Олий суд | Расмий канал
12.9K subscribers
28K photos
11.2K videos
18 files
23.8K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Мирзаобод туман судида майда безорилик ҳамда вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ходимларининг формали кийим-бошини қонунга хилоф равишда кийиб юриш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларга оид маъмурий иш кўриб чиқилди

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#оқлов

АДОЛАТ ТАНТАНАСИ КЎНГИЛЛАРГА ИШОНЧ ВА ЁРУҒЛИК ОЛИБ КИРДИ

Халқимиз ҳақиқат эгилади, букилади, бироқ синмайди, деб бежизга айтмайди. Тахминий фаразлар, қарама-қарши гувоҳликлар билан судда шахсни айблаб бўлмайди. Навбатдаги суд мажлисида илгари судланган шахснинг аслида айби йўқ экани маълум бўлди.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
ОАВ вакиллари, эркин журналист ва блогерларнинг суд ишида иштирок этиши тартиблари тушунтирилди

Андижон вилоят судида “Суд муҳокамаси ошкоралигини ва судлар фаолиятига доир ахборотлар олиш ҳуқуқини таъминлаш” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Журналист ва блогерларга сертификатлар топширилди

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан ҳамкорликда ҳуқуқий мавзуга ихтисослашган ОАВ вакиллари ва блогерлар учун ташкил этган ўқув-машғуотлар якунига етди

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Суд мустақиллиги - жамиятда адолат тантанаси гарови

Самарқанд вилоят суди мажлислар залида ўтказилган ўқув-семинарининг мавзуси ана шундай номланди.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Салкам 2 килограмм оғуни 12 минг АҚШ долларига сотган ва уни олган иккала фуқарога суд ҳукми ўқилди

Ғиждувон туман «Сармижон» йўл-патруль масканида ҳуқуқни муҳофаза этувчи органлар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида «Тошкент — Бухоро» йўналиши бўйича ҳаракатланаётган 80Y290JA давлат рақамли, “ISUZU” русумли юк (фургон) автомашинаси тўхтатилиб, кўздан кечирилган ва унинг юкхонасидаги ванна остига гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган эди.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати "Халқ билан" деб номланган янги лойиҳасини тақдим этади.
Унинг қаҳрамонлари – оддий одамлар - ҳаётидаги энг унутилмас учрашув ҳақида сўзлаб беришади.

Пресс-служба Президента Республики Узбекистан представляет новый проект "С народом".
Его герои - обычные люди - рассказывают о самой незабываемой встрече в своей жизни.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Суд мажлисларида оммавий ахборот воситалари вакиллари белгиланган тартиб асосида иштирок этади

Судлов фаолияти устидан жамоатчилик назоратини таъминлаш ва судга нисбатан жамият ишончини ошириш мақсадида суд муҳокамаси ошкоралиги ва судлар фаолиятига доир ахборотни олиш ҳуқуқини амалга ошириш учун зарур шароит яратилиши лозим.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Жиноят-қидирув бўлими бошлиғи сохта бўлиб чиқди

Фарғона шаҳрида туғилган Сардор Ғаниевнинг (исм-шарифлари ўзгартирилган) на маълумоти, на касби-кори бор. На тўғри яшашга иштиёқи, на бировга яхшилик қилишга хоҳиши бор. Айни навқирон ёшдаги йигит жиноят кўчасига кирганига ўн тўққиз ёшда бўлганлигини эшитган одам, балки ёшлик қилиб бир марта адашгандир, ахир инсон ёшликда, ғўрликда билиб-билмай хатоларга йўл қўйиши мумкин-ку, деб ўйлаши табиий. Аммо Сардорнинг тавба қилиш ўрнига қайта-қайта жиноят содир этганлигини кўриб, нега унинг жиноят кўчасидан чиқиб кета олмаётганлиги ҳақидаги саволга жавоб ахтаради.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оила - муқаддас қўрғон

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда суд муҳокамаси ошкоралигини ва судлар фаолиятига доир ахборот олиш ҳуқуқини таъминлаш бўйича матбуот анжумани бўлиб ўтди

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Риштон туманида судларнинг янги биноси очилди

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда суд тизимидаги ўзгаришлар бўйича ўқув семинари ташкил этилди

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистонда суд органларининг очиқлиги ва шаффофлиги масалалари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларининг суд мажлисларида иштирок этиш тартиби бўйича журналист ва блогерлар учун матбуот анжумани ўтказилди

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
РАСМИЙ БАЁНОТ

2021 йил 1 февраль куни жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судининг ёпиқ суд мажлисида Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) 2-қисми “в” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланаётган, ижтимоий тармоқларда “блогер, фаол фуқаро” дея тавсифланаётган О. С. га нисбатан Термиз шаҳар прокуратурасининг “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосномаси суд томонидан кўриб чиқилиб, қаноатлантирилган.

Жиноят-процессуал кодексининг 242-моддаси (қамоққа олиш) талабига мувофиқ эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш Жиноят кодексида уч йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо назарда тутилган қасддан содир этилган жиноятларга доир ҳамда эҳтиётсизлик оқибатида содир этилиб, бунинг учун Жиноят кодексида беш йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича қўлланилади.

Жиноят-процессуал кодексининг 243-моддаси (қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тартиби) га асосан қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимоснома ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилади.

Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича апелляция судлов ҳайъатининг 2021 йил 5 февралдаги ажрими билан жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судининг 2021 йил 1 февралдаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилган.

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Президент Шавкат Мирзиёев Андижон ва Тошкент вилоятларидаги инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди.
Бу йил Андижон вилоятида умумий қиймати 1 миллиард 433 миллион доллар бўлган 616 та лойиҳа, Тошкент вилоятида 1 миллиард 624 миллион долларлик 355 та лойиҳа ишга туширилиши маълум қилинди.
Янги лойиҳаларни иш ўринларига талаб юқори бўлган маҳаллаларда жойлаштириш, саноатга илм ва инновацияларни фаол жалб этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с инвестиционными проектами для Андижанской и Ташкентской областей.
В нынешнем году в Андижане намечено реализовать 616 проектов на 1 миллиард 433 миллиона долларов, в Ташкентской области – 355 проектов на 1 миллиард 624 миллиона долларов.
Даны указания по размещению новых проектов в махаллях с высокой потребностью в рабочих местах, активному привлечению научных достижений и инноваций в промышленность.

#Mirziyoyev #taqdimot #investitsiya #hududlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter