Олий суд | Расмий канал
12.6K subscribers
27.2K photos
10.1K videos
18 files
22.6K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гурлан тумани маъмурий судининг сайёр мажлиси

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Хорижий давлатлар жиноят қонунчилигида вояга етмаганларга нисбатан жазо тайинлаш масалалари

Ривожланган давлатларда ўз фуқароларининг, хусусан ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган қонун ҳужжатлари мавжуд. Мамлакатда юз берган иқтисодий танглик, аввало, ёшларнинг онгига, яшаш тарзига таъсир қилиб, жиноят йўлига киришига сабаб бўлади. Бу кабиларни олдини олиш учун хар бир мамлакатлар иқтисодий масалалардаги ислоҳотларини мунтазам равишда янгилаб, шакллантириб боради. Бундан кўзланган мақсад содир этилаётган жиноятларни олдини олиш, унга барҳам беришдан иборат.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Шаҳрисабзда шифокор ва ҳамшира беморнинг умрига зомин бўлди

Инсон иссиқ жон-да. Баъзан иситма чиқади, баъзан боши оғрийди, қон босими ошади. Шундай пайтлар нажот излаб дўхтирхонага югуради.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
ФУҚАРОНИНГ СУДДАГИ НОЖЎЯ ХАТТИ-ҲАРАКАТЛАРИ БЎЙИЧА ТЕГИШЛИ ДАЛОЛАТНОМА ТУЗИЛГАН

Қатор ижтимоий тармоқларда фуқаро М. Ҳайдаров томонидан тарқатилган видеолавҳа юзасидан маълумот

2020 йил 26 октябрь куни соат 15:30 ларда фуқаролик ишлари Мирзо Улуғбек туманлараро суди судьяси О. Шамсиев қабулхонада фуқароларни қабул қилиш вақтида фуқаро М. Ҳайдаров қабулхонага кириб келиб, 2020 йилнинг сентябрь ойида судда унга нисбатан сиртдан иш кўрилиб, ундан даъвогар - “Gross Insurance” МЧЖ фойдасига суғурта товони ундириш белгиланганлигини маълум қилган. Шунда судья О. Шамсиев томонидан М. Ҳайдаровга сиртдан қабул қилинган суд қарорини бекор қилиш масаласида судга ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилиб, унга бу ҳақда ёзилиши керак бўлган аризанинг мазмуни сўзма-сўз айтиб берилган.

Шундан сўнг М. Ҳайдаров суд ходимидан ариза ёзиш учун оқ қоғоз сўраган, суд ходими оқ қоғоз берганидан сўнг М. Ҳайдаров ўзида ёзиш учун ручкаси йўқлиги ёдига тушгач суд ходимидан ариза ёзиш учун ручка беришни ҳам талаб қилган.

Суд ходими ручкани бериш вақтида уни кейинчалик қайтариш лозимлигини айтганда, фуқаро М. Ҳайдаров суд ходими (аёл киши) га нисбатан қўпол муомалада бўлиб, ундан олган ручкани ўзига отиб, хонадан чиқиб кетган.

Аслида судга мурожаат қилмоқчи бўлган фуқароларни қоғоз ёки ручка билан таъминлаш суднинг вазифасига кирмайди. Лекин, фуқаро М. Ҳайдаров суд ходими томонидан қилинган бундай инсонийлик муносабатига фуқаролик маданиятидан четга чиқиб муомала қилган.

М. Ҳайдаров бироздан сўнг ариза топшириш учун хонага қайтиб кирганида судья унга аёл кишига нисбатан қўпол муносабатда бўлиб, яхши иш қилмаганлигини айтиб, кечирим сўрашни талаб қилган. М. Ҳайдаров эса судьяни гапига эътибор қаратмасдан судья О. Шамсиевни ҳам ҳақорат қилиб, ўз телефонидан видеога олишни бошлаган ва кейинчалик олинган видеоёзувни ижтимоий тармоқларда тарқатиш мақсадида суд ходими ва судьяни сўроққа тутиб, хонадан чиқиб кетган.

М. Ҳайдаровнинг ушбу ножўя хатти-ҳаракатларига нафақат судья ёки суд ходимлари, балки суд биносига келган бошқа фуқаролар ҳам гувоҳ бўлишган ва шу ҳақида тегишли далолатнома тузилган.

Шу куни М. Ҳайдаровнининг аризаси суд томонидан тегишли тартибда қабул қилиниб, рўйхатдан ўтказилган ва ҳозирги кунда кўриб чиқилмоқда.

Қуйида фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек судининг қабулхонасида ўрнатилган видеокамерадан олинган ёзувни кўриб, ҳолат қандай бўлганини билишингиз мумкин.👇
Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилиш ҳамда давлат активларини хусусийлаштириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Тадбиркорларга таклиф этиладиган корхоналарнинг ҳар бирига алоҳида ёндашиш, уларни соддалаштирилган тартибда савдога чиқариш кераклиги таъкидланди.
Аҳоли ва тадбиркорларга батафсил маълумот берадиган хусусийлаштириш маслаҳат клиникалари ҳамда колл-марказ ташкил этиш муҳимлиги айтилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам реформирования государственных предприятий и приватизации государственных активов.
Отмечено, что прежде всего необходимо подобрать отдельный подход к каждому из предлагаемых предпринимателям предприятий и выставлять их на торги в упрощенном порядке.
Подчеркнута важность организации для населения и предприятий консультационных клиник и колл-центра по вопросам приватизации.

#Mirziyoyev #videoselektor #transformatsiya #xususiylashtirish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Тармоқ ва ҳудуд раҳбарлари олдидаги вазифа давлат корхона ва активларининг ҳақиқий эгаларини топиб, уларни тўлиқ қувватда ишлатиш, маҳсулот ҳажми ва иш ўринларини кўпайтириш, солиқ базасини кенгайтиришдан иборат

Президент: Задача руководителей отраслей и регионов – найти реальных хозяев для государственных предприятий и активов, задействовать их в полной мере, увеличить объем производства и число рабочих мест, расширить налогооблагаемую базу

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#жиноятга_жазо_муқаррар

НОҲАЛОЛ БОЙЛИК ФИРИБГАРГА БУЮРМАДИ

Бу дунёда изоҳ талаб қилмайдиган шундай бир ҳақиқат бор: жиноий йўл билан топилган бойлик ҳеч кимга, ҳеч қачон буюрмайди, ноҳалол луқмадан бирон кимса ўсиб-унмаган, барака топмаган. Қуйидаги жиноят тафсилоти ҳам шу ҳақда.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Когонда “Бир болага етти маҳалла ҳам ота, ҳам она” мавзусида тадбир ўтказилди

Бухоро вилояти Когон туманида Жиноят ишлари бўйича Когон шаҳар ва туман судлари, Когон шаҳар ва туман маъмурий судлари, Когон туман прокуратураси, Когон туман Ички Ишлар бўлими ва Когон шаҳар ҳокимлиги маҳалла ва оилани қўллаб кувватлаш бўлими хамкорликда “Бир болага етти махалла ҳам ота, ҳам она” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Сайёр қабул

Сир эмаски, судларнинг фаолияти барча соҳада одил судловни амалга ошириш, инсон ва фуқароларнинг, шу жумладан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларнинг фаолиятига тўсиқ бўлаётган ҳолатларни бартараф этиш ҳамда президентимизнинг бу борада қабул қилинган фармон ва қарорларида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлашга қаратиб келинмоқда.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркиянинг миллий байрами – Республика эълон қилинган кун муносабати билан Президент Режеп Таййип Эрдоғанга табрик йўллади.
Давлатимиз раҳбари Туркия етакчиси ва оила аъзоларига сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, Режеп Таййип Эрдоғаннинг серқирра ва масъулиятли фаолиятига янги зафарлар ва туганмас куч-ғайрат, қардош турк халқига эса тинчлик-омонлик ва бардавом тараққиёт тилаган.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев направил поздравление Президенту Турецкой Республики Реджепу Тайипу Эрдогану в связи с национальным праздником - Днем провозглашения Республики.
Глава нашего государства пожелал лидеру Турции и членам его семьи крепкого здоровья, благополучия, новых успехов и неиссякаемой энергии в многогранной и ответственной государственной деятельности, а братскому турецкому народу - мира и долговечного развития.

#Mirziyoyev #qutlov #Turkiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Йўл харитаси ижроси таъминланмоқда

2020 йил 29 октябрь куни Тошкент шаҳар Сергели тумани 330-сон мактаб биносида, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2020 йил 30 июнь куни ўтказилган Одил судловни таъминлаш ҳамда коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирларига бағишланган йиғилишнинг 49-сонли баёни ижроси юзасидан ишлаб чиқилган Тошкент шаҳрида жиноятларни жиловлаш, жиноятчилик профилактикасини янада такомиллаштириш, одил судловни таъминлаш ва коррупциядан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича ишлаб чиқилган “Йўл харита”сининг 1-бўлим 3-банди 4-қисми ижросини таъминлашга қаратилган эрта никоҳни олдини олиш ва оилаларнинг ажралишини камайтиришга эришиши мақсадида тарғибот тадбири ўтказилди.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси Президенти Мун Чже Иннинг таклифига биноан видеоанжуман шаклида бўлиб ўтадиган Шимолий иқтисодий ҳамкорлик иккинчи халқаро форумида иштирок этади.
Тадбир кун тартибидан коронавирус пандемияси оқибатларини енгиб ўтиш ва халқаро шерикликни кенгайтириш масалалари ўрин олган.
Давлатимиз раҳбари ўз нутқида минтақавий сиёсатнинг долзарб масалалари ва ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларига тўхталиб ўтади.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев по приглашению Президента Республики Корея Мун Чжэ Ина примет участие во Втором Международном форуме северного экономического сотрудничества.
В повестке дня - вопросы преодоления последствий пандемии коронавируса и расширения международного партнерства.
В своем выступлении глава нашего государства остановится на актуальных вопросах региональной политики и перспективах дальнейшего развития сотрудничества.

#Mirziyoyev #forum #JanubiyKoreya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter