Olmazor tumani hokimligi
5.45K subscribers
33K photos
5.97K videos
13 files
15.4K links
Хокимият Олмазорского района
Download Telegram
Хотираси мангу барҳаёт шоир

Олмазор туманидаги Абдулла Қодирий номли кутубхона қошида жойлашган Олмазор тумани ахборот кутубхона марказида шоир Эркин Вохидов хотирасига бағишлаб "Шоир хотираси қалбимизда" мавзусида маънавий-марифий тадбир бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзолари Шукурулло Абдуллаев, Дилшод Ражаб, Сойиб Мирзо ва бошқа мутасаддилар иштирок этдилар. Кечада шоирлар Эркин Вохидов ҳаёти ва ижоди хақида маълумот беришди. Унинг шеърларидан мутоала қилишди.


🖌 Олмазор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Facebook | Instagram | Telegram
#yilsarhisobi #итогигода

Тошкент шаҳар ҳокимининг мурожаати

Бугун Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг йигирма тўққизинчи сессияси иш бошлади. Сессияда пойтахт ҳаёти ва турли соҳаларни ривожлантиришга оид ўндан ортиқ масалалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган.

Кун тартибидаги биринчи масала “Тошкент шаҳар ҳокимининг 2020 йил якунлари ва 2021 йилда Тошкент шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш режалари ҳақидаги мурожаати тўғрисида” бўлиб, Жаҳонгир Ортиқхўжаев ўз мурожаатида 2020 йил учун белгилаб олинган вазифалар ижроси, шунингдек, келгуси йилга белгиланган устувор масалаларга тўхталиб ўтди.

Жумладан, Жаҳонгир Ортиқхўжаев жорий йилги инвестиция дастурига мувофиқ жами 1 млрд.496 млн. доллар шундан, 1 млрд. 190 млн. доллар тўғридан - тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар ўзлаштирилганлигини қайд этди. Шунингдек, 8 минг 444 та хонадондан иборат 125 та кўп қаватли уйлар қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилганлигини маълум қилди.

🌐 Web-site 🌏 Telegram
#yilsarhisobi #итогигода

Обращение хокима города Ташкента

Сегодня начала работу двадцать девятая сессия Ташкентского городского Кенгаша народных депутатов. На сессии планируется обсудить более десяти вопросов касательно развития жизни в столице и различных отраслей.

Первый вопрос повестки дня — «Обращение хокима города Ташкента об итогах 2020 года и планах социально-экономического развития города Ташкента в 2021 году». Во время своего обращения Жахонгир Артикходжаев рассказал об исполнении задач, намеченных на 2020 год, а также приоритетных задачах в наступающем году.

В частности, Жахонгир Артикходжаев отметил, что в соответствии с инвестиционной программой на текущий год освоено инвестиций на общую сумму 1 млрд 496 тысяч долларов, 1 млрд 190 млн долларов из которых — прямые иностранные инвестиции и кредиты. Также он сообщил, что построено и сдано в эксплуатацию 125 многоэтажных домов, которые состоят из 8 тысяч 444 квартир.

🌐 Web-site 🌏 Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🖌18 декабрь куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ОАВ вакиллари ва блогерлар учун ташкил этилган пресс-тур бўлиб ўтди.

🔹Тадбир, якунига етаётган йилда очилган янги ижтимоий, маданий ва саноат объектлари, ҳамда ҳозирги даврда қурилиш босқичида бўлган масканларга бағишланди.

🔹Пресс-тур иштирокчилари Ислом цивилизацияси маркази, “Ўзбекфильм”нинг янги биноси, Ғалаба боғи, Учтепа туманидаги замонавий иссиқлик тармоғи ва бошқа манзилларга ташриф буюришди.

Батафсил – репортажимизда.

***

🖌18 декабря состоялся пресс-тур, организованный хокимиятом города Ташкента для представителей СМИ и блогеров.

🔹Мероприятие было посвящено новым социальным, культурным и промышленным объектам столицы, открытым в уходящем году, а также объектам, которые сейчас на этапе строительства.

🔹Участники пресс-тура посетили Центр исламской цивилизации, новое здание «Узбекфильма», парк Победы, модернизированный теплоузел в Учтепинском районе и другие локации.

Подробнее — в нашем репортаже.

🌐 Web-site 🌏 Telegram
🧹🚜 Тошкент шаҳар каналлар бошқармаси ишчилари томонидан “Калковуз” каналининг Олмазор тумани “Қўштут” маҳалласидан оқиб ўтувчи қисмида тозалаш ишлари олиб борилмоқда. Қиш мавсуми бўлганлиги боис ушбу канал суви тўхтатилган. Ундан олиб чиқилаётган чиқиндилар шу қадар турли туманки, наҳот аҳолимиз муқаддас саналган обиҳаётга дуч келган нарсани улоқтиришдан таб тортмайдилар деймиз. Аҳир бу каналдан неча асрлар давомида ота-оболаримиз сув ичиб келишган. Уни биз учун асрашган. Бизчи?, биз келажак авлод учун нима қолдирмоқдамиз. Азиз Олмазор тумани аҳолиси сувни асрайлик, унга чиқинди ташлаш азалдан гуноҳ саналганини унутмайлик.


🖌 Олмазор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Facebook | Instagram | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🩺📿Олмазор тумани “Ёшлик” маҳалла фуқаролар йиғини худудида жойлашган 63-оилавий поликлиника шифокорлари кекса ва ногиронлиги бор фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказдилар. Шифокорлар хонадлонларга ташриф буюриб оилаларнинг ҳар бир аъзоосини бирма бир текширувдан ўтказишди. Тиббий кўрик давомида юрак ишлаши ЭКГ текширувидан ўтказилди, қандли диабетни аниқлаш учун қон тахлиллари олинди. Зарур ҳолларда эса беморларга даволаниш учун шаҳримизда жойлашган шифохоналарга йўлланмалар ҳам тақдим этишди.


🖌 Олмазор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Facebook | Instagram | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🩺 Олмазор туман тиббиёт бирлашмаси Президентимизнинг “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан тумандаги талабалар поликлиникаси шифокорлари поликлиника тасарруфида бўлган ётоқхоналардаги талабалар ўртасида хатлов ва атропометрия жараёнларини олиб бормоқдалар.
Ушбу жараён қуйидагича амалга оширилади:
- Оила аъзоларининг хужжатларини расмийлаштирилади;
- Оиланинг хар бир аъзосида буйи, вазни, артериал босими, пульси, бош айланаси (боаларда), кўкрак айланаси, бел айланаси ва сатурациясини аникланади;
- Аниқланган натижа юзасидан оила аъзоларига маълумот беради;
- Соғлом турмуш тарзи мавзусида тушунча беради.


🖌 Олмазор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Facebook | Instagram | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Олмазор туман ҳокимлиги коммунал соҳа вакиллари туманда жойлашган “Меҳнат ва уруш фахрийлари пансионати”, 1ва2-сонли Мурувват уйларида бўлишди. Бу ерда қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатлари назоратдан ўтказилди. Биноларни иситиш учун мўлжалланган қозонхоналар созлиги текширилди. Аниқланган камчиликларни бартараф қилиш чоралари кўрилди.


🖌 Олмазор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Facebook | Instagram | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👍 Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Олмазор туман ҳокимлиги ва туман тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида хатлов ва антропометрия ўтказиш самарадорлигини оширишни таъминлаш учун “Тиббий бригадалар”га патронаж жиҳозлари ва планшетлар тақдим этилди.
Ушбу бригадаларни планшет ва компьютерлар билан таъминлашдан асосий мақсад тумандаги оилавий ва марказий кўптармоқли поликлиникаларда “Электрон поликлиника”, “Электрон рўйхатхона” ва “Телемедицинани” йўлга қуйишдан иборатдир.


🖌 Олмазор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Facebook | Instagram | Telegram |Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👍 Олмазор тумани халқ таълими тизимида фаолият юритаётган ходимлар ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди. Youtube Ушбу тадбир Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Спорт телеканали мухбирлари нигоҳида.


🖌 Олмазор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Facebook | Instagram | Telegram |Youtube
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Ипотека шартномаси: ҳужжатлар ва тўловлар

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🙏 “Юрак амри” хайрия ташкилоти Олмазор тумани халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда ота-онаси эрта вафот этган, бугунги кунда яқинлари қаромоғида бўлган болажонлар учун ҳайрия тадбирини ташкил этди. Унга 60 нафар болажон таклиф этилди. 🎥 Лавҳамиз шу ҳақида.


🖌 Олмазор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Facebook | Instagram | Telegram |Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олмазор тумани “Худудгаз” ташкилоти, дудбўронларни тозалаш ва созлаш хизмати ҳамда Олмазор тумани фавқулодда вазиятлар бўлими ҳамкорликда қиш мавсумини бетелофат ўтказиш мақсадида қатор тадбирларни амалга ошириб келмоқдалар. Жумладан улар хонадонлардаги газ мосламаларини назоратдан ўтказишмоқда, аниқланган камчилик ва муаммоларни шу жойнинг ўзида бартараф этишмоқда. Бундан ташқари эса аҳоли ўртасида ис газидан эҳтиёт бўлиш, ис газининг тарқалишини олдини олиш юзасидан тарғибот ва ташвиқот ишларини ҳам олиб боришмоқда.


🖌 Олмазор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Facebook | Instagram | Telegram |Youtube
Хабарингиз бор, 27 декабр куни Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг бўшаб қолган ўринларига сайлов ўтказилади.

Шу муносабат билан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал демократик партияси, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси ва Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгашлари томонидан халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутатлигига номзодларни рўйхатга олиш учун тақдим этилган ҳужжатлар кўриб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 20, 90, 91, 92 - моддаларига мувофиқ Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлигига номзодлар рўйхатга олинди.

Ҳаволага ўтиб, сайлов ўтказилувчи округлар ҳамда номзодлар билан танишишингиз мумкин.

👉🏻 https://www.tashkent.uz/uz/news/saylov-toshkent-shahar-kengashi👈🏻
‼️Олмазор туманида яна бир қонунбузилиш ҳолати аниқланди

❇️ Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг Олмазор тумани инспекцияси ходимлари томонидан қатъий тарзда назорат тадбирлари амалга ошириб келинмоқда. Олиб борилаётган назорат тадбирлари жараёнида чиқинди билан боғлиқ қонунбузилиш ҳолати қайд этилмоқда. Туманнинг Чимбой кўчаси ҳудудига турли хил қурилиш чиқиндиларини белгиланмаган жойга ташлаган фуқаро Р.А га нисбатан белгиланган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жарима жазоси қўлланилди.
❇️Ҳурматли юртдошлар ва шаҳримиз меҳмонлари, УНУТМАНГ табиатимизни асраш учун ҳар биримиз масъулмиз.

Маълумот Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизматидан олинди.

🖌 Олмазор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Facebook | Instagram | Telegram |Youtube