Олий суд | Расмий канал
12.9K subscribers
28K photos
11.2K videos
18 files
23.9K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
Жынаятшылық профилактикасын жәнеде жеделлестириў бойынша ушырасыў ѳткерилди

Қарақалпақстан Республикасында жынаятларды болдырмаў, жынаятшылық профилактикасын жәнеде жеделлестириў, әдил судлаўды тәмийинлеў ҳәм коррупциядан аўлақ аймаққа айландырыў бойынша жол карта тастыйықланған болып, жол картаның 24-бәнтиниң орынланыўын тәмийинлеў бойынша аймақларда жынаятшылық ҳәм ҳуқықбузарлықлардың алдын алыў, жүз бериў себеплери ҳәм жаслар ортасында жынаятшылық ҳәм ҳуқықбузарлықлардың алдын алыў ҳәмде Ѳзбекстан Республикасы Жынаят кодексиниң 135-статьясы Адам саўдасы жынаятының мазмун-мәниси ҳаққында Қарақалпақстан Республикасы Жынаят ислери бойынша Шоманай районы суды баслығы Р.Назаров тәрепинен Шоманай районы «Дийханабад» АПЖ, «Мамый» АПЖ, «Қарабайлы» МПЖ ҳәмде «Мәденият» МПЖ аймақларында кең түрде ушырасыў ѳткерилди.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
ШАРТНОМА ИНТИЗОМИ - ИҚТИСОДИЙ ТАРАҚҚИЁТ ОМИЛИ

Фуқаролик кодексининг 353-моддасига кўра, икки ёки бир неча шахснинг фуқаролик ҳуқуқлари ва бурчларини вужудга келтириш, ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги келишуви шартнома дейилади. Мазкур ҳужжатда мустаҳкамланган асосий тамойиллардан бири – шартнома тузиш эркинлигидир

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Жиноят ишлари бўйича Пахтачи туман судининг яна бир навбатдаги очиқ сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди

Жиноят ишлари бўйича Пахтачи туман судининг навбатдаги очиқ сайёр суд мажлиси Пахтачи туман ИИБ ЙХҲГ биносида бўлиб ўтди, унда раислик қилувчи жиноят ишлари бўйича Пахтачи туман судининг раиси А.Акрамов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан ...

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Қалбаки АҚШ долларини ўтказган «уддабуронлар»нинг қилмиши фош бўлди

2021 йил март ойининг 12 куни жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг сайёр суд мажлиси Навоий шаҳар “Ватан” маҳалла фуқаролар йиғини биносида ўтказилди. Унда судда раислик қилувчи Ш.Мамиров томонидан Т.Элёров, Ф.Тошмуродов(исми шарифлари ўзгартирилди)га нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди. Қисқа фурсатларда танишиб қисқа фурсатларда ажрашиб кетган бу икки йигитни таассуфки, қинғирлик бирлаштирди ва жиноятнинг боши берк кўчасига бошлади.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадовнинг навбатдаги брифингида 3-9 май кунлари бўлиб ўтган расмий тадбирлар ҳақида маълумот берилди.

Жорий ҳафтада давлат хизматлари кўрсатиш ва соғлиқни сақлаш соҳалари бўйича тақдимотлар, ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор ўтказилиши айтилди.

Шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёевнинг Япония етакчиси ҳамда минтақамиз мамлакатлари раҳбарлари билан мулоқотлар режалаштирилгани қайд этилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Қассобга чув тушганлар

Жиноят тафсилотларига кўра, 1986 йилда тўғилган Қучқоров Алишер (шахси ўзгартирилган) алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида, 2020 йил 12 сентябрь куни соат тахминан 17 ларда ўзига олдиндан таниш бўлган, Хатирчи тумани, “Янгиқурилиш” маҳалласида яшовчи фуқаро М.Жалматовани яшаш уйида йирик шохли қора мол боқиб, сотиш ниятида юрганини билгани ҳолда уйига келиб, унга ўзини қора мол олди-сотдиси билан шуғулланувчи барқарор тадбиркор сифатида намоён қилиб, унинг ишончига кириб, бир бош ҳўкизини жами 5.000.000 сўмга савдолашиб, 2.000.000 сўм пулларни шу куннинг ўзида бериб, қолган 3.000.000 сўм пулларини 7 кун муддат ичида олиб келиб беришини ваъда бериб, фирибгарлик йўли билан қора молини олиб кетиб, бозорда сотгач қолган 3.000.000 сўм пулларни М.Жалматовага бермасдан, ўзининг эҳтиёжлари учун ишлатиб юбориб, М.Жалматовага 3.000.000 сўм моддий зарар етказган.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Юқори сифатда юклаб олиш учун 👉🏻 https://strategy.uz/files/photo/infografika2021/uza/info.jpg


Каналимизга обуна бўлинг 👉🏻
https://t.iss.one/dscuzbekistan

Марказ расмий саҳифалари
Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Youtube
“Сайловларнинг мазмун-моҳияти ва сайловга оид қонунчилик”

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 117-моддасида, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эгадирлар. Ҳар бир сайловчи бир овозга эга. Овоз бериш ҳуқуқи, ўз ҳоҳиш иродасини билдириш тенгилиги ва эркинлиги қонун билан кафолатланди деб белгилаб қўйилган.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
МАҲСУЛОТ ЕТКАЗИБ БЕРИШ ТЎҒРИСИДА

Маҳсулот етказиб бериш шартномаси эркин тадбиркорликда товарлар олди-соттиси бўйича энг кўп тарқалган тижорат амалиётида қўлланадиган шартномалардан иборат. Маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи -сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, ойлавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Хоразм вилояти иқтисодий судларида тадбиркорлар фойдасига 12,7 млрд сўм ундирилди

Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судларида 2021 йилнинг 3 ойида жами 1944 та иш кўрилган бўлиб, шундан 1642 таси қаноатлантирилган, 251 таси бўйича даъво рад қилинган, 28 та даъво кўрмасдан қолдирилган, 23 та иш юритиш тугатилган. 677 та иш (35 фоиз) сайёр суд мажлисларида кўрилган.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Ўқитувчи-мураббийлар етакчиси 176 миллион сўмдан зиёд бюджет маблағи талон-торож қилинишига сабабчи бўлди

Маълумки, туман, шаҳар халқ таълими бўлими мудири ўз ҳудудида таълим-тарбия сифатига, хусусан, амалдаги қонунлар ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан қабул қилинган тегишли ҳужжатлар ижроси тўлиқ таъминланишига, айниқса, ўқувчиларнинг чуқур билим олишга бўлган иштиёқини юксалтиришга шахсан жавобгар саналади.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Банк ажыратылған кредитты, кредит шәртнамасы мүддетинен бурын бийкар етпестен, толық қайтарып алыўға ҳақлы ма?

Өзбекстан Республикасы Пуқаралық кодекси (кейинги орынларда – ПК деп жүритиледи)ниӊ 744-статьясына тийкар, бир тәреп — банк яки басқа кредит шөлкеми екинши тәрепке шәртнамада нәзерде тутылған муғдарда ҳәм шәртлер тийкарында пул қаржыларын бериў, қарыз алыўшы болса алынған пул суммасын қайтарыў ҳәм оныӊ ушын пайызлар төлеў миннетлемесин алады.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
На очередном брифинге пресс-секретаря Президента Республики Узбекистан Шерзода Асадова представлена информация об официальных мероприятиях, прошедших 3-9 мая.

Отмечалось, что на текущую неделю запланированы презентации по сферам государственных услуг и здравоохранения, видеоселекторное совещание по вопросам обеспечения темпов экономического роста в регионах и отраслях.

Анонсированы также контакты Президента Шавката Мирзиёева с лидером Японии и главами государств нашего региона.

Facebook|Instagram|Twitter
Маърузани суд раиси олиб борди

Тошкент шаҳридаги фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди вакиллари Ички ишлар вазирлиги академиясида ташкил этилган маъруза машғулотининг меҳмонлари бўлишди.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
“Кредит қарздорлиги ва уларни судда кўриш билан боғлиқ муаммолар” мавзусида вилоятдаги банкларнинг масъул ходимлари иштирокида давра суҳбати ўтказилди

Мамлакатимизда тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш бугунги кунда давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири ҳисобланиши, мазкур йўналишда давлатимиз томонидан тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун кенг кўламли имкониятлар ва унинг ҳуқуқий асослари яратилганлиги, зеро, мазкур имкониятларни солиқ ва божхона имтиёзлар бериш, ер ажратишнинг шаффоф тизими яратилиши, имтиёзли шартларда кредит ажратишва бошқа йўналишларда яққол кўриш мумкин.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Иш берувчи аёл ходимани ишдан бўшатиш ҳақидаги қарорини бекор қилишга мажбур бўлди

Даъвогар Р.С. судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, иш берувчининг 2020 йил 30 ноябрдаги 82-к-сонли буйруғини ғайриқонуний деб топиб бекор қилишни, ишга тиклашни, шунингдек, мажбурий прогул кунлари учун иш ҳақи ва 3 000 000 сўм миқдорида маънавий зарар ундириб беришни сўраган.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
ОТАБЕК САТТОРИЙГА ОИД ЖИНОЯТ ИШИ БЎЙИЧА РАСМИЙ БАЁНОТ

2021 йил 10 май куни жиноят ишлари бўйича Музработ туман судида Отабек Сатторий (1980 йилда Термиз шаҳрида туғилган, блогерлик фаолияти билан шуғулланади, муқаддам судланмаган) га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.

Мазкур жиноят иши жиноят ишлари бўйича Музработ туман суди раиси Т. Абдираимов раислигида кўриб чиқилди.

Эълон қилинган суд ҳукмига кўра, О. Сатторий айбловнинг жабрланувчи Н. Нарбаевани ҳақорат қилганлиги бўйича Жиноят кодексининг 140-моддаси (ҳақорат қилиш) 3-қисми “а” банди билан ҳамда Т. Кўчаров, А. Худойқулов ва З. Хурсановга нисбатан такроран товламачилик қилганлиги бўйича Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбсиз деб топилиб, ушбу моддалар билан унинг ҳаракатларида жиноят таркиби бўлмаганлиги сабабли оқланди.

О. Сатторий Жиноят кодексининг 139-моддаси (туҳмат) 3-қисми “а”, “г” бандлари ва 165-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 57-моддаси (енгилроқ жазо тайинлаш) қўллаб, 59-моддаси (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) ва 61-моддаси (жазоларни қўшишнинг ҳисоблаш қоидалари) га асосан тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли орқали узил-кесил 6 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Ашёвий далил деб эътироф этилган 1 дона “Vivo-X50” русумли уяли телефон аппарати қонуний эгаси Л. Тўраевга, 1 дона “Redmi 5+” русумли уяли телефон аппарати ва 1 дона “Zotac” русумли компьютер процессори қонуний эгаси судланувчи О. Сатторийга қайтарилиши белгиланди.

Термиз шаҳридаги хусусий нотариал фаолият билан шуғулланувчи нотариус Ҳ. Бобоқулов томонидан 2020 йил 2 июль куни KSH 032769 SV сонли реестр билан тасдиқланган “Termiz Eko Ekspress loyiha” МЧЖ раҳбари Т. Шапулатов билан О. Сатторий ўртасида тузилган Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри, “Маърифат” маҳалласи, Истиқлол кўчаси, 6-уйда жойлашган 42-рақамли квартирани О. Сатторийга сотганлиги бўйича тузилган олди-сотди шартномаси ҳақиқий эмас деб топилди.

Термиз шаҳридаги хусусий нотариал фаолият билан шуғулланувчи нотариус Ҳ. Бобоқулов томонидан 2020 йил 2 июль куни KSH 032770 SV сонли реестр билан тасдиқланган “Termiz Eko Ekspress loyiha” МЧЖ раҳбари Т. Шапулатов билан О. Сатторий ўртасида тузилган Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри, “Маърифат” маҳалласи, Истиқлол кўчаси, 6-уйда жойлашган 44-рақамли квартирани О. Сатторийга сотганлиги бўйича тузилган олди-сотди шартномаси ҳақиқий эмас деб топилди.

“Termiz Eko Ekspress loyiha” МЧЖ раҳбари Т. Шапулатовдан судланувчи О. Сатторий фойдасига жами 234 835 000 сўм ундирилиши белгиланди.

Ушбу жиноий иш бўйича судга раислик қилувчи томонидан тарафларга жиноят оқибатида етказилган маънавий зарарни ундириш масаласида тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқи мавжудлиги ҳамда судланувчилар ва бошқа томонларга ҳукм устидан шикоят қилишнинг қонунда белгиланган тартиби ва муддати тушунтирилди.

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.iss.one/AzizAbidov