#меҳнат_ҳуқуқи
МЕҲНАТ-ҲУҚУҚИЙ МУНОСАБАТЛАРДАН КЕЛИБ ЧИҚАДИГАН НИЗОЛАР
Ўзбекистон Республикасида меҳнатга оид муносабатлар меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, жамоа келишувлари, шунингдек жамоа шартномалари ва бошқа локал норматив ҳужжатлар билан тартибга солинади. Иш берувчи ва ходим ўртасида меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, меҳнат шартномасида назарда тутилган меҳнат шартларини қўллаш юзасидан келиб чиққан келишмовчиликлар меҳнат низолари ҳисобланади.
Батафсил ўқиш 👉 https://sud.uz/mehnat-huquqiy-munosabatlari/
Каналга уланиш 👉@oliysuduz

#фуқаролик_ҳуқуқи
ЖИНОЯТ ОҚИБАТИДА ШАХСГА ЕТКАЗИЛГАН ЗАРАРНИ УНДИРИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ
Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ҳуқуқий муҳофазанинг алоҳида объекти сифатида фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи, шаъни ва қадр-қиммати белгилаб қўйилган. Бундай ҳимоянинг ҳуқуқий усулларидан бири эса, фуқаронинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарни тўлашдир. Фуқаролик ҳуқуқида жиноят оқибатида етказилган зарар деганда, зиён етказувчининг ғайриқонуний феъл-атвори сабабли юзага келган жисмоний шикастланиш ҳамда ҳар қандай касалланиш тушунилади.
Батафсил ўқиш 👉 https://sud.uz/jinoyat-oqibatida/

МЕРЫ ОТВЕТСТВЕННОСТИ ЗА НАРУШЕНИЯ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА О БАНКРОТСТВЕ
В Республике Узбекистан проделана большая работа по развитию предпринимательской деятельности, привлечению инвестиций и повышению делового имиджа страны. Для дальнейшего укрепления экономики, поддержки созданных предприятий и предпринимательства огромное значение имеет институт банкротства. Суть института банкротства заключается в финансовом оздоровлении экономически несостоятельных и неплатежеспособных предприятий или их ликвидации, то есть закрытия.
Батафсил ўқиш 👉 https://sud.uz/ru/mery-otvetsvtnnosti/

ОЛИЙ СУД МАТБУОТ ХИЗМАТИНИНГ АХБОРОТИ
Жорий йилнинг 1 апрелидан 26 майга қадар мамлакатимиз маъмурий судлари томонидан жами 7 198 нафар шахсга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 54-моддаси (эпидемияларга қарши курашиш қоидаларини бузиш), 183-моддаси (майда безорилик), 194-моддаси (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) ва 195-моддаси (ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш) билан маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақидаги 5 309 та иш кўрилган бўлиб, шундан 4 753 нафар шахсга нисбатан жами 4 481 188 069 сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган ҳамда 2 076 нафар шахсга маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 271-моддаси (маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишни истисно этувчи ҳолатлар) га муфовиқ 369 нафар шахсга нисбатан иш тугатилган.
246 нафар шахс Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 21-моддаси (ҳуқуқбузарликнинг кам аҳамиятлилиги сабабли маъмурий жавобгарликдан озод қилиш) га асосан жавобгарликдан озод этилиб, огоҳлантирилган.
Ўзбекистон Республикаси
Олий суди матбуот хизмати

Судлар фаолияти онлайн тарзда олиб бориляптими?
Ҳаёт тарзимиз карантин туфайли бутунлай ўзгариб кетди, аммо фуқароларга манфаат келтириши зарур бўлган, инсон ҳуқуқларини таъминловчи тизимлар фаолияти тўхтатилгани йўқ. Онлайн хизмат кўрсатиш, суд мажлисларини онлайн ташкил этиш давом этмоқда. Зарур ҳолларда эса судьялар жазони ижро этиш муассасаларига бориб, маҳкумларни жазодан озод этиш билан боғлиқ ишларни кўриб чиқмоқда. Маълумки, Олий суд раёсатининг жорий йил 20 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси судларида COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, судларда фуқароларнинг шахсий қабулини тўхтатиб туриш, ҳужжатларни фақат электрон шаклда ёки почта орқали юбориш тавсия этилган.
Батафсил ўқиш 👉 https://mahalladosh.uz/post?id=8539

#маълумот
Ш. ҚУДРАТОВНИНГ МУРОЖААТИГА ОИД
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “Қишлоққурилишбанк” акциядорлик тижорат банки манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб жавобгар “Рухсат Шаҳноза” хусусий корхонасидан 226 484 АҚШ доллари миқдоридаги кредит асосий қарзи ҳамда 309,04 АҚШ доллари миқдоридаги фоиз қарздорлигини ундиришни, ундирувни Бухоро тумани, Шехонча ҚФЙ, Шехонча қишлоғида жойлашган умумий ер майдони 3 090,2 кв. м, қурилиш майдони 432,29 кв. м 19 хоналардан иборат бўлган бино-иншооти ҳамда қурилиш ости 344,7 кв. м ер майдонида жойлашган қурилиш тугалланмаган савдо ва маиший хизмат кўрсатиш.....
Батафсил ўқиш 👉 https://teletype.in/@oliysud1/mmzl7WAoK

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#инсонпарварлик
Жиноят ишлари бўйича Чуст туман судида инсонпарварлик принципи қўлланиши натижасида тадбиркор ва бир неча махкумлар жазодан озод этилди
Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Жиноят ишлари бўйича Чуст туман судида инсонпарварлик принципи қўлланиши натижасида тадбиркор ва бир неча махкумлар жазодан озод этилди
Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Бизнинг энг катта ҳаракатимиз - одамларни соғ-саломат сақлаш ва, шу билан бирга, иқтисодиётни тиклаш
—
Шавкат Мирзиёев: Главное наше стремление - сохранить людей здоровыми и вместе с тем восстановить экономику
#Mirziyoyev #videoselektor #pandemiya #iqtisodiyot
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

#биласизми
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ КОДЕКСИ
54-модда. Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш
Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида ваколатли органнинг махсус талабларига зид равишда жамоат жойларида ниқобсиз бўлиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлишининг ёки тарқалишининг олдини олиш мақсадида белгиланган мажбурий қоидаларни бузиш, шу жумладан карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида шифохонадаги ички тартибга риоя этмаслик, давлат санитария назорати органларининг тиббий текширувдан ўтиш ва даволаниш, карантинни ўташ учун белгиланган жойларга етиб бориш ва ушбу жойларни белгиланган муддат давомида тарк этмаслик, касаллик юқиш хавфи мавжуд бўлган даврда мулоқотда бўлинган шахслар ва борилган жойлар ҳақидаги маълумотларни ошкор қилиш тўғрисидаги ёки бошқа қонуний талабларини узрли сабабларсиз бажармаслик, — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

КОДЕКС РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН ОБ АДМИНИСТРАТИВНОЙ ОТВЕТСТВЕННОСТИ
Статья 54. Нарушение правил борьбы с эпидемиями
Нахождение в общественных местах без маски в условиях возникновения и распространения карантинных и других опасных для человека инфекций вопреки специальным требованиям уполномоченного органа — влечет наложение штрафа до пяти базовых расчетных величин.
Нарушение обязательных правил, установленных в целях предупреждения возникновения или распространения карантинных и других опасных для человека инфекций, в том числе в условиях возникновения и распространения карантинных и других опасных для человека инфекций несоблюдение внутреннего распорядка лечебного учреждения и невыполнение без уважительных причин требований о прохождении медицинского обследования и лечении, прибытии в места, определенные для прохождения карантина и непокидании данных мест в установленный период, разглашении сведений о лицах, с которыми был контакт и местах посещения в период риска заражения заболеванием, а также других законных требований органов государственного санитарного надзора — влечет наложение штрафа на граждан от двадцати до тридцати, а на должностных лиц — от тридцати до пятидесяти базовых расчетных величин.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЖИНОЯТ КОДЕКСИ
244-5-модда. Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш
Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликларнинг пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган маълумотларни нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган матнда ёки оммавий ахборот воситалари, шунингдек Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғи орқали тарқатиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

УГОЛОВНЫЙ КОДЕКС РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
Статья 244-5. Распространение не соответствующих действительности сведений о распространении карантинных и других опасных для человека инфекций
Распространение не соответствующих действительности сведений о распространении карантинных и других опасных для человека инфекций в условиях возникновения и распространения карантинных и других опасных для человека инфекций — наказывается штрафом до двухсот базовых расчетных величин или обязательными общественными работами до трехсот часов либо исправительными работами до двух лет.
Распространение сведений, указанных в части первой настоящей статьи, в печатном или иным способом размноженном тексте либо в средствах массовой информации, а также всемирной информационной сети Интернет — наказывается штрафом от двухсот до четырехсот базовых расчетных величин или обязательными общественными работами от трехсот до трехсот шестидесяти часов либо исправительными работами от двух до трех лет или ограничением свободы до трех лет или лишением свободы до трех лет.

257-1-модда. Санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш
Санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш, шу жумладан карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида давлат санитария назорати органларининг тиббий текширувдан ўтиш ва даволаниш, карантинни ўташ учун белгиланган жойларга етиб бориш ва ушбу жойларни белгиланган муддат давомида тарк этмаслик, касаллик юқиш хавфи мавжуд бўлган даврда мулоқотда бўлинган шахслар ва борилган жойлар ҳақидаги маълумотларни ошкор қилиш тўғрисидаги ёки бошқа қонуний талабларини узрли сабабларсиз бажармаслик одамларнинг оммавий касалланиши ёки заҳарланиши реал хавфини келтириб чиқарса ёхуд одамларнинг оммавий касалланишига ёки заҳарланишига олиб келса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солиш ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмиш одамнинг ўлимига сабаб бўлса, — икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмиш одамларнинг ўлимига сабаб бўлса, — етти йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Статья 257-1. Нарушение санитарного законодательства или правил борьбы с эпидемиями
Нарушение санитарного законодательства или правил борьбы с эпидемиями, в том числе невыполнение без уважительных причин в условиях возникновения и распространения карантинных и других опасных для человека инфекций требований о прохождении медицинского обследования, лечении и прибытии в места, определенные для прохождения карантина и непокидании данных мест в установленный период, разглашении сведений о лицах, с которыми был контакт и местах посещения в период риска заражения заболеванием, а также других законных требований органов государственного санитарного надзора, создавшее реальную угрозу массового заболевания или отравления людей либо повлекшее массовое заболевание или отравление людей, — наказывается штрафом от пятидесяти до ста базовых расчетных величин или лишением определенного права до пяти лет или исправительными работами до двух лет или ограничением свободы от одного года до трех лет либо лишением свободы до пяти лет.
То же деяние, повлекшее смерть человека, — наказывается исправительными работами от двух до трех лет или ограничением свободы от трех до пяти лет либо лишением свободы от пяти до семи лет.
То же деяние, повлекшее человеческие жертвы, — наказывается лишением свободы от семи до десяти лет.

Мустақил суд – инвестор қалқони
Инвесторларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари мустаҳкам ҳимояда бўлган, уларнинг қонуний манфаатлари ва қонун устуворлиги суд томонидан сўзсиз таъминланган давлатда иқтисодиёт жадал равишда тараққий этади, бу эса ўз навбатида миллий иқтисодиётга хорижий инвестициялар оқимини салмоқли даражада ошишига олиб келади. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мамлакатимизда ўтган 2019 йил “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” шиори остида ўтди. Барча соҳалардаги ижобий натижалар қаторида инвестициялар ҳажми ҳам сезиларли даражада ошди.
Батафсил ўқиш 👉 https://uza.uz/oz/society/musta-il-sud-investor-al-oni-26-05-2020

#жиноят_ва_жазо
Қизалоқларнинг сирғасини ўғирлаган “қароқчи” қўлга тушди…
Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг бу галги очиқ суд мажлиси, Кармана туман, “Зиёкор” маҳалла фуқаролар йиғини биносида судья А.Авезов раислигида бўлиб ўтди. Судда 2000 йил 15 апрелда Навоий шаҳрида туғилган, ҳатто ўрта-махсус маълумотни ҳам тугаллашга улгурмаган, ўн гулидан бир гули ҳам очилмаган, айни беғубор ёшга доғ туширган, хазон қилган қиз — Зарифа Нодированинг жиноят иши кўриб чиқилди. Ҳукм қатъий, шикоятга ўрин йўқ: “Зарифа Нодирова Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисмининг “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли, деб топилсин ва унга Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаб, 2 йил озодликни чеклаш жазоси тайинлансин”.
Батафсил ўқиш 👉 https://hudud24.uz/қizaloқlarning-sirғasini-ўғirlagan-қaroқchi-қўlga-tushdi/

СУДЕЙСКАЯ МАНТИЯ: ИСТОРИЯ ВОЗНИКНОВЕНИЯ
Судейская мантия – символ государственной власти, который свидетельствует об особом статусе и авторитете судьи перед остальными участниками процесса и присутствующими на нем. «Мантия передает ощущение торжественности и достоинства правосудия, – отмечал канадский судья Пол Расмуссен, – то есть суд занят серьезным делом и ожидает, что все присутствующие будут вести себя соответственно». Мантия, или палий (от pallium enanra – «верхняя одежда»), когда-то была светской одеждой, а после стала облачением монашествующих. По одной из версий церкви, она символизирует «хранительную и покровительную силу Божию», а по другой – напоминает сложенные ангельские крылья.
Батафсил ўқиш 👉 https://sud.uz/ru/sudeyskaya-mantiya/

СУДЬЯЛАРГА НИСБАТАН ИНТИЗОМИЙ ЖАВОБГАРЛИК ИШЛАРИНИ ҚЎЗҒАТИШ АСОСЛАРИ: ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАР ВА ХОРИЖИЙ ДАВЛАТЛАР ТАЖРИБАСИ
Судьяларни интизомий жавобгарликка тортиш асосларининг мавжудлиги судьянинг мустақиллиги ва унинг жамият олдидаги мажбуриятлари ўртасидаги мувозанатни таъминлашга хизмат қилади. Бунинг учун давлат шундай тартибга солиш механизмини яратиши лозимки, бунда судья учун ҳар бир қонун ҳужжати талабларига мос келмайдиган қарори ёки одоб-ахлоқ нормаларини бузганлиги учун мавҳум жавобгарлик хавфи истисно этилиши зарур. Судьяга асослантирилган ҳуқуқий таъсир чоралари, шу жумладан, интизомий жавобгарлик чоралари қўлланилишини кафолатлаш учун жавобгарликка тортишнинг қатъий асослари белгиланган бўлиши лозим.
Батафсил ўқиш 👉 https://sud.uz/sudyalarga-nisbatan-intizomiy/

ИҚТИСОДИЙ СУДЛАРДА ДАЪВОНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ, ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш ҳуқуқи кафолатланган. Баъзи ҳолатларда судга мурожаат қилиш лозим бўлганда келгусида қабул қилинадиган суд қарорининг ижро этилишини таъминлаш асосий масала ҳисобланади. Бироқ, амалиёт шуни кўрсатадики, айрим ҳолларда мулкий низолар бўйича жавобгар тараф унга нисбатан судга даъво аризаси тақдим этилганлиги тўғрисида маълумотга эга бўлганидан сўнг келгусида суд қарорини ижро этиш мумкин бўлмай қолиши учун ҳисоб рақамларидаги пул маблағларини бошқа шахсларга ўтказишга, мол-мулкини яширишга, сотиб юборишга, ҳадя қилишга ва бошқа усулларда бегоналаштиришга ҳаракат қилади.
Батафсил ўқиш 👉https://sud.uz/iqtisodiy-sudlar/