Олий суд | Расмий канал
12.6K subscribers
26.7K photos
9.91K videos
18 files
22.3K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича муҳим йўналишлар кўрсатиб ўтилди

Обозначены важные направления обеспечения занятости и содержательной организации досуга молодежи

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#жиноят_ва_жазо

МУҚАДДАМ СУДЛАНГАН ҲАМТОВОҚЛАР ЯНА БОСҚИНЧИЛИК ЖИНОЯТИГА ҚЎЛ УРИШДИ

Маълумки, Жиноят кодексининг 15-моддасига биноан, қасддан содир этилиб, қонунда оғир жазо сифатида беш йилдан ортиқ, лекин ўн йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган жиноятлар оғир жиноятлар тоифасига, қасддан содир этилиб, қонунда ўн йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш ёхуд умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган жиноятлар эса, ўта оғир жиноятлар сирасига киради. Шу маънода айтганда, кодекснинг 164-моддасида, яъни унинг 4 та қисмида ифодаланган босқинчилик ҳаракатлари ҳам оғир ва ўта оғир жиноятлар гуруҳига мансуб.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
ЖУРНАЛИСТ ВА БЛОГЕРЛАР ДИҚҚАТИГА!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июндаги топшириғига мувофиқ тасдиқланган Тошкент шаҳрида жиноятларни жиловлаш, жиноятчилик профилактикасини янада такомиллаштириш, одил судловни таъминлаш ва коррупциядан ҳоли худудга айлантириш бўйича Йўл харитасида белгиланган вазифалар ижроси доирасида 2021 йил 28 январь куни соат 11.00 да Шайхонтоҳур тумани ҳокимиятида (Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Абдулла Қодирий кўчаси, 7 А уй) судлар фаолиятининг очиқлиги, ошкоралиги ва шаффофлигини ошириш мақсадида Тошкент туманлараро маъмурий суди, Тошкент туманлараро иқтисодий суди, жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди ҳамда фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро суди томонидан оммавий ахборот воситалари ва кенг жамоатчилик вакиллари учун ташкил этилган брифинг бўлиб ўтади.

Маълумот учун телефонлар: (93) 506-79-88, (98) 274-79-88.

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Forwarded from Gazetalar sharhi
Сўнгги пушаймон – ўзингга душман

Эр-хотинлик муносабатлари бир текисда давом этадиган муносабатлар эмас. Ойлар, йиллар давомида бу муносабатлар кўп маротаба синалади, дарз кетади, ҳатто синиши ҳам мумкин. Синган нарсани ямаган билан у асл ҳолига қайтмайди. Бундай пайтда эр фарзандлари келажагини ўйлаб, хотинига тиғ ўқталмаганида, ақл билан иш кўрганида, қуйидаги мудҳиш жиноят содир бўлмасди...

«Суғдиёна» газетасининг 2021 йил 28 январь кунги 4-сонидан.

Kanalga ulanish👇👇👇
https://t.iss.one/gazetalar_sharhi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Суд ҳукми ўқилди

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Судьялар олий кенгаши ва АОКА ўтказаётган машғулотларга ЎзЖОКУ ҳам қўшилди

Ўзбекистон
Республикаси Судьялар олий кенгаши ва Ахборот ва оммавий коммуникациялар агенлиги ҳамкорликда журналист ҳамда блогерлар учун икки ҳафталик ўқув-машғулотлари ўтказаётгани хабари https://t.iss.one/sudyalaroliykengashi/26 берилганди.

Батафсил:


Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
“Бир суд – бир инстанция” тизими жорий этилди

Юртимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари натижаси ўлароқ 2021 йил 1 январдан бошлаб, суд тизимида “бир инстанция – бир суд” тизимининг жорий этилгани ва назорат инстанциясининг тугатилиши муносабати билан 2021 йил 12 январь куни қабул қилинган қонунларга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси, Фуқаролик процессуал кодекси, Иқтисодий процессуал кодекси, Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига суд қарорларини қайта кўриш институтини такомиллаштиришни назарда тутувчи ўзгартириш ҳамда қўшимчалар киритилди.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Дастлабки эшитув институтининг жорий қилиниши нима беради?

Дастлабки эшитув институтининг жорий этилиши судга келиб тушган жиноят ишларини судда кўриш учун тайинлаш босқичида тарафларнинг дастлабки эшитувларда иштирок эта олишини таъминлайди.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
В столице состоялось заседание Пленума Верховного суда Республики Узбекистан

В нем приняли участие судьи Верховного суда, председатели и судьи судов общей юрисдикции, административных и военных судов, члены Научно-консультативного совета при Верховном суде, депутаты Законодательной палаты Олий Мажлиса, представители Конституционного суда, Высшего судейского совета, соответствующих министерств и ведомств, ответственные сотрудники правоохранительных органов.

Подробнее 👈

Подписаться на канал👉@oliysuduz
Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Мун Чже Иннинг онлайн-саммити бўлиб ўтди.
Давлат раҳбарлари Ўзбекистон билан Корея ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва алоҳида стратегик шериклик ришталарини ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини, савдо, инвестициялар, саноат ва энергетика, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, таълим ва маданий алмашинув соҳаларида аниқ лойиҳа ва дастурларни амалга оширишни муҳокама қилдилар.
Учрашув якунида қатор ҳужжатлар имзоланди.

Состоялся онлайн-саммит Президентов Шавката Мирзиёева и Мун Чже Ина.
Лидеры обсудили актуальные вопросы развития и укрепления узбекско-корейских уз многовековой дружбы и особого стратегического партнерства, реализацию конкретных проектов и программ в сфере торговли, инвестиций, промышленности и энергетики, сельского хозяйства, здравоохранения, образования и культурного обмена.
По итогам встречи состоялось подписание целого ряда документов.

#Mirziyoyev #sammit #JanubiyKoreya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter