Olmazor tumani hokimligi
5.77K subscribers
32.7K photos
5.9K videos
13 files
15.2K links
Хокимият Олмазорского района
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги бунёдкорлик ишлари, саноат корхоналари фаолияти билан танишмоқда.
Дастлаб Яшнобод туманидаги Технопаркда янги қувватлар – лифт ва эскалаторлар, форма ва қолиплар, сув насослари, саноат кондиционерлари ва совитиш тармоқлари корхоналарида ишлаб чиқариш жараёни билан танишилди.
Давлатимиз раҳбари маҳаллийлаштириш даражасини ошириш, таннархни тушириш, замонавий кадрлар тайёрлаш юзасидан кўрсатмалар берди.

Президент Шавкат Мирзиёев знакомится с проводимой созидательной работой и деятельностью промышленных предприятий в Ташкенте.
Первым объектом посещения стал Технопарк в Яшнабадском районе, где глава государства осмотрел новые мощности по производству лифтов и эскалаторов, водяных насосов, промышленных кондиционеров и систем охлаждения, пресс-форм.
Даны указания касательно повышения уровня локализации, снижения себестоимости продукции, подготовке современных кадров.

#Mirziyoyev #tanishuv #Toshkent #Texnopark

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Шавкат Мирзиёев Мирзо Улуғбек туманидаги Республика кўп тармоқли тиббиёт маркази қурилишини бориб кўрди.
Марказда амбулатор ва стационар тартибда 200 дан ортиқ тиббий хизмат йўлга қўйилади. Йилига 3000 дан зиёд юқори технологик жарроҳлик амалиётларини бажариш мумкин бўлади.
Президент ҳудудларда қуриладиган клиникаларни ушбу марказ билан боғлаш муҳимлигини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев ознакомился с ходом строительства Республиканского многопрофильного медицинского центра в Мирзо-Улугбекском районе.
В центре будут оказываться более 200 видов амбулаторных и стационарных медицинских услуг. Ожидается, что специалисты центра будут выполнять свыше 3 тысяч высокотехнологичных операций.
Президент подчеркнул важность организации взаимодействия между этим центром и клиниками в регионах.

#Mirziyoyev #tanishuv #Toshkent #shifoxona

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🚧🛠 Кеча кеч соат 19.00 да Олмазор тумани “Мискин” маҳалласи худудидан ўтувчи иссиқ сув қувурида авария ҳолати содир бўлган эди. Куннинг кескин совуб кетганлиги ва тунда хаво ҳарорати пасайишини ҳисобга олиб “Тошиссиққувват” ташкилоти Олмазор тумани бўлими авария хизмати ишчилари тунда аҳолини иссиқлик таъминотидан узуб, ноқулайликлар туғдирмаслик учун, уни бартараф этиш юзасидан барча бирламчи ишларни амалга оширишга қарор қилишди. Эрта тонгдан аварияни бартараф этиш ишлари бошлаб юборилди. Тезкорлик билан олиб борилган чора тадбирлар натижасида бугун соат 17.00 да “Мискин” маҳалласидаги авария тўлиқ бартараф этилди. Олмазор туманидаги иккинчи қозонхонадан иссиқлик етказиб берилувчи барча хонадонлар иссиқ сув ва иссиқлик таъминотига тўлиқ уланди. Авария ҳолати содир бўлган қувурлар 2009 йилда каптал таъмирдан чиқарилган ва тўлиқ ўзгартирилган. Ушбу қувурларнинг 2021 йилда мукаммал таъмирдан чиқарилиши режалаштирилган.


🖌 Олмазор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Facebook | Instagram | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🩺 Олмазор тумани “Ёшлик” маҳалласида жойлашган 63-сонли оилавий поликлиника шифокорлари томонидан фариялар ҳолидан хабар олинди. Поликлиника қамровида бўлган маҳаллаларда яшовчи кексалар, якка-ёлғизлар ҳамда ногиронлиги бўлган фуқароларни уйларига бориб уларнинг саломатликлари назоратдан ўтказилди.

👍 Шунингдек беморларга зарурий дори дармонлар ҳам тақдим этилди. Зарур ҳолларда эса кексаларнинг шфохоналарга ётиб даволанишлари учун шароитлар яратилди.


🖌 Олмазор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Facebook | Instagram | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун соат 20:10 да “O‘zbekiston 24” телеканали ва Президент матбуот хизматининг Facebook ва Youtube'даги расмий саҳифаларида "Остонам. Юксалиш формуласи" ҳужжатли фильмини томоша қилинг.

Фильмда таълим тизимида бошланган ислоҳотлар, мактаблар ва ўқитувчиларга эътибор, ўқувчи ёшларнинг мақсадлари ҳақида ҳикоя қилинади.

Смотрите сегодня, в 20:10, документальный фильм "Остонам. Юксалиш формуласи" на телеканале “O‘zbekiston 24” и официальных страницах пресс-службы Президента в Facebook и Youtube.

В фильме рассказывается о начатых реформах в системе образования, внимании, уделяемом школам и учителям, а также о стремлениях учащейся молодежи.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент: янги объектлар, учрашувлар, долзарб вазифалар

Ташкент: новые объекты, встречи, актуальные задачи

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🩺 Бугун Олмазор тумани “Ёшлик” маҳалласидаги 63-сонли оилавий поликлиникада чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди. Тошкент шаҳар Халқ қабулхонаси ташаббуси билан “Ёшлик”, “Мустақиллик”, “Чаманбоғ” ва “Тепагузар” маҳаллалари аҳолиси учун ташкил этилган кўрикда 560 нафар фуқаро қатнашди. 17 нафар ётиқлик беморларнинг уйларида потранаж ўтказилди. 102 нафар фуқарога бепул дори-дармонлар берилган бўлса, 18 кишига бепул текширувларга ордер тақдим этилди.

👍 Тиббий кўрикда шунингдек малакали шифокорлар ҳам иштирок этишди. Жумладан шаҳар Ўсма касалликлар диспансери онколог шифокори, тиббиёт академиясининг кордиолог, психоневролог, инфекционисти ҳамда ПИФваПИАТИнинг пулмонолог шифокорлари беморларни кўрикдан ўтказишди.


🖌 Олмазор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Facebook | Instagram | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Олмазор тумани “Ёшлик” маҳалласидаги 63-сонли оилавий поликлиникада Тошкент шаҳар Халқ қабулхонасининг сайёр қабули ташкил этилди. Унда “Ёшлик”, “Мустақиллик”, “Чаманбоғ” ва “Тепагузар” маҳаллалари аҳолиси ўз муаммо ва мурожатларини баён этиш имконига эга бўлдилар. Сайёр қабулга жами 38 нафар фуқаро келган бўлса, улардан 18 нафарининг муаммолари шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди. Қолган масалаларни бартараф этиш учун мутасадди раҳбарларга керакли топшириқ ва аниқ муддатлар берилди.


🖌 Олмазор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Facebook | Instagram | Telegram