Olmazor tumani hokimligi
5.97K subscribers
32.5K photos
5.87K videos
13 files
15.1K links
Хокимият Олмазорского района
Download Telegram
#Муносабат

Шаҳарда нималар сув тоширди?

23 май куни пойтахтда атиги бир неча соат ёққан ёмғир жуда кўп муаммо ноқулайликларни келтириб чиқарди.

Шаҳар кўчалари ва қувурлари ёмғирга тайёрмасмиди?

Пойтахтга хизмат кўрсатувчи коммунал хизмат ходимлари ва техника таъминотида аввалги йилларга қараганда анча ўсиш бор. Авариявий вазиятларда фойдаланиш учун махсус машиналар харид қилинган, ишчилар сони ортган.

Унда муаммо нимада?

Хайрулла Турсунов – Ободонлаштириш бошқармаси ходими:

-Биз соат 19:00 дан иш бошладик ва салкам 3 соат мобайнида Миробод туманининг марказий ва ички кўчаларини ёмғир сувларидан тозаладик. Аслида ҳар куни бу кўчаларни ва ариқларни тозалаймиз, супурамиз. Бироқ эртаси куни худди иш қилинмагандек, яна шу аҳвол!
Савол беришингиз мумкин, нега ҳар куни ариқлар тозаланса ҳам сув оқиб кетмаяпти деб.

Кеча тозалаган ариқларимизни барчасини полиэтилен пакетлар, бир маротабалик қоғоз стаканлар ва баклажкалар тусиб қўйган ва сув оқиб кетишига имкон бўлмаган. Айниқса, полиэтилен пакетлар барча муаммоларнинг сабабчиси. Ариқларнинг зовурларга қуйиладиган қисмида темир панжаралар ўрнатилган, ўша ерни тозалаб ташласак муаммо ҳал. Бироқ унга қадар вақт керак бўлади ва йўлларга сув тошади.

Пойтахтда ёққан ёмғир натижасида кўплаб марказий ва ички кўчалар сув тўпланишидан азият чекди.

Шохруҳ Рахимжонов Тошкент шаҳар ҳокимининг уй-жой коммунал масалалари бўйича ўринбосари в.б:

-Шу куни бизнинг ходимларимиз 19:00 дан 01:30 га қадар тинмай ишлашди. Аслида уларнинг иш вақти 18:00 гача бўлса ҳам, бундай вазиятларда уларнинг ёрдами бизга жуда зарур. 300 нафар ободонлаштириш ходимлари ёғаётган ёмғир остида хизмат қилишди. Шунингдек, 20 тадан ортиқ техникамиз тўпланиб қолган сувларни тортиб олишди, чиқиндиларни олиб чиқиб кетишди ва бошқа вазифаларни бажаришди. Қолаверса, ФВВ ходимлари ҳам бу жараёнга жалб этилди.

Асосий сув тошган кўчалар

-Амир Темур кўчаси;
-Г.Узоқов кўчаси;
-Ашхобод боғи яқинидаги туннель;
-"Миробод" деҳқон бозирининг олд томони.

Бу кўчалар доим автомобиллар ва одамлар билан гавжум, қолаверса, уларда чиқинди ташлаш учун қутилар етарли. Бироқ, кимларнингдир эринчоқлиги ёки шунчаки одати боис мана шундай кўнгилсиз ҳолатлар юзага келмоқда.

Машинадан чиқинди отаётганингизда ёки қўлингиздаги бўш пластик идишни ариққа ташлаётганингизда “битта меники нима ҳам бўларди” деб ўйларсиз. Аммо сиз каби ўйлайдиганлар кўпайиб кетаётганлиги боис 300 нафардан ортиқ оила бошлиқлари ўша тунни ариқлардаги СИЗ ТАШЛАГАН чиқиндиларни тозалаш билан ўтказди.

Фотосуратлар иш жараёнидан олинган.

🌐 Web-site 🌏 Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар прокурори У.Б.Қосимов ва Олмазор туман прокурори О.М.Маннановлар тумандаги 243-мактабда ўтказилган сўнги қўнғироқ тадбирида қатнашиб, битирувчиларга ўзларининг самимий тилакларини билдирдилар. Шунингдек, 4 нафар битирувчилар муддатидан олдин Олий Ўқув юртларига кирганликлари муносабати билан уларни уларни табриклаб совғалар улашилди.
Олмазор тумани ҳокимлиги 1-сектор штабида навбатдаги Маҳкама йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда:

-Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2021 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўйича давлат дастури тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ;

- Давлат ва маҳаллий бюджет даромадлари тушуми режаси ижроси;

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент шаҳридаги маҳаллалар ҳудудини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва маҳаллалар қиёфасини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси ;

-Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижросини ташкил қилиш ;

-Туман ҳокимлигига келиб тушган хат ва мурожаатлар билан ишлаш ҳамда ижро интизоми талабларига риоя қилиш тўғрисидаги масаллар кўриб чиқилиб, муҳокама этилди.

🖥 Йиғилишда, тумандаги 59 маҳалла фуқаролар йиғини раислари билан ZOOM дастури орқали тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатилиб, тегишли вазифа ва кўрсатмалар берилди.

🎬 Жараёнлар видеолавҳамизда.

✍️
Олмазор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#5Tashabbus
#Olmazor_hokimligi_yoshlarbilan

✍️Олмазор туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚽️ Ўзбекистон Республикаси “ДХХ Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси бошлиғи кубоги” мини футбол мусобақасининг ярим финал учрашувлари бошланди. Ярим финалга 1-сектордан “Тепагузар”, 2-сектордан “Гулзор”, 3-сектордан “Қуёш”, 4-сектордан “Чимбой” маҳалла жамоалари йўлланма олишди.

Куни кеча бўлиб ўтган бахсларда “Қуёш” ҳамда “Чимбой” жамоалари беллашиб 3-2 ҳисоб билан "Қуёш" жамоаси ғалабани қўлга киритишди.

🎥 Ўйиннинг қизғин жараёнлари мазкур видеолавҳамизда.

✍️
Олмазор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
#5Tashabbus #toshkentyoshlari2021 #молодёжьташкента2021

Жаҳонгир Ортиқхўжаев: «Тошкент шаҳар ҳокимлиги биносида эмас, катта ангарда ўтиришни хоҳлаяпман»

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент беш ташаббус ҳаракати доирасидаги ёшлар билан учрашувда ёшларга шароит яратиб бериш масаласини гапириб ўтди.

«Татаристонга борганимда бир нарсага гувоҳ бўлдимки, у ерларда катта-катта музейларда истироҳат боғларида раҳбарлар ёш-ёш кадрлар экан. У ерда ишга, тажрибага қараб лавозимни тақсимлаб беришмаскан. Танловлар ўтказиб кадрлар саралаб олинаркан. Бу модель менга жуда маъқул бўлди.

Бугун ҳокимликда ўтказилган йиғилишда шаҳримиздаги театр, майдон, боғларни, музейларни, маданият саройларини қайта реконструкция қилиш, уларни жозибадор қилиш, ёшларга шароит яратиш, ИТ-мутахассиси бўлган ёшлар учун ижарага эмас, бепул жойлар ажратиш, коворкинг марказларини яратиш масаласини кўриб чиқдик.

Яқинда бир модель ўйлаб чиқдик. Унга кўра, ҳокимлик ишчилари умуман ҳокимлик биносида ўтириши нотўғри деб ҳисоблаймиз. Тўғрисини айтсам, ўзим ҳам катта бир ангарни ичида ўтиришни хоҳлаяпман. У ёшлар, умуман ҳамманинг кириб чиқиши осон бўлган жой бўлиши керак», - деди Ортиқхўжаев.

***

Хоким Ташкента Жахонгир Артикходжаев встретился с участниками фестиваля «Движение пяти инициатив Ташкента»

«Когда я был в Татарстане, стал свидетелем, как там руководителями больших музеев, парков отдыха становятся молодые специалисты. Там не смотрят на отсутствие опыта. А кадры подбирают на конкурсной основе. Я поддерживаю эту модель», — отметил он.

Также на встрече хоким рассмотрел вопросы реконструкции в столице театров, площадей, парков, дворцов культуры, а также создания возможностей для молодёжи, специалистов в сфере IT, в том числе открытие коворкинг-центров.

Он также отметил, что чиновники не должны сидеть в правительственных зданиях. «Если честно, я бы работал в большом ангаре. Или это должно быть такое место, куда молодые люди и вообще все посетители могут легко заходить», — подчеркнул Жахонгир Артикходжаев.

🌐 Web-site 🌏 Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар ҳокимлигида пойтахтимизни 2021-2023 йилларда ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилди.

Тўлиқ видеони кутиб қолинг.

🌐 Web-site 🌏 Telegram