Olmazor tumani hokimligi
6.18K subscribers
32.5K photos
5.86K videos
13 files
15.1K links
Хокимият Олмазорского района
Download Telegram
🔹 Tumandagi ko'chalar va mahalla hududlarida obodonlashtirish va tozalash ishlari olib borilmoqda.

#obodonlashtirish

💫 Olmazor ilm-ma'rifat, ziyo va innovatsion maskan!

Telegram|Instagram|Facebook|YouTube|Web-site
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔹 Olmazor tumanidagi ko'p kvartirali uylarning ta'mirga muhtoj ichki muxandislik tarmoqlarini tamirlash ishlari davom etmoqda.

🔸 Tumandagi "Galaba" mahallasidagi 57a uy yertolasi ichki muxandislik tarmoqlari to'liq tamirlandi.

💫 Olmazor ilm-ma'rifat, ziyo va innovatsion maskan!

Telegram|Instagram|Facebook|YouTube|Web-site
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Музаффар Джалалов, Тошкент шаҳридаги ИНҲА университети ректори:

— Ҳар қандай муваффақият тарихи бу — сифатли таълимдир. Ёшларимиз олий маълумот олишлари учун кенг имкониятлар бор. Биргина мисол, 5 йил олдин университетлар сони 60 тадан сал кўпроқ эди, ҳозирда 210 тадан ошди. Нодавлат ва хусусий университетлар ҳам очилди. Уларда ҳам давлат грантлари ажратиладиган бўлди. Муҳими, профессор-ўқитувчилар мажбурий ишларга жалб қилинмаяпти. Шу каби ислоҳотларга мен #befarqemasman!

@menbefarqemasman
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Ҳилола Назирова, Абдулла Қодирий номидаги ижод мактаби директори:

— Таълим — ҳар бир даврда тараққиётнинг пойдевори бўлиб хизмат қилган. Ҳозирда Ўзбекистондаги таълим ислоҳотлари келажагимиз бўлган ёшлар истиқболи учун энг тўғри қадамдир. Айни пайтда нафақат раҳбар, балки оддий аёл сифатида бўлаётган ўзгаришларга бефарқ эмасман. Хусусан, янгиланаётган Конституциянинг 52-моддасида давлат ўқитувчиларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоялаши, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлигига ғамхўрлик қилиши белгиланаётгани мени қувонтирди. Бу — юртимиз янги тарихининг янги саҳифасидир. Мен ўқитувчиларнинг ҳуқуқи ҳимояланишига овоз бераман. Қайси давлат дунёни таълим билан таъминласа, ўша давлат дунёни ҳам бошқаради.

@menbefarqemasman
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев  Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Шинжон-Уйғур автоном райони Компартияси Партқўми котиби Ма Синжуй бошчилигидаги ХХР делегацияси билан ўтказган учрашувда Ўзбекистон ҳудудлари ва ШУАР ўртасидаги ўзаро манфаатли амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари кўриб чиқилди.

Вопросы налаживания взаимовыгодного практического сотрудничества регионов Узбекистана с Синьцзян-Уйгурским автономным районом были рассмотрены на встрече Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева с делегацией КНР во главе с членом Политбюро Центрального комитета Коммунистической партии Китая, секретарём Партийного комитета Компартии СУАР Ма Синжуем.

#Mirziyoyev #qabul #Xitoy #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мамлакатимиз туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.

Бу борада қабул қилинган чоралар катта натижалар беришни бошлагани таъкидланди.

Жумладан, 2022 йилда юртимизга ташриф буюрган хорижий туристлар сони 2021 йилга нисбатан 3 бараварга ошди (5,2 миллион, соҳа экспорти – 1,6 миллиард доллар).

Ички туризм дастурлари доирасида 11,5 миллион, шундан 1,5 миллион эҳтиёжманд аҳоли, ёшлар ва кексалар саёҳатлари ташкил этилди.

Самарқандда янги туризм маркази барпо этилгани қўшимча 2 миллион сайёҳ жалб қилиш имконини берди.

Бу йили юртимизда Бутунжаҳон туризм ташкилотининг Бош ассамблеяси йиғилишини ўтказишга катта тайёргарлик кўрилмоқда.

Бундан ташқари, Самарқанд 2023 йилги Бутунжаҳон туризм пойтахти мақомини олгани ҳам бу борадаги ишларнинг юқори натижаларидан биридир.

Facebook|Instagram|Twitter
14-Toshkent shahar okrug komissiyasining yig‘ilishi bo‘lib o‘tdi

Bugun O‘zbekiston Respublikasi Referendumini o‘tkazuvchi 14-Toshkent shahar okrug komissiyasining yig‘ilishi bo‘lib o'tdi. Yig‘ilishni okrug raisi Abdulla Magrupov olib bordi.

Dastlab okrug komissiyasi a’zolariga Markaziy saylov komissiyasi tomonidan taqdim etilgan a’zolik guvohnomalari topshirildi.

Shundan so‘ng yig‘ilish kun tartibidagi asosiy masala O‘zbekiston Respublikasi Referendumini o‘tkazuvchi 14-Toshkent shahar okrugi hududi bo‘yicha referendum uchastkalarining joylashuvi yuzasidan 12 ta tuman hokimlarining taqdimnomalari ma’lumot uchun qabul qilindi.

Muhokamalardan so‘ng okrug a’zolari tomonidan Toshkent shahar referendum okrugi hududida 823 ta referendum uchastkalari tuzilganligi haqida qaror qabul qilindi.

Yig'ilish yakunida okrug komissiyasi raisi referendum kampaniyasi davomida amalga oshiriladigan ishlar va rejalar xususida batafsil to‘xtalib, okrug a’zolariga vazifalar taqsimoti belgilandi.

🌐
@toshkent_okrug