Олий суд | Расмий канал
12.7K subscribers
26.9K photos
10K videos
18 files
22.4K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ózbekstan Respublikası Prezidenti saylawına tayarlıq kóriw ilajları sheńberinde Qaraqalpaqstan Respublikası sudlarınıń sudyaları tárepinen Qońırat rayonındaǵı 1-sektor aymaǵında jaylasqan uchastkalıq saylaw komissiyası baslıqları hám onıń aǵzaları ushın seminar ótkerildi

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода суд ва МИБ ҳамкорлиги бўйича давра суҳбати ўтказилди

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Erli-zayıplınıń múlkiy huqıq hám minnetlemeleri nelerden ibarat?

Сайт I Telegram I Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судида Тошкент давлат юридик университети талабалари билан учрашув ташкил этилди

Сайт I Telegram I Facebook
Судьяликка номзод: талаблар ва имкониятлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 январдаги “Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан Судьялар олий мактаби ташкил этилиб, фақатгина шу ўқув юртини тамомлаган тингловчилар судьялик лавозимига эълон қилинган танловларда иштирок этиши мумкинлиги белгилаб қўйилган.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Суднинг чинакам мустақиллиги ва судьялар дахлсизлигини таъминлашдаги муҳим қадам

Сўнгги йилларда мамлакатимизда барча соҳалар каби суд-ҳуқуқ соҳасида ҳам улкан ислоҳотлар амалга оширилди. Давлатимиз раҳбари Олий Мажлисга 2020 йил 29 декабрдаги Мурожаатномасида “Хабарингиз бор, сўнгги 4 йил давомида суд-ҳуқуқ соҳасини ислоҳ этиш борасида дадил қадамларни қўйдик.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Суд-ҳуқуқ: сарҳисоб ва режалар

Жиззах вилоят адлия бошқармаси, вилоят судлари ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялари вилоят бошқармаси ҳамкорлигида Президентимизнинг “Шартномавий муносабатларни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ҳамда “Судга мурожаат қилиш учун янада қулай шароитлар яратилиши ва фуқаролик процессига соддалаштирилган иш юритиш тартиби жорий этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳиятига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Қўшкўпир ва Тупроққалъа туман судларининг очиқ суд мажлисларидан

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухоро вилоят суди томонидан Қоракўл туманида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича сайёр қабул ташкил этилди

Сайт I Telegram I Facebook
Ўзбекистон Республикаси жиноят қонунчилигида ярашув институтининг аҳамияти

Мамлакатимизда суд ҳокимиятининг фаолияти жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилгани бежиз эмас. Бинобарин, қонун устуворлигини таъминлаш, шахс, оила, жамият ва давлатнинг ҳуқуқ ва манфаатлари муҳофазасини кучайтириш, фуқароларни қонунга ҳурмат руҳида тарбиялаш – демократик ҳуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этишнинг энг муҳим шарти ҳам ҳисобланади.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
ТАЪЗИЯ

Ўзбекистон Республикаси Олий суди жамоаси Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Абдувохид Касимовга отаси Абдукадир Касимовнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдиради.

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида товламачилик ҳамда ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш билан боғлиқ жиноят иши кўриб чиқилди

Сайт I Telegram I Facebook
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Давлат котибининг биринчи ўринбосари Уэнди Шерман бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашувда Ўзбекистон-АҚШ стратегик шериклигини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Минтақавий ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Афғонистонда вужудга келаётган вазият юзасидан ҳам батафсил фикр алмашилди

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял делегацию Соединенных Штатов Америки во главе с первым заместителем Государственного секретаря Уэнди Шерман.
На встрече рассмотрены актуальные вопросы дальнейшего развития узбекско-американского стратегического партнерства.
Отдельное внимание уделено вопросам регионального взаимодействия. Состоялся также обстоятельный обмен мнениями по складывающейся ситуации в Афганистане.

#Mirziyoyev #qabul #AQSh #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Youtube да эълон қилинган Н. Зокировнинг видеомурожаати юзасидан

Даъвогар Носир Зокиров судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, Қўқон шаҳар “Дехқонлар савдо уйи” жамоа фирмасининг мажлис баёнини ҳақиқий эмас, деб топишни сўраган.

Қўқон шаҳар “Дехқонлар савдо уйи” жамоа фирмаси 1996 йил 10 январгача Фарғона вилоят савдо-харид уюшмаси “Вилоят тайёрлов савдо” бошқаруви таркибига кирган кооператив мулк шаклидаги Қўқон шаҳар “Деҳқонлар уйи” меҳмонхонаси бўлган. Давлат мулкини бошқариш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш қўмитаси Фарғона вилоят бошқармасининг мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи муваққат давлат ордерига асосан мехмонхонанинг мулк шакли ўзгариб, жамоа мулки шаклига ўтган.

Қўқон шаҳар ҳокимининг 1996 йил 28 ноябрдаги 246-сонли қарори билан 2 258,11 кв. м ер майдони Деҳқонлар уйи жамоасига фойдаланиш учун бириктириб берилган вақтда низоли меҳмонхона раҳбари А. Хайдаровнинг 1995 йил 29 ноябрдаги буйруғига кўра мехмонхонани жамоа мулкига айлантиришни маъқуллаган барча ишчи-хизматчилар жамоа аъзоси этиб тайинланган.

Қўқон шаҳар Деҳқонлар уйи меҳмонхонаси ва ишчилар касаба уюшмаси комитетининг 1997 йил 24 апрелдаги 9-сонли “Меҳмонхонада ишловчи барча ишчи-хизматчиларни таъсисчи этиб қабул қилиш тўғрисида”ги қўшма қарорига асосан меҳмонхонада ишлаган 31 нафар ишчи-хизматчи Қўқон шаҳар Деҳқонлар уйи жамоа фирмасининг таъсисчиси этиб белгиланган.

Қўқон шаҳар Деҳқонлар уйи меҳнат жамоасининг 2008 йил 2 июндаги 21 нафар ишчи томонидан ўтказилган йиғилиш қарори билан Н. Зокиров раҳбар лавозимидан бўшатилиб, унинг ўрнига Н. Саидова фирма раҳбари этиб сайланган.

Шунингдек, йиғилишда Қўқон шаҳар ҳокимининг Қўқон шаҳар Деҳқон бозори таъмирланиши муносабати билан бузилиши белгиланган Қўқон шаҳар Деҳқонлар уйи жамоа фирмаси бино-иншоотларини бузиш учун 5 кишидан иборат комиссия тузилиб, ушбу комиссияга меҳмонхона биносини бузишдан чиққан қурилиш материалларини жамоа аъзоларининг қўшган улушига мутаносиб равишда бўлиш, солиқ тўловларини тўлаш белгиланган.

Фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судининг 2010 йил 28 августдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар Н. Зокировнинг мажлис баёнини ҳақиқий эмас, деб топиш ҳақидаги даъво талаби қаноатлантиришдан рад этилиб, қарши даъвогарлар Х. Мирҳайитова ва бошқаларнинг қарорни ҳақиқий эмас, деб топиш ҳақидаги қарши даъво талаби қаноатлантирилган.

Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона вилоят суди апелляция инстанциясининг 2010 йил 8 ноябрдаги ажрими билан суднинг 2010 йил 28 августдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Аризачи Н. Зокировнинг фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судининг 2010 йил 28 августдаги ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолат бўйича қайта кўриш ҳақидаги аризаси ушбу суднинг 2020 йил 14 декабрдаги ажрими билан қаноатлантиришдан рад қилинган.

Фарғона вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 26 январдаги ажрими билан Риштон туманлараро судининг 2020 йил 10 декабрдаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилган.

Олий суд Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 18 мартдаги ажрими билан суд қарорлари ўзгаришсиз қолдирилганлиги маълум қилинади.

Сайт I Telegram I Facebook
ШАРАФЛИ КАСБ ЭГАЛАРИ БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Ҳар бир инсоннинг ҳаётдаги эришган ютуқларида, муайян бир касб эгаси бўлиб жамиятда ўз ўрнини топишида устоз-мураббийларнинг ўрни беқиёс. Ёш авлодга муносиб таълим-тарбия бериш, ўқувчи-ёшларнинг юксак билим соҳиби бўлишлари ва улкан муваффақиятлари замирида ҳам аввало азиз устозларнинг захматлари мужассам.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Saylov jarayoni va uni o‘tkazish tartibi

Barchamizga maʼlumki, fuqarolarning saylov kompaniyasida ishtirok etish yo‘li bilan saylash va saylanish huquqini amalga oshirishi, jamiyat va davlat ishlarida bevosita, o‘z vakillari orqali ishtirok etishi huquqi saylov orqali amalga oshiriladi.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
YURISTKADR Telegram-каналида эълон қилинган “Собиқ божхона ходимидан келган мурожаат” юзасидан

Даъвогар М. Усманов судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, Давлат божхона қўмитаси Сирдарё вилояти бошқармасининг 2020 йил 19 февралдаги 7 ш/т-сонли буйруғини бекор қилиш, ишга тиклаш, етказилган зарарни ундириш, хавфсизлик гуруҳининг 2020 йил 19 февралдаги хизмат текшируви хулосасининг унга оид қисмини ва 2020 йил 7 июлдаги 0513-04824-сонли жавоб хатини ғайриқонуний, деб топиш ҳамда бекор қилиш, ўтказиб юборилган процессуал муддатни узрли, деб топиш ва ишга тиклаш, суд харажатларини жавобгардан ундиришни сўраган.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
BUKHARA NEWS Telegram-каналида эълон қилинган билдириш юзасидан

Ўзбекистон Республикаси Олий судида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси бўйича “Ишонч телефони” (71-239-02-74) ташкил этилган бўлиб, бу ҳақда Олий суднинг расмий веб-сайтида тегишли маълумот жойлаштирилган.

Ушбу телефон рақами доимий равишда ишлаб, фуқароларнинг оғзаки мурожаатларига оид ҳуқуқий тушунтиришлар мунтазам тарзда бериб келинмоқда.

Сайт I Telegram I Facebook