Olmazor tumani hokimligi
8.58K subscribers
37.7K photos
6.67K videos
15 files
17.4K links
Хокимият Олмазорского района
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БУГУН ПОЙТАХТИМИЗДА ИЛК МАРОТАБА ОИЛАВИЙ БОЛАЛАР УЙИ ФАОЛИЯТИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ

👉https://milliygvardiya.uz/uz/news/yangi3
———
СЕГОДНЯ В СТОЛИЦЕ ВПЕРВЫЕ ОТКРЫЛСЯ СЕМЕЙНЫЙ ДЕТСКИЙ ДОМ

👉https://milliygvardiya.uz/ru/news/yangi3

Website I Telegram I Facebook I Instagram I Youtube I Mover I TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🛕"Чиғатой Оқтепа" МФЙ да жойлашган маданий мерос объектида ҳашар тадбири ташкил этилди. Ҳашар давомида атроф чиқиндилардан тозаланиб, ўт -ўланлардан ҳалос этилди.

❗️ Ҳурматли фуқаролар, мана шундай тарихий масканларга ҳурмат билан муносабатда бўлишингизни сўраб қоламиз.

✍️ Олмазор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Олмазор тумани ҳокими биринчи ўринбосари Жахонгир Исраилов "Чаманбоғ" маҳалласи аҳолиси учун сайёр қабул ўтказди.

👤Унда, 20 нафар фуқаролар ўз муаммо ва таклифлари билан иштирок этишди.

Қабулда Уй-жой ажратиш, ободонлаштириш ва бошқа масалалар бўйича муаммолар ўртага ташланди.

✔️Мурожаатларнинг 8 таси шу ернинг ўзида ҳал этилди. Қолган 12 таси эса шартли муддат асосида мутасаддиларга топшириқ сифатида юклатилди.

📢Қабул жараёнлари давом этмоқда
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍 "Тепагузар" маҳалласи ободлашди.

Бир неча ой давом давом этган қуриш ва ободонлатириш ишлари якунига етиб, "Тепагузар" МФЙ янги ва замонавий қиёфага кирди. Бу ерда спорт майдончаси, айвончалар , болалар майдони , пиёдалар йўлаги янгидан бунёд этилди. Шунингдек, маҳалла гузарининг биноси ҳам қайтадан реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди.

Бир сўз билан айтганда, туманимизда обод маҳаллалар сони яна биттага ортди.

📹 Сўзимиз исботини видеоролигимиз орқали томоша қилишингиз мумкин.

✍️ Олмазор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
💉 Ўзбекистонда коронавирусга қарши тўлиқ эмланганлар сони 1,3 млн кишидан ошди

Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати маълум қилди:

Кеча мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 461 802 доза COVID-19 га қарши вакцина қўлланилиб, кунлик рекорд қайд этилди. Улардан:
● 1-босқич эмланганлар — 374 058 нафарни,
● 2-босқич эмланганлар — 66 499 нафарни,
● 3-босқич эмланганлар — 21 245 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 9 554 258 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
● 1-босқич эмланганлар — 6 446 527 нафарни,
● 2-босқич эмланганлар — 2 240 447 нафарни,
● 3-босқич эмланганлар — 867 284 нафарни ташкил қилди.

Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 1 319 956 нафарни ташкил қилмоқда.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Олмазор туман прокурорининг иш ўрганувчи ёрдамчиси М.М.Ўктамов, мутасадди ташкилотлар билан биргаликда
2-сектор ҳудудида жойлашган «Гулсарой» МФЙда «Обод маҳалла» дастури бўйича олиб борилаёт қурилиш-таъмирлаш ишлари билан мунтазам яқиндан танишиб келмоқдалар.
Қурилиш-таъмирлаш ишларини белгиланган муддатда сифатли якунлаш юзасидан тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди, ижросини ўз назоратга олди.
Ҳафта давомида 5 та партия ҳам пленумларда президентликка бўлажак номзодларни тавсия қилди:

▫️Ўзбекистон Экологик партияси — Нарзулло Обломурадов;
▫️"Адолат" СДП — Баҳром Абдуҳалимов;
▫️"Миллий тикланиш" ДП — Алишер Кадиров;
▫️Ўзбекистон Халқ демократик партияси — Максуда Варисова;
▫️ЎзЛиДеП — Шавкат Мирзиёев.

Қонунчиликка кўра, сайловга 65 кун қолганида (20 августда) Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатиш бошланади. Сайловга 45 кун қолганида (9 сентябрда) Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатиш тугайди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ ОБЪЕКТЛАРИ ФАОЛИЯТИГА КАРАНТИН ЧЕКЛОВЛАРИ ТАТБИҚ ЭТИЛМАЙДИГАН ҲОЛАТЛАР БЕЛГИЛАНДИ

Республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши эмлаш жараёнларини жадаллаштириш масаласи муҳокама қилинди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Жорий йил 2 август куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан карантинли ва хавфли юқумли касалликлар тарқалиши шароитида аҳолини профилактик эмлаш тартиби белгиланди.
Дунё миқёсида ҳам коронавирус инфекцияси кенг тарқалишини жиловлаш мақсадида хорижий мамлакатларда мазкур инфекцияга қарши эмлаш бўйича чора-тадбирлар жадаллашиб бормоқда. Хусусан, Франция, Греция, Италия, Латвия, Россия Федерацияси, Қозоғистон каби давлатларда ишчи ва ходимлари тўлиқ эмланган тадбиркорлик субъектлари карантин чекловлари шароитида фаолият кўрсатиши учун қўшимча имкониятлар яратилмоқда.

Пандемия билан боғлиқ мураккаб эпидемиологик вазиятда ишбилармонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида кўп сонли тадбиркорларнинг илтимос ва мурожаатларини инобатга олиб, Республика махсус комиссия йиғилишида умумий овқатланиш объектлари фаолияти учун белгиланган чекловларни юмшатиш масаласи муҳокама қилинди.

Шу муносабат билан аҳолини оммавий эмлаш коронавируснинг янги тўлқинларининг олдини олишнинг муҳим омили эканлигини ҳисобга олиб, шунингдек, тадбиркорлик субъектларини пандемия шароитида ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва эмлаш жараёнларини янада жадаллаштириш мақсадида махсус комиссиясининг қарори билан:

🗓2021 йил 10 августдан эътиборан:
📌умумий овқатланиш объектлари – ресторан, кафе, ошхона ва чойхоналарнинг ишчи ва ходимлари (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлган ходимлари бундан мустасно) коронавирусга қарши вакцинанинг (туридан қатъи назар) камида 2 та дозаси билан эмланганлиги тўғрисидаги сертификати бўлган тақдирда, уларга нисбатан соат 8:00 дан 20:00 гача ҳамда фақат очиқ ҳавода фаолият кўрсатиши билан боғлиқ карантин чекловлари татбиқ этилмаслиги белгиланди.

📌Бунда умумий овқатланиш объектларига коронавирусга қарши вакцина билан эмланганлиги тўғрисидаги QR-коди ёки сертификати мавжуд бўлган ташриф буюрувчиларни киритиш тавсия этилади (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлган ходимлари бундан мустасно).

🗓2021 йил 1 октябрдан бошлаб:
📌тадбиркорлик ва хизмат кўрсатиш субъектларининг ишчи ва ходимлари ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлганлар бундан мустасно) коронавирусга қарши вакцинанинг (туридан қатъи назар) камида 2 та дозаси билан эмланганлиги тўғрисидаги сертификати бўлмаган тақдирда, уларнинг фаолият кўрсатиши вақтинчалик тўхтатилади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Болаларда «COVID-19»нинг энг эрта намоён бўладиган клиник белгилари қандай?

Тана ҳарорати кўтарилганда оналар уй шароитида фарзандларига қандай ёрдам беришлари лозим?

Гипертонияни даволаш учун қабул қилинадиган дори воситалари коронавирус вақтида бемор саломатлигига хавф туғдириши мумкинми?

〰️〰️〰️
📹 Ушбу саволларга ССВ ахборот хизмати ва «Ўзбекистон 24» телеканали ҳамкорлигидаги «СOVID-19: Савол-жавоб» лойиҳасида жавоб қайтарилди.

Кўрсатувда Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази Педиатрия кафедраси доценти, тиббиёт фанлари доктори, педиатр-гастроэнтеролог Зулфия Абдужабборова, Марказнинг Кардиология ва геронтология кафедраси доценти, тиббиёт фанлари доктори Юлдуз Толипова иштирок этди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
💉Айни кунларда, Олмазор тумани "Ёшлик шаҳарчаси ҳокимияти" ва Тошкент давлат техника университети ходимлари, талабалар турар жойида иш юритувчи ходимлар ва тадбиркорлар коронавирус инфекциясига қарши "Moderna" вакцинаси билан эмланмоқда.

🚑Эмлаш ишлари Талабалар шаҳарчасидаги Марказий кўптармоқли поликлиника ходимлари томонидан амалга оширилмоқда.