Olmazor tumani hokimligi
6.23K subscribers
32.4K photos
5.83K videos
13 files
15K links
Хокимият Олмазорского района
Download Telegram
🔰Olmazor tumani maktabgacha va maktab ta’limi bo‘limi tasarrufidagi 248-sonli davlat maktabgacha ta’lim tashkilotida tarbiyachilari  uchun "Ma'naviyat va ma'rifat" uslubiy birlashmasi tashkil etildi.  Uslubiy birlashmaning maqsadi bolajonlarda vatanga bo'lgan muhabbat, ajdodlar tarix va tilga bo'lgan mehr muhabbat tuyg'sini singdirishdan iboratdir.

🔹Shu munosabat bilan tumanimizdagi 248-sonli davlat maktabgacha ta’lim tashkilotida bo'lib o'tgan badiiy kechada bolajonlar tomonidan ikki buyuk siymo A.Navoiy hamda Z.M.Bobur ijodidan gʻazallar, ruboiy va turli sahna koʻrinishlari namoyish etildi.

💫 Olmazor ilm-ma'rifat, ziyo va innovatsion maskan! 
 
Telegram|Instagram|Facebook|YouTube|Web-site
🔘Olmazor tumani hokimligi, Olmazor tumani prokuraturasi, Alisher Navoiy nomidagi Toshkent davlat o‘zbek tili va adabiyoti universiteti, Davlat tilida ish yuritish asoslarini o‘qitish va malaka oshirish markazi xodimlari bilan hamkorlikda O‘zbekiston Respublikasining “Davlat tili haqida”gi Qonuni hamda mamlakatimiz ijtimoiy-siyosiy hayotining barcha sohalarida davlat tili imkoniyatlaridan to‘liq va to‘g‘ri foydalanishga erishish maqsadida Olmazor tumanidagi ta’lim muassasalarida ish yuritish, shuningdek, idoralararo hujjatlar aylanishi davlat tilida bo‘lishi bu jarayonda davlat tiliga qat’iy amal qilishni nazorat qilish yuzasidan amaliy o‘rganish ishlari olib borilmoqda.

#davlat_tili

💫 Olmazor ilm-ma'rifat, ziyo va innovatsion maskan! 
 
Telegram|Instagram|Facebook|YouTube|Web-site
Ёшга доир пенсиялар фуқароларнинг мурожаатисиз тайинланиш тартиби жорий этилади

Пенсия таъминоти тизимига ахборот технологияларини фаол жорий қилиш орқали фуқароларга кўрсатилаётган хизматлар босқичма-босқич интерактив ва проактив шаклга ўтказилмоқда.

Ушбу ишларни давом эттириш, фуқароларга хизмат кўрсатишда қулайликларни яратиш мақсадида:

2024 йил 1 январдан бошлаб қуйидагилар жорий этилди:

👩‍💻 - фуқаро пенсия тайинлашни сўраб қўшимча равишда Давлат хизматлари марказига ташриф буюрган ҳолда ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали онлайн мурожаат қилиш ҳуқуқи берилди.

📲 Шунингдек, фуқаро жамғарган маблағларини Халқ банкининг мобил иловаси орқали олиш имконияти яратилди.

☄️ Шунингдек, 2025 йил 1 мартдан бошлаб:

🔴 - пенсия ёшига етган фуқароларга пенсиялар “автоматик” тарзда, яъни ҳеч қандай ҳужжат талаб этмаган ҳолда ва фуқаронинг мурожаатисиз тайинланади;

🔴 - фуқаронинг шахсига оид барча маълумотлар (ёши, жинси, иш стажи, иш ҳақи, тўланган ижтимоий солиқ суммаси ва оила таркиби кабилар) вазирлик ва идораларнинг электрон базаларидан олинади.

➡️ Ушбу қулайликларнинг йўлга қўйилиши натижасида:

Биринчидан, фуқаролардан пенсия тайинлаш учун қўшимча ҳужжатлар йиғиш учун Пенсия жамғармасининг ҳудудий бўлинмасига мурожаат қилиш талаб этилмайди.

Иккинчидан, пенсия ёшига етган фуқаронинг телефон рақамига “пенсия тайинланганлиги ва унинг миқдори” тўғрисида маълумот юборилади.

Шунингдек, пенсияга чиқмасдан иш фаолиятини давом эттириш истагида бўлган ёки пенсия миқдоридан норози бўлган фуқароларга “автоматик” тайинланган пенсияни тўхтатиш ҳуқуқи берилмоқда.

📱 Яъни, фуқарога “автоматик” пенсия тайинланганлиги ёки пенсия тайинланиши рад этилганлиги ҳақида СМС хабар юборилади.

📄 Фуқаро пенсия тайинланганидан ва пенсия миқдоридан ёки пенсия тайинланиши рад этилганидан норози бўлган тақдирда Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига тегишли тартибда ариза билан мурожаат қилишлари мумкин.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
✔️Tumanimizdaga umumta‘lim maktablari hamda maktabgacha ta‘lim tashkilotlarida  A.Navoiy hamda Z.M.Bobur tavalludiga bag‘ishlangan tadbirlar davom etmoqda.

👫Jumladan 172, 190 va 269-sonli davlat maktabgacha ta’lim tashkilotlarida ham bo'lib o'tgan badiiy kechada bolajonlar tomonidan ikki buyuk siymo A.Navoiy hamda Z.M.Bobur ijodidan turli sahna koʻrinishlari namoyish etildi.

💫 Olmazor ilm-ma'rifat, ziyo va innovatsion maskan! 
 
Telegram|Instagram|Facebook|YouTube|Web-site
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Коррупцияга қарши ички назорат бўлими томонидан коррупцияга оид ижтимоий сўров ўтказилмоқда. Сўров аноним шаклда олиб борилади. Жамиятимизда коррупция билан боғлиқ ишларнинг аҳволи ҳақидаги шахсий фикрингизни билиш биз учун муҳимдир.

Ҳамкорлик учун олдиндан раҳмат!

👉 Сўровдан ўтиш: https://forms.gle/Y7GCuYz6BLLaFS9C7
———

Отделом внутреннего контроля по противодействию коррупции хокимията Ташкента проводится социальный опрос населения по вопросам коррупции. Опрос проводится анонимно. Нам очень важно знать Ваше личное мнение о положении дел с коррупцией в нашем обществе.

Заранее благодарим за сотрудничество!

👉 Пройти опрос: https://forms.gle/Y7GCuYz6BLLaFS9C7