Olmazor tumani hokimligi
12.9K subscribers
36.9K photos
6.54K videos
14 files
17K links
Хокимият Олмазорского района
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚽️ Туманимизда 22- май кунидан Ўзбекистон Республикаси “ ДХХ Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси бошлиғи кубоги” мини футбол мусобақасига старт берилди.

Унда, 18-30 ёшгача бўлган ёшлар иштирок этиб, мусобақанинг илк кунида секторлар кесимида саралаш босқич ўйинларининг гувоҳи бўлдик.

Энди эса жамоалар 24, 25, май кунлари ярим финал ва 29 май куни финал ўйинларида беллашадилар.

🧐 Мини футбол ўйинининг биринчи куни қандай ўтди?

📹 Тавсилотлар видеоролигимизда.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#5Tashabbus #toshkentyoshlari2021 #молодёжьташкента2021

🎨“Тошкентнинг беш ташаббус ҳаракати” фестивалининг асосий шаҳарчаси ёнидаги майдончада бўлажак рассомлар – Павел Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактабининг ўқувчилари мольбертлари билан жойлашдилар.

Мактаб директори ва ёш рассомлар бўлиб ўтаётган тадбир таассуротлари билан бўлишдилар.

***

🎨На поляне около основного городка фестиваля «Движение пяти инициатив Ташкента» расположились с мольбертами будущие художники — учащиеся Республиканской художественной школы имени Павла Бенькова.

Впечатлениями о проходящем мероприятии поделились директор школы и молодые художники.

🌐 Web-site 🌏 Telegram
👩‍⚕️ 20- Оилавий поликлиникага қарашли "Олтинсой" маҳалласида тиббий кўрик бўлиб ўтди.

Мақсадли тиббий кўрик 3-4 гуруҳ ногиронлиги бор беморлар учун ташкиллаштирилиб , уларни тор доира мутахассис шифокорлари жумладан, лор, инфекционист, дерматолог, пульмонолог,стоматолог, гинеколог шифокорлар назоратдан ўтказишди.

🔬 Шунингдек, беморлар учун УТТ, ЭКГ ҳамда лабораторияда қон тахлилари анализи ҳам ташкил этилди.

📸 Жараён фотосуратларда

✍️ Олмазор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Олмазор тумани прокурори О.М.Маннанов тумандаги 133-умумтаълим мактабида ўқувчиларга яратилган шарт-шароитлар билан таниш.

Унда, ўқувчиларнинг ёзги таътили учун ташкил қилинган тўгарак хоналари ва бу ердаги шарт-шароит назоратдан ўтказилди.

Камчиликлар юзасидан тавсиялар берилди.

✍️ Олмазор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Олмазор туманидаги Абдулла Қодирий кутубхонасида навбатдаги “Очиқ эшиклар куни” бўлиб ўтди.

▶️Унда, туман ҳокими Абдумажид Муллажанов, ҳокимлик мутасаддилари, сектор раҳбарлари ва бир қатор тегишли идора вакиллари фуқароларни қабул қилишди.

▶️Мазкур учрашувда кўплаб мурожаатчилар ўз муаммоларига ечим топа олишди.

📽 Буни видеолавҳамиз орқали ҳам билиб олиш мумкин.

✍️ Олмазор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати