Олий суд | Расмий канал
12.7K subscribers
26.8K photos
9.96K videos
18 files
22.4K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 декабрдаги “Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Сирдарё вилояти судьяларининг психологик портрети бўйича касбга муносиблигини баҳолашга кўмаклашувчи “Психологик тест” электрон дастурида психологик тест топширилди

Сайт I Telegram I Facebook
Судловга тааллуқлилик

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 44-моддасига кўра, ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Тўрткўл туман судининг очиқ суд мажлисида озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ўтаётган тўрт нафар шахс жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди

Сайт I Telegram I Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Қизилтепа судининг жазони ижро этиш колониясида ўтказилган сайёр мажлиси

Сайт I Telegram I Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд вилояти судлари раислари Каттақўрғон шаҳрида аҳоли билан очиқ мулоқот ўтказди

Сайт I Telegram I Facebook
Soxta ustalar yoki avtomashinalar nega portlamoqda?

Sud hukmiga muvofiq, sudlanuvchilar rasmiy hujjatlarni qalbakilashtirish va oʼzganing mulkini aldab qoʼlga kiritish jinoyatlarini sodir etganlikda ayblanib, ularga tegishli jazolar tayinlandi.

Batafsil 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Тошкент вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов хайъати судьялари Х. Раҳмонов ва Д. Сулайманов Тошкент вилоят прокуратурасида ташкил этилган "Юқори судларда жиноят ишлари кўрилишида юзага келаётган муаммолар ва уларни хал қилиш бўйича таклифлар" мавзусидаги семинар-тренингда иштирок этди

Сайт I Telegram I Facebook
Тошкент вилояти судлари томонидан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар сони ортган ҳудудларда уларнинг келиб чиқиши ва содир этилишининг сабабларини ўрганиш, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида, манзилли тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Шундай тадбир "Сусам" маҳалласида ташкил этилиб, унда ҳуқуқий низоларни бартараф этиш, тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини тиклаш, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш ҳамда коррупцияга қарши курашиш борасидаги ишлар хусусида сўз юритилди. Оҳангарон туманлараро иқтисодий суди раиси Б.Тўраев коррупцияга қарши курашдаги ислоҳотлар тўғрисида маълумот берди. Шунингдек, Тошкент вилоят суди судьяси Қ. Авезов ва Оҳангарон туманлараро иқтисодий суди судьяси Х. Каримов суд тизимига жорий этилаётган ахборот-коммуникация технологиялари, "Менинг маҳаллам - менинг судьям" шиори остида олиб борилаётган манзилли тарғибот ишлари мазмун-моҳиятига тўхталиб ўтди.

Сайт I Telegram I Facebook
Халқимизга хос бўлган инсонпарварлик тамойили суд тизимида хам ўзининг амалий ифодасини топмоқда. Жиноят ишлари бўйича Ўртачирчиқ туман судида бўлиб ўтган суд мажлисида жазо ўтаётган 14 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди. Шунингдек, суд мажлиси якунида йиғилганларга мамлакатимиз суд-хуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва янгиликлар хақида атрофлича маълумот берилди.

Сайт I Telegram I Facebook
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ РАИСИ ИНДОНЕЗИЯ РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯВИЙ СУДИ РАИСИНИНГ ЎРИНБОСАРИ БИЛАН УЧРАШДИ

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси К. Комилов Индонезия Республикаси Конституциявий суди раисининг ўринбосари Асванто бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашувда меҳмонларга мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, хусусан, қонунчилик базасини мустаҳкамлаш, суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш, судлар фаолиятида шаффофлик ва очиқликни таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар хусусида батафсил маълумот берилди.

Самимий мулоқот руҳида ўтган учрашувда томонлар давлатларимиз суд ҳокимиятлари ўртасида конструктив ва ўзаро манфаатларга асосланган ҳамкорликни янада кенгайтириш тарафдори эканлигини таъкидлашди.

Учрашув доирасида томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Сайт I Telegram I Facebook
Sudya va yoshlar

Fargʻona yuridik texnikumida fuqarolik ishlari boʻyicha Fargʻona tumanlararo sudining raisi U.Oripov ishtirokida oʻquvchi-yoshlar bilan davra suhbati oʻtkazildi.

Batafsil 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Jınayat isleri boyınsha Shımbay rayonı sudınıń baslıǵı Aqjolbek Xojanov Shımbay rayonı sudı tárepinen 2021 jıl 11 ayı dawamında ámelge asırılǵan jumısları haqqında

Сайт I Telegram I Facebook
Мәмлекетимизде гөдеклер саӯдасы не ушын көбеймекте?

Batafsil 👈

Сайт I Telegram I Facebook