Олий суд | Расмий канал
12.6K subscribers
26.7K photos
9.9K videos
18 files
22.3K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДОЛЗАРБ МАВЗУ / Самарқанд вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судьялари билан суҳбат

Сайт I Telegram I Facebook
Сурхондарё вилоят суди судьяларининг навбатдаги сайёр қабули

Сурхондарё вилоят умумюрисдикция суди раиси, ўринбосарлари ва Сурхондарё вилоят маъмурий суди раиси томонидан Халқ қабулохналари билан ҳамкорликда 2022 йилнинг 1-ярмида жисмоний ва юридик шахс вакилларини ҳудудларда сайёр қабул қилиш кунлари ташкил этилган бўлиб, навбатдаги сайёр қабул жорий йилнинг 5 февраль куни Қумқўрғон туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимида вилоятимизнинг Қумқўрғон ҳамда Жарқўрғон туманлари фуқаролари билан суд-ҳуқуқ масалалари бўйича сайёр қабул ўтказилди.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Жаңа Өзбекстанның раўажланыў стратегиясы - пуқаралар ҳәм исбилерменлик субъектлери ҳәкимшилик суд қорғаўында

Өзбекстан Республикасы Президенти Ш.М.Мирзиёев тәрепинен 2022-жыл 28-январь күни «2022-2026-жылларға мөлшерленген Жаңа Өзбекстанның раўажланыў стратегиясы ҳаққында»ғы пәрманы қабыл етилди.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
ДАЎЛАРДЫ ТАҢЛАП АЛЫП (АЛЬТЕРНАТИВ) ШЕШИЎДИҢ МЕХАНИЗМЛЕРИН ЖӘНЕ ДЕ РАЎАЖЛАНДЫРЫЎ ИС-ИЛАЖЛАРЫ ҲАҚҚЫНДА

Әмелиятта бүгинги күнде «медиация», «медиатор» атамаларын жийи ушыратып қаламыз. Лекин бул түсиниклер әмелиятта тез-тез қолланылмағанлықтан, көпшиликке бул атамалар жаңа атамалардай болып түсиниледи.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Талончилик қилган ёш йигитга чиқарилган суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилди

Жиноят учун жазо муқаррар. Ким бўлишидан қатъий назар жиноят содир этишда айбли деб топилган шахс қонунда белгиланган тартибда жазога тортилиши қонун ҳужжатларида аниқ белгилаб қўйилган.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Дўстлик туман судининг сайёр мажлисида бир гуруҳ шахслар жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди

Сайт I Telegram I Facebook
Сайёр қабулда 5 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан олдин озод қилинди

Тошкент шаҳар суди раисининг 2022 йил февраль-апрель ойларида сайёр қабуллар ўтказиш ҳақидаги иш режаси тасдиқланган. Унга кўра, Тошкент шаҳар суди раиси Эркин Ходжакулов, жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди раиси Сардор Содиқов, туман суди судьялари Рустам Рахманов, Шохдиёр Шерматов, фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро суди раиси Бехзод Сагатов томонидан Тошкент шаҳар Халқ қабулхонасида сайёр қабул ўтказилди.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Капитан Каримов Telegram-каналида эълон қилинган Ж. Эшонқуловнинг видеомурожаати юзасидан

Аниқланишича, судланувчи Г. Алламуратова 2021 йил 21 январдан Чироқчи туманидаги 19-имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасасида ўқитуви вазифасида ишлаб келган. У 2021 йил 9 сентябрь куни соат 8.42 ларда таълим муассасасининг ўқув-тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари Ж. Эшонқуловнинг хизмат хонасига келиб, унга дарс соатларини кўпайтириб бериши эвазига пора таклиф қилган. Ж. Эшонқулов унинг таклифини рад қилганидан сўнг хонадан чиқиб кетаётиб, ўзи билан бирга келган ҳамкасби З. Тангирбергеновага пулларни Ж. Эшонқуловга бериши ҳақида оғзаки илтимос қилган ва шу тариқа воситачи орқали пора бериш жиноятини содир этган.

Судланувчи З. Тангирбергенова ҳамкасби Г. Алламуратова илтимос қилгани туфайли пулларнинг пора эканини англаган ҳолда олиб, Ж. Эшонқуловнинг иш столи жавонига уни ташлаб кетиб, пора олиш-беришда воситачилик қилган.

Жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман судининг 2021 йил 15 декабрдаги ҳукмига кўра Г. Алламуратова Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли, деб топилган.

Суд ҳукмида, Г. Алламуратовага Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан ушбу Кодекснинг 45-моддаси қўлланилиб, 1 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилган ҳолда 1 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган ҳамда бу жазолар Жиноят кодексининг 61-моддасига асосан алоҳида-алоҳида ижро эттирилиши белгиланган.

Г. Алламуратовага нисбатан Жиноят кодексининг 45-моддаси қўлланилиб, 1 йил муддатга мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилган бўлса-да, ҳукмнинг тавсиф ва қарор қисмида техник хатоликка йўл қўйилган.

Жиноят-процессуал кодексининг 541-моддасида ҳукмни ижро этишда юз берадиган ҳар қандай шубҳа ва ноаниқлик ҳукм чиқарган суд томонидан ҳал этилиши аниқ белгилаб қўйилган.

Шунга кўра суднинг 2022 йил 24 январдаги ажримига асосан суд ҳукмининг тавсиф ва қарор қисмидаги техник хатолик бартараф этилиб, Г. Алламуратованинг 1 йил муддатга мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинганлигига аниқлик киритилганлиги маълум қилинади.

Сайт I Telegram I Facebook
“Korrupsiyaga qarshi kurashishga ma'sulmiz”

Korrupsiya bir davlat emas, balki butun bir mintaqa yoki jahon taraqqiyotiga tahdid soluvchi illatdir. Chunki u demokratiya va huquq ustuvorligiga putur yetkazadi, inson huquqlarining buzilishiga olib keladi, iqtisodiyotni izdan chiqaradi, uyushgan jinoyatchilikning keng yoyilishiga sharoit yaratib beradi.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Марказий ҳарбий округда Самарқанд вилоят маъмурий суди ва Самарқанд ҳарбий суди билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 январдаги “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти бўйича давра суҳбати ташкил этилди

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг жазони ижро этиш колониясида ўтказилган сайёр мажлиси

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Қўрғонтепа туман судида вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш билан боғлиқ ишлар кўриб чиқилди

Сайт I Telegram I Facebook
Энди “суднинг фаол иштироки” тамойили амалда қўлланилади

Мамлакатимизда маъмурий юстиция соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида жорий йилнинг 29 январь куни қабул қилинган Президентимизнинг “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-107-сон қарори муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Коррупция жамият кушандаси…

Жорий йилнинг 4 февраль куни Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьялари Н.Юсупов ва Ж.Юсуповлар Самарқанд вилояти бўйича Ғазначилик Бошқармаси ходимлари иштирокида “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни юзасидан семинар ўтказдилар.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Бўлажак юристлар билан учрашув

Самарқанд вилоят Юридик техникумида вилоят суди томонидан ўқувчи ёшлар учун суд тизимидаги амалга оширилаётган ислохотлар мавзуси амалий дарс машғулоти ташкил этилди.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Журналист ва блогерлар учун Ховос тумани судлари биносига пресс-тур ташкил этилди

Сайт I Telegram I Facebook
Маъмурий судлар – фуқаролар ва тадбиркорларнинг ҳимоячиси

Мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг асосий бўғинларидан бири бўлган суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар жамият ҳаётида айниқса муҳим аҳамият касб этмоқда. Нимагаки, жамиятнинг демократик тамойилларга қай даражада асосланганлиги бевосита судларнинг мустақиллигига, тўғрироғи адолатнинг ҳеч бўлмаганда суд биносида қарор топишига боғлиқ десак муболаға бўлмайди.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Шароф Рашидов туман судининг қарори билан бир неча ҳуқуқбузарликларни содир этган тўрт нафар шахсга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди

Сайт I Telegram I Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Денов туман суди томонидан бир гуруҳ шахслар жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судининг ҳукми билан бир неча масжидларда ўғрилик қилган муқаддам судланган шахс 7 йил 9 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди

Сайт I Telegram I Facebook