Олий суд | Расмий канал
12.7K subscribers
26.7K photos
9.92K videos
18 files
22.3K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳридаги Амударё маҳалласида маҳаллий фаоллар ва нуронийлар билан суҳбатлашди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил махаллю Амударё города Нукуса и побеседовал с местным активом и представителями старшего поколения.

#Mirziyoyev #safar #Qoraqalpogiston #mahalla

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
ФИРИБГАР МУДДАОСИ: БИРОВНИНГ НОНИНИ «ТУЯ» ҚИЛИШДИР

Халқимизда «Бировни алдама, юрган кўчангнинг боши берк» деган мақол бор. Бу ҳикматнинг ҳаётий ифодасини ўзгаларнинг мулкини ишончини суиистеъмол қилган ҳолда қўлга киритиб, пинагини бузмай юрган, аммо куни келиб, барибир қонун олдида жавоб берган шахснинг аччиқ қисмати мисолида яққол кўриш мумкин.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент топшириғи: Инвесторларга кўмак марказида Қорақалпоғистон тадбиркорларига бепул хизмат кўрсатилади

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистоннинг йўл-транспорт ва коммунал инфратузилмасини яхшилаш бўйича топшириқлар берилди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий ҳимоя реестридаги қорақалпоғистонлик оилаларга - бир марталик моддий ёрдам, Қорақалпоғистонда боғча, мактаб ва тиббиёт муассасаларини қуришга - 5 триллион сўм

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистон ёшларига барча олийгоҳларда алоҳида қабул квоталари ажратилади

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтган Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси сессиясида Қорақалпоғистонни ҳар томонлама ривожлантириш, аҳолига муносиб турмуш шароитини яратиш бўйича устувор вазифалар белгилаб олинди.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.

Facebook|Instagram|Twitter
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри ва вилоятида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишади. Хусусан, ахборот-коммуникация инфратузилмаси объектлари ва IT-паркда янги барпо этилган бинолар, аҳоли дам олиши учун яратилаётган шароитларни кўздан кечириш режалаштирилган.

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев ознакомится с созидательной работой, проводимой в городе Ташкенте и столичной области. В частности, предусматривается посещение объектов информационно-коммуникационной инфраструктуры и новых зданий IT-парка, осмотр условий, создаваемых для отдыха населения.

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Косон туман судининг жазони ижро этиш колониясида ўтказилган сайёр мажлиси

Сайт I Telegram I Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Чиноз туман суди томонидан ўтказилган сайёр мажлисда жазо муддатини ўтаётган 9 нафар маҳкум Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиниб, жазони ўташ қоидаларини бузган 1 нафар шахснинг жазоси Жиноят кодексининг 48-1 моддасига биноан озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди.

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг сайёр мажлисидан лавҳа

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Денов туман суди фаолиятидан

Сайт I Telegram I Facebook
ҲУҚУҚИЙ МАСЛАҲАТХОНА

– Сўнгги пайтларда ҳамюртларимиз орасида бир-бирига нисбатан туҳмат ва ҳақорат қилиш ҳолатлари тез-тез учрамоқда. Бу жуда ачинарли ҳол. Менимча, кўпчилик туҳмат ва ҳақоратнинг ҳуқуқий оқибатларини билмайди, ўйламайди. Айтинг-чи, қонунчиликда бу қилмишлар учун қандай жазо чоралари белгиланган?

Диёра ҒОФУРОВА,
Тошкент шаҳри

– Аввало шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Бош қомусимизнинг 13-моддасига биноан инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади. Шу маънода айтганда, амалдаги қонунларимизда туҳмат ва ҳақорат қилганлик учун маъмурий ҳамда жиноий жавобгарлик белгиланган.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 40-моддасига мувофиқ, туҳмат, яъни била туриб ёлғон, бош¬¬қа бир шахсни шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатиш — базавий ҳисоб¬лаш миқдорининг йигирма бараваридан олтмиш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Кодекснинг 41-моддасида эса ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан қирқ бараваригача миқдорда жарима солиниши белгиланган.

Жиноят кодексининг 139-моддасига биноан, туҳмат қилиш, яъни била туриб бошқа шахсни шарманда қиладиган уйдирмалар тарқатиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса — базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Нашр қилиш ёки бош¬қача усулда кўпайтирилган тарзда, шу жумладан, оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштириш орқали туҳмат қилиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилгача озодликни чеклаш билан жазоланади.

Агар туҳмат оғир ёки ўта оғир жиноят содир этишда айблаб, оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлган ҳолда, хавфли рецидивист томонидан, ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда қилинса, базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан беш юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатдан тўрт юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш билан жазоланади.

Кодекснинг 140-моддасида эса ҳақорат қилганлик учун жавобгарлик назарда тутилган. Унга кўра, ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан қасддан таҳқирлаш, башарти, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилгандан кейин содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Нашр қилиш ёки бош¬қача усулда кўпайтирилган тарзда, шу жумладан, оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштириш орқали ҳақорат қилиш базавий ҳисоб¬лаш миқдорининг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатдан уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилдан икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Ҳақорат қилиш жабрланувчини ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан боғлиқ ҳолда, хавфли рецидивист томонидан ёки туҳмат қилганлиги учун илгари судланган шахс томонидан қилинган бўлса, базавий ҳисоб¬лаш миқдорининг тўрт юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилгача озодликни чеклаш билан жазоланади.

Шундай экан, ҳар бир шахс ўзгаларнинг ҳақ-ҳуқуқларини поймол қилиш оғир оқибатларга олиб келишини теран англаб етиши шарт.

Саволга жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди судьяси Баҳромжон БЕРДИЕВ жавоб берди

Сайт I Telegram I Facebook