Olmazor tumani hokimligi
5.43K subscribers
33.1K photos
5.99K videos
13 files
15.4K links
Хокимият Олмазорского района
Download Telegram
🚜🧹Тошкент шаҳар каналлар бошқармаси ходимлари томонидан Олмазор туманининг Дуторчи кўчасидан оқиб ўтувчи Чиғатой каналида тозалаш ишлар олиб борилди. Соҳа ишчилари томонидан канал суви тўҳтатилиб унинг йўли тўлиқ тозаланди. Сув йўлидан олиб чиқилган чиқиндилар олиб кетилмоқда.

Каналлар бошқармаси ишчилари Олмазор туманидаги каналларни тозалашда давом этишмоқда.


🖌 Олмазор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Facebook | Instagram | Telegram
🖌 Олмазор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Facebook | Instagram | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🩺 Олмазор туманида жойлашган 242-давлат умумтаълим мактабида 15-Оилавий поликлиника ходимлари томонидан 1-декабрь ОИТСга қарши курашиш куни муносабати билан “Ёшлар ОИТСга қарши” деб номланган тадбир ўтказилди. Унда орттирилган иммунитет танқислиги касаллигининг инсониятга етказувчи зарарлари борасида шифокорлар ёшларга тўлиқ маълумотлар беришди. Ушбу касаллик оқибатлари ва ундан ҳимояланиш йўллари ҳақида ҳам тўлиқ маълумотлар берилди.



🖌 Олмазор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Facebook | Instagram | Telegram
Олмазор тумани Халқ депутатлари кенгаши сайлови бўлиб ўтади

Халқ депутатлари Олмазор тумани Кенгашининг 2020 йилнинг 26 ноябрь куни ўтказилган II чақириқ 21-сессиясида тасдиқланган 9/2-21 – сонли қарорига кўра, Халқ депутатлари Олмазор тумани Кенгашига бўшаб қолган депутатлик ўринлари учун 2020 йилнинг 27 декабрь куни қуйидаги округларда сайловлар бўлиб ўтади:

- 5 – Шодиёна округи (“Шодиёна” маҳалласи)
- 11 – Умид округи (“Умид” ва “Янги Тошкент” маҳаллалари)
- 18 – Нурафшон округи (“Чилтўғон” ва “Хончорбоғ” маҳаллалари)

🖌 Олмазор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Facebook | Instagram | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👏 Жорий йилнинг 7-декабрь куни Олмазор туманининг ташкил этилганлигига 50 йил тўлади. Айни кунларда туман бўйлаб ўтказилаётган футбол мусобақалари ушбу тантаналаргага бағишланмоқда. Ўзининг 50 ёшини нишонлаётган кўҳна туманда миллионлар ўйини бўлмуш футбол мусобақаларида ғолибликни қўлга киритган жамоага 10 декбарь куни ҳоким кубоги тақдим этилади.

⚽️ Бугун Олмазор туманидаги 1-сонли болалар ва ўсмирлар спрот мактабида бўлиб ўтган беллашувда Омазор тумани Давлат солиқ инпекцияси ҳамда туман Халқ таълими бўлими, тумани тиббиёт бирлашмаси ва туман санитария эпидимиология хизмати жамоалари ўзаро куч синашдилар.

🖌 Олмазор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Facebook | Instagram | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Олмазор тумани маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан "Аёллар дафтари"га киритилган, ишлаш истагини билдирган 12 нафар аёллар билан учрашув ўтказилди. Суҳбат жараёнида 1 нафар аёлни оиласи билан тор мутахассислар кўригидан ўтказиш тавсия этилиб, уларнинг 3 нафарига касбга қайта ўқитишга йўлланма берилди, қолганларига ўз мутахассисликлари бўйича тумандаги бўш иш ўринлари таклифи берилди.


🖌 Олмазор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Facebook | Instagram | Telegram
🚧 Ҳурматли пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари!

Йўл таъмирлаш ишларини тезлаштириш мақсадида Аҳмад Дониш кўчасининг Себзор мавзеси ва Юнусобод бозори ўртасидаги йўл ўтказгичда автомобиллар қатнови 2020 йилнинг 6 декабрига қадар йўлнинг битта ҳаракатланиш қисмида амалга оширилади.

Тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга вақтинча айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қиламиз.

Ноқулайликлар учун узр сўраймиз!

***

🚧 Уважаемые жители и гости столицы!

В целях ускорения дорожных работ движение по путепроводу на улице Ахмада Дониша в направлении от массива Себзар в сторону Юнусабадского рынка и обратно до 6 декабря будет осуществляется по одной стороне движения.

Рекомендуем водителям воспользоваться объездными путями.

Приносим извинения за доставленные неудобства!

🌐 Web-site 🌏 Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👏 Хабарингиз бор 7-декабр куни Олмазор туманининг ташкил этилганлигига 50 йил тўлади. Айни кунларда туман бўйлаб ўтказилаётган футбол мусобақалари ушбу санага бағишланмоқда. Ўзининг 50 ёшини нишонлаётган кўҳна туманда миллионлар ўйини бўлмуш футбол мусобақаларида ғолибликни қўлга киритган жамоага 10 декбарь куни ҳоким кубоги тақдим этилади.

⚽️ Бугун Олмазор туманидаги 1-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабида бўлиб ўтган беллашувда Омазор тумани Халқ таълими бўлими ҳамда Миллий гвардия харбийларидан иборат жамоалари ўзаро куч синашдилар.

🖌 Олмазор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Facebook | Instagram | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги 22-сонли умумий ўрта таълим мактабида Хорижий тиллар фан ойлиги якунларига бағишланган фестиваль ўтказилди.
Унда бир ой давомида инглиз тили фани ўрганиш юзсидан амалга оширилган ишлар тақдимоти ўтказилди. Ўқувчилар эса ўз билимларини саҳна кўринишлари орқали намойиш этишди.

🖌 Олмазор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Facebook | Instagram | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёшлар ойлиги давом этмоқда

👍🏻 Тошкент шаҳар ёшлар марказида Талабалар шаҳарчасининг ёшлари учун маданий тадбир ташкил этилди. Унда олий таълим муассасаларида таълим олаётган ёшларнинг ютуқлари ҳақида сўз юритилди. Навқирон авлод учун яратилаётган шароитларга тўхталинди. Бир гуруҳ ёшлар ўз тенгдошларига бор маҳоратларини намойиш этдилар. Унда Олмазорлик ёшлар ҳам фаол иштирок этишди.

Маданий дастур йиғилганлар учун кўтаринки кайфият бағишлади.

🖌 Олмазор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Facebook | Instagram | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аёлларни бандлигини таъминлаш, уларни замонавий "Ҳунармандчилик" сирлридан воқиф қилиш мақсадида Олмазор туманида талайгина ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан тумандаги 326- ихтсослаштирилган давлат умумтаълим мактаби қошида Халқ депутатлари туман кенгашининг депутати, Хотин-қизлар Жамоатчилик кенгаши аъзоси Н.Мирзаева томонидан "Гиламчилик ўқув" курслари ташкил этилди. Туман маҳаллаларида танланган 12 нафар қизлар учун "маҳорат дарси" ўтказилди. Ушбу ўқув марказ ишини янада кенгайтириш ва қизларга замонавий гиламчилик билан шуғулланишларига етарли шарт-шароитлар яратилиши режалаштирилди.


🖌 Олмазор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Facebook | Instagram | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Олмазор тумани бўлими ва Халқ депутатлари шаҳар ва туман кенгаши депутатлари билан ҳамкорликда тумандаги "Ёшлар маркази"да замонавий компьютер технологияларидан тўғри фойдаланиш ва ишлашни йўлга қўйиш мақсадида ўқув машғулоти ташкиллаштирилди. Машғулот давомида ёшларда компьютер саводхонлигини шакллантириш билан бирга улар билан психологик тренинг машғулотлари ҳам ўтказилди


🖌 Олмазор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Facebook | Instagram | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🦠 Сеул COVID–19 шароитида вазиятни бошқариш учун математик моделлаштириш дастуридан фойдаланмоқда. Бутун дунё коронавирусни имкон қадар тез ва самарали енгиш учун турли чораларни кўрмоқда.

📊 Тошкент ва Сеул мутасаддилари ва мутахассислари бу борада ўзаро фикр ва тажриба алмашишга қаратилган семинарда иштирок этмоқда.

🎥 Тафсилотлар лавҳамизда.

***

🦠 Весь мир предпринимает различные меры, чтобы по возможности эффективнее и быстрее одержать победу над коронавирусом. Например, в Сеуле используется программа математического моделирования для управления ситуацией в условиях COVID–19.

📊 Семинар «Повышение потенциала по COVID-19», проходящий в Ташкенте с участием компетентных лиц и специалистов из Ташкента и Сеула, как раз посвящён обмену опытом и мнениями в этой области.

🎥 Подробности — в нашем ролике.

🌐 Web-site 🌏 Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏗 Тошкент шаҳар прокуратурасининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифасига фуқаро Хабибулло Хикматовдан мурожаат келиб тушган. Унда айтилишича Олмазор тумани Фаробий, Мустаҳкамлаш берк кўчасида тунги ёритиш тизимида муаммо борлиги кўрсатилган эди.

Ушбу мурожаатда келтирилган масала бартараф этилди. “Тошшаҳарнур” ДУК Олмазор тумани ташқи ёритиш тармоқлари корхонаси ишчилари томонидан тунги ёритиш мосламаси янгиланиди ҳамда унга замонай ЛЕД лампалари ўрнатилди.


🖌 Олмазор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Facebook | Instagram | Telegram
🎄 Бугун Tashkent City боғида Янги йил арчасининг тантанали очилиши бўлиб ўтди. Боғ байрамона безатилган. Улкан арча, янги йил тадбирларининг асосий иштирокчилари – Қорбобо ва Қорқиз ҳамда қувноқ Санта Клауслардан ташкил топган мусиқали гуруҳ сайилгоҳга келган меҳмонларга хуш кайфият улашишди.

🎅 Tashkent City боғида Янги йил тадбирлари 31 декабр ва 2021 йилнинг дастлабки кунларига қадар Сизга байрамона кайфият ва мазмунли хордиқ тақдим этиши кўзда тутилган.

🎉 Янги йил кайфиятини биргаликда ҳис этамиз.

🌐 Web-site 🌏 Telegram