Олий суд | Расмий канал
12.6K subscribers
27.3K photos
10.2K videos
18 files
22.7K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси К. Комилов БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси Марказий Осиё минтақавий бўлинмаси раҳбари Р. Коменда билан учрашди

Учрашувда мамлакатимизнинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашига аъзолиги доирасида 2021 йилда ҳамкорликда амалга оширилиши назарда тутилган режалар ва тадбирлар муҳокама қилинди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистонда қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқариш ва жамиятда адолатни қарор топтиришда одил судлов алоҳида ўрин тутишини эътиборга олган ҳолда, кейинги тўрт йилда суд-ҳуқуқ соҳасини тубдан ислоҳ этишга қаратилган кенг қамровли ҳуқуқий – ташкилий чора-тадбирлар амалга оширилгани таъкидланди.

Қайд этилганидек, суд-ҳуқуқ соҳасида йиллар давомида ечим топмаган муаммоли масалаларни ҳал қилиш борасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўндан ортиқ фармонлари ва қарорлари ҳамда парламент томонидан одил судлов сифати ва самарадорлигини оширишга қаратилган учта кодекс янгидан қабул қилиниб, қатор қонунларга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

К. Комилов сўнгги йилларда суд тизимида амалга оширилган ишлар, қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, судлар мустақиллигини таъминлашга қаратилган ислоҳотлар, судлар фаолиятида ахборот коммуникация технологияларининг жорий этилиши, судлар фаолиятидаги очиқлик, ошкоралик, шаффофлик ва қонунийликни таъминлашда таъсирчан жамоатчилик назоратини шакллантириш, судьяларни танлаш, тайинлаш, уларнинг молиявий таъминоти ҳамда 2019 йилда Ўзбекистонга ташриф буюрган БМТнинг Судьялар ва адвокатлар мустақиллиги бўйича Махсус маърузачиси жаноб Диего Гарсия-Саяннинг бошқа тавсияларини инобатга олган ҳолда амалга оширилган ислоҳотлар ҳақида тақдимот қилди.

Шу ўринда Р. Коменда қуйидаги фикрларни билдирди: “Мен тўрт йил олдин Ўзбекистонда бўлгандим. Сўнгги йиллар давомида суд-ҳуқуқ соҳасини ислоҳ қилишга оид кўплаб ишлар қилингани кўриниб турибди. Махсус маърузачи жаноб Диего Гарсия-Саяннинг тавсияларини амалиётга жорий қилиш юзасидан ҳам мамлакатингизда катта ютуқларга эришилганига гувоҳ бўлдим.”

Шунингдек, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси Марказий Осиё минтақавий бўлинмаси раҳбари судьяларни халқаро стандартлар бўйича билимларини ошириш кераклигини таъкидлаб, судьяларни бу борада ўқитиш масаласи бўйича амалий ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Ҳар бир ислоҳот — инсонлар манфаатлари йўлида

Республикамизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ соҳасидаги изчил ислоҳотларнинг асосий мақсади бу – жамиятда қонун устуворлиги ва қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ва самарали ҳимоя қилишга қаратилган суд-ҳуқуқ тизимини изчил демократлаштириш, суд-ҳуқуқ соҳасида ҳуқуқи бузилган фуқароларнинг қонуний ҳуқуқларини амалда тиклашдан иборатдир.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Жиноят ишлари бўйича Чуст туман суди томонидан маҳкумларга нисбатан инсонпарварлик тамойилларини қўллаш мақсадида Жиноят кодексининг 73-моддаси талаблари асосида жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш юзасидан ички ишлар органлари пробация гуруҳи томонидан киритилган тақдимномалари сайёр суд мажлисида кўриб чиқилди.

Унда Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан жазо турлари учун ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бажарган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган 5 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод этилди.

Шунингдек, суд томонидан тайинланган жазоларни ўташдан бўйин товлаб келган 1 нафар маҳкумга нисбатан тайинланган жазо оғирроқ жазо тури билан алмаштирилди.

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Қораўзак тумани аҳоли учун онлайн-қабул ташкил этилди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси судлари раислари фуқароларни онлайн-қабул қилиб, уларнинг суд соҳасига оид мурожаат ва муаммоларини тинглади ва тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берди.

Онлайн-қабул жараёнида соҳага оид 6 та мурожаат кўриб чиқилиб, қонунда белгиланган тартибда жавоблар қайтарилди.

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Ўзбекистон ва Туркия Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Давлатимиз раҳбари суҳбат аввалида Туркия Президентини таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлик ва катта муваффақиятлар ҳамда биродар турк халқига тинчлик, фаровонлик ва равнақ тилади.
Суҳбатда икки томонлама ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Президенты Узбекистана и Турции провели телефонный разговор.
В начале беседы глава нашего государства тепло поздравил Президента Турции с днем рождения, искренне пожелав ему крепкого здоровья и больших успехов, а также мира, благополучия и процветания братскому турецкому народу.
В ходе разговора были обсуждены актуальные вопросы двусторонней и региональной повестки.

#Mirziyoyev #muloqot #Turkiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судида ёшлар билан учрашув ўтказилди

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Тарбиядаги кемтиклик жиноятга етаклади

Инсон ҳаётда афсус-надомат ичида яшаши унинг ниятига, қолаверса, нафс амрига бўйсуниш-бўйсунмаслигига боғлиқ экани барчамизга аён. Маълумки, фарзанд тарбиясида, айниқса, ўғил бола тарбиясида мўътадил оилавий муҳит ва отанинг ўрни муҳим ҳисобланади. Чунки айнан ота орқали ўғлига ҳалоллик, меҳнатсеварлик кўпроқ сингади.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
YouTube тармоғида эълон қилинган фуқаро Г. Мардонованинг видеомурожаати юзасидан

Самарқанд вилоятининг Ургут туманида истиқомат қилувчи Б. Ибрагимов 2020 йил 23 октябрь куни соат 08.30 ларда, шу туманнинг “Омонқўтон” маҳалласида жойлашган ўзининг яшаш хонадонида турмуш ўртоғи билан ўзаро келишмовчилик натижасида жанжаллашиб қолган ва турмуш ўртоғи Г. Мардоновага оғир тан жароҳати етказган.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
НАМАНГАН ВИЛОЯТ СУДИ РАИСЛАРИ САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗДИ

Наманган вилоят судлари ва туман (шаҳар), туманлараро судлар томонидан жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириб бориш қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш борасида доимий равишда жойларда аҳоли ўртасида, ташкилотларда, таълим муассасаларда, маҳаллаларда ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ва сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда.

Хусусан, Наманган вилоят суди раиси А. Эранов ҳамда Наманган вилоят маъмурий суди раиси С. Турсунов томонидан Уйчи тумани халқ қабулхонасида туман, туманлараро суди раислари иштирокида фуқаролар билан очиқ мулоқот ва сайёр қабул ўтказилди.

Мулоқотда фуқароларга Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 8 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”, 2021 йил 12 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” ҳамда 2021 йил 18 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ҳамда Жиноят-процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунлар мазмун-моҳияти, бир суд-бир инстанция тамойилининг аҳамияти хусусида тушунтиришлар берилди.

Шундан сўнг сайёр қабул ўтказилди. Қабулда 20 нафар фуқароларнинг жиноят ва фуқаролик ишлари, иқтисодий ва маъмурий низолар бўйича мурожаатлари тингланди ва ҳуқуқий тушунтириш берилди. Жумладан, алимент ундириш юзасидан 3 нафар, жазодан шартли озод қилиш юзасидан 6 нафар, низоли уй-жой юзасидан 4 нафар, меҳнат низолари юзасидан 2 нафар, моддий ва маънавий зарар ундириш юзасидан 1 нафар фуқаролар мурожаати бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилган бўлса, қолган 4 нафар уй-жой ажратишда амалий ёрдам беришни сўраган фуқароларнинг аризалари қабул қилиниб тегишлилиги бўйича туман ҳокимлигига топширилди.

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
YouTube тармоғида эълон қилинган фуқаро О. Бахтиёровнинг видеомурожаати юзасидан

2021 йил 8 февраль куни жиноят ишлари бўйича Янгиариқ туман судининг очиқ суд мажлисида Ж. Жуманиёзов раислигида судланувчи И. Б. ва унинг химоячиси, адвокат Ш. Курбанов, жами 12 нафар фуқаровий даъвогар ва уларнинг вакили Г. Саидмуратовалар иштирокида жиноят иши кўриб чиқилган.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz