Forwarded from OLMALIQ 7/24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вниманию бизнесменов и предпринимателей
Forwarded from OLMALIQ 7/24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар диққатига
OMQTga ishga qabul
2019 yil 22 oktabr kuni soat 9:00 da «Olmaliq KMK» AJ «Olmaliqmetallurgqurilish» trestiga quyidagi bo’sh ish o’rinlari bo’yicha ishga qabul o’tkaziladi:
Batafsil: https://www.agmk.uz/index.php/uz/axborot-xizmati/e-lonlar/5274-omqt-ishga-qabul-6

www.agmk.uz
OMQT ishga qabul
АО "Алмалыкский ГМК"
📋 🇺🇿 Coca-Cola Superligasida 22-tur uchrashuvlari yakunlandi. Ushbu turdan so'ng turnir jadvali quyidagi ko'rinishda👇👇👇
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Моддий маданий мерос объектларидан фойдаланиш тартиби тасдиқланди
Ҳукумат қарори (881-сон, 18.10.2019 й.) билан Моддий маданий мерос объектларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомга мувофиқ, балансида давлат мулки ҳисобланган моддий маданий мерос объекти бўлган юридик шахс ҳар йили 1 ноябрга қадар фойдаланиш таклиф этилаётган объект бўйича Маданий мерос департаментининг ҳудудий бошқармасига таклиф киритади.
Ҳудудий бошқарма ушбу объектни жойига чиқиб ўрганади ҳамда ундан фойдаланиш мақсадга мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги ҳақида хулоса тайёрлайди.
Доимий ва даврий равишда диний урф-одат ва маросимлар ўтказиб туриладиган объектдан фойдаланиш мақсадлари ва шартлари Дин ишлари бўйича қўмита билан келишилади.
Ҳудудий бошқарма хулосасининг асосли эканлиги Департаментнинг Илмий-эксперт кенгаши томонидан текширилади.
Кенгаш томонидан объектдан фойдаланиш шартлари ва мақсадлари тасдиқланган тақдирда тегишли қарор қабул қилинади ва улар департаментнинг веб-сайтида эълон қилинади.
Департамент, унинг ҳудудий бошқармаси ҳамда жисмоний ва юридик шахслар бўш турган ва оқилона фойдаланилмаётган объектни фойдаланишга бериш таклифи билан чиқиши мумкин.
✅ Қуйидаги фаолият турлари учун объект бир йилгача фойдаланишга берилиши мумкин:
👉 савдо фаолияти;
эсдалик совғалари ва ҳунармандчилик буюмлари сотиш;
👉 компьютер, нусха кўчириш ва Интернет хизматлари кўрсатиш;
👉 фото, видео ва экскурсия хизматлари кўрсатиш.
Шунингдек, объект 5 йилдан 30 йилгача муддатга ижарага берилиши мумкин.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

🌸🌸🌸 ТАБРИКНОМА! 🌸🌸🌸
Ишлаб чиқаришни автоматлаштириш бошқармаси меҳнат жамоаси мамлакатимиз саноатининг етакчи марраларида бораётган Олмалиқ кон-металлургия комбинати меҳнат аҳлини комбинатнинг 70 йиллик шодиёнаси билан самимий муборакбод этиб қолади, ҳукуматимиз томонидан юклатилган шарафли вазифалар йўлида улкан зафарлар, оилаларига тинчлик ва фаровонлик тилаймиз! Юртимиз иқтисодий қудрати ва салоҳияти юксалиши, унинг эртанги куни йўлида меҳнат қилаётган барча инсонларга омад ва зафарлар ёр бўлсин!
Ҳурмат билан Ишлаб чиқаришни автоматлаштириш бошқармаси меҳнат жамоаси

Ёшлар айёмни нишонлашди
Аввал хабар берганимиздек,
кеча ОКМКнинг 70 йиллиги муносабати билан комбинат Ёшлар иттифоқи томонидан юриш марафони ўтказилди.
Марафондан сўнг, "Олтин олма" хиёбонида концерт дастури ташкил этилди. Марафонда 1000 дан зиёд, концертда эса 3000 дан ошиқ ёшлар иштирок этишди. Концерт дастурида ёшларимиз суйган хонандалардан Сардор Расулов, "Элдидо" гуруҳи ҳамда Жасур Мавлоновлар дилтортар қўшиқлари билан ёшларга кўтаринкилик улашди.
Тадбирда « Инновацион ғоя» танлови ғолиблари ҳам ташкилотчилар томонидан тантанали тарзда тақдирланишди.
Бекзод Салимов,
ОКМК Ёшлар иттифоқи раиси
@olmaliq7_24

Концерт дастуридан видеолавҳа

Савоб
Комбинатимизнинг 70 йиллиги арафасида Ишлаб чиқаришни автоматлаштириш бошқармаси ёшлари ҳамда Ижро аппарати Ижтимоий масалалар комиссияси ҳамкорлигида савоб ишга қўл урилди. Яъни меҳнат фахрийси Клавдия Боброванинг хонадонига ташриф буюрилиб, онахоннинг ҳолидан хабар олишди. Ва уларнинг уй юмушларида кўмаклашдилар.Онахоннинг ҳовлиси ободонлаштирилиб, канализация қувурлари чиқиндилардан тозаланди. Ёшлар томонидан амалга оширилган савоб ишлар учун Клавдия Ивановна ва унинг қизи мамнун бўлишиб, ёшларга ўз миннатдорчиликларини билдиришди.
Дилором Усанова,
Ижро аппарати касаба уюшмаси қўмитаси раиси

Бугун ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун
“Миллатнинг борлиғин кўрсатадурғон оинаи ҳаёти...”
Тилнинг бутун қудрати – унинг халқ дилида ва меҳнат жараёнида яратилиб, бойиб бориши билан боғлиқдир. Одамлар бир ишни кўплашиб қилганларида бир-бирлари билан сўзлар воситасида алоқа қилишга эҳтиёж сезадилар. Бир авлод ўзининг иш тажрибасини иккинчи авлодга сўзлар воситасида тушунтиради. Шу тарзда бундан юзлаб, минглаб йиллар олдин яратилган тил бойликлари авлоддан-авлодга ўтиб, кишиларнинг маънавий дунёсини бойитиб боради. Тил меҳнат жараёнида яратилгани туфайли унинг бош манбаи ва асосий илдизлари, бинобарин - асосий бойликлари ҳам халқда бўлади.
Барчамизга маълумки, халқимиз қарам аҳволда яшаганда она тилимизнинг ҳаракат доираси беҳад чекланган, унга расмий эътибор йўқолиш даражасига етиб борган эди. Лекин ватанпарвар юртдошларимиз ўша шароитда ҳам тилимизга меҳрларини дил тубида асраб келдилар.
ХХ аср тонгида маърифатпарварлик ғояларнинг тарғиботчиси ҳисобланмиш бобомиз Абдулла Авлоний “Ҳар бир миллатнинг дунёда борлиғин кўрсатадурғон ойинаи ҳаёти тил ва адабиётдир. Миллий тилни йўқатмак миллатнинг руҳини йўқотмакдур” деб бонг урганлари бежиз эмас эди. Халқимиз аввалги аср бошида ўз тилига арабий-форсий сўзларни қўшиб, уни “мошкичирига” айлантирган бўлса, аср адоғига келиб русча сўзлар нутқимизга шу даражада сингиб кетдики, биз бу нарсага ўрганиб ҳам қолган эдик. Она тилимизнинг истиқболи хавф остида қолган оғир вазиятда дадил элдошларимиз Алишер Навоий руҳидан мадад олдилар. Ҳазрат Алишернинг “Тилга ихтиёрсиз – элга эътиборсиз ” деган ҳикматли сўзлари ўзбек тилига давлат мақомини бериш учун кураш кетаётган 1989 йилда Тошкентнинг марказий майдони(ҳозирги Мустақиллик майдонига)нинг кун чиқиш томонидаги улкан бинонинг тепасига одам бўйи келадиган ва ичидан нурланиб турадиган улкан ҳарфлар билан ёзиб қўйилган эди.
1989 йил 21 октябра халқимиз, аждодларимиз узоқ йиллар кутган кун келди, яъни ўзбек тилимизга Давлат тили мақоми берилди. Бу эса халқимизга ўзгача руҳ, миллатпарварлик руҳини баҳшида этди. Мана шу воқеага ҳам ўттиз йил бўлибди, йиллар давомида тилимиз сайқалланиб, ривожланиб келаётганлигига барчамиз гувоҳ бўлмоқдамиз.
Лекин афсуски, ҳозирда ҳам тилимизни бузиб, ўз нутқига бошқа ажнабий тиллардан кириб келган сўзларни қўшиб қўллаётганларни ҳам учратишимиз мумкин. Тўғри рус тили, чет тилларини билиш бу ҳар биримиз учун жуда муҳим. Зеро, халқимизда “Тил – турли қулфларни очувчи калит” деган мақол бежизга айтилмаган. Лекин ҳар бир сўзни ўз жойида ишлатмоқ ва сўзламоқ лозимдир. “Зиғир ёғи солиб, мошкичири каби қилиб, аралаш-қуралаш қилмак тилнинг руҳини бузадир” (А.Авлоний). Бошқа тиллардан кириб келган сўзларни нутқимизда бемаврид қўллаш, тилимизни пароканда бўлишига олиб келади. Тилимизнинг софлигини, тўғрилигини сақлаш, уни келгуси авлодга етказишда биз ҳаммамиз масъулмиз. Чунки сўз инсоннинг даражасини ва камолини, илм ва дунёқарашини ўлчаб берадиган тарозидир. Ҳақиқий билим соҳиблари кишининг дилидаги фикр ва ниятини, илм ва қувватини, қадр ва қийматини сўзлаган сўзидан биладилар. “Қуруқ сўз, қулоққа ёқмас” дейилиши ҳам бежизга эмас.Тилнинг сеҳру-сиридан инсон ҳайратдадир. Бу гўзал тилсим орқали “оламни биламиз, фикрлаймиз, билимларни тўплаймиз, сақлаймиз ва кейинги авлодларга етказамиз”.
Ўзбек тили ўзбек халқининг ўзлигини намоён қилаётган, сиёсий-ижтимоий, маънавий-маърифий тараққиётида ғоят муҳим ўрин эгаллаб келаётган қудратли қадриятдир. Тилимизни асраб-авайлаш, софлигини сақлаш, уни бойитиш, аждодларга бўлган ҳурмат, авлодларга бўлган иззатдир. Бежиз севимли ёзувчимиз Абдулла Қодирий "Ўз элимда эркин бўлсин элим дедим, юрагимга унган қулим тилим дедим", - деб айтмаган. Шундай экан, она тилимизни қадрламоғимиз, миллат тили сифатида улуғламоғимиз ҳар биримизнинг бурчимиздир.
Вазира Аҳмедова,
Ислом Каримов номидаги ТДТУ Олмалиқ филиали
“Ижтимоий-гуманитар фанлар” кафедраси
катта ўқитувчиси
@olmlaiq7_24

"Sanoat ishlab chiqarish korxonalarida sodir bo'lishi mumkin bo'lgan yong'in va ularni oldini olish"
Jizzax tsement zavodida kuni kecha "Sanoat ishlab chiqarish korxonalarida sodir bo'lishi mumkin bo'lgan yong'in va ularni oldini olish" mavzusida amaliy seminar mashg'ulotlari o'tkazildi.
Ushbu seminar mashg'ulotiga Zafarobod tuman Yong'in xavfsizligi bo'limi boshlig'I, leytenant J. Qudratov va yong'in xavfsizligi xodimlari ishtirok etishdi. Ular yong`in xavfsizligiga oid zamonaviy texnika va qurilmalari ishtirokida zavod yoshlari va ishchi xodimlarga o'quv mashg'ulotlarini o'tkazishdi. Mashg'ulotlar davomida ishchi xodimlarning yong'in xavfsizligi bo'yicha qiziqtirgan barcha savollariga batafsil javob berishdi.
Bizga bu haqda Jizzax sement zavodi yong'in xavfsizligi yo'riqchisi J.Umurov xabar bermoqda.
OKMK Axborot xizmati