Olmazor tumani hokimligi
5.3K subscribers
33.3K photos
6.01K videos
13 files
15.5K links
Хокимият Олмазорского района
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Олмазор туманидаги 249-давлат умумтаълим мактабида “Ким Ватанга содиқ бўлса мендирман ўша” шиори остидаги спортнинг шахмат тури бўйича Олмазор тумани очиқ биринчилиги бўлиб ўтди.

🥇 Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардия ҳарбий техника институти ва Олмазор тумани спорт бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур мусобақада мактабнинг 9-А синф ўқувчиси Юнусова Мубина биринчиликни қўлга киритди.

🖌 Олмазор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Facebook | Instagram | Telegram |Youtube
Olmazor tumani hokimligi
🎥📽🎥📽🎥📽
▶️ Бугун Олмазор туманида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасига бағишланган “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН –ЯНГИЧА ДУНЁҚАРАШ” деб номланган семинар бўлиб ўтди.

👍 Унда, 2021 йил “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили" деб номланишининг мазмун моҳияти, аҳолига яқин истиқболдаги тараққиётимиз йўналишлари, мақсадлар сари ҳаракатланишда бошлаган ишларимизда ихлос ва ҳафсала қилиш, қўл урган ишларимизни юқори сифатда, бекаму-кўст бажариш зарурлиги ҳамда мурожаатномада кўтарилган вазифалар ижросига жамоатчиликни сафарбар қилиш масалалари муҳокама этилди.

❇️ Шу билан бирга тадбирда сўзга чиққан Салоҳиддин Азизбоев
“2021 йил: янги марралар, якдил қадамлар” мавзусида сўз юритиб, яқин истиқболдаги тараққиётимиз йўналишларида ҳамжиҳатликда ҳаракат қилишимиз давр талаби эканлигига алоҳида тўхталди.


📽 Тадбир сўнгида эса реал воқеликка асосланган, киши ўзи бошлаган ишида ихлос ва ҳафсала қилиши, мақсадлар сари ҳаракатланишида учрайдиган қийинчиликлар, омадсизликларга қарамай, курашни давом эттириши, ишни юқори сифатда бажариши зарурлиги тараннум этилган тарбиявий аҳамиятга эга видеоролик намойиш этилди.

🖌 Олмазор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Facebook | Instagram | Telegram |Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Тошкент шаҳар ҳокимлигида Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг ўттиз биринчи сессияси бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур сессия якунига кўра, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Наима Жабборованинг мулоҳазалари билан танишинг.

***

Ранее мы сообщали, что сегодня в хокимияте города Ташкента проходит тридцать первая сессия Ташкентского городского Кенгаша народных депутатов.

Ознакомьтесь с комментариями, озвученными по итогам сессии, Наимой Жабборовой — депутатом Ташкентского городского Кенгаша народных депутатов.

🌐 Web-site 🌏 Telegram
Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Республика Маънавият ва маърифат маркази фаолиятини қайтадан кўриб чиқиш зарурлиги айтилди.
Ҳудудларда намунавий лойиҳа асосида маънавият ва маърифат масканларини барпо этиш бўйича кўрсатма берилди.
Маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш фонди ташкил этилиши белгиланди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам коренного совершенствования системы духовно-просветительских работ.
Отмечена необходимость пересмотра деятельности Республиканского центра духовности и просветительства.
Дано указание построить в регионах дома духовности и просвещения на основе типового проекта.
Будет создан Фонд поддержки духовности и творчества.

#Mirziyoyev #videoselektor #manaviyat #marifat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🧹 Олмазор туманининг "Жийдали" маҳалласида ободонлаштириш ишлари ташкил этилди. Туман ободонлаштириш бўлими ходимлари атрофдаги чиқиндиларни тозалаётган бўлсалар, коммунал соҳа вакиллари ўзлари маъсул бўлган тизимни тартибга келтирмоқдалар.

Болалар майдончалари, кўп қаватли уйлар атрофидаги зарур жойларда таъмирлаш ишлари ҳам олиб борилмоқда.

Олмазор туманидаги бундай ишларнинг барчаси аҳолимизнинг фаровон ҳаёт кечириши учун амалга оширилмоқда.

🖌 Олмазор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Facebook | Instagram | Telegram |Youtube
Olmazor tumani hokimligi
📹🎥📹🎥📹🎥
🩺 Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида 2020 йилнинг декабрь ойида Олмазор туманининг “Юқори Бешқўрғон” маҳалласида амалга ошрилиган хатлов ва антропометрия ўрганишлари давомида жами 3739 нафар аҳоли текширувдан ўтказилган эди. Унда 167 та нафас олиш аъзолари, 379 та юрак қон томир, 199 та эндокрин касалликлари, 336 та овқат ҳазм қилиш аъзолари касаллликлари, 41 та сийдик- таносил, 27 та суяк – мушак тизими, 10 та ҳафвли ўсма ва 193 та бошқа касалликлар аниқланган эди.
Олиб борилган ўрганишлар натижасида маҳалланинг саломатлик профили яратилди ҳамда юрак қон томир касалликлари юзасидан мақсадли тиббий кўриклар ташкил этилди. Унда Тиббиёт академиясининг профессор шифоркорлар, каридологлари иштирок этиб аҳолини кўрикдан ўтказишди. Шунингдек ётиқлик беморлар уй шароитида назоратдан ўтказилди.

🖌 Олмазор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Facebook | Instagram | Telegram |Youtube