Olmazor tumani hokimligi
9.95K subscribers
36.1K photos
6.44K videos
14 files
16.7K links
Хокимият Олмазорского района
Download Telegram
🇺🇿Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан 🎉Шоу-концертимиз бугундан бошланди.
💃🕺Концерт дастури барчага хушкайфият улашмоқда. Рақс, қўшиқ, байрамона кайфият…

🇺🇿Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги барчамизга муборак бўлсин !

✍️ Олмазор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Олмазор тумани секторлар кесимида ғолиб бўлган жамоалар ўртасида мини футбол бўйича "Тошкент шаҳар ҳокими кубоги" мусобақаларининг саралаш босқичи бўлиб ўтди.

Мусобақада

🥉-ўринни "Қичқириқ" МФЙ жамоаси
🥈-ўринни "Чимбой" МФЙ жамоаси
🥇-ўринни “Қуёш” МФЙ жамоаси қўлга киритиб, шаҳар босқичга йўлланмани қўлга киритди.


300 дан ортиқ спортсевар ёшларни жамлаган спорт тадбирида туман ҳокими А.Умархонов ҳам иштирок этиб, мусобақа ташкилотчилари, ғолиб ва совриндорларга медаль ва эсдалик совғаларини топширди.

📽 Тадбирнинг энг ёрқин лаҳзаларини мазкур лавҳамизда томоша қилинг.

✍️ Олмазор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✳️ Олмазор тумани ҳокимлиги ташаббуси билан тумандаги барча умумтаълим мактабларига 5 та муҳим ташаббус доирасида китоб, мусиқа асбоблари, спорт инвентарлари совға қилинди.

🎥 Янги ўқув йили олдидан ташкил этилган тадбир тафсилотларини видеоролигимиз орқали томоша қилинг.

✍️ Олмазор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
“Янги Ўзбекистон” боғида мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган байрам тантанаси бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлаб, халқимизни табриклади.
Байрам шодиёнаси катта концерт дастури билан якунланди.

В парке «Янги Узбекистан» прошли праздничные торжества в честь 30-летия независимости нашей страны.
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев выступил на мероприятии и поздравил соотечественников с праздником.
Состоялся большой праздничный концерт.

#Mirziyoyev #Mustaqillik #bayram #konsert

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Истиқлол муборак, Ўзбекистоним!

30 йил – Ўзбекистондаги мустақил ҳаётнинг қисқа, аммо тарихга буюк жасорат ва катта ўзгаришлар билан муҳрланаётган муҳим даври!
30 йил – Асрлар давомида орзу қилинган озод ҳаёт!
30 йил – Давлатнинг мустақил сиёсати, бой ўтмиши, буюк қадриятлари, улуғ аждодлари тан олинган, дунё узра эътироф этилган муҳим силсила!
30 йил – Ҳур мамлакат фуқароларига берилган чексиз имкониятлар, ўз тақдирини ўзи ҳал этиш, ўзи истаганидек ривожланиш фурсати!
30 йил – Жаҳон узра Ўзбекистон номи мустақил дея тан олинган, халқаро алоқалар, ҳамкорлик ривожланган, тараққий этиб бораётган буюк ўзгаришлар палласи!
30 йил – Ютуқлар, янгиланишлар, ўзгаришлар, юксалиш вақти!
30 йил – Мустақил ва Янги Ўзбекистон даври!
Байрамингиз муборак, азиз ватандошлар!
Мустақиллигимиз абадий, тараққиётимиз бардавом бўлсин!
Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, дастурхонларимиз тўкин, ҳаётимиз фаровон, юрдошларимиз бахтиёр бўлсин!
Озод диёримизнинг шони, шавкати, қудрати, салоҳияти янада юксалсин!
Ҳурматли туманимиз аҳолиси.

🎉Сизларни, Мустақиллигимизнинг 30 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган концерт дастуримизга лутфан таклиф этамиз.

💃🕺Тадбир туманимизда жойлашган "Сой бўйи" сайлгоҳида
1- сентябрь соат 13:00 дан 22:00 гача.
2-3-4-5 сентябрь кунлари соат 17:00 дан 22:00 га қадар бўлиб ўтади.

📢 "Сой бўйи" сайлгоҳи сизларни кутади.

✍️ Олмазор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
📣Қадрли Oлмазорликлар!

🎉Бизда байрам давом этади!
1-5 сентябрь кунлари «Сой бўйи» сайилгоҳида мустақиллик байрами муносабати билан кун давомида туман Маданият бўлими ходимлари томонидан турли кўнгилочар тадбирлар, концерт дастурлари намойиш этилади!

Айни дақиқаларда, туман Маҳалла ва оилани қўллаб - қувватлаш бўлими ҳамда барча маҳалла фуқаролар йиғини раислари иштирокида ўзбек миллий таомлари тайёрланиб байрам сайилгоҳига келган аҳолига улашилмоқда.

Нуроний кекса отахон, онахонлар томонидан мустақиллигимизга шукуроналар айтилиб, юртимиз осойишталиги учун яхши ниятлар қилишмокда.


🥳Таътил кунларингиз мароқли ўтишини тилаймиз!

🇺🇿Яна бир бор мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муборак бўлсин!

✍️ Олмазор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати