Олий суд | Расмий канал
12.6K subscribers
26.7K photos
9.9K videos
18 files
22.3K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
Фуқароларнинг мурожаат қилиш ҳуқуқи қандай таъминланмоқда?

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 35-моддасида ҳар бир шахс бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда ваколатли давлат органларига, муассасаларига ёки халқ вакилларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканлиги ва улар қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилиши шартлиги акс эттирилган.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💵 Агар фуқаро белгиланган жаримани қарор чиққандан сўнг 15 кун ичида ихтиёрий тўласа, фақатгина 75 фоизини тўлайди

〰️〰️〰️
📹 Бу ҳақда АОКАда қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш бўйича ўтказилган матбуот анжуманида Олий суд судъяси Абдурасул Эранов маълум қилди.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Вилоят судлари Халқ қабулхонаси билан ҳамкорликда онлайн сайёр қабул ўтказди

Ўтган қисқа давр мобайнида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси аҳолининг энг долзарб муаммоларини ҳал этиш имконини берувчи, давлат ҳокимияти ва бошқаруви, хўжалик бошқаруви органлари, барча даражадаги ҳокимиятлар билан фуқаролар ўртасидаги ҳамкорлик ҳамда уларни ушбу мақсадда бирлаштириб турувчи самарали механизмга айланди.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
БМТнинг Тараққиёт дастури эксперти Ўзбекистондаги судлар фаолияти ҳақида тўхталди (фото)

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, АҚШнинг Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ва БМТ Тараққиёт Дастурининг “Ўзбекистонда қонун устуворлиги йўлида ҳамкорлик” қўшма лойиҳаси доирасида 3-4 декабрь кунлари журналист ва блогерларнинг судлар билан алоқа қилиш ва суд жараёнларини ёритиш борасида кўникмаларини ривожлантириш ва малакасини ошириш бўйича Тошкент вилояти Паркент туманидаги "Edelweiss Hotel & Resort" тоғ ҳордиқ чиқариш масканида тренинг ташил қилди. Унда газета, телерадиоканаллар, сайтлар вакиллари иштирок этди.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун соат 20:20 да “O‘zbekiston 24” телеканали ҳамда Президент матбуот хизматининг Facebook ва Youtube'даги расмий саҳифаларида "Қанотимсан...Қорабайир ривояти" ҳужжатли фильмини томоша қилинг.

Фильмда Президент ташаббуси билан қорабайир зотини тиклаш ва кўпайтириш бўйича қилинаётган ишлар натижалари билан танишасиз.

Смотрите сегодня, в 20:20, документальный фильм "Крылья мои... Сказ о Карабаире" на телеканале “O‘zbekiston 24” и официальных страницах пресс-службы Президента в Facebook и Youtube.

В фильме рассказывается о результатах проводимой по инициативе Президента работы по восстановлению и разведению карабаирской породы лошадей.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#қилмиш_қидирмиш

ЖИРКАНЧ ҚИЛМИШ КАСОФАТИ ХОНАДОН СОҲИБИНИНГ ЎЗИГА УРДИ

Қўқонлик Даминжон Мақсудов (исм-шарифлар ўзгартирилган) қариб қолганига қарамай, 2017 йилда рафиқаси вафот этгач, шаҳарнинг Туркистон кўчасидаги кўп қаватли уйнинг қизи Ҳанифа Мақсудова номида бўлган хонадонларидан бирида ёлғиз яшай бошлади. Негадир у фарзандларининг бирга яшаш ҳақидаги талаб ва илтимосига кўнмади. Шундай бўлса-да, ўғли ўанижон Мақсудов ҳафта-ўн кунда бир маротаба, катта набираси Шоҳруҳ Даминжонов эса, кунда-кунора хабар олиб туришарди.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Боласини 17 минг долларга сотган она қонун олдида жавоб берди

Бутун дунёдаги сингари Сирдарё вилоятида ҳам одам савдосига қарши кураш энг долзарб муаммолардан бири эканлигини таъкидлаш жоиз.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Суд жазоловчи орган эмас, конституциявий ҳуқуқларимиз ҳимоячиси бўлиши керак

Ривожланган демократик мамлакатларда давлат қурилишининг асоси ва ҳуқуқий ислоҳотларнинг таянчи сифатида конституция амал қилади.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
“Дарёнинг икки қирғоғидамиз, лекин мақсадларимиз бир…”

Ҳаёт азал-азалдан оқ ва қора, яхши ва ёмон, муҳаббат ва нафрат, адолат ва разолат каби қарама-қаршиликлар курашидан иборат бўлган. Ҳаётнинг яхши ва ёмон пардаларини жиноят ва жазо саҳналарида кўпроқ учратамиз. Таъбир жоиз бўлса айтиш мумкинки, ҳаётнинг жуда оғир ва мураккаб нуқталари шу манзилда кесишади… Биз парда ортидаги ҳаётнинг асл рангини кўра оламизми? Бу саволга жавоб бериш эса анча қийин!

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси “Кучли давлатдан — кучли фуқаролик жамияти сари” тамойилини ҳуқуқий асоси

Азиз ватандошлар, бугунги кунда барчамиз мамлакатимиз ҳаётидаги улкан тарихий санаЎзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг шонли йигирма саккиз йиллигини байрамона хуш кайфиятда тантанали нишонлаш арафасида турибмиз.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Собиқ адвокат яна жиноят йўлини танлади

Одил узоқ қариндоши Содиқ акага маслаҳатли гап айтди:
- Россияда ишлаб юрган пайтларим жўнатган 10 минг АҚШ долларимни хотиним ва қайнонам ишлатиб юборган. Хотиним билан ажрашяпман, улардан пулларимни ундириб олмоқчиман, бирор таниш адвокатингиз бўлса... Содиқ аканинг хаёлига биринчи келгани қўшниси Абдураҳим бўлди.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
“ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚИ” ДЕБ БОШЛАНАДИ...

Бош Қомусимиз муқаддимасида мамлакатимиз фуқароларининг муносиб ҳаёт кечиришларини таъминлашга интилиш, демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш, фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувлигини таъминлаш асосий мақсад эканлиги таъкидланган. Яъни, Конституциямизнинг асосий моҳияти инсонга муносиб ҳаёт шароитлари яратиш, уни бахтли қилишдан иборат.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Ҳуқуқбузарлик ҳолатида шахснинг ҳаракатларида жиноят аломатлари аниқлангани сабабли суд қарори бекор бўлди

Суд қарорига кўра, Р.Сохибов (исм шарифлар ўзгартирилган) “Дамас” русумли автомашинасини Янгиқўрғон – Калишоҳ автомобил йўли бошқариб кетаётиб, “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 77-банди талабларини бузиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмасдан, ўзидан олдинда ҳаракатланиб чорраҳадан чапга бурилаётган И.Миродилов бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашинанинг чап ён қисмига уриб, тўқнашув содир қилган.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Суд ва ёшлар учрашуви

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
“Конституция-бош қомусимиз” мавзусида ёшлар билан бўлиб ўтган давра суҳбати

Ўзбекистон Республикаси бўйлаб Конституциямизнинг 28 йиллигини кенг нишонлаш мақсадида жойларда барча давлат ташкилотлари, корхона ва муассасалар томонидан турли кўринишдаги тарғибот тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Конституцияда инсон ҳуқуқлари кафолатларининг асосий принциплари

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ҳуқуқий пойдевори бўлмиш Конституция қабул қилинганига яна бир неча кундан сўнг йигирма саккиз йил тўлади. Асосий қонунимиз ўтган давр мобайнида янги демократик ҳуқуқий давлатни шакллантириш ҳамда фуқаролик жамиятини қарор топтириш йўлида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг қонуний замини бўлиб хизмат қилиб келмоқда.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
«International Job Оrganization» ХБА мутасаддиларига нисбатан жиноят иши бўйича суд жараёни Нукусда давом эттирилади

Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди иш юритувидаги «International Job Оrganization» хусусий бандлик агентлиги" МЧЖ мансабдор шахслари Ш. Абдураҳмонов ва бошқаларга нисбатан жиноят иши ҳудудларда давом эттирилади.

Ушбу жиноят ишининг мазмунан кўрилиши жорий йил 9-10 декабр кунлари соат 11.00 да жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳар суди биносида бўлиб ўтади.

Шу муносабат билан ушбу жиноят иши доирасида Қорақалпоғистон Республикасида истиқомат қилувчи жабрланувчилар ва гувоҳларни белгиланган вақтда юқорида кўрсатилган суд биносига келишлари сўралади.

Манзил: Нукус шаҳри, Е. Алакоз кўчаси, 57-уй

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
“Конституция билимдони” ҳуқуқий танлови

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан Зарафшон туманлараро иқтисодий судининг ташаббуси билан Навоий вилояти Зарафшон шаҳридаги 1-сонли ихтисослаштирилган ўрта таълим мактабида ўқувчи ёшлар иштирокида “Конституция билимдони” ҳуқуқий танлови ўтказилди.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Суғурта компанияси вакили 100дан ортиқ киши номига кредит олиб, 1,1 млрд сўмдан ошиқ пул ўзлаштирди

Яшнобод туман судида фирибгарлик иши бўйича судланувчи С.Э. 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилган ҳолда 5 йил-у 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz