Olmazor tumani hokimligi
6.22K subscribers
32.5K photos
5.85K videos
13 files
15.1K links
Хокимият Олмазорского района
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев:

"Давримизнинг ўткир муаммоларидан яна бири – глобал иқлим ўзгаришларидир. Бугунги кунда ҳар бир мамлакат бу жараённинг салбий таъсирини ҳис этмоқда. Минг афсуски, бундай ўзгаришлар Марказий Осиё тараққиётига ҳам катта хавф туғдирмоқда.
Эътиборингизни яна бир бор Орол денгизи қуришининг ҳалокатли оқибатларига қаратмоқчиман. Оролбўйи ҳудуди экологик фожианинг марказига айланди. Биз мавжуд аҳволни яхшилаш учун бу ерда икки миллион гектар янги ўсимлик майдонлари ва дарахтзорлар яратиш, тупроқ қатламини шакллантириш бўйича улкан ишларни амалга оширмоқдамиз.
Мамлакатимиз ташаббуси билан Оролбўйи минтақаси учун Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик траст фонди тузилди. Умид қиламизки, ушбу фонд оғир экологик ҳудудда яшаётган аҳолига амалий ёрдам кўрсатиш учун халқаро ҳамжамиятнинг таянч платформаси бўлиб хизмат қилади.
Биз Оролбўйи минтақасини экологик инновация ва технологиялар ҳудуди, деб эълон қилиш ҳақида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг махсус резолюциясини қабул қилишни таклиф этамиз. Ушбу муҳим ҳужжат тасдиқланган санани эса Халқаро экологик тизимларни ҳимоя қилиш ва тиклаш куни сифатида нишонлаш мақсадга мувофиқ бўларди".

Президент Шавкат Мирзиёев:

"Еще одной острой проблемой современности является глобальное изменение климата. Сегодня каждая страна ощущает на себе разрушительное воздействие данного процесса. К сожалению, эти негативные изменения представляют серьезную угрозу и для устойчивого развития Центральной Азии.
Хотел бы вновь обратить внимание на губительные последствия высыхания Аральского моря. Зона Приаралья стала эпицентром экологической катастрофы. В целях улучшения сложившейся ситуации мы ведем огромную работу по формированию нового ландшафта, лесных массивов и почвенного покрова на площади 2 миллиона гектаров.
По нашей инициативе создан Многопартнерский трастовый фонд ООН по человеческой безопасности для региона Приаралья. Надеемся, что этот Фонд станет надежной платформой для практической помощи мирового сообщества населению региона, проживающему на территории со сложной экологической обстановкой.
Предлагаем принять специальную резолюцию Генеральной Ассамблеи ООН об объявлении региона Приаралья зоной экологических инноваций и технологий, а день принятия этого важнейшего документа – объявить Международным днем защиты и восстановления экологических систем".

#Mirziyoyev #UN #Orol

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аҳолига сифатли коммунал хизмат кўрсатишда ишлатилган ичимлик суви, табиий газ, иссиқлик таъминоти кабилар учун ўз вақтида тўловни амалга ошириш муҳим аҳамият касб этади. Бугунги кунда аҳолининг ушбу хизматлардан қарздорлиги анча юқорилиги боис кўплаб коммунал соҳаларда муаммолар вужудга келаётганлиги сир эмас, албатта.

Халқимизда қадимдан “Қарс икки кўлдан чиқади” деган ибратли сўз ишлатиб келинади. Коммунал соҳага ҳам айнан ана шу сўзларни қўлласак хато бўлмайди.

Олмазор тумани ҳокимлигида соҳа вакиллари билан бўлиб ўтган йиғилиш ҳам айнан аҳолининг ишлатилган газ сув, электр энергияси ва бошқалардан бўлган қарздорлигини камайтириш масалаларига қаратилди.

Facebook | Instagram | Telegram
Бугун пойтахтимизда «CREW CENTRAL ASIA 2020 — Investment. Development. Technology» еттинчи йиллик тижорат кўчмас мулк форуми иш бошлади.

Тошкентда илк бор ўтказилаётган тадбир ушбу соҳанинг етакчи вакилларини бир жойга жамлади. Улар қаторида ишлаб чиқариш, ривожлантириш, қурилиш, архитектура, дизайн соҳасининг мутахассислари, бино лойиҳачилари, инвесторлар, бошқарувчи ва эксплуатация компаниялари, ускуна ишлаб чиқарувчилари ва тизим интеграторлари бор.

Тадбир тафсилотларига яна тўхталамиз.

🌐 Web-site 🌏 Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олмазор туманидаги Турин политехника университетида тадбиркорлар билан учрашуви бўлиб ўтди. Унда туманда фаолият олиб бораётган банклар, солиқ идоралари вакиллари ҳамда Олмазор тумани ҳокимилиги мутассадди раҳбарлари иштирок этишди.

Учрашув давомида Олмазор туманининг иқтисодий жиҳатдан ривожланишига ҳисса қўшаётган тарбиркорлик субъектларини қийнаётган масалалалар муҳокама этилди. Бевосита мулоқот тарзида ўтган тадбирда ишбилармонлар ўзларини қизиқтирган саволларга тўлиқ жавоб олишди.

Facebook | Instagram | Telegram
Ҳурматли тадбиркорлар!

Пандемиянинг бизнесингизга салбий таъсирини юмшатиш имконини ҳеч ўйладингизми? Давлат томонидан яратилаётган шароитлардан хабардор бўлишни истайсизми? Тўланмаган ижара ҳақи, муддати ўтган кредитлар, иш ҳақи тўловлари билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш ҳақида бош қотиряпсизми?

1094 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг ва солиқ, божхона, кредит ва бошқа масалалар, имтиёзлар ва преференциялар ҳақида бепул ҳуқуқий маслаҳатлар олинг.

Бундан ташқари, Бизнес-клиника телеграм-канали орқали қонунчиликдаги ўзгаришлар, бизнесни қўллаб-қувватлаш учун яратилаётган шароит ва берилаётган имтиёзлар тўғрисида бохабар бўлинг!

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Olmazor tumani hokimligi
Photo
Жорий йилнинг 23-сентябр куни Human.uz телеграм каналида “Олмазор тумани ҳокимлиги аҳоли муаммосини қачон бартараф этади?” сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан Олмазор тумани ҳокимлиги маълум қилади.

Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Нурафшон кўчаси, 48-А уй 2019 йилда “Унверсал қурувчи сервис” МЧЖ томонидан қуриб битказилган ва фойдаланишга топширилган. Аҳоли мурожаати юзасидан жойига чиқиб ҳолат ўрганилди ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан қурувчи ташкилотга аниқ кўрсатмалар берилди.

Жумладан, Олмазор тумани ҳокимлиги ҳамда туман прокуратураси вакилларидан иборат комиссия Нурафшон кўчаси, 48-А уйда сув таъминоти, табиий газ учун мўлжалланган мўрилари тизимида носозликлар борлигини ҳамда лифтдаги айрим камчиликларни аниқлаб тезкорлик билан уларни бартараф этиш юзасидан аниқ белгиланган ишларни олиб бориш юзасидан “Унверсал қурувчи сервис” жамияти раҳбарларига тушунтириш ишларини олиб боришди.

Уй хужжатларини ҳам қонуний қилиб расмийлаштириш ишлари бошлаб юборилди.

Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, аҳоли уйни кўриб, назоратдан ўтказиб қурувчи компаниядан эътирозлари йўқлигини билдириб, имзо чекиб қабул қилиб олган. Орадан бир йилдан ошиқ вақт ўтган бўлсада, улар уй жойга хизмат кўрсатиш учун на бирор бир ширкатга аъзо бўлишган, на бошқарув компаниясига. Бундан келиб чиқадики улар уй жойларига хизмат кўрсатиш учун хеч бир ташкилотга бирор сўм тўламаганлар.

Қурувчи уйни қурди, фойдаланувчи уйни ўз розилиги билан қабул қилиб олди.
Кўпчилик фойдаланган жойда албатта носозликлар ёки бўлмаса авария ҳолатлари содир бўлиши табиий. Агар аҳоли томонидан ширкат тузишга розилик билдирилиб, бу ишлар амалга оширилганда эди, юзага келган муаммо бу қадар илдиз отмаган бўларди.

Шундай экан бинога коммунал хизмат кўрсатиш учун уй жой мулкдорлари ширкати ёки бошқарув компаниясига аъзо бўлиш лозим. Шундагина муаммоларни бартараф этишга масъул бўлади. Акс холда эгасиз мулкга жавобгар ҳам бўлмайди.

Facebook | Instagram | Telegram
Ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Вазирлик ва муассасалар “тадбиркорга хизмат қилувчи” ташкилотга айланиши зарурлиги таъкидланди. Тадбиркорликни бошлашга халақит бераётган муаммоларни ҳал этиш, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларнинг ташаббусларини рўёбга чиқариш бўйича топшириқлар берилди. Янги корхоналар ташкил этиш, мавжудларини йириклашишга рағбатлантириш чоралари муҳокама қилинди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам развития предпринимательства в регионах.
Подчеркнуто, что министерства и ведомства должны превратиться в организации, "служащие предпринимателям". Даны поручения по устранению проблем, препятствующих организации предпринимательства, особенно бизнес-инициативам молодежи и женщин. Обсуждены меры касательно создания новых предприятий и стимулирования укрупнения бизнеса.

#Mirziyoyev #videoselektor #tadbirkorlik #hududlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Тадбиркорнинг яшовчанлигини биз таъминлаб беришимиз керак

Президент: Мы должны обеспечить жизнеспособность предпринимателя

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
O'zbekiston yoshlar ittifoqi Olmazor tuman Kengashiga rais saylandi.

Xamidov Abdujalil Shavkatbek o'g'li - O'zbekiston yoshlar ittifoqi Olmazor tuman Kengashi raisi lavozimiga saylandi.

Abdujalil Xamidov bugungi kunga qadar O'zbekiston yoshlar ittifoqi Olmazor tuman Kengashi raisi o'rinbosari, "Kamalak" bolalar tashkiloti raisi lavozimida faoliyat yuritib kelgan.

Toshkent shahar Olmazor tuman hokimligi Xamidov Abdujalil Shavkatbek o'g'lining yangi faoliyatida omad va zafarlar tilab qoladi.

📌O'zbekiston yoshlar ittifoqi Olmazor tuman Kengashi faoliyati bilan quyidagi telegram sahifasi orqali tanishishingiz mumkin.

☎️ Murojaat uchun telefon 95-193-07-17
📣📣📣 Ҳурматли шаҳримиз аҳолиси!

🎉 2020 йилда Олмазор тумани ташкил этилганлигига 50 йил тўлади.

Шу муносабат билан туманимиз тарихига оид воқеа ва ходисалар бир жойга жамланмоқда. Агар сиз унинг тарихига оид вокеаларни билсангиз, тарихий фото суръатларга эга бўлсангиз конкурсда иштирок этинг ва ғолиб бўлинг.

Ғолиб деб топилган энг чиройли, энг тарихга бой хикоялар, фото суръатлар эса махсус тўпламга муаллифнинг исми сақланган ҳолда киритилади.
Шу билан бирга ушбу муаллифлар Олмазор тумани тарихидан сўзловчи видео филмда ҳам иштирок этиш имкониятига эга бўлади.

Маълумотларингизни қуйидаги электрон почтамизга жунатишингиз мумкин [email protected]

Саволлар учун рақам:
+998931057800.

Facebook | Instagram | Telegram
Тошкент шаҳрида 187 та умумтаълим мактаби анъанавий тарзда фаолият кўрсатади

❇️Ҳурматли пойтахтликлар!
Фарзандлари умумтаълим муассасаларида таълим олаётган ота-оналар!

Аввалроқ, Санитария-эпидемиология осойишталик марказлари, тиббиёт бирлашмаларининг хулосалари, ўқитувчиларни коронавирус кўрсаткичи ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгашларининг тегишли қарорлари билан пандемия шароитида Тошкент шаҳридаги умумтаълим муассасаларида таълим жараёнларини босқичма-босқич бошлаш мақсадида 2020 йил 14 сентябрдан бошлаб 160 та таълим муассасалари ўз фаолиятини бошлагани тўғрисида хабар берган эдик.
Жорий йилнинг 28 сентябрдан бошлаб Бектемир туманидаги 291, 293-сонли мактаблар, Мирзо Улуғбек туманидаги 71а, 205, 211, 286-сонли мактаблар, Мирзо Улуғбек туманидаги 101, 105-сонли мактаб-интернатлари, Чилонзор туманидаги 79, 103, 114, 162, 163, 179, 183, 188, 281-сонли мактаблар, Шайхонтоҳур туманидаги 13, 102-сонли мактаблар, Яккасарой туманидаги 100, 127, 160-сонли мактаблар, Яшнабод туманидаги 156, 170, 216, 230, 231-сонли мактаблар ҳам ўз фаолиятини йўлга қўяди.
2020 йил 28 сентябрь ҳолатига Тошкент шаҳридаги 318 та умумтаълим муассасаларидан қуйидаги 187 таси анъанавий тарзда фаолият кўрсатади:
1. Бектемир туманидаги 289, 290, 291, 292, 293-сонли мактаб.
2. Миробод туманидаги 31, 56, 57, 60, 65, 94, 125, 147, 154, 158, 175, 213, 214, 218, 328-сонли мактаблар.
3. Мирзо Улуғбек туманидаги 18, 27, 35, 49, 50, 54, 64, 71а, 112, 121, 142, 187, 205, 207, 208, 209, 210, 211, 221, 225, 256, 223, 241, 275, 286, 308-сонли мактаблар, 101-105-сонли мактаб-интернатлар ҳамда ФФИДУМ, ПМТИД УМ, МАФИДУМ.
4. Олмазор туманидаги 1, 11, 15, 16, 24, 29, 36, 46, 159, 165, 185, 224, 233, 234, 242, 243, 249, 261, 298, 326-сонли мактаблар ҳамда 106-мактаб-интернат.
5. Сергели туманидаги 2, 55, 33, 266, 267, 269, 303-сонли мактаблар.
6. Учтепа туманидаги 14, 38, 44, 81, 106, 107, 193, 194-сонли мактаблар.
7. Чилонзор туманидаги 66, 79, 90, 103, 114, 162, 163, 168, 179, 183, 184, 188, 195а, 200, 202, 217, 280, 281-сонли мактаблар.
8. Шайхонтоҳур туманидаги 10, 13, 19, 37, 39, 41, 34а, 82, 84, 85, 92, 102, 113, 132, 136, 157, 180а, 169, 186, 254, 299, 314, 316, 320, 324-сонли мактаблар.
9. Юнусобод туманидаги 5, 9, 12, 17, 21, 43, 51, 53, 58, 63, 70, 72, 80, 87, 88, 96, 98, 105, 150, 235, 246, 250, 257, 259, 260, 271, 272, 273, 288, 302, 313, 327-сонли мактаблар ҳамда ТФИДУМ.
10. Яккасарой туманидаги 25, 26, 48, 89, 100, 118, 127, 144, 160, 172, 321-сонли мактаблар.
11. Яшнобод туманидаги 30, 69, 151, 156, 161, 166, 170, 212, 216, 227, 230, 231, 244-сонли мактаблар.
Тошкент шаҳридаги бошқа умумий ўрта таълим мактаблари санитар ва тиббий тайёргарлиги ҳолатидан келиб чиқиб, ўз фаолиятини анъанавий тарзда бошлагунга қадар онлайн тарзда, яъни “Онлайн-мактаб” лойиҳаси доирасидаги телевизион дарслар орқали дарс машғулотларини амалга оширади.
Фурсатдан фойдаланиб, яна бир бор ота-оналардан мазкур жараёнга масъулият билан ёндошишларини, анъанавий шаклда фаолиятини бошлаётган мактаблар жамоасидан санитария қоидаларига қатъий риоя қилиш, фарзандларимиз ва яқинларимиз саломатлигини сақлашларини сўраб қоламиз.

🖌Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: 👉 https://t.iss.one/ToshkentshaharXTBB
Юртбошимиз жорий йил 12 июнь куни Олмазор туманига ташрифи давомида фаоллар ва ўқитувчи профессорлар билан ўтказган суҳбатлари давомида М.Ғолиб кўчасида профессор ўқитувчилар учун қурилган уйлар ҳудудида янги "Зиёкор" маҳалласини ташкил этиш юзасидан таклиф киритган эди.

Янги маҳалла ташкил этиш юзасидан мазкур ҳудуддаги аҳоли билан учрашув ўтказилди. Бўлиб ўтган учрашувда туман ҳокимлиги, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ва тегишли мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда янги маҳалла ҳудуди, чегараси ва бошқа лойиҳалари тасдиқланиб, Тошкент шаҳар Халқ депутатлари Кеггашига таклиф киритилганлиги маълум қилинди.

👍 Учрашув вақтида устозлар томонидан янги маҳалла учун гузар қуриш бўйича таклиф киритилди. Маҳалла раисини сайлаш юзасидан Ишчи гуруҳи таркиби кўриб чиқилди. Сўзга чиққанлар "Зиёкор" маҳалласини нафақат туманда балки Тошкент шаҳридаги энг намунали маҳаллалардан бирига айлантириш учун сидқидилдан меҳнат қилишларини қайд этишди.

Facebook | Instagram | Telegram