#оқлов
Бухорода ўн бир йилдан сўнг ҳақиқат қарор топди
Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят судининг 2009 йил 3 августдаги ҳукмига кўра Эшмурадов Ихтиёр Қорёғдиевич Ўзбекистон Республикаси ЖК 164-моддаси 4-қисмининг “а” банди, 25,97-моддаси 2-қисмининг “а,в,ж,и” бандлари билан, ЖКнинг 59-моддаси тартибида 17 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланган.
Батафсил ўқиш 👉 https://aniq.uz/yangiliklar/buxoroda-un-bir-yildan-sung-haqiqat-qaror-topdi?utm_source=telegram&utm_medium=social_post&utm_campaign=aniq&utm_content=buxoroda-un-bir-yildan-sung-haqiqat-qaror-topdi
Каналга уланиш 👉@oliysuduz

Судьялар олий мактабида замон талабига мос ахборот-ресурс маркази фойдаланишга топширилди
АҚШ Халқаро тараққиёт дастури (USAID) ҳамда БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабида ахборот-ресурс маркази ташкил этилди. Марказ 20 дан ортиқ энг замонавий компьютер, масофадан туриб керакли маълумотларни олиш ва бошқа ахборот ресурс марказлари сайтларига уланиш имкониятига эга бўлган ускуналар билан жиҳозланган. Хусусан, марказдаги ушбу замонавий ускуналар Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг электрон ресурс марказига уланган бўлиб, фойдаланувчиларга миллий кутубхонанинг электрон фондидаги адабиётлардан фойдаланиш имконияти яратилган.
Батафсил ўқиш 👉 https://uza.uz/oz/society/sudyalar-oliy-maktabida-zamon-talabiga-mos-akhborot-resurs-m-30-05-2020

#жиноят_ва_жазо
Бухорода 10 йилда 8 маротаба жиноий жавобгарликка тортилган аёлга суд ҳукми ўқилди
Наманган вилоятининг Чортоқ туманида туғилган Н.С. уч фарзанднинг онаси бўлишига қарамасдан қинғир иш қилишда давом этиб, Ғиждувон тумани марказидаги тилла тақинчоқлар савдо дўконидан 6 миллион сўмлик аёллар тилла занжирини ўғирлаб чиқади. Орадан кўп ўтмай, савдо дўкони эгаси Дилноза Ражабова бир дона занжири ўғирланганини билиб, ИИБга мурожаат қилган. ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув ишлари натижасида ўғрилик содир этган аёл Навоий вилоятига бориш учун Қизилтепа туманидан ўтиб, Кармана туманидаги Дўрмон қишлоғига етган вақтида автомобилдан тушиб қочишга уринганда қўлга олинган.
Батафсил ўқиш 👉 https://daryo.uz/k/2020/05/30/buxoroda-10-yilda-8-marotaba-jinoiy-javobgarlikka-tortilgan-ayolga-sud-hukmi-oqildi/

Ўз қишлоғида ишлашга “уялган” товламачи ушланди
Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида яшовчи, 1994 йилда туғилган Феруза Бойчаева (исм-шарифлари ўзгартирилди) пул зарур бўлганлиги сабабли ўзининг қишлоғида меҳнат қилишга “уялиб”, иш қидириб Жиззах шаҳрига келиб қолади. Жиззахда иш қидириб юрганида фуқаро З.Тўраева билан танишиб қолиб, унинг уйида ижарада яшаб туришга келишади. Жиззахлик Нормат Наимов “Ласетти” русумли ўз автомашинасида шаҳар ҳудудида киракашлик қилиб юрган вақти Ф.Бойчаева билан танишади.
Батафсил ўқиш 👉 https://hudud24.uz/ўz-қishloғida-ishlashga-uyalgan-tovlamachi-ushlandi/

НАМАНГАН ВИЛОЯТ СУДИ РАИСЛАРИ БОЛАЛАР ҲУЗУРИДА
Болалар бахти ва иқболи юрт истиқболи ва келажагини белгилайди. Қонун устуворлиги, адолат барқарорлиги йўлидаги одимлар, демократик ҳуқуқий давлат қуриш ва эркин фуқаролик жамияти барпо этиш истаги сари дадил қадам ҳам, аввало, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари муҳофазаси таъминланганлигида намоён бўлади. Бир сўз билан айтганда, бола бахтли бўлса, жамият бахтли бўлади. Бу "Бола кулса - олам кулади", деган эзгу истакда ҳам намоён. 1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни.
Батафсил ўқиш 👉 https://teletype.in/@oliysud1/c4i4CujbQ

Ички ишлар ходимига нега оқлов ҳукми чиқарилди?
Президентимиз Олий Мажлисга тақдим этган Мурожаатномасида сўнгги 3 йилда 1989 нафар, 2019 йилнинг ўзида эса 859 нафар фуқарога нисбатан оқлов ҳукми чиқарилганини қайд этиб, «Судьяларимизнинг адолатни ва қонун устуворлигини таъминлаш борасида оқлов ҳукмларини чиқараётгани, ҳеч шубҳасиз, суд-ҳуқуқ соҳасидаги энг катта ютуғимиздир. Мен, Президент сифатида судьяларнинг бундай жасорати ва қатъиятини бундан кейин ҳам тўлиқ қўллаб-қувватлайман», дея таъкидлади. Давлатимиз раҳбарининг бу фикрлари нафақат биз судьялар меҳнатининг эътирофи, балки адолатни қарор топтириш, ҳар бир иш юзасидан қонуний, асосли ва адолатли қарор чиқариш бўйича зиммамизга юклатилган улкан масъулият ҳамдир.
Батафсил ўқиш 👉 https://zarnews.uz/post/ichki-ishlar-xodimiga-nega-oqlov-hukmi-chiqarildi

"Қилмишимдан пушаймонман..."
Аёл! Ха, аёл деганда кўз ўнгимизда авваламбор оналар сиймоси гавдаланади. Аёл-бу ҳаёт фалсафасини яратган сиймо. Ана шундай бетакрор таьрифга муносиб аёлларимиз хаётимизга нур, қалбимизга ҳузур багишлайдилар. Аммо орамизда айрим аёлларимиз борки, уларнинг қилмиши аёл деган шундай улуғ номга доғ туширади. Воқеа тафсилотига кўра, Дилноза Жалилованинг (исм-фамилияси ўзгартирилган) 2019 йил 29 октябрь куни соат 21:00 да Термиз шаҳар “Фарҳод” маҳалласида жойлашган Сурхондарё вилоят кўп тармоқли болалар шифохонасининг қабул бўлимида хизмат олиб бораётган шифокор
Батафсил ўқиш 👉 https://teletype.in/@oliysud1/j7hs1aSIn

Ака-укалик ришталари тикланди
Фарҳод ва Шавкат ота-онасининг вафотига қадар эт ва тирноқдек иноқ бўлиб, шинам ҳовлида ҳаёт кечириб келаётганди. Ота-онасининг вафотидан сўнг ака-укалар ўртасидан “қора мушук ўтди” шекилли, ука ўз акасининг ҳурматини, ака эса ўз укасининг иззатини унутиб қўйди. Ўртадаги келишмовчилик сабаб Фарҳод укаси Шавкатни ҳовли-жойдан қувиб солди. Шавкат ўзининг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун ота-онасининг умумий мулки бўлган ва ўзи туғилиб ўсган уй-жойга киритиб қўйиш тўғрисидаги даъво талаби билан ўзи истиқомат қилиб келган ҳудуддаги фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилди.
Батафсил ўқиш 👉 https://zarnews.uz/post/aka-ukalik-rishtalari-tiklandi

#биласизми
Поранинг қандай кўринишлари бор?
Порахўрлик - бошқарув органлари фаолияти тартибига қарши қаратилган уч мустақил мансаб жиноятлари - пора олиш, пора бериш ва пора олиш-беришда воситачилик қилишни ўз ичига оладиган атама. Ҳар қандай моддий қимматликлар: пул, хорижий валюта, қимматбаҳо буюмлар, қимматбаҳо қоғозлар, озиқ-овқат ёки саноат маҳсулотлари ва бошқалар пора предмети бўлиши мумкин. Пора предметига, шунингдек, пора берувчи томонидан текинга ёки паст нархларда амалга ошириладиган мулкий характердаги турли хилдаги хизматлар ҳам киритилади (масалан, таъмирлаш ишларини амалга ошириш).г қабул бўлимида хизмат олиб бораётган шифокор
Батафсил ўқиш 👉 https://aniq.uz/yangiliklar/poraning-qanday-kurinishlari-bor?utm_source=telegram&utm_medium=social_post&utm_campaign=aniq&utm_content=poraning-qanday-kurinishlari-bor

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#инсонпарварлик
Жиноят ишлари бўйича Поп туман суди томонидан инсонпарварлик тамойили қўлланилиши натижасида бир неча маҳкумлар жазодан озод этилди
Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Жиноят ишлари бўйича Поп туман суди томонидан инсонпарварлик тамойили қўлланилиши натижасида бир неча маҳкумлар жазодан озод этилди
Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#биласизми
Психотроп моддаларини қонунга хилоф равишда ўтказишга урунган шахсларга суд ҳукми ўқилди
Судланувчи А.Ф.С., 2019 йил 30 август куни фуқаро Т.Н.Р.га психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказиш мақсадида, такси автомашинасининг ҳайдовчиси Р.О.Н.га 1 пачка “Сонекс Zopiclone” номли психотроп дори воситасини бериб, Н.Т.дан жами 3 пачка “Сонекс Zopiclone” номли дори воситалари учун 150.000 сўм миқдорда пулларни олишни айтиб, Бухоро шаҳрига юбориши натижасида, О.Р. ушбу куни соат 11:40да Бухоро шаҳар ... кўчасида ўзининг бошқарувида бўлган “Ласетти” русумли ... давлат белгили автомашинаси ичида фуқаро Н.Т.га....
Батафсил ўқиш 👉 https://m.aniq.uz/yangiliklar/psixotrop-moddalarini-qonunga-xilof-ravishda-utkazishga-urungan-shaxslarga-sud-hukmi-uqildi?utm_source=telegram&utm_medium=social_post&utm_campaign=aniq&utm_content=psixotrop-moddalarini-qonunga-xilof-ravishda-utkazishga-urungan-shaxslarga-sud-hukmi-uqildi

Икки ўсмир колониядан ота-онаси бағрига
1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни Зангиота туманидаги 24-сонли вояга етмаганлар жазони ижро этиш колониясида тадбир бўлиб ўтди. Вояга етмаганлар ишлари бўйича республика идоралараро комиссияси ташаббуси билан ўтказилган тадбирда жазони ўтаётганлар аҳволи ўрганилди. Муассасанинг икки нафар тарбияланувчиси содир этган жиноятидан пушаймонлиги, тегишли хулоса чиқариб тўғри йўлга кирганлиги ҳамда ижобий тавсифланганлиги инобатга олиниб, тайинланган жазо турини муддатидан олдин енгилроғига алмаштириш ҳақида судга тақдимнома киритилди.
Батафсил ўқиш 👉 https://uza.uz/oz/society/ikki-smir-koloniyadan-ota-onasi-ba-riga-01-06-2020

Олти йил аввал «айбига иқрор бўлган» ЖҚБ тезкор вакили оқланди
Фарруҳ Зоҳидов (ҳамкасби билан) Самарқанд шаҳридаги ресторанлардан бирининг эгасини ИИБга чақириб, аввалига қўлига кишан солиб қўрқитишгач («ҳозирнинг ўзида 15 суткага «тиқиб» қўяман!»), сўнг гўёки муроса келиб, унинг кейинги фаолиятига «крыша»лик қилишларини айтиб, ундан 500 АҚШ доллари миқдорида пора олганликда айбланганди.
Батафсил ўқиш 👉 https://xabar.uz/huquq/olti-yil-avval-aybiga-iqror

Судьялар Олий мактабида онлайн видео-конференция ўтказилди
Тадбирда фуқаролик ва иқтисодий судлов ишларини юритишда ҳуқуқни қўллаш амалиётидаги мавжуд муаммолар, уларнинг келиб чқиши сабаблари, шундан келиб чиқиб, тегишли қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш масалалари муҳокама этилди. Илмий-амалий тадбир видео-конференция шаклида ўтказилгани ундаги жараёнларини вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги судьялар ўз иш жойларидан туриб, Судьялар олий мактабининг магистрлари эса, ўзлари учун қулай жойдан иштирок этиш имкониятини ҳавола этди.
Батафсил ўқиш 👉 https://xabar.uz/huquq/sudyalar-oliy-maktabida-onlayn-video

"Оиламнинг бузилишига қайнсинглим айбдор..."
Фазилат (исм-шарифлар ўзгартирилган) сингил сифатида опасининг тақдири учун қайғуриши, куйиб-ёниши бошига фалокат олиб келиб, ҳаётига нуқта қўйилишини, бир пайтлар севимли бўлган поччасининг қўлида ўлим топишини хаёлига ҳам келтирмаган эди. Шавкат ҳам жиноятчи, деган ном олиб, оиласи пароканда бўлишини, қайнсинглисининг қотилига айланиб, панжара ортига йўл олишини тасаввур қилмаганди.
Батафсил ўқиш 👉 https://m.aniq.uz/yangiliklar/oilamning-buzilishiga-qaynsinglim-aybdor?utm_source=telegram&utm_medium=social_post&utm_campaign=aniq&utm_content=oilamning-buzilishiga-qaynsinglim-aybdor

“KOREAN AND MIGRATIONS” XUSUSIY BANDLIK AGENTLIGI” МЧЖ МАСЪУЛЛАРИГА ОИД ЖИНОЯТ ИШИ ЮЗАСИДАН АХБОРОТ
Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида судланувчилар Қаҳрамон Отақулов (1979 йилда Бухоро вилоятида туғилган, муқаддам судланган, “Korean and migrations” xususiy bandlik agentligi” МЧЖ директори), Одил Кабилов (1963 йилда Наманган вилоятида туғилган, муқаддам судланган, “Korean and migrations” xususiy bandlik agentligi” МЧЖ Наманган вилоят филиали директори), Хушвақт Турдиев (1973 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, муқаддам судланмаган, “Korean and migrations” xususiy bandlik agentligi” МЧЖ таъсисчиси), Мусурмон Алиқулов (1970 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, муқаддам судланмаган, “Korean and migrations” xususiy bandlik agentligi” МЧЖ ўқув ишлари бўлими директори), Анваржон Шамшиддинов (1983 йилда Наманган вилоятида туғилган, муқаддам судланган, “Korean and migrations” xususiy bandlik agentligi” МЧЖ Наманган вилоят филиали иш юритувчиси), Орифжон Жўраев (1983 йилда Наманган вилоятида туғилган, муқаддам судланмаган, “Korean and migrations” xususiy bandlik agentligi” МЧЖ Наманган вилоят филиали ғазначиси), Мавлуда Отажонова (1969 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, муқаддам судланган, “Korean and migrations” xususiy bandlik agentligi” МЧЖ ҳисобчиси), Раъно Нуралиева (1976 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, муқаддам судланмаган, “Korean and migrations” xususiy bandlik agentligi” МЧЖ кадрлар бўлими инспектори), Канг Нам Кю (1968 йилда Корея Республикасида туғилган, муқаддам судланган, “Korean and migrations” xususiy bandlik agentligi” МЧЖ ҳамкори) ва Жолол Хидиров (1987 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, муқаддам судланмаган, воситачи) га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланди.
Судланувчи Қ. Отақулов ва бошқалар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик), 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) ва 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқдалар.
Мазкур жиноят иши судья Т. Қосимов раислигида кўрилмоқда.
Иш ҳужжатларига кўра, судланувчи Қ. Отақулов ва бошқалар Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ишга жойлаштиришга ёлғон ваъдалар бериб, “Korean and migrations” xususiy bandlik agentligi” МЧЖ га келиб мурожаат қилган фуқароларнинг жуда кўп миқдордаги пул маблағларини қўлга киритишиб, ушбу пулларни шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборишган.
Ушбу жиноят иши бўйича 2 372 жабрланувчи ва 4 фуқаровий даъвогарлар мавжуд.
Айблов хулосаси бўйича моддий зарар миқдори 24,2 млрд. сўм бўлиб, шундан дастлабки тергов мобайнида 13,3 млрд. сўм миқдорини бартараф этиш чораси кўрилган.
Суд жараёни давом этмоқда. Кейинги суд мажлиси 8 июнь кунига тайинланган.
Ўзбекистон Республикаси
Олий суди матбуот хизмати