Olmazor tumani hokimligi
6K subscribers
32.5K photos
5.86K videos
13 files
15.1K links
Хокимият Олмазорского района
Download Telegram
#Olmazor_yoshlari

🔰Olmazor tumani xalq ta'limi bo'limiga qarashli 31 ta ta'lim muassasalarida bolajonlarni yozgi ta'tilni maroqli va mazmunli o'tkazish maqsadida yozgi sog'lomlashtirish maydonchalari va oromgoxlari tashkil etilib, unda 800 dan ortiq bolajonlarni qamrab olgan xolda faoliyat boshladi.

📌Shu jumladan tumandagi 196-maktabda ham "Binafsha" yozgi oromgox o'z faoliyatini boshladi. Bolajonlar uchun zamonaviy ta'mirdan chiqqan har tomonlama shinam va qulay bo'lgan sog'lom ovqatlanish oshxonasi bolajonlarga bayram sovg'asi etib taqdim etildi.

▪️Tadbirda Olmazor tuman hokimi A.Umarxonov, Toshkent shahar maktabgacha ta'lim bosh boshqarmasi boshlig'i N.Foziljonova, tumani xalq ta'limi bo'limi mudiri A.Shermuratov hamda Xalq deputatlari Olmazor tuman Kengashi deputatilari 100 nafar bolajonlarga bayram sovg'alarini taqdim etdilar.

🎗 Olmazor ilm-ma'rifat, ziyo va innovatsion maskan!

Telegram|Instagram|Facebook|YouTube|Web-site
Forwarded from Raqobat qo‘mitasi
НАРХ-НАВО БОЗОРИ ТАРТИБГА СОЛИНАДИ

❇️Бугунги кунда дунёнинг кўпгина давлатларида асосий турдаги истеъмол товарлар нархларининг ўсиши кузатилмоқда.

👉Ушбу вазиятда қатор мамлакатлар зарурий товарлар экспортини чеклаш билан бир қаторда ўша турдаги товарларни импортини рағбатлантириш билан ички бозордаги нарҳларнинг барқарорлигини ушлаб туриш чораларини кўрмоқда.

📌Шу муносабат билан республика аҳолисининг алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини кафолатли таъминлаш, ички истеъмол бозоридаги ижтимоий аҳамиятга эга товарлар нархлари сунъий ва асоссиз оширилишининг олдини олиш, инфляция даражаси кескин ошиб кетишини олдини олиш ҳозирги куннинг энг долзарб масалаларидан биридир.

✍️Шунга асосан, “Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга ва монополияга қарши чораларнинг таъсирчанлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

👉Батафсил

Kanalga
ulanish 👉 https://t.iss.one/AntimonUz

website | facebook | telegram | youtube | instagram |
Forwarded from bakiroo
30 йиллик кечикиш оқибатларига қарши даво яна кечиктириш эмас

Собиқ совет ўлкалари орасида бозорга ўтиш томон ҳаракатини бошлаган, лекин пировардига ҳали етиб боролмаган давлатлардан бири, афсуски - бу Ўзбекистон. Бозорга ҳеч қайси давлат биз каби узоқ муддат давомида ўтмаган бўлса керак, шунинг учунам оғриқларимиз ҳеч тугай демайди. Нархларни эркинлаштиришга бошқа давлатлар 1992 йил 1 январда киришиб, 1996-1999 йилларда бозорга ўтиш якунланган бўлса. биз 1994 йилдан бери шу йўлдамиз. Қанчалар эҳтиёткор, секин ҳаракатланганимиз сайин, ислоҳотларнинг оғриқлари шунча узоққа чўзилмоқда. Иккинчи авлод шу оғриқлар билан яшамоқда. Бу кетишда, худо кўрсатмасин, яна ортга чекинишлар бўлса, учинчи авлод ҳам ислоҳотлар зарурияти ҳақида чақириқлар билан, лекин бозор ислоҳотларига журъат қилолмай аросатда яшашда давом этади. Товон эса ошиб бораверади. Тескари ташвиқот кучаяверади.

Ҳеч қурса Грузия ё Қозоғистондагидек яшашни ҳамма истайди, жон бошига 4000 долларлик даромадларни ҳамма хоҳлайди. Одамлар тушуниши керакки, Грузиядек, Қозоғистондагидек ўртача яшаш тарзига етиб бориш учун улар ўтказган ислоҳотларга, қанчалик оғир бўлмасин, қадам босишимиз керак.

Кўпчилик ҳозир эсламайди. Тошкентдан даромади 2,3 баробар даромади камроқ Наманган, Фарғона ё Хоразмда буханка нон аллақачон бозор нархига ўтиб бўлган. 3 йил бўлди бунга. Ўшанда ҳам ваҳима кўтарганлар буханка нон ейдиганлар бўлмаган. Бозордаги энг қиммат ёғли патир нон ейдиганлар кўпроқ шовқин солишганди. Чунки буханка нон истеъмол қиладиганлар учун давлат компенсация тизимини ортиғи билан ишга туширганди. Бу сафар ҳам ижтимоий ёрдам каналлари (пенсия ва маош индексацияси, компенсация, бир марталик тўловлар) ишга тушмоқда. Керак бўлса яна ёрдам кўрсатилади. Менинг ишончим комил, истеъмоли буханка нон бўлган аҳоли тоифаси ҳимоясиз қолмайди.

Ҳа, "Арзон нон ва халққа томоша" сиёсати билан ҳам яшаш мумкин, давом этиш мумкин. Қадимги Римдан маълум бундай усул. Ўзингизга савол беринг, рўшнолигимизнинг чегараси шу бўлишига розимисиз? Кеча тармоқда "кўп савол бермаётганимиз учун газ ва светни қолдиришса бўларди" деб ёзиб қолишди. Ўзбекистонликлар кўпроғига муносиб. Арзон, лекин ўзи йўқ газ ва свет соқовлигимиз учун тўлов деб қабул қилишга масалан, мен рози эмасман.

Фақат Тошкентда қолган арзон нон, ўзи йўқ арзон электр ва ўзи йўқ арзон газнинг тўловини 30 йил тўладик. Тўловини кимга тўлаётганимизни билмай тўладик ва ўзимизни ўзимиз алдаб яшадик. Энди яна айирғич олдида турибмиз.

Менинг ҳукуматга қанақадир ортиқ симпатияларим йўқ. Лекин ҳозир, айнан нархларни эркинлаштириш масаласида фикримиз ўнг келиб қолганидан тушунаманки, бошқа илож энди қолмаган, энди бошқа чўзиб бўлмайди. Нархларни эркинлаштириш ислоҳотини бошлаётганларни олабўжи, жаллод ўлароқ кўрсатишга уринаётганлар ҳам йўқ эмас. Ҳа, бу арзон обрў, шуҳрат, боринг ана, яхшигина манфаат ҳам келтиради. Лекин ҳозир ишониш керакки, улар жаллод эмас, жарроҳ. Кимдир, қачондир шу ишни қилиши керак эди ва улар шу ишни бошлашди. Энди уларга озгина қўллов ва озгина далда керак, жуда бўлмаганида эса сабр.

@the_bakiroo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Olmazor

🕺🏻1 iyun-"Xalkaro bolalarni himoya qilish kuni" munosabati bilan Olmazor tuman tibbiyot birlashmasiga qarashli 17-oilaviy poliklinika bayramona tusga kiritilib, bolalar uchun bayram tadbirlari tashkill etildi va shu bilan birga kam ta'minlangan oilalar bolalariga hamda nogiron bolalarga sovg'a salomlar ulashildi.

🎗 Olmazor ilm-ma'rifat, ziyo va innovatsion maskan!

Telegram|Instagram|Facebook|YouTube|Web-site
#Olmazor_yoshlari

🧍🏻‍♀️🧍🏻Olmazor tumani 111-maktabda "1-iyun Xalqaro bolalarni himoya qilish kuni!" munosabati bilan "Baxtli bolalik" tadbiri tashkil etildi.

👦 Farzandlarimiz bizning hayotimiz mazmuni. Umrimiz davomchisi. Ezgu orzu-niyatlarimizning har biri ular bilan bogʼliqdir.

🎗 Olmazor ilm-ma'rifat, ziyo va innovatsion maskan!

Telegram|Instagram|Facebook|YouTube|Web-site
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ «Пойтахт лойиҳалари» рукни давом этмоқда. Навбатдаги сони янги корхоналар ҳақида.
———
⚡️ Продолжаем рубрику «Проекты столицы». Очередной выпуск — о новых предприятиях.

#poytaxt_loyihalari
#проекты_столицы

🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
O'zbekiston Respublikasi Davlat madhiyasi
— — —
Государственный гимн Республики Узбекистан

Telegram|Instagram|Facebook|YouTube|Web-site
#sport #olmazor

🏃Sog'lom turmush tarzi ertalabki badantarbiyadan boshlanadi!

🏃Соғлом турмуш тарзи эрталабки бадантарбиядан бошланади!

🎗 Olmazor ilm-ma'rifat, ziyo va innovatsion maskan!

Telegram|Instagram|Facebook|YouTube|Web-site