Olmazor tumani hokimligi
6.21K subscribers
32.5K photos
5.86K videos
13 files
15.1K links
Хокимият Олмазорского района
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#toshkentyoshlari
#молодёжьташкента

🤩 «Қувноқлар ва зукколар» топқирлар, зийраклар мусобақаси

«Тошкент ёшларни севади!» ёшлар фестивали доирасида «Қувноқлар ва зукколар: чемпионлар кубоги-2020» бўлиб ўтди. Унда 2015, 2016, 2017, 2018, 2019 йилги ғолиб жамоалар ўзларининг бадиий-кўнгилочар дастурларини йиғилганлар эътиборига ҳавола этдилар. 😆

🎥 Завққа тўла тадбир таассуротлари - репортажимизда.


🌐 Web-site 🌏 Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантиришга оид концепция тақдимоти билан танишди.
Давлатимиз раҳбари йўловчи ташиш хизматларидан аҳоли мутлақо норози эканини таъкидлаб, жамоат транспорти ҳаракатининг тезлиги ва қулайлигини таъминлаш вазифасини қўйди.
Тирбандлик кузатилаётган кўп қаторли йўлларнинг бир қисмини жамоат транспорти учун ажратиш, шу билан бирга, пиёдалар ва велосипедлар йўлакчаларини кўпайтириш муҳимлиги қайд этилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с концепцией развития дорожно-транспортной инфраструктуры Ташкента.
Глава государства отметил, что население абсолютно не довольно услугами по перевозке пассажиров и поставил задачу обеспечить скорость и удобство общественного транспорта.
Указано на важность выделения для общественного транспорта отдельных полос на многополосных дорогах, увеличения количества пешеходных и велосипедных дорожек.

#Mirziyoyev #taqdimot #transport #konseptsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🚜🧹Каналларда тозалаш ишлари олиб борилмоқда

Олмазор туманининг Нурафшон ва Ниёзова кўчаларидан оқиб ўтувчи ўтган "Чиғатой" каналида тозалаш ишлари ташкил этилди.

Тошкент шаҳар каналлар бошқармаси ишчилари томонидан каналда сувни тўҳтатиб туриб унинг ичида тўпланган барча чиқиндиларни тозалашмоқда.

Кези келганда шуни айтиб ўтиш жоиз-ки, қадимда ота-боболаримиз ҳатто сувга тупуришни гуноҳ билганлар. Бугунга келиб эса сувларга ҳатто йирик-йирик чиқиндиларни ташлаб кетиш одатий ҳолга айланиб улгурган. Биз келажакда бу ерларда ўз фарзандларимиз, авлодларимиз ҳам умргузаронлик қилишларини унутмайслигимиз лозим. Табиатни эса уларнинг фаровон яшашлари учун асрайлик!


🖌 Олмазор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Facebook | Instagram | Telegram
Президент раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида ҳудудларда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги муҳокама қилинмоқда.
Ҳокимларнинг бажарилган ишлар бўйича ҳисоботлари эшитилди. Бу борадаги фаолияти қониқарсиз бўлган туман ҳокимларини лавозимидан озод этиш масаласи қўйилди.
Жойларда тадбиркорларга кўмак бериш бўйича “бизнес-патронаж” тизимини йўлга қўйиш бўйича топшириқ берилди.

На проходящем под председательством Президента видеоселекторном совещании обсуждается результативность мер по поддержке предпринимательства в регионах.
Заслушаны отчеты хокимов, поднят вопрос об освобождении от занимаемой должности хокимов районов, не организовавших работу должным образом.
Поручено наладить систему «бизнес-патронажа» по содействию предпринимателям.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #tadbirkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Олмазор туманида жойлашган Турин политехника университетида туманнинг 4 та сектор раҳбарлариининг қабули ташкил этилди.

👉Олмазор тумани халқ қабулхонаси ташаббуси билан ўтказилган оммавий қабулда уй-жой, коммунал соҳа, бандлик, тиббий ёрдам каби йўналишлардаги 208 нафар фуқаронинг мурожаатлари тингланди. Улардан 121 та масала юзасидан аризалар олинди. Аҳолининг коммунал соҳа ҳамда ишга жойлашиш бўйича мурожаатларининг 34 таси бугунги қабулнинг ўзида ижобий ҳал этилди.

👍 Жумладан 36 нафар фуқарога хуқуқий маслахатлар берилган бўлса, яна 30 та масаланинг ижобий ҳал этилиши назоратга олинди.

🖌 Олмазор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Facebook | Instagram | Telegram
🚧💡Олмазор тумани электр тармоқлари корхонаси ходимлари томонидан қиш мавсумида зарурий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. “Гулсарой” маҳалла фуқаролари йиғини худудидаги 165-давлат умум таълим мактабини электр билан таъминловчи тизимда носозлик аниқланган эди. Туман электр тармоқлари корхонасининг аваря хизмати вакиллари томонидан тезкорлик билан муаммони бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.


🖌 Олмазор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Facebook | Instagram | Telegram
🚜🧹Каналларда тозалаш ишлари давом этмоқда

Олмазор туманининг Фаробий кўчалсидан оқиб ўтувчи қадимий "Калковуз" каналида тозалаш ишлари ташкил этилди.

Тошкент шаҳар каналлар бошқармаси ишчилари томонидан каналда сувни тўҳтатиб туриб унинг ичида тўпланган барча чиқиндиларни тозалашмоқда.

Кези келганда шуни айтиб ўтиш жоиз-ки, қадимда ота-боболаримиз ҳатто сувга тупуришни гуноҳ билганлар. Калковуз каналидан эса авлодларимиз сув ичишган. Унинг тарихи 16-асрга бориб тақалади. Кексаларимиз канални бизгача озода сақлаганликларини унумоқдамиз чоғи. Келгусида бу ерларда ўз фарзандларимиз ҳам умргузаронлик қилишларини ёдда тутишимиз лозим. Табиатни эса уларнинг фаровон ҳаётлари учун асрайлик!


🖌 Олмазор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Facebook | Instagram | Telegram