Олий суд | Расмий канал
12.6K subscribers
26.7K photos
9.92K videos
18 files
22.3K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
Кушербаевга мурожаат Telegram-каналида эълон қилинган Н. Пўлатованинг видеомурожаати юзасидан

Даъвогар - Самарқанд шаҳар ҳокимлиги жавобгар - Нодир Пўлатов (мурожаатчи Нигина Пўлатованинг турмуш ўртоғи) ва унинг оила аъзоларига нисбатан фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, уй-жойни мажбурий сотиб олиш ва жавобгарларни уйдан мажбурий кўчиришни сўраган.

Мазкур фуқаролик иши суд мажлисида мазмунан кўрилиб, 2021 йил 3 ноябрь куни судга оид қурилиш-техникавий экспертиза тайинланган.

Суд қурилиш-техникавий экспертизаси хулосаси олингач, фуқаролик иши бўйича тарафларга 2022 йил 17 январь куни соат 9:20 га суд мажлисида иштирок этишлари учун чақирув қоғози юборилган.

Суднинг 2022 йил 17 январдаги ҳал қилув қарорига кўра даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантирилиб, жавобгар - Нодир Пўлатов ва унинг оила аъзоларини “Гипрозем” боғдорчилик узумчилик ширкати ҳудудида жойлашган 77-дала ҳовлидан мажбурий тартибда кўчириш белгиланган.

Даъвогар - Самарқанд шаҳар ҳокимлиги зиммасига жавобгар - Нодир Пўлатовнинг бузилишга тушган уй-жойига компенсация тариқасида 268 750 000 сўм тўлаш мажбурияти юклатилган.

Даъвогарнинг жавобгарга 268 750 000 сўм тўлаш мажбурияти бажарилганидан кейин “Гипрозем” боғдорчилик ва узумчилик ширкати ҳудудида жойлашган уй-жой бинолари Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ҳисобидан буздирилиши белгиланган.

Кези келганда шуни ҳам айтиш жоизки, суд ишни мазмунан кўриш жараёнида масалани жойида ўрганиш мақсадида икки маротаба низоли хонадонга борган, бироқ жавобгар ва унинг оила аъзолари судья ва суд ходимларини ҳар икки сафар ҳам уйга киритмаган.

Уй-жой мустақил баҳоловчилар томонидан 268 750 000 сўмга баҳоланган. Уй эгалари бу маблағга рози бўлишмаган. Шундан кейин судга оид қурилиш-теҳникавий экспертиза тайинланган. Судга оид қурилиш-техникавий экспертиза хулосасида ушбу дала ҳовлининг бозор баҳоси 99 000 000 сўмни ташкил этиши кўрсатилган.

Суд ишни атрофлича ўрганиб, инсонпарварлик ва одиллик тамойилларига асосан мулкдор Н. Пўлатовга 268 750 000 сўм миқдорида компенсация берилиши лозим, деган тўхтамга келган. Тарафларга суд қароридан норози бўлган тақдирда қонунда белгиланган тартибда Самарқанд вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясига апелляция шикояти (протест) келтириш ҳуқуқлари мавжудлиги тушунтирилганлиги маълум қилинади.

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Косон туман судининг жазони ижро этиш колониясида ўтказилган сайёр мажлиси

Сайт I Telegram I Facebook
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Иштихон туманидаги Халқ қабулхонасида фуқаролик ишлари бўйича Иштихон туманлараро суди раиси Ф. Қаршиев ва туман Халқ қабулхонаси раҳбари А. Юсупов иштирокида семинар ўтказилди.

Тадбирда ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонида иморат қуриш, унга бўлган ҳуқуқ масаласи ва оқибатлари мавзусида сўз борди. Фуқароларга қишлоқ хўжалигига ихтисослашган ер майдонларини ўзбошимчалик билан ноқонуний эгаллаш ва тегишли рухсатсиз иморат қуришнинг ҳуқуқий оқибатлари, шунингдек бундай иморатлар зарар тўланмаган ҳолда бузиб ташланиши мумкинлиги тушунтирилди.

Сайт I Telegram I Facebook
СУДЛАНГАНЛИК ҲОЛАТИ

Судланганлик — бу шахснинг содир этган жинояти учун ҳукм қилинишидан келиб чиқадиган ҳуқуқий ҳолат ҳисобланади.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШ ВАЗИФАМИЗГА АЙЛАНИШИ ШАРТ!

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Халқаро терроризм тарафдорлари узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилди

Ушбу жиноий гуруҳнинг асосий етакчилари ҳисобланган, Термиз шаҳрида истиқомат қилувчи «Ғ.Б» ва «Н.Т.»лар 2021 йилнинг 15 июнь санасида қўлга олинган бўлиб, уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди ҳамда тергов ҳаракатлари олиб борилди.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Оиладаги зўравонликка қарши кураш вазифамиздир

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26-моддасида: “Ҳеч кимнинг қийноққа солиниши, зўравонликка, шафқатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа дучор этилиши мумкин эмас“, деб қайд этилган.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев чарм-пойабзал саноатидаги устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказди.
Йиғилишда тармоқдаги муаммоларни ҳал этиб, соҳани тизимли ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Жорий йилда амалга оширилиши мўлжалланган жами 421 миллион долларлик 248 та лойиҳа тўғрисида маълумот берди. Жойларда 16 та ихтисослашган кичик саноат зонаси ташкил этиш, ишлаб чиқарувчиларни молиявий қўллаб-қувватлаш ва соҳа учун кадрлар тайёрлашни яхшилаш белгиланди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по приоритетным задачам в кожевенно-обувной промышленности.
Обсуждены меры по решению проблем отрасли и ее системному развитию.
Представлена информация о 248 проектах на общую сумму 421 миллион долларов, запланированных на текущий год. Определены меры по созданию 16 специализированных малых промышленных зон, финансовой поддержке производителей и улучшению подготовки профильных кадров.

#Mirziyoyev #yigilish #iqtisodiyot #charmpoyabzal

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ҳәкимшилик суды искерлигинен хабарлар

Қарақалпакстан Республикасы ҳәкимшилик суды судьялары тарепинен Өзбекстан Республикасы Жокарғы суды Президиумының 2021-жыл 23-декабрдеги қарарын орынлаў бойынша ислеп шығылған режеге муўапық исбилерменлер, мәмлекетлик салық хызмети уйымлары, Адвокатлар палатасы, Өзбекстан Республикасы Саўда-санаат палатасы, Өзбекстан Республикасы Президенти жанындағы Исбилерменлик субъектлериниң ҳуқықлары ҳәм нызамлы мәплерин қорғаў бойынша ўәкил, Әдиллик, прокуратура уйымлары ўәкиллери қатнасыўында оқыў семинары өткерилди.

Толық оқыў ушын👈

Сайт I Telegram I Facebook
“Коррупция ҳолатига йўл қўймаслик” юзасидан семинар ташкил этилди

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Шартнома нима, кредит шартномаси-чи?

Келинг, аввало шартнома тушунчаси ҳақида қисқача тўхталсак: шартномани тарафларнинг келишувига асосан танлаш йўли билан тузилган қонуний ҳужжат деб изоҳласак хато қилмаймиз. Шунинг учун ҳам “шартнома-қоида” деб тан олиниб юритиладиган ибора бор.

Шартнома турлари кўп. Масалан, олди-сотди, ҳадя, ижара, пудрат, қарз, мол-мулк ва ҳоказо шаклда тарафларнинг келишуви билан тузиладиган шартномаларни мисол келтириш мумкин. Кредит шартномаси ҳам шундай шартномалардан бири.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook