Olmazor tumani hokimligi
5.98K subscribers
32.5K photos
5.86K videos
13 files
15.1K links
Хокимият Олмазорского района
Download Telegram
Forwarded from MINENERGY.UZ
Республикамиз ҳудудларида табиий газ таъминоти билан боғлиқ ҳолат юзасидан қўшимча маълумот (соат 12:00 ҳолатига)

Ҳозирги пайтда истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш бўйича тизимли ишлар давом эттирилмоқда. Кўрилган чоралар туфайли табиий газ истеъмолчиларининг 67 фоизида ижобий натижага эришилди.

Шу билан бирга, қуйида газ босими нисбатан паст ҳудудлар рўйхати келтирилмоқда:

1. Фарғона вилоятида
— 57%;

2. Андижон вилоятида — 75%;

3. Наманган вилоятида — 58%;

4. Тошкент вилоятида — 99%;

5. Сурхондарё вилоятида — 32%;

6. Тошкент шаҳрида — 18%ни ташкил этмоқда.

Мазкур ҳудуд истеъмолчиларининг табиий газ босимини барқарорлаштириш учун керакли ишлар олиб борилмоқда.

▶️@minenergy_uz
▶️
@prminenergy
Солиқ соҳасида тадбиркорларга айрим енгилликлар эълон қилинди

Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қўшма ахборотида маълум қилинишича:

🌐 2022 йил 1 апрелдан «E-aktiv» дастуридан мажбурий фойдаланиш тўғрисидаги талаб фақат 4 тоифадаги товарга татбиқ қилинади (цемент, шиша, ёғоч ва паxта).

✍️ Дастурни тажрибадаги 4 турдаги товар бўйича қўллаш натижаларидан келиб чиқиб, товарлар рўйхати Давлат солиқ қўмитаси томонидан босқичма-босқич кенгайтирилади. Бунда дастурни барча тоифадаги товарларга жорий этишни 2023 йил IV чоракда якунлаш режалаштирилмоқда.

«E-aktiv» дастурий маҳсулотидан фойдаланмаганлик (тажриба товарлари тоифасига киритилган товарлар бундан мустасно) ҳамда ҳақиқатда етказиб берилган товарга (хизматга) мос келмайдиган маҳсулот ва хизмат индентификация кодларини кўрсатгани учун солиқ тўловчиларга нисбатан жавобгарлик чоралари 2022 йил 1 сентябрга қадар қўлланилмайди.

Солиқ тўловчиларнинг қуйидаги солиқ хавфи мезонлари (ҳолатлари) қўлланилиши 2023 йил 1 январга қадар тўхтатиб турилади:

● раҳбар шахсининг ёки молиявий бошқарув вазифаларини амалга ошираётган шахснинг ЯММТда тасдиқланмаганлиги;

● ўз кўчмас мулки, ижарага олинган ёки текин фойдаланилаётган кўчмас мулки йўқлиги;

● солиқ тўловчининг манзили номинал жойлашган жой манзили билан тўғри келиши (18 квадрат метрдан кам);

● охирги 12 ой ичида солиқ ҳисоботларини ўз вақтида тақдим этмаслик ҳолатлари мавжудлиги;

ёлланма ишчилари йўқлиги ёки 4 нафардан камлиги.

📌 Ушбу мезонлар йирик солиқ тўловчиларга ва ҚҚС тўловчиси сифатида янги рўйхатдан ўтаётган солиқ тўловчиларга нисбатан тўхтатилмайди.

📉 Солиқ кодексига мувофиқ 2022 йил 1 январдан бошлаб мол-мулк солиғи ҳисобланиши 1 квадрат метр учун мутлақ қийматда белгиланган энг кам қийматни (солиқ солинадиган база сифатида) ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.

✏️ Ҳудудий молия ва солиқ органларига Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва вилоятлар халқ депутатлари Кенгашларига камайтирувчи коэффициентларни янада кенгроқ қўллаш юзасидан таклифлар киритиш бўйича тавсиялар берилди.

🔎 Сув ҳайдаш миноралари, резервуарлар, соябонлар, бетон майдончалар ва деворлар (бордюрлар) ҳамда бошқа шунга ўхшаш объектлар бўйича солиқ базасини 2021 йилдаги тартибга ўхшаш аниқлаш тартиби сақлаб қолинади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
“Меҳр дафтари” тизими етим болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди

📑 2022 йил 17 январда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган "Меҳр дафтари" тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

👉 Батафсил: https://bit.ly/33LSxiU
———

«Мехр дафтари»: для поддержки и защиты прав и интересов детей-сирот

📑 17 января 2022 года Кабинет Министров принял постановление «О мерах по внедрению системы «Мехр дафтари», направленной на всестороннюю поддержку детей-сирот и детей, оставшихся без попечения родителей».

👉 Подробнее: https://bit.ly/3FY2Ayz

🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site
#hokim_yordamchilari #olmazor

Tumanimiz mahallalarida hokim yordamchilari o'z faoliyatini olib bormoqda.

🔹 Olmazor tumani "Yangi Sebzor" mahallasiga birktirilgan hokim yordamchisi A.Baratov hamda tuman deputati D.Nigmatova mahallada joylashgan tadbirkor "Shahnoz" o'quv markazidagi o'qish jaraoyoni bilan yaqindan tanishib kamchiliklar o'rganildi.

🎗 Olmazor ilm-ma'rifat, ziyo va innovatsion maskan!

🌏 Telegram Instagram 🪙 Facebook 🎥 YouTube
#matbuot_anjumani #Olmazor

🔘 "Tumanimiz aholisi uchun munosib turmush sharoitlarini yaratish asosiy vazifalarimizdan biri" mavzusida tuman hokimi o'rinbosari-Mahalla va oilani qo'llab-quvvatlash bo'limi boshlig'i Teshaev To'lqin Nartadjievich boshchiligida hamda ma'sullari ishtirokida tuman hokimligining rasmiy Facebook sahifasi orqali Matbuot anjumani o'tkazildi.

Ushbu anjumanda soha vakillari tizimda amalga oshirilgan ishlar haqida aholiga batafsil maʼlumotlar berib o‘tdilar va anjuman ishtirokchilari tomonidan berilgan savollarga javob berdilar.

🎥 Ushbu matbuot anjumanini batafsil - MAN BU ERDA tomosha qilishingiz mumkin!

🎗 Olmazor ilm-ma'rifat, ziyo va innovatsion maskan!

🌏 Telegram Instagram 🪙 Facebook 🎥 YouTube
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Ҳиндистон – Марказий Осиё” биринчи саммитида иштирок этди.
Минтақа мамлакатлари ва Ҳиндистон ўртасидаги анъанавий яқин ва дўстона алоқаларни янада мустаҳкамлаш, кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди. Халқаро сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Давлатимиз раҳбари ҳамкорликни илгари суришнинг стратегик устувор йўналишларини белгилаб, аниқ таклифларни илгари сурди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял участие в первом саммите «Индия – Центральная Азия».
Рассмотрены перспективы дальнейшего укрепления традиционно тесных и дружественных связей, расширения многопланового сотрудничества между странами региона и Индией. Состоялся обмен мнениями по актуальным вопросам международной политики.
Глава нашего государства определил стратегические приоритеты и выдвинул конкретные предложения по продвижению сотрудничества.

#Mirziyoyev #sammit #MarkaziyOsiyo #Hindiston

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
DIQQAT: TA’MIRLASH ISHLARI TUFAYLI YUNUSOBOD, OLMAZOR TUMANLARINING AYRIM JOYLARIDA TABIIY GAZ TA’MINOTI VAQTINCHA TO’XTATILADI

Yunusobod tumani, “Hamkorobod” mahallasidan, Olmazor tumani, “Gulzor”, Ibrohim ota mahallasidagi iste’molchilarni bir me’yorda tabiiy gaz bilan ta’minlash maqsadida halqalash uchun yangi qurilgan o’rta bosimli D - 159 mm yer usti gaz quvurini qayta ulash ishlari “Yunusobodtumangaz” gaz ta’minoti bo’limi tomonidan rejalashtirilgan. Shu sababli, 2022 - yil 28 - yanvar kuni soat 11:00 dan 16:00 gacha Yunusobod tumani “Hamkarobod” mahallasidagi 200 ta yerli xonadonlarda, 4 ta ulgurji iste’molchilarida, Olmazor tumani, “Gulzor”, “Ibrohim ota” mahallalaridagi 485 ta aholi xonadonlarida hamda 3 ta ulgurji iste’molchilarida tabiiy gaz ta’minoti vaqtincha to’xtatiladi.

Ta’mirlash ishlari tugatilgandan so’ng, tabiiy gaz qayta tiklanadi.
“Hududgaz Poytaxt”GTF yetkazilayotgan noqulayliklar uchun tabiiy gaz iste’molchilaridan uzr so’raydi.

✍️ “Hududgaz Poytaxt” gaz ta’minoti filiali matbuot
#obodonlashtirish #olmazor

📍Olmazor tumani "Shon-shuhrat" mahalla hududidagi
Beshqo'rg'on 1-dahasida joylashgan 1 - 10 gacha bo'lgan ko'p qavatli uylarning er to'la qismlari Professional boshqaruv servis kompaniyasi xodimlari tomonidan tozalanib, tartibga keltirildi hamda yoritish moslamalari ta'mirlanib qayta o'rnatildi.

🎗 Olmazor ilm-ma'rifat, ziyo va innovatsion maskan!

🌏 Telegram Instagram 🪙 Facebook 🎥 YouTube