Olmazor tumani hokimligi
7.05K subscribers
36.2K photos
6.45K videos
14 files
16.7K links
Хокимият Олмазорского района
Download Telegram
🚜🧹Каналларда тозалаш ишлари давом этмоқда

Олмазор туманининг Фаробий кўчалсидан оқиб ўтувчи қадимий "Калковуз" каналида тозалаш ишлари ташкил этилди.

Тошкент шаҳар каналлар бошқармаси ишчилари томонидан каналда сувни тўҳтатиб туриб унинг ичида тўпланган барча чиқиндиларни тозалашмоқда.

Кези келганда шуни айтиб ўтиш жоиз-ки, қадимда ота-боболаримиз ҳатто сувга тупуришни гуноҳ билганлар. Калковуз каналидан эса авлодларимиз сув ичишган. Унинг тарихи 16-асрга бориб тақалади. Кексаларимиз канални бизгача озода сақлаганликларини унумоқдамиз чоғи. Келгусида бу ерларда ўз фарзандларимиз ҳам умргузаронлик қилишларини ёдда тутишимиз лозим. Табиатни эса уларнинг фаровон ҳаётлари учун асрайлик!


🖌 Олмазор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Facebook | Instagram | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Самарқанд вилояти прокуратураси ходимлари Олмазор туманига ташриф буюришди. Ташриф давомида улар олмазор тумани 2-секторида олиб борилаётган иш жараёнлари билан танишишди. Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари Б.Абдувалиев ҳамкорлигида Самарқандлик хуқуқ тартибот органлари ходимлари президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус доирасида “Қичқириқ” маҳалласида амалга оширилган бунёдкорликлар билан ҳам танишишди

Сўнгра делегация Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги биносини ҳам бориб кўрди. Самарқандлик меҳмонлар Олмазор туманига ташрифларини Ёшлар марказида ташкил этилган прокурор хонасида якунладилар. Шу ўринда прокурор хонаси доимий равишда ишлаши, унга исталган фуқаро мурожаат қилиши мумкинлигини айтиб ўтиш жоиз.

🖌 Олмазор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Facebook | Instagram | Telegram
Қиш мавсумида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олиш мақсадида 25 ноябрдан 25 декабрга қадар “Аҳоли ва худудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ойлиги” эълон қиланган.

Ҳурматли туманимиз аҳолиси ҳамда шаҳримиз меҳмонлари табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятларни олдини олиш сизу бизнинг кўлимизда. Шундай экан Сиздан қўлбола иситиш мосламаларидан фойдаланмасликни, табиий газ таъминотидаги носозлакларни ўз вақтида бартараф этишингизни, ҳаётингизга ва саломатлигингизга ҳавф солиши мумкин бўлган ҳолатларнинг юзага келишини олдини олишингизни, носоз дудбўронларни таъмирлашингизни, ис гази тарқалишидан эҳтиёт бўлишингизни сўраб қоламиз. Зеро ҳар биримизнинг ҳавфсизлигимиз ўз қўлимизда эканлигини унутмаслик керак.

🖌 Олмазор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Facebook | Instagram | Telegram
Тошкент шаҳар ҳокимининг сайёр қабули

Ўзбекистон давлат консерваториясида Тошкент шаҳар ҳокимининг сайёр қабули ўтказилмоқда.

Сайёр қабулда шаҳримиздаги секторлар раҳбарлари, туманлар ҳокимлари, Тошкент шаҳар ва туманлар ҳокимларининг ўринбосарлари ҳамда турли бошқармалар мутасаддилари иштирок этмоқдалар.

Сайёр қабулда пойтахт аҳолисининг уй-жой, тадбиркорлик, саломатликни тиклаш ва бошқа масалалардаги мурожаатлари кўриб чиқилмоқда.

Тафсилотларга яна тўхталамиз.

***

Выездной приём хокима города Ташкента

В Государственной консерватории Узбекистана проходит выездной приём хокима города Ташкента.

На выездном приёме участвуют руководители секторов нашего города, хокимы районов, заместители хокимов города Ташкента и районов, а также должностные лица различных управлений.

На выездном приёме рассматриваются обращения жителей столицы по вопросам жилья, предпринимательства, восстановления здоровья и др.

Подробности — в наших следующих публикациях.

🌐 Web-site 🌏 Telegram
Савобнинг катта кичиги бўмайди

Олмазор тумани “Чимбой”махалла фуқаролар йиғини Намуна кўчаси 25 хонадонда истиқомат қилувчи фуқарога ёрдам кўсатилди. Бу фуқаро темир дафтарга киритилган Абдурахманова Хуршида Забихиллаевна бўлиб, унинг газ плитасига эҳтиёжи бор эди. Туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими сайи харакатлари билан хонадонга янги газ плитаси совға қилинди.

🖌 Олмазор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Facebook | Instagram | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Халқ депутатлари Олмазор тумани Кенгашининг II чақириқ йигирма биринчи сессия
бўлиб ўтди. Сессия кун тартибига қўйилган олмазор туманида иқтисодиёт, ёшлар билан ишлар, ижтимоий соҳа, архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш, ташқи савдо ва инвестицияни ривожлантириш борасида 2020 йил III чорак давомида амалга оширилган ишлари, юзасидан туман ҳокими ўринбосарларининг ҳисоботлари тингланди.

Шунингдек сессия давомида Ички ишлар органлари фаолиятини вояга етмаганлар билан ишлаш, Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш ҳолатлари ҳам мухҳокама этилди.

Сессия ўз ишини ташкилий масалалар муҳокамаси билан якунлади.

🖌 Олмазор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Facebook | Instagram | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏗💡Бугун “Тошшаҳарнур” корхонасининг Олмазор тумани бўлими ходимлари тмонидан “Аҳил” маҳалласида темир бетон устунларга тунги ёритиш мосламаларини ўрнатиш ишлари олиб борилди. Умумий ҳисобда 215 дона тунги ёртиш чироқлар ва уларга махсус кранштейнлар ўрнатилган бўлса. Устунларга электр етказиб бериш учун жами 6.5 км замонавий СИП кабеллари ҳам тортилди. Соҳа вакилларининг эндиги манзили “Мойариқ” маҳалласи.


🖌 Олмазор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Facebook | Instagram | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш доирасида бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишнинг замонавий тизимини шакиллантириш, касалликларни профилактика қилиш борасида муайян ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Бу борада оилавий поликлиникалар томонидан ҳам мунтазам ва манзилли ишлар йўлга қўйилмоқда. Бугун Олмазор туманидаги 14-оилавий поликлиникада ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ тўғрисидаги фармонида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора тадбирлари ва келгуси режалар муҳокама этилди.

🖌 Олмазор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Facebook | Instagram | Telegram
🚜🧹Тошкент шаҳар каналлар бошқармаси ходимлари томонидан Олмазор туманининг Фаробий кўчасидан оқиб ўтувчи Калковуз каналида тозалаш ишлар бугун ҳам давом эттирилди. Соҳа ишчилари томонидан канал суви тўҳтатилиб унинг йўли тўлиқ тозаланмоқда. Сув йўлидан олиб чиқилган чиқиндилар олиб кетилмоқда. Юқоридаги манзара эса аянчли.

Сиз-у-биз оби-ҳаёт дея атаган сувимизга чиқинди ташлаб уни ифлослаш эса хеч бир замонда маққуланмаган. Шундай экан сувга чиқинди ташлашни тарки одат қилайлик. Ахир айнан шу сув тириклик ва ободлик манбайидир.


🖌 Олмазор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Facebook | Instagram | Telegram