Олий суд | Расмий канал
12.6K subscribers
26.7K photos
9.9K videos
18 files
22.3K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
Судьялар Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимларининг семинарларида иштирок этди

Фарғона вилояти Миллий гвардия бошқармасида 3 кунлик ўқув-амалий семинари ўтказилди. Семинарда жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят суди, Фарғона вилоят маъмурий судининг судьялари, Адлия бошқармаси, вилоят прокуратураси ходимлари иштирок этди.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Faсebook ижтимоий тармоғида М. Хамидова томонидан эълон қилинган билдириш юзасидан

Фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро судига даъвогар Наима Қосимова жавобгар Жаҳонгир Хамидовга нисбатан даъво аризаси билан мурожаат этиб, ҳовли-жойга мажбурий тартибда киритиб қўйишни сўраган.

Ушбу суднинг 2017 йил 8 августдаги ҳал қилув қарорига мувофиқ даъвогарнинг даъвоси қаноатлантирилиб, Н. Қосимовани Учқўрғон шаҳар, “Чек” МФЙ, Мустақиллик кўчаси, 12-уйга мажбурий тартибда киритиш белгиланган.

Жавобгар Ж. Хамидов ушбу судга мурожаат қилиб, 2017 йил 8 аувгустдаги ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолат бўйича қайта кўришни сўраган. Суднинг 2018 йил 27 сентябрдаги ажрими билан аризани қаноатлантириш рад этилган.

Шундан сўнг даъвогар Н. Қосимова жавобгарлар Манзура ва Феруза Хамидова, Мирзохид, Музаффар, Жаҳонгир Хамидовлар ҳамда Муҳайё Акиловага нисбатан “Бино ва иншоотлардан фойдаланишга қаршилик қилмаслик мажбуриятини юклаш хақида”ги даъво ариза билан судга мурожаат этган.

Ўз навбатида жавобгар Манзура Хамидова Н. Қосимовага нисбатан “Уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган, деб топиш ҳақида”ги қарши даъво ариза билан судга мурожаат этган. Суднинг 2019 йил 29 октябрдаги ҳал қилув қарорига кўра даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантирилиб, Учқўрғон тумани, “Чек” МФЙ, Мустақиллик кўчаси, 12-уйдаги 0002-литер белгили яшаш уйида Н. Қосимова болалари билан яшаши белгиланган. Шунингдек, жавобгарлар зиммасига Н. Қосимованинг яшаш уйидан ҳамда ёрдамчи бино ва иншоотлардан фойдаланишига қаршилик кўрсатмаслик мажбурияти юклатилган.

М. Хамидованинг “Уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган, деб топиш ҳақида”ги қарши даъво аризаси қаноатлантирилмасдан қолдирилган.

Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан жавобгарлар М. Хамидова ва унинг оила аъзолари томонидан апелляция шикояти келтирилган. Фуқаролик ишлари бўйича Наманган вилоят суди апелляция инстанциясининг 2019 йил 3 декабрдаги ажримига кўра фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро судининг 2019 йил 29 октябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, апелляция шикояти эса қаноатлантирилмасдан қолдирилган.

М. Хамидова ва унинг оила аъзолари мазкур ажримдан норози бўлиб, Олий судга кассация шикояти билан мурожаат этганлар. Олий суднинг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2021 фил 25 мартдаги ажримига кўра фуқаролик ишлари бўйича Наманган вилоят суди апелляция инстанциясининг 2021 йил 3 декабрдаги ажрими ва фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро судининг 2019 йил 29 октябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилганлиги маълум қилинади.

Сайт I Telegram I Facebook
Human.uz ахборот порталининг YouTube-каналида эълон қилинган Тоҳиржон Мирзаевнинг видеомурожаати юзасидан

Тошкент вилояти Бекобод шаҳар маъмурий судининг 2019 йил 3 октябрдаги ҳал қилув қарорига кўра аризачи Улуғбек Бабаевнинг жавобгар Бекобод туман ҳокимиятига нисбатан Бекобод туман ҳокимининг 2019 йил 4 мартдаги 1260-сонли ва 2019 йил 7 мартдаги 1362-сонли қарорларини ҳақиқий эмас, деб топиш ҳамда Бекобод туман прокурорининг 2019 йил 28 февралдаги протестига асосан Бекобод туман ҳокимининг 2018 йил 5 майдаги 910-сонли қарорини қонунга мувофиқлаштириш вазифасини юклаш ҳақидаги шикоят аризаси қаноатлантирилган.

Тошкент шаҳар маъмурий суди кассация инстанциясининг 2020 йил 15 январдаги қарорига кўра Бекобод шаҳар маъмурий судининг 2019 йил 3 октябрдаги мазкур маъмурий иш юзасидан чиқарилган ҳал қилув қарорининг хулоса қисми, 3-хатбошиси қонунга мувофиқлаштирилган ҳолда “Бекобод туман ҳокимияти зиммасига Бекобод туман прокурорининг 2019 йил 28 февралдаги протестини “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги қонунда белгиланган тартибда ва протест доирасида кўриб чиқиб, қонуний қарор қабул қилиш мажбурияти юклатилсин”, деган таҳрирда баён қилинган. Ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 2 апрелдаги қарорига кўра Бекобод туман маъмурий судининг 2019 йил 3 октябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар маъмурий суди апелляция инстанциясининг 2020 йил 15 январдаги қарори ўзгаришсиз, О. Бобохоловнинг кассация шикояти эса қаноатлантирилмасдан қолдирилган.

Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг 248-1-моддаси биринчи қисмига кўра ушбу Кодекснинг 224-моддасида кўрсатилган шахслар ишни кассация тартибида такроран кўриш тўғрисида протест келтириш ҳақидаги ариза билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Бош прокурори ва уларнинг ўринбосарларига мурожаат қилишга ҳақли.

Тарафларга суд қарорларидан норози бўлган тақдирда ишни кассация тартибида такроран кўриш тўғрисида протест келтириш ҳақидаги ариза билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисига ёки Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёхуд уларнинг ўринбосарларига мурожаат қилиш ҳуқуқи мавжудлиги тушунтирилган.

Сайт I Telegram I Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон - Туркманистон: Стратегик шериклик янги, янада салмоқли амалий мазмун билан бойиди

Узбекистан - Туркменистан: Стратегическое партнерство наполнилось новым, еще более весомым практическим содержанием

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Тошкентдаги меҳмонхоналардан бирида ўғирлик қилган эркак озодликдан маҳрум қилинди

Баъзиларнинг ҳаёт йўлларини кузата туриб, ўйга толасан киши. Қонунни четлаб ўтиб, қинғир йўллар орқали даромад топиш ортидан такрор ва такрор суднинг қора курсисидан жой олиш ва жазога тортилиш жараёнида ақалли бир марта бўлса ҳам ортга назар ташлаб, “умримнинг қанчаси панжара ортида жазони ўташ билан ўтди, уни беҳуда сарф қилмаяпманмикан?” деган саволни ўзига бериб кўрмаса?! 39 ёшли эркак ҳам худди шу тоифадан. Бир неча бор фирибгарлик, ўғрилик жиноятларини содир қилиб, тегишли жазо олган бўлишига қарамай, яна шу “йўл” орқали маблағ топишга уринди.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Янгибозор туман суди фаолиятидан

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Ҳазорасп туман суди томонидан бир гуруҳ шахслар жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди

Сайт I Telegram I Facebook
ХАЛИЛОВНИНГ ҚЎРFОН ДЕВОРИ НЕГА БУЗИЛДИ?

Тасаввур қилинг, савдо дўкони қуриш учун очиқ аукционда қатнашиб, ғолиб бўлиб, нақд пулингизга ер сотиб олдингиз. Эндиликда ўзингизга тегишли майдоннинг хат-ҳужжатларини тўғрилаб, қурилиш учун ҳаракатни бошламоқчисиз. Аммо кутилмаганда бошқа бир шахс ўзбошимчалик қилиб айни ҳудудни қўрғон девор билан ўраб олса, қандай аҳволга тушасиз?

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Cуд-ҳуқық тараўының пидайыларына естелик белгилери тапсырылды

Инсан өмири қанша жасағаны менен емес, ал, әтирапындағыларға қандай жақсылық ислеп, туўылып өскен ана топырағының, әзиз Ўатынының гүллеп-раўажланыўына қандай үлес қосқаны менен баҳаланады. Соның ушын да бундай пидайылардың хызмети халқымыздың ҳәмийше ядында болады. Олардың өмири ҳәм мийнет жолы жасларға үлги болып табылады.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг конгрессменлар Дон Бэйкон, Дуг Ламборн, Трой Нельс ва Август Пфлюгердан иборат делегациясини қабул қилди.
Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Суҳбат чоғида парламентлараро йўналиш билан бир қаторда конгрессменлар вакиллик қилаётган штатлар - Небраска, Колорадо ва Техас билан ҳамкорлик бўйича лойиҳа ва дастурлар муҳокама қилинди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял делегацию Палаты представителей Конгресса США в составе конгрессменов Дона Бэйкона, Дуга Ламборна, Троя Нельса и Августа Пфлюгера.
На встрече рассмотрены вопросы дальнейшего расширения практического взаимодействия между двумя странами.
В ходе беседы были обсуждены проекты
и программы сотрудничества как по парламентской линии,
так и со штатами Небраска, Колорадо и Техас, которые представляют конгрессмены.

#Mirziyoyev #qabul #AQSh #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
BRIFING: Nókis rayonlararalıq hákimshilik sudı tárepinen usı jıldıń ótken 8 ayı dawamındla ámelge asırılǵan jumıslar boyınsha maǵlıwmat

Сайт I Telegram I Facebook
РАСМИЙ БАЁНОТ

Қашқадарё вилоят судида Жиноят кодексининг 97, 104, 134 ва бошқа моддалари билан айбланаётган Ж. Н., П. Н. ва А. А. га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни ўтказилмоқда.

Жорий йилнинг 4 октябрь куни навбатдаги суд мажлиси давом эттирилиб, унда жабрланувчи ва гувоҳлар сўроқ қилинди.

Ушбу суд мажлиси давомида Daryo интернет-нашри вакили О. Қўлдошев, “Инсон ҳуқуқи ва қадри” студияси мухбири Д. Ҳакимова ва Effect веб-сайти ходимлари судга илтимоснома киритиб, суд мажлисини видеотасвирга олиш, аудиоёзув юритишга ҳамда тўпланган материалларни оммавий ахборот воситалари орқали ёритишга рухсат беришни сўради.

Суд мазкур ёзма илтимосномалар юзасидан тарафлар фикрини сўраганида, судланувчиларнинг адвокатлари ҳамда вакили илтимосномани қанотлантиришни сўради.

Бироқ прокурор, жабрланувчилар ҳамда уларнинг адвокатлари суд мажлисини видеотасвирга олиш, оммавий ахборот воситаларида ёритишга, аудиоёзув юритилишига қарши эканликларини, суд тергови давомида уларнинг оиласига, шаъни ва қадр қимматига тегишли маълумотлар айтилаётганлигини, бу маълумотлар ошкор бўлишига, оммавий ахборот воситалари орқали ёритилишига қарши эканликларини билдириб, илтимосномаларни рад қилишни сўради.

Суд ҳайъати илтимосномани муҳокама қилиб, Олий суд Пленумининг “Суд муҳокамаси ошкоралигини ва судлар фаолиятига доир ахборот олиш ҳуқуқини таъминлаш тўғрисида”ги қарорида берилган тушунтиришларга риоя қилган ҳолда оммавий ахборот воситалари вакиллари мурожаатини (илтимосномасини) рад қилиш ҳақида ўз жойида ажрим чиқарди ва бу ҳақда суд мажлиси баённомасига ёзиб қўйилди.

Оммавий ахборот воситалари вакилларига очиқ суд мажлисида иштирок этишлари мумкинлиги, аммо видео ва аудиоёзув аппаратларидан фойдаланишлари мумкин эмаслиги таъкидланди.

Шундан сўнг суд мажлиси давом эттирилиб, оммавий ахборот воситалари ходимлари суд мажлиси якунига қадар иштирок этишди.

Кейинги суд мажлиси 7 октябрь куни ўтказилади.

Сайт I Telegram I Facebook
Упрощенное исковое производство в гражданском процессе: особенности и отличия

Законом Республики Узбекистан «О внесении изменения и дополнений в некоторые законодательные акты Республики Узбекистан в связи с созданием более благоприятных условий для обращения в суд и внедрением порядка упрощенного производства в гражданском процессе» от 16 сентября 2021 года Гражданский процессуальный кодекс Республики Узбекистан дополнен новой Главой 251 «Упрощенное производство».

Подробнее 👈

Сайт I Telegram I Facebook