Олий суд | Расмий канал
12.9K subscribers
28K photos
11.2K videos
18 files
23.8K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
Сурхондарё вилоятида фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларига самарали ечим топиш учун янада қулай шароит яратиш мақсадида ташкил этилган оммавий сайёр қабулларда Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари И. Муслимов томонидан 2021 йил 10 март куни Термиз шаҳрида ўтказилган сайёр қабулларида жами 211 нафар фуқаро қабул қилинди.

Қабул қилинган фуқароларнинг 108 таси жиноят ишлари бўйича, 79 таси фуқаролик ишлар бўйича, 13 таси маъмурий ишлар буйича, 11 таси иқтисодий ишлар буйича судларга оид мурожаатларни ташкил этади.

Шундан 158 та фуқаронинг оғзаки мурожаати, 52 та фуқаронинг ёзма мурожаатлари қабул қилинди.

Жами 211 та мурожаатлардан 79 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 79 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилиб, мурожатлар қаноатлантирилди.

53 та мурожаат бўйича аризалар Олий суд томонидан кассация тартибида ҳал қилиш учун қабул қилинди, ушбу мурожаатларнинг барчаси қаноатлантирилиб, тегишли судлов хайъатига кўриб чиқиш учун ўтказилди.

79 та мурожаат қуйидагича ижобий ҳал қилинди:

- жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар суди томонидан 26 та, жиноят ишлари бўйича Ангор туман суди томонидан 5 та, жиноят ишлари бўйича Музработ туман суди томонидан 2 та, жиноят ишлари бўйича Термиз туман суди томонидан 3 та, жами 36 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан олдин озод қилинди;

- жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар ва Музработ туман судлари томонидан 2 нафар шахс озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланиб, суд залидан қамоқдан озод қилинди;

- 1 нафар шахсга нисбатан қўзғатилган маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги иш суд мажлисида кўрилиб, унинг аризаси қаноатлантирилиб, маъмурий жавобгарликдан озод қилинди;

- 2 та шикоят бўйича суд қарорлари ижроси тўхтатилди.

Шунингдек, 15 нафар шахсга нисбатан фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан алимент ундириш юзасидан суд буйруғи чиқарилиб, ижрога қаратилди;

- фуқаролик ишлари бўйича 17 та даъво аризалар иш юритувга олинган бўлса, 3 та апелляция шикояти расмийлаштирилиб, судда кўриш учун тайинланди.

Ушбу кунларда иқтисодий судлар томонидан 3 та ишлар суд мажлисларида кўрилиб, шундан тадбиркор (даъвогар) лар фойдасига жами 218 529 555 сўмлик даъво талаблари қаноатлантирилди..

Қабулда муаммолари ҳал бўлган 39 нафар фуқаро Ўзбекистон Республикаси Президенти номига ёзма ташаккурнома билдирди.

Каналга уланиш 👉@oliysuduz