Олий суд | Расмий канал
13.1K subscribers
28.2K photos
11.6K videos
18 files
24.4K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
ОЛИЙ СУДДА БАЙРАМ ТАДБИРИ

Олий судда 8 март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Олий суд раиси ўринбосари Б. Исаков табрик сўзида, давлат ва жамият ҳаётида хотин-қизларнинг тутган ўрни, хусусан, суд тизимида аёллар иштироки ҳақида алоҳида тўхталди. Дарҳақиқат, бугунги кунда одил судловни амалга оширишга аёл судьялар ҳам муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Айни пайтда республикамизда жами 165 нафар аёл судья фаолият юритмоқда.

Аёл судьялар одил судлов фаолиятини самарали амалга оширишлари баробарида ҳар бири бир оилада уй бекаси, меҳрибон она сифатида ҳам фарзандлар тарбияси билан шуғулланиб келаётган эътирофга молик.

Бу йилги байрамга Олий суд ва Судьялар олий кенгаши алоҳида тайёргарлик кўрди. Хусусан, судья аёллар фаолиятини акс эттирувчи “Ўзбекистон аёл судьялари” журнали чоп этилди. Унда аёл судьяларнинг фотосуратлари ва улар ҳақидаги маълумотлар ўрин олган. Ўзбек ва инглиз тилларида чоп этилган журнал Олий суд судья аёлларига туҳфа этилди.

Суд тизимида кўплаб аёл ходималар ҳам фидикорона меҳнат қилмоқда. Улардан бири, Олий суд ходими Н. Аббасова байрам арафасида “Мўътабар аёл” кўкрак нишонига сазавор бўлгани алоҳида эътироф этилди.

Тадбирда Олий суд тизимида узоқ йиллар самарали хизмат қилиб келаётган бир гуруҳ аёлларга Олий суд раисининг фахрий ёрлиқ ва пул мукофоти топширилди.

Олий суд раисининг биринчи ўринбосари Р. Маҳмудова кўрсатилаётган эътибор ва рағбат учун барча аёллар номидан миннатдорлик билдирди.

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Хавфли рецидивистнинг апелляция шикояти қаноатлантирилдими?

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Миробод туман судининг 2019 йил 28 октябрдаги ҳукмига кўра, 5 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган маҳкум апелляция шикояти орқали озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашни сўради.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
8 март - Халқаро хотин-қизлар байрами Тошкент вилоят судида ҳам кўтаринки кайфиятда нишонланди

Тадбирда Тошкент вилоят суди судьялари, суд аппарати ходимлари, шунингдек, туманлараро, туман ва шаҳар судларининг аёл судьялари иштирок этди. Тошкент вилоят суди раиси Д. Таджибаев иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Судьялар олий кенгаши ва Ўзбекистон Судьялари ассоциацияси раҳбариятининг байрам табригини ўқиб эшиттирди. Байрам тадбирида таъкидланганидек, мамлакатимизда барча соҳалар қатори, суд ҳуқуқ тизимида ҳам фаолият юритаётган аёлларнинг ўрни ва нуфузи тобора ортиб бормоқда. Жумладан, бугунги кунда Тошкент вилояти суд тизимида фаолият юритаётган судьяларнинг қарийб 17 фоизини аёллар ташкил қилади. Тантанали тадбирда вилоят суд тизимида фаолият юритаётган мунис опа-сингилларимизга самимий тилаклар билдирилиб, уларга эсдалик совғалари топширилди.

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Байрам арафасида шартли равишда озод қилинган аёл

Аёл каби нозик хилқатнинг жиноят содир этиши ачинарли ҳол. Албатта, жиноят содир этиб жазога тортилиб келаётган аёллар ҳақида тез-тез эшитиб турамиз.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Инсон ҳуқуқлари универсал қадрият

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, «Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 75 йиллик тарихи инсон ҳуқуқлари универсал қадрият эканини яққол исботлади. Бу устувор тамойилсиз ер юзида тинчлик, хавфсизлик ва барқарор тараққиётга эришиб бўлмайди».

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилаётган оммавий қабуллар тафсилоти

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Алимент тўламаган ота маъмурий қамоққа олинди

Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман судининг очиқ суд мажлисида алимент тўлашдан бўйин товлаб келган отага нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш мазмунан кўриб чиқилди.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Жазодан озод этилган чортоқлик икки аёл байрамни ўз уйида кутиб олади

Кечиримлилик, бағрикенглик халқимизга хос фазилат. Мамлакатимизда инсонпарварлик сиёсати натижасида, ҳақ йўлдан адашиб жиноят содир этиб, жазо ўтаётган шахсларга қилган ишидан пушаймон бўлиб, тузалиш йўлига ўтиб, жамиятга нафи тегадиган инсон бўлиб қайтишлари учун кенг имкониятлар яратилмоқда.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
«Ўзбекистон аёл судьялари» тўплами икки тилда чоп этилди

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни арафасида хайрли ишни амалга оширди. Кенгаш ташаббуси билан «Ўзбекистон аёл судьялари» тўплами ўзбек ва инглиз тилларида чоп этилди.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Общественные приёмы в Хорезмской области

Подписаться на канал👉@oliysuduz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хоразм вилоятидаги оммавий қабуллар

Каналга уланиш 👉@oliysuduz