Олий суд | Расмий канал
12.7K subscribers
26.8K photos
9.96K videos
18 files
22.4K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
Андижонлик ўғрилар Фарғонада қўлга олинди

Одатда ўғрилар бирор жойни ўмариш учун ўзининг яшаш ҳудудидан узоқроқни мўлжаллайдики, бунда жиноятини осонроқ яширишни ва шу орқали фош бўлмаслигини ўйласа керак. Аммо қилни қирқ ёрувчи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари ҳар қандай вазиятда ҳам жиноятчиларни топиб, жазо муқаррарлигини таъминлаб келишади.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурлар

Оила ва фарзандлар тарбияси давлатимизнинг устивор сиёсатларидан бири бўлиб, мазкур тарбияга мамлакатимизда алоҳида эътибор қаратилган.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Оғу-инсон хаётнинг қора доғи

Муқаддам ҳам гиёҳвандлик воситасини сотиш жиноятини содир этиб, узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилинган А.А ўзига тегишли хулоса чиқариб олмасдан, ушбу жиноятга қайтадан қўл уриб кўрди. Яъни 2011 йил август ойи бошларида тергов даврида шахсини аниқлашни имкони бўлмаган “Ю” исмли шахсдан келгусида сотиш мақсадида кўп миқдордаги 33.12 грамм“героин” гиёҳвандлик воситасини 5.000.000 сўмга сотиб олиб, сақлабкелган.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Бухоро вилоят судлари ўртасида стол тенниси бўйича “Раис кубоги” мусобақаси бўлиб ўтди

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ангор туман маъмурий судининг сайёр мажлиси

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Жиноят ишлари бўйича Пскент туман судининг жазони ижро этиш муассасасидаги сайёр мажлисида 18 нафар маҳкумга нисбатан инсонпарварлик тамойили қўлланилиб, бир нечаси жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиниб, қолганига жазо енгилроғи билан алмаштирилди

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
СТОЛ ТЕННИСИ БЎЙИЧА ҒОЛИБЛАР АНИҚЛАНДИ!

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси томонидан “Ўзбекистон Республикаси Олий суди тизимида оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом овқатланиш турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича чора-тадбирлар Дастури” ижросини таъминлаш мақсадида Навоий вилояти судлари вакиллари иштирок этган стол тенниси бўйича ”Раис кубоги” мусобақасининг вилоят босқичи ўтказилди.

Қизғин тарзда ўтказилган беллашувда жами 30 нафар судья ва суд ходимлари қатнашиб, мусобақа саралаш босқичидан бошланди.

Ушбу баҳсларда жиноят ишлари бўйича Конимех туман судининг девонхона мудири М. Низомов ғолиб бўлиб, мусобақанинг республика босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритди.

Ўз навбатида, мусобақанинг иккинчи ўрнини жиноят ишлари бўйича Навоий вилоят судининг судьяси А. Сафаров, учинчи ўринни эса Учқудуқ туман иқтисодий суднинг раиси Х. Турсунов эгаллашди.

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Жиноят ишлари бўйича Наманган вилоят судлари ўртасида стол тенниси бўйича “Раис кубоги” мусобақаси ташкил қилинди. Мусобақада судья ва суд ходимлари иштирок этиб, унинг якунига кўра 1-ўринни жиноят ишлари бўйича Учқўрғон туман суди архив мудири Ё. Абдуманнобов, 2-ўринни жиноят ишлари бўйича Норин туман суди раиси Ж. Қурбонов ва 3-ўринни жиноят ишлари бўйича Наманган вилоят суди иш юритувчиси А. Махаматханов қўлга киритди. Уларга кубок ва фаҳрий ёрлиқлар топширилди.

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
“Ўзбекистон Республикаси Олий суди тизимида оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом овқатлантириш турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича чора-тадбирлар” дастурининг ижроси юзасидан Жиззах вилояти судлари судья ва ходимлари ўртасида оммавий спортни ривожлантириш мақсадида ўтказиладиган “Раис кубоги” учун стол тенниси бўйича саралаш мусобақаси ўтказилди. Мусобақада жиноят ишлари бўйича Жиззах вилоят суди умумий жамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

Каналга уланиш 👉@oliysuduz