузини ошириш, тумандаги корхона ва ташкилотларда давлат тили тўғрисидаги қонун талаблари доирасида иш олиб борлишини таъминлаш юзасидан амалга оширилган чора тадбирлар борасидаги ҳисоботлар ҳам муҳокама этилди.

Сессия давомида шунингдек Олмазор тумани ташкил этилганлигининг 50 йиллигини юқори савияда нишонлаш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

👍 Сессия якунида эса “Саховат ва кўмак” умумхалқ харакати доирасида тумандаги ижтимоий ҳимояга мухтож оилаларга ҳомийлик қилган тадбиркорлар тақдирланди.

Facebook | Instagram | Telegram