Олий суд | Расмий канал
12.6K subscribers
27.2K photos
10.1K videos
18 files
22.6K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
СУД ТИЗИМИНИНГ МУСТАҚИЛЛИГИ – УСТУВОР ВАЗИФА

Аввало шуни айтиш керакки, судлар фаолияти бошқа давлат органлари фаолиятидан тубдан фарқ қилади.

Биринчидан, вазирлик ёки ҳокимликларда кадрларни танлаш ва лавозимга тайинлаш вазир ёки ҳокимнинг ваколати доирасида амалга оширилади. Шунингдек, вазир ёки ҳоким қўл остидаги ходимлар учун масъул бўлгани ҳолда ҳар бир ходимга зарур топшириқлар бериш ваколатига ҳам эгадир.

Судларда эса бу жараён тубдан фарқ қилади. Аниқроқ айтганда, судья ўз фаолиятида мутлақо мустақил ҳисобланади, унга бирон-бир иш юзасидан муайян қарор чиқариш ҳақида топшириқ ёки кўрсатма беришга ҳеч ким ҳақли эмас.

Яъни судьянинг фаолиятига четдан аралашиш қонуний жавобгарликни келтириб чиқаради.

Шунингдек, судья томонидан қабул қилинган қарор фақатгина юқори инстанция судларида, уч ёки беш нафар судьядан иборат судлов ҳайъати томонидан бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши мумкин. Суд қарорларини бекор қилишнинг процессуал тартиби амалдаги қонунчилигимизда аниқ белгилаб қўйилган. Айтайлик, туман, туманлараро, шаҳар суди судьяси томонидан қабул қилинган қарор, башарти апелляция инстанциясида кўрилмаган бўлса, Олий суд томонидан ҳам бекор қилишга йўл қўйилмайди. Бу тартиб одил судловнинг асосий тамойилларидан бири - судьялар мустақиллигини таъминлашнинг муҳим омилидир.

Сўнгги йилларда судлар томонидан қабул қилинган оқлов ҳукмлари сонининг ортиб бораётгани – суд тизими фаолиятидаги реал ижобий тенденциядир. Умуман айтганда, судларнинг фаолияти жамиятда қонун устуворлиги ва адолат тамойилини таъминлашдан иборатдир. Хусусан, жиноят ишлари бўйича судларда қарор қабул қилиш чоғида асосий эътибор оқлов ёки айблов ҳукми чиқаришга эмас, балки ҳар жиҳатдан қонуний, асосли ва адолатли ҳукм чиқаришга қаратилиши ғоятда муҳимдир.

Судлар томонидан қонуний, асосли ва адолатли қарорлар қабул қилиниши замирида жамиятда адолат тамойилларини қарор топтириш, фуқарорлар ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатли ҳимоя қилиш, фуқароларнинг судларга ишончини ошириш каби кўплаб мақсадлар мужассамдир.

Юқорида қайд этилганларни таъкидлашдан мақсад шуки, бугун баъзи журналист ва блогерлар томонидан судлар фаолиятига асоссиз равишда аралашиш ҳолатлари ҳам учраб турибди. Хўш, бундай ҳолатлар нималарда кўринади?

Бу саволга жавобан шуни айтиш керакки, бугун айрим журналист ва блогерлар судлар томонидан ҳали кўриб тамомланмаган иш натижаларини ўзларича шарҳлашга уринмоқда. Оммавий ахборот воситалари очиқлик ва ошкоралик тамойилини суиистеъмол қилмасликлари, бундай имкониятдан судларга босим ёки тазйиқ ўтказиш йўлида фойдаланмасликлари лозим.

Одил судловга фақатгина иш учун аҳамиятли ҳар бир важ, далиллар синчиклаб текширилиб, қонуний баҳо берилганидан сўнггина эришиш мумкин. Қайд этмоқчиманки, одил судлов фақатгина суд залида ва суд жараёни ниҳояси бўйича амалга оширилади.

Бугунги кунда, судьялар корпуси инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонун устуворлигини таъминлашни асосий қадрият ва тамойил деб ҳисоблаб, унга қатъий риоя қилмоқда.

Устувор вазифа - суд тизимининг мустақиллиги. Бу, ўз навбатида, адолатли одил судлов ва фуқароларнинг суд ҳокимиятига ишончини оширишнинг зарурий шартидир.


Азиз Абидов,
Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан
ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Хотин-қизлар муаммоларини ҳал қилиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
70 мингга яқин хотин-қизларни тадбиркорликка жалб қилиш учун Халқ банки орқали 2 триллион сўм кредитлар йўналтирилиши айтилди.
9 миллион аёлни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан, жумладан, саратон скринингидан ўтказиш вазифаси қўйилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам решения проблем и социальной поддержки женщин.
Отмечалось, что через Народный банк будет направлено 2 триллиона сумов кредитов на привлечение около 70 тысяч женщин к предпринимательству.
Поставлена задача провести углубленные медицинский осмотр, включая онкологический скрининг 9 миллионов женщин.

#Mirziyoyev #videoselektor #xotinqizlar #ijtimoiyhimoya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун 20:10да Президент матбуот хизматининг Facebook ва Youtube'даги расмий саҳифаларида ҳамда “O‘zbekiston 24” телеканалида "Илк қадам" фильмини томоша қилинг.

Фильмда қайта тикланган мактабгача таълим соҳасининг бугунги ҳолати ва истиқболдаги режалари ҳақида ҳикоя қилинади.

Смотрите сегодня в 20.10 фильм "Илк қадам" на официальных страницах пресс-службы Президента в Facebook и Youtube и телеканале “O‘zbekiston 24”.

В фильме рассказывается о нынешней ситуации в возрожденной системе дошкольного образования, ее планах и перспективах.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#жиноятга_жазо_муқаррар

ЭҲТИЁТСИЗЛИК ВА ҚОИДАБУЗАРЛИК ИНСОН УМРИГА ЗОМИН БЎЛДИ

Кўчага чиқдикми, йўл ҳаракати иштирокчисига айланамиз. Шунинг учун хоҳ пиёда, хоҳ транспорт воситасида бўлсин, йўлларда ҳаракатланишнинг амалда белгилаб қўйилган қоидаларига қатъий риоя қилишимиз шарт.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz

Иқтисодий процессуал кодекси: асосий ўзгаришлар нималардан иборат

Маълумки, иқтисодий суд ишларини юритишдан кўзланган асосий мақсад иқтисодиёт соҳасида корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқароларнинг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқларини ёхуд қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, иқтисодиёт соҳасида қонунийликни мустаҳкамлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга кўмаклашишдан иборат.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Зангиота туман судида жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш ҳамда жазони енгилроғи билан алмаштириш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Блогерлар судьянинг суд жараёнларини видеотасвирга туширишга рухсат бермаганини нотўғри талқин қилишмоқда — Олий суд вакили

«Жамиятда ижтимоий адолат ва қонун устуворлиги қарор топишини истаган соғлом фикрли ҳар бир инсон қонун талабига сўзсиз риоя этиши, ўзгаларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига путур етказмаслиги лозим.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Судьи Юнусабадского района рассказали о проделанной работе

Юнусабадским районным судом по уголовным делам, Мирзо-Улугбекским межрайонным судом по гражданским делам, Ташкентским межрайонным административным судом и Ташкентским межрайонным экономическим судом был организован брифинг.

Подробнее 👈

Подписаться на канал👉@oliysuduz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Судлар очиқлик, ошкоралик ва шаффофликни ошириш йўлида

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
Ўзбекистон Республикаси Олий Суди АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) ҳамда БМТ Тараққиёт дастури билан ҳамкорликдаги “Ўзбекистонда қонун устуворлиги йўлида ҳамкорлик” қўшма лойиҳаси доирасида, Ўзбекистонда одил судловга эришиш самарадорлиги, даражаси ва сифати, судларга нисбатан ишонч даражаси ҳақида аҳоли ва профессионал юристлар ҳамжамияти вакилларининг фикрини аниқлаш мақсадида фойдаланувчиларнинг суд тизимидан қониқиш даражасини аниқлашга бағишланган аноним онлайн сўров ўтказмоқда.

Агар, Сиз ўтган бир йил давомида суд жараёнларида иштирок этган бўлсангиз, қуйида кўрсатилган ҳаволалар орқали ёки юқорида кўрсатилган QR коддан фойдаланган ҳолда мазкур тадқиқотда иштирок этишингиз мумкин.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди томонидан бир неча маҳкумларнинг жазоси енгилроғи билан алмаштирилди

Каналга уланиш 👉@oliysuduz