Олий суд | Расмий канал
12.6K subscribers
26.7K photos
9.9K videos
18 files
22.3K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жидда шаҳрида Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан музокара ўтказди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев провел переговоры с Наследным принцем Королевства Саудовская Аравия Мухаммадом бин Салманом Аль Саудом в городе Джидде.

#Mirziyoyev #tashrif #SaudiyaArabistoni #muzokaralar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Олғирлик офат келтирар, баднафслик — ҳалокат

Юлғич юлиб тўймас, деган гап бежиз айтилмаган экан. Андижондаги туман тиббиёт бирлашмаларининг бирида ҳисобчи лавозимида ишлаб келаётган Акромжон Иноқов (барча исм-фамилиялар ўзгартирилган) ҳам то қинғир ишининг миси чиқмагунча худди шахсий жамғармасидан ишлатаётгандай бюджет маблағларини астойдил талон-торож этаётганди.

👉 Батафсил

Сайт I Telegram I Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд вилоят суди раиси О. Ҳайитов бошчилигида Пайариқ туманида аҳоли учун сайёр қабул ташкил этилди

Сайт I Telegram I Facebook
Жисмоний шахслар ҳам банкрот деб топилиши мумкинми?

Бугунги кунда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, тадбиркорликни ривожлантириш, инсон қадрини улуғлаш, камбағалликни қисқартириш борасида жуда кўплаб қонунлар ва қонун ости ҳужжатлари қабул қилиниб келинмоқда.

👉 Батафсил

Сайт I Telegram I Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Қувасой шаҳар суди томонидан бир гуруҳ шахслар жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида безорилик қилган икки аёл ва бир эркакка оид жиноят иши кўриб чиқилиб, судланувчиларнинг барчасига озодликни чеклаш жазоси тайинланди

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё туманлараро суди судьяси Ш. Муҳаммадқулова кафиллик масалаларига оид тушунтириш берди

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда суд фахрийлари ҳамда юридик техникум талабалари иштирокида ўтказилган учрашувдан лавҳа

Сайт I Telegram I Facebook
Spirtli ichimlik ichib mast holda yo’l transport hodisasi sodir etgan shaxsga nisbatan sud hukmi o’qildi

O’zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining qarori bilan “Yo’l harakati qoidalari” tasdiqlangan bo’lib, yo’l harakati qoidalariga barcha harakat qatnashchilari so’zsiz amal qilishi lozimligi ko’rsatilgan.

Batafsil 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Iste’molga yaroqsiz mol go’shti ekanligini bila turib, o’tkazish maqsadini ko’zlab tashigan shaxsga sud hukmi o’qildi

Halqimiz orasida "falonchi o’g’liga juda yaxshi tarbiya bergan, iloxim umri uzoq bo’lsin, mana katta bo’lib elning koriga yaraydigan inson bo’ldi, otasiga raxmat", degan gaplar yuradi. Biroq moddiy manfaat ko’rish uchun iste’molchilarning hayoti yoki sog’lig’i xavfsizligi talablariga javob bermaydigan mahsulotlarni yaroqsiz ekanligini bila turib, o’tkazish maqsadini ko’zlagan insonlar ham oramizda yo’q emas...

Batafsil 👈

Сайт I Telegram I Facebook
EFFECT.UZ интернет-нашрининг YouTube-каналида эълон қилинган видеомурожаат юзасидан

Видеомурожаатни тинглаш асносида ҳақли савол туғилади: нега тадбиркор онлайн аукцион савдолари орқали сотиб олган мулкига эгалик қилолмади?

Судлар нега онлайн аукцион савдоси баённомасини ҳақиқий эмас, деб топди?

Гап шундаки, аввал-бошданоқ бу бино қонунга хилоф тарзда кимошди савдосига чиқарилган. Яъни, Мажбурий ижро бюроси қонунчилик талабига риоя этмаган.

Аниқроғи, ушбу Бюронинг масъул ходимлари низоли объект қандай бино эканлиги, қайси корхона ёхуд ташкилотга тегишли эканлиги, унинг сотилиши мумкин ёки мумкин эмаслигини тўлиқ ўрганмасдан сотувга чиқарган.

Ваҳоланки, Президентимизнинг 2017 йил 16 июндаги “Давлат мулки объектларини сотиш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг 1-иловасида хусусийлаштирилмайдиган, стратегик давлат мулки объектларининг рўйхатида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг давлат корхоналари ҳам кўрсатилган.

Судлар иш юзасидан тўпланган ҳужжатларни ўрганиб, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, “Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” ДУК томонидан Косон тумани “Юксалиш” МФЙда жойлашган 4 800,0 кв. м. ер майдонига эга қурилиш тугалланмаган объектни сотиш юзасидан ўтказилган ким ошди савдоси ва унинг 2020 йил 4 сентябрдаги ОА 0405-029580-сонли баённомаси Фуқаролик кодексининг 381, 113, 114, 116-моддалари талабларига жавоб бермайди, деган тўхтамга келган.

Мурожаатчиларнинг даъвогар низоли объектнинг мулкдори ҳисобланмаса, суд даъвони рад этиши ёки кўрмасдан қолдириши кераклиги, қонун талабига кўра низоли битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво талаби билан шартнома тарафлари судга мурожаат қилиши мумкинлиги, судлар даъво талабидан четга чиқиб, даъвони қаноатлантирганлиги ҳақидаги важлари асоссиздир.

Зеро, даъвогар “Косон йўллардан фойдаланиш” УКнинг қарздорлиги бўйича низоли объект хатланиб, савдога чиқарилган. Гарчанд, бино Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг Давлат унитар корхонасига тегишли бўлса-да, даъвогар “Косон йўллардан фойдаланиш” УК балансда сақловчи сифатида низоли бинодан фойдаланиб келганлиги сабабли мазкур даъво талабини илгари суриш ҳуқуқига эга эканлигини унутмаслик лозим.

Шу тариқа даъвогар Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси “Косон йўллардан фойдаланиш” УК манфаатини кўзлаб, жавобгарлар “Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” ДУК, М. Олтибоев ва МИБ Косон туман бўлимига нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда жавобгар “Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” ДУКда 2020 йил 4 сентябрда расмийлаштирилган жавобгар М. Олтибоевни аукцион ғолиби, деб топиш ҳақидаги электрон онлайн аукцион (ким ошди) савдоси баённомасини ҳақиқий эмас, деб топиш ва суд харажатларини жавобгар ҳисобидан ундириб беришни сўраган. Суд Фуқаролик процессуал кодекси талабларига кўра ушбу даъвони иш юритувига қабул қилган.

Фуқаролик ишлари бўйича Косон туманлараро судининг 2021 йил 18 июндаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаблари қаноатлантирилган ҳамда мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, жавобгар М. Олтибоев томонидан апелляция тартибида шикоят келтирилган.

Қашқадарё вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2021 йил 10 сентябрдаги ажрими билан суднинг 2021 йил 18 июндаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилган.

Мазкур ҳал қилув қарори ва апелляция инстанциясининг ажримларидан норози бўлиб, жавобгар М. Олтибоев томонидан 2021 йил 17 ноябрда кассация тартибида шикоят келтирилган. Олий суд фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 10 декабрдаги ажрими билан суд қарорлари бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборилган.

Ушбу фуқаролик иши фуқаролик ишлари бўйича Косон туманлараро суди томонидан янгидан кўрилиб, суднинг 2022 йил 14 февралдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантирилган.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, жавобгар М. Олтибоев томонидан апелляция тартибида шикоят келтирилган.

Қашқадарё вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 10 июндаги ажрими билан суднинг 2022 йил 14 февралдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилган.

Ушбу ҳал қилув қарори ва апелляция инстанциясининг ажримларидан норози бўлиб, жавобгар М. Олтибоев томонидан кассация тартибида шикоят келтирилган. Олий суд фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 29 июлдаги ажрими билан суд қарорлари ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилганлиги маълум қилинади.

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Қизилтепа туман судининг сайёр мажлиси жазони ижро этиш колониясида ўтказилди

Сайт I Telegram I Facebook
ХОРАЗМДА ДОЛЗАРБ УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун судлар нафақат жиноятга жазо тайинлашга балки жиноятларнинг олдини олишга ҳам ўз хиссасини қўшмоқда. Ана шу мақсадда Хоразмда вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан “Менинг маҳаллам — менинг судьям” ғояси асосида Хоразм вилоят перинатал марказида профилактик давра суҳбати ўтказилди.

👉 Батафсил

Сайт I Telegram I Facebook