Olmazor tumani hokimligi
9.91K subscribers
35.3K photos
6.32K videos
14 files
16.4K links
Хокимият Олмазорского района
Download Telegram
Президент ҳужжатлари ижроси бўйича янги тизимни йўлга қўйиш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Сўнгги 4 йилда 2 мингга яқин фармон ва қарорлар қабул қилингани, лекин уларнинг бажарилиши қониқарли эмаслиги қайд этилди.
Ҳужжатларни амалиётда қўллашга кўмаклашиш мақсадида адлия вазири ўринбосарлари марказий идораларга бириктирилди.
Қарорлар ижроси юзасидан манзилли ва тематик ўрганишлар ўтказиш топшириғи берилди.

Состоялось совещание по вопросам организации новой системы исполнения актов Президента.
Указано на неудовлетворительное состояние исполнения указов и постановлений, которых за последние 4 года было принято около 2 тысяч.
В целях содействия практической реализации документов за центральными ведомствами закреплены заместители министра юстиции.
Поручено наладить целевое и тематическое изучение исполнения решений.

#Mirziyoyev #yigilish #ijro #adliya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✔️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Олмазор туманида хатлов ва антропометрия ишлари ўтказилган эди.

👩‍⚕️ Унда тумандаги “Олтинсой” маҳалласидан 7927 нафар аҳоли иштирок этди.

🔎 Хатловдан ўтказилган аҳоли орасидан 227 нафарида нафас олиш аъзолари, 478 нафарида юрак қон томир, 202 нафарида эндокрин, 194 нафарида овқат ҳазм қилиш аъзолари, 74 нафарида сийдик- таносил, 62 нафарида суяк – мушак тизими, 11 нафарида ҳавфли ўсма ҳамда 58 нафарида бошқа турдаги касалликлар борлиги аниқланган.

➡️ Шу сабабли ушбу маҳалланинг саломатлик профили яратилиб, унда юрак қон томир касалликлари бор беморларни чуқурлаштирилган кўриклардан ўтказиш жадвали ташкил этилди.

✍️ Олмазор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг ўттиз биринчи сессияси иш бошлади

Сессия Тошкент шаҳар Кенгашининг сайлов округларида бўшаб қолган депутатлик ўринлари учун ўтказилган сайлов якунлари ва сайланган депутатларнинг ваколатларини эътироф этиш билан бошланди.

Шунингдек сессия жараёнида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатининг мазмун-моҳиятини тарғиб этиш ҳамда белгиланган устувор вазифалардан келиб чиққан ҳолда, ҳудудий дастурларни тайёрлаш масалалари кўриб чиқилмоқда.

Йиғилиш давомида “Regent Corp” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонанинг иши, ҳамда бошқа қатор масалалар муҳокамаси режалаштирилган. Сессия тафсилотларига яна тўхталамиз.

🌐 Web-site 🌏 Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Олмазор туманидаги 249-давлат умумтаълим мактабида “Ким Ватанга содиқ бўлса мендирман ўша” шиори остидаги спортнинг шахмат тури бўйича Олмазор тумани очиқ биринчилиги бўлиб ўтди.

🥇 Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардия ҳарбий техника институти ва Олмазор тумани спорт бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур мусобақада мактабнинг 9-А синф ўқувчиси Юнусова Мубина биринчиликни қўлга киритди.

🖌 Олмазор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Facebook | Instagram | Telegram |Youtube
Olmazor tumani hokimligi
🎥📽🎥📽🎥📽
▶️ Бугун Олмазор туманида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасига бағишланган “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН –ЯНГИЧА ДУНЁҚАРАШ” деб номланган семинар бўлиб ўтди.

👍 Унда, 2021 йил “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили" деб номланишининг мазмун моҳияти, аҳолига яқин истиқболдаги тараққиётимиз йўналишлари, мақсадлар сари ҳаракатланишда бошлаган ишларимизда ихлос ва ҳафсала қилиш, қўл урган ишларимизни юқори сифатда, бекаму-кўст бажариш зарурлиги ҳамда мурожаатномада кўтарилган вазифалар ижросига жамоатчиликни сафарбар қилиш масалалари муҳокама этилди.

❇️ Шу билан бирга тадбирда сўзга чиққан Салоҳиддин Азизбоев
“2021 йил: янги марралар, якдил қадамлар” мавзусида сўз юритиб, яқин истиқболдаги тараққиётимиз йўналишларида ҳамжиҳатликда ҳаракат қилишимиз давр талаби эканлигига алоҳида тўхталди.


📽 Тадбир сўнгида эса реал воқеликка асосланган, киши ўзи бошлаган ишида ихлос ва ҳафсала қилиши, мақсадлар сари ҳаракатланишида учрайдиган қийинчиликлар, омадсизликларга қарамай, курашни давом эттириши, ишни юқори сифатда бажариши зарурлиги тараннум этилган тарбиявий аҳамиятга эга видеоролик намойиш этилди.

🖌 Олмазор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Facebook | Instagram | Telegram |Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Тошкент шаҳар ҳокимлигида Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг ўттиз биринчи сессияси бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур сессия якунига кўра, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Наима Жабборованинг мулоҳазалари билан танишинг.

***

Ранее мы сообщали, что сегодня в хокимияте города Ташкента проходит тридцать первая сессия Ташкентского городского Кенгаша народных депутатов.

Ознакомьтесь с комментариями, озвученными по итогам сессии, Наимой Жабборовой — депутатом Ташкентского городского Кенгаша народных депутатов.

🌐 Web-site 🌏 Telegram
Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Республика Маънавият ва маърифат маркази фаолиятини қайтадан кўриб чиқиш зарурлиги айтилди.
Ҳудудларда намунавий лойиҳа асосида маънавият ва маърифат масканларини барпо этиш бўйича кўрсатма берилди.
Маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш фонди ташкил этилиши белгиланди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам коренного совершенствования системы духовно-просветительских работ.
Отмечена необходимость пересмотра деятельности Республиканского центра духовности и просветительства.
Дано указание построить в регионах дома духовности и просвещения на основе типового проекта.
Будет создан Фонд поддержки духовности и творчества.

#Mirziyoyev #videoselektor #manaviyat #marifat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter