Toshkent viloyat sudi raisi Bo‘ka tumanidagi jinoyatchilik soni oshgan hududlar aholisi bilan uchrashdi
Bo‘ka tumanidagi bolalar musiqa va san’at maktabi binosida Toshkent viloyat sudi raisi D.Tadjibayev tomonidan hududdagi Do‘stlik, Toshloq, O‘zbek, Bunyodkor, Jag‘albayli va Samarqand mahallalari raislari, aholisi va profilaktika inspektorlari bilan sayyor uchrashuv tashkil etildi.
👉Batafsil
Сайт I Telegram I Facebook

ЕРДАН ОҚИЛОНА ВА МАҚСАДЛИ ФОЙДАЛАНИШ МАЖБУРИЯТДИР
Ер тўғрисидаги қонунчиликнинг асосий вазифалари ҳозирги ва келажак авлодларнинг манфаатларини кўзлаб ердан илмий асосланган тарзда, оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишни, тупроқ унумдорлигини тиклаш ва оширишни, табиий муҳитни асраш ва яхшилашни, хўжалик юритишнинг барча шаклларини тенг ҳуқуқлилик асосида ривожлантириш учун шароит яратишни, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида ер муносабатларини тартибга солишдан, шунингдек, бу соҳада қонунийликни мустаҳкамлашдан шу жумладан, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишдан иборат.
👉 Батафсил

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган хорижлик фуқаро Б. С. га доир жиноят ишига оид билдириш юзасидан
Хорижлик фуқаро Б. С. га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а” банди ва 189-моддаси (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) 1-қисми билан юритилган жиноят иши жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар судининг 2022 йил 1 июлдаги ёпиқ суд мажлисида дастлабки эшитув босқичида кўриб чиқилган.
Суднинг ажримига мувофиқ камчиликларни бартараф этиш учун айблов хулосаси уни тасдиқлаган прокурорга юборилиб, айбланувчига нисбатан дастлабки тергов даврида қўлланилган қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси беш ойга – 2022 йилнинг 18 августига қадар узайтирилган.
Шунингдек, суд ажримида келгусида жиноят ишини умумий асосларда кўриш натижалари бўйича қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган тегишли мансабдор шахсларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиб, муносабат билдириш кўрсатилган.
Суднинг ажрими устидан келтирилган хусусий шикоят Андижон вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида апелляция тартибида кўриб чиқилиб, мазкур ажрим ўзгаришсиз қолдирилган.
Ҳозирда Б. С. га оид жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари якунланиб, судга чиқарилган.
Билдиришда Олий суд раиси Б. С. нинг адвокатини қабул қилиши ва мазкур ишни шахсан ўз назоратига олиши сўралган.
Маълумки, суд ҳокимиятининг мустақиллиги судьяларнинг республика ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мансабдор шахсларидан, суд раисларидан, юқори турувчи суд судьяларидан, судьяларнинг бошқа ҳар қандай фуқаролардан мустақиллигини англатади. Айнан судьянинг мустақиллиги тамойилига хилоф бўлгани боис суд мажлисида мазмунан кўрилаётган ишнинг назоратга олинишига йўл қўйилмайди.
Бинобарин, Олий суд раиси қабулига киришнинг ўз тартиб-қоидалари бор. Бу ҳақдаги эслатма Олий суднинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида бир неча марта эълон қилинган.
Хусусан, мурожаатчи Олий суд раиси ўринбосари томонидан берилган жавоб хатидан норози бўлган тақдирда Олий суд раиси қабулига кириши мумкин.
Олий суд раисининг қабулига кириш учун такрорий кассация инстанциясига протест киритиш ҳақидаги ариза топширилгач, фуқаролар қабули рўйхати шакллантирилади ва улар судловга тегишлилиги асосида сараланади. Олий суд раиси томонидан фуқароларни қабул қилиш ушбу рўйхатнинг шаклланишига кўра амалга оширилади.
Айни тартиб-қоидалардан келиб чиқиб, ҳали судда кўриб чиқилмаган жиноят иши юзасидан Олий суд раиси томонидан айбланувчи вакилининг қабул қилиниши қонуний тартиб-таомилларга зиддир. Чунки судлар мустақил бўлиб, ишларни фақатгина қонунга асосланган ҳолда кўриб чиқади.
Ўз навбатида айбланувчининг ҳимоячиси жорий йил 24 август куни Андижон вилоят суди раисининг қабулида бўлиб, жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар суди раиси ва судьяларига нисбатан ишончсизлик борасида раддия аризаси берганлиги, жиноят иши эса суд мажлисида мазмунан кўриш учун жиноят ишлари бўйича Жалақудуқ тумани судига юборилганлиги маълум қилинади.

Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси сессиясида иштирок этди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев принял участие в сессии Жокаргы Кенеса Республики Каракалпакстан.
#Mirziyoyev #safar #Qoraqalpogiston #sessiya
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter