Олий суд | Расмий канал
12.6K subscribers
27.2K photos
10.2K videos
18 files
22.6K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
Самарқанд ва Тошкент вилоятларида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий қабуллар ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Исломов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи жорий йилнинг 30 март – 3 апрель кунлари Тошкент вилоятида, Олий суд раиси Козимжон Комилов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи эса 31 март – 3 апрель кунлари Самарқанд вилоятида иш олиб боради.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Мажбуриятнинг қарздор ва кредитор томонидан кечиктирилиши оқибати

Фуқаролик кодексининг 337-339-моддалари мажбуриятнинг бажарилиши, қарздор ёки кредитор томонидан кечиктирилгани учун жавобгарлик тўғрисидаги масалани тартибга соладиган қоидаларни белгилайди. Ижронинг қарздор томонидан кечиктирилиши деб, мажбуриятнинг у томонидан белгиланган муддатда бажарилмаслиги тушунилади.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Ҳуқуқбузар зарарни тўлади

Мажбурий ижро бюросининг Бағдод туман бўлими иш юритувида Бағдод туман маъмурий судининг 2020 йил 11 сентябрдаги ижро варақасига асосан ҳуқуқбузар А.Зулпиқоровдан жабрланувчи А.Муҳиддинов фойдасига 27 миллион 852 минг сўм етказилган зарарни ундириш юзасидан ижро ҳужжати мавжуд эди.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Тошкент шаҳар судлари раислари Олмазор тумани фуқароларини қандай муаммолар қийнаётганини ўрганишди (фото)

Хабарингиз бор, Тошкент шаҳар суди раиси Эркин Ходжакулов ва Тошкент шаҳар маъмурий суди раиси Улуғбек Алмамедов томонидан шу кунга қадар Янгиҳаёт ва Сирғали, Мирзо Улуғбек, Учтепа туманлари фуқаролари учун оммавий сайёр қабуллари ўтказилади.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Фарғонада унаштируви бекор бўлган йигит қизнинг уйини ёқиб юборди

Бу йигитнинг оилавий шароити оғирроқ эди. Шу боис ҳам тўй қилиш узоқроқ чўзилди. Бу вақт оралиғида Ҳамид келин бўлмиш билан тез-тез кўришиб турар, ҳатто уй юмушларига ёрдам бериб юрди. Бир куни иккаласи телефон орқали гаплашиб, арзимас нарса туфайли жанжаллашиб қолди. Икки ёш ўртасида гап-сўзларни келиннинг онаси эшитиб, шартта тўнини тескари кийиб олди. Бўлажак куёвнинг кечирим сўрашлари, катталарни ўртага тушишлари ҳам кор қилмади. Қизнинг онаси “сенга берадиган қизим йўқ”, дея фотиҳани бекор қилди.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Улуғнор туман судининг сайёр мажлиси

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#жиноят_ва_жазо

АХЛОҚАН ТУЗАЛМАГАН ЙИГИТ ТАКРОРАН ЖИНОЯТГА ҚЎЛ УРДИ

Маълумки, ўғирлик жиноятлар ичида энг кўп тарқалгани, шу билан бирга, аянчлиларидандир. Айниқса, бир маротаба бу қилмишга қўл урган шахснинг кўзи ва қўли ўйнаб, яна ўғирликнинг «хумори» тутаверади.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон туман судида пора бериш жиноятини содир этган шахсга оид жиноят иши кўриб чиқилди

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Ислоҳотлар замирида инсон манфаатлари ётади

Бугунги кунда, муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев бошчилигида мамлакатимизда улкан ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Мазкур ислоҳотлар замирида фақат ва фақат инсон манфаатлари ётади.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Навоий вилоятининг Кармана туманида ўтказилган суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий қабул ҳақида


Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Сайловлар октябрь ойида ўтказилади

Қумқӯрғон туманлараро иқтисодий суди, туман адлия бӯлими, туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими билан ҳамкорликда Қумқўрғон туман мусиқа мактаби мажлислар залида «Сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалаларнинг мазмун моҳияти» ҳақида туманда фаолият юритаётган маҳалла раислари ва котиблари иштирокида конференция ўтказилди.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Маҳалладошлар судда қатнашди

Жиноят ишлари бўйича Қўшработ туман судининг раиси И.А.Ғуломов навбатдаги сайёр суд мажлисини тумандаги «Қўштамғали» МФЙ биносида ўтказди. Ушбу маҳалла аҳлидан 23 нафар фуқаро қатнашган сайёр суд мажлисида Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмининг «а» банди билан айбланган Атаулла Юсуповга оид жиноят иши мазмунан кўриб чиқилиб, суд томонидан судланувчига нисбатан тегишли жазо чораси тайинланди.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
ЭЪЛОН!

2021 йил 25 март куни соат 10.00 да Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида (Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Юсуф хос Ҳожиб кўчаси, 103) ҳуқуқий жиҳатдан кўмакка муҳтож бўлган Яккасарой тумани фуқароларини қийнаб келаётган муаммоларини аниқлаб, жойида ижобий ҳал этиш, керакли ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида Тошкент шаҳар суди раиси Э. Ходжакулов ва Тошкент шаҳар маъмурий суди раиси У. Алмамедов томонидан оммавий сайёр қабул ўтказилади. Унда фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича, маъмурий ва иқтисодий судларнинг судьялари ҳамда туман секторлари раҳбарлари қатнашади.

Маълумот учун телефонлар:: (71) 253-53-41, (71) 253-48-83.

____________________________


ОБЪЯВЛЕНИЕ!

В целях изучения и решения проблем граждан, проживающих в Яккасарайском районе, а также оказания им необходимой правовой помощи 25 марта 2021 года в 10.00 часов в Ташкентском государственном университете узбекского языка и литературы имени Алишера Навои (город Ташкент, Яккасарайский район, улица Юсуф хос Хожиба, 103) состоится выездной приём председателя Ташкентского городского суда Э. Ходжакулова и председателя Ташкентского городского административного суда У. Алмамедова. В мероприятии также примут участие судьи судов по гражданским и уголовным делам, административных и экономических судов и руководители секторов района.

Справки по телефонам: (71) 253-53-41, (71) 253-48-83.

Подписаться на канал👉@oliysuduz
ҚОНУНЧИЛИК ТАРҒИБОТИ

Ҳуқуқ тарғиботининг жуда кўп турлари бор. Уларнинг энг самаралиси аҳоли билан юзма-юз учрашиб, суҳбатлашиб, қонунчиликдаги янгиликларни йиғилганлар ҳазм қила оладиган даражада оддий, содда тилда тушунтиришдир. Шу билан бирга, ушбу янгиликларни қанчалик тушунганликларини савол-жавоб тариқасида аниқлаш, айрим жиҳатларини қўшимча тушунтириш орқали иштирокчиларнинг ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаш мумкин.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Суд ва ёшлар учрашуви

Наманган вилоят маъмурий суди биносида Наманган вилоят маъмурий судининг судьяси Д.М.Тожибоев Наманган юридик техникуми талабаларига Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги “Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-662-сон Қонунини мамун моҳияти юзасидан давра суҳбати ўтказилиб, унда ушбу Қонун билан кодексга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар бўйича талабаларга тушунтириш берилди.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
“Жаҳолатга қарши маърифат”

Жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман суди раиси томонидан Шўрчи туманидаги имомлар билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 сентябрь, ПҚ-4436-сонли “Диний-маърифий соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг мазмун-моҳияти ва шаърий никоҳларнинг олдини олиш юзасидан давра суҳбати ўтказилди.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
“Жиноят ҳамда Жиноят-процессуал кодексларига навбатдаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши бу инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларнинг мантиқий давоми”

Мамалкатимизда амалга оширилаётган барча жабҳадаги ислоҳотлар қонунчилигимизда ҳам бир қатор ўзгаришлар амалга ошириш вақти келганлигини кўрсатиб турибди. Бугунги шиддат билан ривожланиб бораётган ва тезкор суратларда ўсишда давом этаётган иқтисодиёт ҳамда барча соҳаларни қамраб олаётган рақамли технологиялар ва комуникациялар асрида амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш, унга зарурий ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ҳуқуқий асоси ва заминини яратиш заруратини туғдирқмоқда.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
СЎНГИ ПУШАЙМОН

А. Анваров 2019 йил ноябрь ойидан 2020 йил 10 май кунига қадар ўзининг телефон аппаратига ўрнатилган, ўзининг номига расмийлаштирилган абонент рақамига интернет ижтимоий тармоғининг “Videogram” ижтимоий тармоғини ўрнатиб, мазкур ижтимоий тармоқнинг аккаунтини алохида номлаб, ушбу аккаунти орқали Ўзбекистон Республикасида чиқишлари тақиқланган “Абдуллоҳ Бухорий” исмли шахснинг ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш тақиқланган аудио, видео ва фото материалларни томоша қилиб уларнинг ғоявий таъсирига тушиб, мазкур материалларни ижтимоий тармоқнинг дўстлар саҳифасидаги жами 13 нафар танишларига юбориш тугмасини босиш орқали тарқатибган ва бугунги кунга қадар мазкур тақиқланган ақидапарастлик ғоялари йўғрилган диний мазмундаги материалларни телефон аппарати хотирасида сақлаб келган.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
19 ёшли ургутлик йигитга суд ҳукми ўқилди

Ургут туманида туғилган Ш.Боймуродов ўзининг уяли телефони орқали интернетнинг турли сайтларидаги халқаро террорчилик ташкилотларнинг медиа гуруҳлари томонидан диний ақидапарастлик ва экстремистик ғоялар билан йўғрилган видеороликлар ва маърузаларни тинглаб, ижтимоий тармоқларга жойлаган. Шу билан бирга террорчилик ташкилотлари сафига қўшилиб, уларни қўллаб-қувватлаб келган.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz