Олий суд | Расмий канал
12.6K subscribers
26.7K photos
9.9K videos
18 files
22.3K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
ИНФОРМАЦИОННОЕ СООБЩЕНИЕ О ДЕЯТЕЛЬНОСТИ АДМИНИСТРАТИВНЫХ СУДОВ ЗА 2020 ГОД

В 2020 году административными судами рассмотрено 15 067 дел, вытекающих из публично-правовых отношений. В результате этого восстановлены права 10 130 граждан и юридических лиц.

Подробнее 👈

Подписаться на канал👉@oliysuduz
Тошкент шаҳрида судьялар томонидан очиқ мулоқотлар ташкил этилиб, хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммолари ўрганилди

Тошкент шаҳар суди ва жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман суди судьялари томонидан Яшнобод туманидаги “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатишни таъминлаш юзасидан маҳалла фуқаролар йиғинларида сайёр учрашувлар ўтказилиб келинмоқда.
Жумладан, 2021 йил 23 январь куни “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатишни таъминлаш мақсадида, жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Яшнобод туман судининг раиси А.Саидов томонидан ўзига бириктирилган Яшнобод туманида жойлашган “Беҳизор” маҳалла фуқаролар йиғинида, жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг судьяси А.Шамсутдинова ва жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Яшнобод туман судининг судья К.Мирсафаев томонидан “Дилбоғ” ва “Дўстобод” маҳалла фуқаролар йиғинларида, судья Ш.Эшматов томонидан “Бирлашган” маҳалла фуқаролар йиғинида, судья Б.Икрамов томонидан “Наврўзобод” маҳалла фуқаролар йиғинида, судья А.Икромов томонидан “Илтифот” маҳалла фуқаролар йиғинида, судья Ф.Эргашев томонидан “Бунёдкор” маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр учрашув ўтказилди.

Сайёр қабулда жами 28 нафар хотин-қизлар қабул қилинган бўлиб, шундан 2 нафар хотин-қизларнинг мурожаатлари қаноатлантирилди, 26 нафар хотин-қизларнинг мурожаатлари бўйича атрофлича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Жорий йилнинг 23 январь куни Тошкент туманлараро маъмурий суди судьялари томонидан Тошкент шаҳридаги туманлар бўйича “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ишлари амалга оширилди. Мазкур тадбир суд раиси Ғ.Давлатов ва маҳаллий ташкилотлар вакиллари билан ҳамкорликда ташкиллаштирилган бўлиб, унга кенг жамоатчилик фаоллари жалб қилинди.

Хусусан, суд раиси ўринбосари О.Шамсиев Яшнобод туманидаги “Жўрабек” МФЙнинг хотин-қизлари билан учрашди ҳамда уларга турли соҳада ҳуқуқий ёрдам кўрсатиб, мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича маслаҳатлар берди. Суҳбат мобайнида тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволлар билан судья О.Шамсиевга мурожаат қилдилар ва тегишли жавобларни олдилар.

Судья М.Эргашев эса Мирзо Улуғбек туманида жойлашган “Аҳиллик” МФЙда яшовчи аҳоли ва фаоллар иштирокида сайёр учрашув ўтказди. Учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёвнинг Олий Мажлисига Мурожаатномасида аёлларнинг ўрни ва мавқеини янада мустаҳкамлаш борасида қайд этиб ўтилган масалаларнинг мазмун-моҳияти тушунтирилди ҳамда “Аҳиллик” МФЙдаги “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга мавжуд муаммо ва уларни қизиқтираётган масалалар юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилиб, амалий ёрдам кўрсатилди.
Судья Ш.Инамджанов Юнусубод туманидаги “Шахристон” МФЙда истиқомат қилувчи хотин-қизларга манзилли ҳуқуқий ёрдам кўрсатди ва ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга оширди. Ушбу йиғилишда ҳудуд бўйича “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга уларнинг ҳуқуқий муаммолари, шу жумладан, фуқароликка эга бўлиш, фарзандликка олиш, имтиёзли кредит асосида уй-жой билан таъминланиш каби масалаларни қонунда белгиланган тартибда ҳал этиш механизмлари тўғрисида маълумот ва тушунтиришлар берилди.

Судья А.Юсупов Олмазор туманининг “Бўстонобод” МФЙда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий ва ижтимоий соҳага оид маслаҳатлар берди. Учрашув давомида судья А.Юсупов ҳудудда яшовчи хотин-қизларга уларнинг муаммоларини самарали ва қонуний ҳал этиш усулларини тушунтирди. Шу билан бирга тадбир жараёнида хотин-қизларга нисбатан қонунда белгиланган имтиёзлар ҳақида ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.

Судья С.Мехлиев Бектемир туманида жойлашган “Абай” МФЙнинг хотин-қизлари билан учрашди ва ҳуқуқий мавзуда мулоқот ўтказди. Давра суҳбати чоғида судья С.Мехлиев “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиб, мавжуд муаммоларни қонуний ҳал этиш усулларини тушунтириб ўтди. Суҳбат мобайнида тадбир иштирокчилари ўз фикр-мулохазаларини билдиришди.
Судья Д.Тошев Чилонзор туманидаги “3-чарх Камолон” МФЙда яшовчи аҳоли ва фаоллар билан сайёр йиғилиш ўтказди. Ушбу йиғилиш давомида махалла “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга уларнинг ҳуқуқий муаммолари ҳал этиш механизмлари тартиби тўғрисида маълумот ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёвнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида аёлларнинг ўрни ва мавқеини янада мустаҳкамлаш борасида қайд этиб ўтган масалаларнинг мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
“Меҳржон” МФЙда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин қизларнинг муаммоларини ўрганилиб, уларга ҳуқуқий кўмак берилди.

Сайёр қабулда туманлараро суди судьяси Н.Н.Муротов Давлатимиз раҳбари томонидан аёларнинг иштимоий муҳофазасига алоҳида эътибор қаратилаётганлиги, бу масала бугун давлат сиёсати даражасида қаралаётганлиги, Президентимиз ташаббуси билан шу мақсадда “Аёллар дафтари”ни юритиш йўлга қўйилганлиги, хусусан, Чилонзор туман ҳудудида жами 1733 нафар, ушбу маҳаллада эса, 48 нафар аёллар “Аёллар дафтари”га киритилганлиги ва алоҳида эътиборга олинганлигини таъкидлаб, бугун ташкил этилган сайёр қабул ҳам айнан мазкур МФЙда яшовчи ана шундай аёлларга ҳуқуқий жиҳатдан маслаҳат ва кўмак беришга қаратилганлигини маълум қилди. Ушбу МФЙда “Аёллар дафтари”га киритилган 48 нафар аёлларнинг барчаси ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлиши билан бирга уларнинг 5 нафари ишсиз, 1 нафар боқувчисини йўқотган, 1 нафар 2-гуруҳ ногирони, 7 нафари тиббий ҳимояга муҳтож, 8 нафари психологик маслаҳатга муҳтож ва эътиборлиси уларнинг 26 нафари ҳуқуқий ҳимоя ва ҳуқуқий кўмак-маслаҳатга муҳтож аёллардир.

Шундан сўнг, оиланинг маънавий-ахлоқий асосларини такомиллаштириш ва маданий қизиқишларини ривожлантириш учун шароитлар яратиш, оиланинг соғлом, билимдон ёш авлодни тарбиялашдаги ролини ошириш, мавжуд муаммоларни амалдаги қонун талаблари асосида ҳал этиш ва фуқароларнинг бузилган ҳуқуқ ва манфаатларини тиклаш борасида ҳамкорликда ишлаш юзасидан, айни вақтда кўп учраб келадиган алимент, никоҳдан ажратиш, уй-жой низолари, уларнинг ҳуқуқий томондан ҳал этиш йўллари, қонуний мулкка эга қилиш, қай тартибда даъво аризалар бериши кераклиги ҳақида тушунча берилиб, бу борада қабул иштирокчиларига тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Қабул якунида фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Учтепа туманлараро суди судьяси томонидан туманлараро судида кўриб чиқилаётган бир қатор низолар, жумладан аёлларни уйга киритиш, аёлларга нисбатан уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган деб топиш билан боғлиқ масалалар, шуниндек, мерос масалалари билан боғлиқ низоларни суд мажлисида кўриб чиқиш тартиби ҳақида маълумотлар бериб, жамиятда аёлларнинг ҳуқуқий онгини ошириш борасида ҳамкорликда ишлаш, ёш оилаларни ажралиб кетишини олдини олиш, сайёр суд мажлисларини кўпроқ аёллар ва ёшлар иштирокида ўтказиш бўйича фикр мулоҳазалар билдирди.

Каналга уланиш 👉@oliysuduz