Olmazor tumani hokimligi
5.39K subscribers
33.2K photos
6K videos
13 files
15.4K links
Хокимият Олмазорского района
Download Telegram
Айни дақиқаларда Халқ депутатлари Олмазор тумани Кенгашининг II чақириқ йигирма иккинчи сессияси бўлиб ўтмоқда. Унда Олмазор тумани ҳокими Бахтиёр Рахмонов 2020 йил туманда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш бўйича амалга оширилган ишлар якунлари ҳамда 2021 йил истиқболдаги режаларига бағишланган мурожаат билан чиқиш қилмоқда.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кеча Олмазор туманида жойлашган Турин полтехника университетида Халқ депутатлари Олмазор тумани Кенгашининг II чақириқ йигирма иккинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда Олмазор тумани ҳокими Рахмонов Бахтиёр Султонович 2020 йил туманда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш бўйича амалга оширилган ишлар якунлари ҳамда 2021 йил истиқболдаги режаларига бағишланган мурожаатни ўқиб эшиттирди. Сессияда депутатлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиш билан бир қаторда, 2021 йилда туманда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан ҳам фикр билдирдилар.

🖌 Олмазор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Facebook | Instagram | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌨 Қиш мавсумида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олиш мақсадида 25 ноябрдан 25 декабрга қадар “Аҳоли ва худудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ойлиги” эълон қиланган.

👍 Ойлик доирасида Олмазор тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан қатор соҳа вакиллари билан ҳамкорликда тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

👉 Сиздан қўлбола иситиш мосламаларидан фойдаланмасликни, табиий газ таъминотидаги носозлакларни ўз вақтида бартараф этишингизни, ҳаётингизга ва саломатлигингизга ҳавф солиши мумкин бўлган ҳолатларнинг юзага келишини олдини олишингизни, носоз дудбўронларни таъмирлашингизни, ис гази тарқалишидан эҳтиёт бўлишингизни сўраб қоламиз. Зеро ҳар биримизнинг ҳавфсизлигимиз ўз қўлимизда эканлигини унутмаслик керак.

🖌 Олмазор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Facebook | Instagram | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Иброҳим ота номли маҳалла. Бу маҳаллада туман ободонлаштириш бўлими вакиллари томонидан кенг кўламли тозалаш ишлари олиб борилди. Улар маҳалла ички кўчаларида тўпланиб қолган ҳазонларни йиғиб, чиқиндиларни олиб чиқиб кетишди. Соҳа вакиллари томонидан тозалаш ва ободанлаштириш ишлари ҳар бир маҳаллада мунтазам равишда ўтказиб келинади.

Шу ўринда туман аҳолисидан яшаётган уйлари атрофини озода тутишни, дуч келган ерга чиқинди ташламасликни сўраб қолардик. Зеро ҳар биримиз ўзимиз яшаб турган худуд озодалиги учун маъсулдирмиз.

🖌 Олмазор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Facebook | Instagram | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🧹 Олмазор тумани Ободонлаштириш бўлими ишчилари томонидан ҳар куни туман кўчаларида тозалаш ишлари олиб борилади. Улар бугун эрта тонгдан Кичик халқа йўли бўйлаб ободонлаштириш ишларини олиб боришди. Улар гул кўчатлари экиладиган ерларни чопиқ қилиб бахорги мавсумга тайёрлашмоқда. Шу билан бир қаторда йўлларни тозалаб, чиқиндиларни олиб кетишмоқда.

🖌 Олмазор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Facebook | Instagram | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎉👏 Олмазор туманида яна бир янги бунёд этилган 118-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди. Ташкилот 300 ўринли бўлиб энг замонавий жиҳозлар билан тўлдирилган. Боғчанинг очилиш маросимида туманнинг 4 та сектор раҳбарлари, корхона ва ташкилотлар вакиллари, депутатлар, Хончорбоғ маҳалласи фаоллари иштирок этишди. Улар мактабгача таълим ташкилотида яратилган шароитларга алоҳида тўхталиб ўтишди. Болажонлар эса ўзларининг бадиий чиқишлар билан йиғилганларни ҳушнуд этишди.


🖌 Олмазор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Facebook | Instagram | Telegram
🚜 Тошкент шаҳар каналлар бошқармаси ишчилари томонидан Олмазор тумани Охакчи кўчасидан оқиб ўтувчи “Чиғатой” каналида тозалаш ишларини олиб борилди. Ачинарлиси шундаки канал суви тўхтатилиб олиб борилган тозалаш жарёнида аҳоли томонидан оби ҳаётга ташланган маиший чиқиндилар олиб чиқилди. Шу ўринда бир ҳақиқатни айтиб ўтиш жоиз. Шаҳримиз кўчалари, пойтахтимиз худудидан оқиб ўтувчи каналлар, анҳорларни тозалаш учун маъсул ташкилотлар бириктирилган. Уларнинг асосий иши ҳам шундан иборат. Аммо сизу-биз турли чиқиндиларни дуч келган ерга ташлаб кетишда давом этар эканмиз нафақат сувларимиз балки ватанимиз кўчалари озода турмайди. Шундай экан юртимиз ободлиги-ю озодалиги учун ҳар биримиз бирдек маъсул эканлигимизни унутмайлик.


🖌 Олмазор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Facebook | Instagram | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🩺 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги видеоселекторда берган топшириқлари ҳамда "Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Олмазор туман тиббиёт бирлашмаси тизими билан Республика вилоятлари соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Фармонда кўрсатилган 26 та туман тиббиёт бирлашмаларидан вакиллар иштирок этишди. Семинар давомида Олмазор туман тиббиёт бирлашмасида аҳоли орасида ўтказилаётган хатлов ва антропометрия жараёнлари асосида ўқув машғулотлари ўтказилди.
Ташриф давомида тиббиёт бирлашмаси марказий кўптармоқли поликлиника бош шифокори Олмазор тумани хокимлиги билан ҳамкорликда иш олиб бориш услубларини гапириб ўтди.

🖌 Олмазор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Facebook | Instagram | Telegram
Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси ўзининг телеграм каналини ишга туширди. Сиз ушбу каналга аъзо бўлиш орқали пойтахтимиздаги коммунал соҳага тегишли энг сўнгги янгиликлар, туманингизда юзага келган носозликлар, фуқаролардан келаётган мурожаатлар ва уларнинг натижалари билан танишиб боришингиз мумкин.

👉 https://t.iss.one/toshshaharkommunal

***

Главное управление жилищно-коммунального обслуживания города Ташкента запустило свой канал в Телеграм. Подписавшись на этот канал, вы сможете быть в курсе последних новостей в коммунальной сфере, неисправностей, возникших в вашем районе, обращений, поступающих от граждан, и результатов их рассмотрения.

👉 https://t.iss.one/toshshaharkommunal

🌐 Web-site 🌏 Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍 Сўнгги йилларда Олмазор тумани маҳаллаларида болалар учун спорт ва ўйин майдонларини бунёд этиш борасида эътиборга лойиқ ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса бу майдончаларда спорт билан шуғулланиш учун турли ҳил анжомларнинг ўрнатилиши болажонларни ҳам бўш вақтларини унумли ўтказишлари учун хизмат қилади ҳам саломатликларини тиклаш учун.

Туманнинг “Хончорбоғ” маҳалласида ҳам ана шундай болалар майдончаси барпо этилмоқда. Навбатма-навбат, тартиб билан барпо этилаётган бу майдончалар яқин кунларда туманнинг барча маҳаллаларида қад ростлайди.

🖌 Олмазор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Facebook | Instagram | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🩺 Олмазор туман тиббиёт бирлашмаси Президентимизнинг “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан тумандаги оилавий поликлиникалар билан бирга тумандаги махалла хонадонларида хатлов ва атропометрия жараёнларини олиб боришмоқда.
Ушбу жараён қуйидагича амалга оширилади:
- Оила аъзоларининг хужжатларини расмийлаштирилади;
- Оиланинг хар бир аъзосида буйи, вазни, артериал босими, пульси, бош айланаси (боаларда), кўкрак айланаси, бел айланаси ва сатурациясини аникланади;
- Аниқланган натижа юзасидан оила аъзоларига маълумот беради;
- Соғлом турмуш тарзи мавзусида тушунча беради.

🖌 Олмазор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Facebook | Instagram | Telegram
🧹🚜 Олмазор тумани қадимдан ўзининг худудида каналлар ва катта ариқлар кўплиги билан ажралиб туради. Ушбу каналларни озода сақлаш, уларда мунтазам равишда тозалаш ишларини олиб бориш эса Тошкент шаҳар каналлар бошқармаси зиммасига юклатилган. Шу боис ҳам соҳа вакиллари доимий равишда обиҳаёт йўлини обод қилиш ишларини фаол олиб борадилар. Бошқарма ишчилари Олмазор туманининг “Чиқатой дарвоза” маҳалласи Фарбоий кўчасидан оқиб ўтувчи Чиғатой каналида ҳам бир неча кунлардан бери тозалаш ишларини олиб боришмоқда. Кун совуқ бўлишига қарамай улар ўз вазифаларини сидқидилдан адо этишмоқда.


🖌 Олмазор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Facebook | Instagram | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🩺 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги видеоселекторда берган топшириқлари ҳамда "Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Олмазор туман тиббиёт бирлашмаси тизими билан Республика вилоятлари соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Фармонда кўрсатилган 26 та туман тиббиёт бирлашмаларидан вакиллар иштирок этишди. 2 кун давом этган семинарнинг якунловчи кунида Олмазор туман тиббиёт бирлашмасида аҳоли орасида ўтказилаётган хатлов ва антропометрия жараёнлари ҳақида батафсил маълумот берилди. Вилоятлардан ташриф буюрган тиббиёт ходимларини қизиқтирган барча саволларга жавоб қайтарилди.


🖌 Олмазор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Facebook | Instagram | Telegram